Последние посты

«ПсихоБлог»
10 сент., 17:26

«ПсихоБлог»
10 сент., 11:47
«Вакцина аутизмга сабаб бўлади» дейишади. Унда бир савол бор-да…Ўзбекистонда йилига қарийб 900 минг бола туғилади. Фараз қилайлик, уларнинг 800 мингга яқини эмланади.Агар конспирологларнинг даъвоси рост бўлса — яъни вакцина аутизмни келтириб чиқарса — эмланган болаларда аутизм эмланмаган болаларга қараганда сезиларли даражада кўпроқ учраши керак.Яъни катта миқдордаги болаларни кузатсак, шундай манзара кўриниши керак:вакцина → эмланиш → аутизм хавфининг ошиши.Аммо илмий тадқиқотлар бундай натижани кўрсатмаяпти.Масалан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) вакцина ва аутизм бўйича ўнлаб тадқиқотларни таҳлил қилган. Хулоса: вакциналар аутизмни келтириб чиқариши ҳақида ишончли далил йўқ.Данияда эса 1 миллиондан ортиқ бола иштирокидаги катта тадқиқотда ҳам вакцина таъсири билан аутизм ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.Шу ерда яна бир муҳим мантиқий хато бор.«Вакцинация
«ПсихоБлог»
9 сент., 13:39изменён
Вакцина зарар дегувчиларга доктор Хаус жавоби
«ПсихоБлог»
9 сент., 13:21
Конспирология жамиятни емирмоқда. Ота-оналар боласини эмлатмаяпти.
«ПсихоБлог»
9 сент., 13:07изменён
Конспирология жамиятни емирмоқда. Ота-оналар боласини эмлатмаяпти.
«ПсихоБлог»
29 авг., 08:50изменён
Дўстлар, инстаграмда контент юритмоқчиман. Қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддаман! Ҳозиргина CapCut'да монтаж қилиб, илк синов видеоимни чиқардим. Лайк, подписка ва улашиш эслариздан чиқмасин!https://www.instagram.com/reel/DcniPbaNp7v/?igsi=MTZiYjlrMnVwamlhbw==
«ПсихоБлог»
28 авг., 17:37
Интернетда “Севишиб оила қурган яхшими ёки совчилик орқали яхшими?” мазмунида баҳслар тез-тез учраб туради.Ҳар икки томон ҳам ўзининг фикрларини билдиради. Қизиғи, ҳар иккала томоннинг аргументларида жон бор. Демак, ҳақиқат ҳам оралиқда бўлиши керак.Бугун Х(собиқ твиттер)да “статистикага кўра севишганлар кўпроқ ажрашади” деган твитга кўзим тушдим.Ҳарчанд изламайин бундай статистикани топа олмадим. Маълум бўлдики, бу интернетда кенг тарқалган афсоналардан бири экан.Айнан шу мавзуга доир тадқиқотлар бор. Бироқ ҳеч қайсиси бирида “у яхши бу яхши”лиги бўйича тош босмайди.Ҳозиргача оила психологиясидаги тадқиқотлар якдил хулосага келган.Никоҳнинг муваффақиятли бўлишида севгининг ҳам совчиликнинг ҳам ўзи етарли эмас.Бир-бирига ишонч; мулоқот қила олиш; низоларни ҳал қилиш қобилияти; сексуал мослик; фарзанд, пул, карьера ва яшаш жойи ҳақида қарашларнинг мослиги; характер ва
«ПсихоБлог»
22 авг., 13:06
ПсихоюморПсихолог: – Шунчаки ўзингизни севингМижоз: – Вкусимдек эмасман@psixobloguz
«ПсихоБлог»
22 авг., 11:14
Метродан фойдалансангиз шу аудио эълонга кўзингиз… ээ… қулоғингиз тушади:“Ҳурматли йўловчилар, эскалатордан фойдалаётганда ўнг томондаги тутқичларни ушлаб туришингизни сўраймиз. Чап тарафни йўловчиларнинг ўтиши учун бўшатиб қўйишингизни ва метрополитен қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”Мана шу аудио эълон метрополитенда тинмайди. Аммо фойдаси йўқ деярли. Барибир одамлар чап томонда тик туриб кетаверишади. Бу ерда муаммо фақат одамлар «қоидаларга риоя қилмаяпти» деган масала эмас — инсон хулқини ўзгартириш учун ахборотни қандай кодлаш ва муҳитни қандай ташкил қилиш масаласи ётади.Бундай муаммоларга когнитив психология аниқ ва тиниқ ечимлар таклиф қилган. Масалани визуал тасвирлар орқали хулқ-атворга таъсир қилиш орқали ечса бўлади. Тутқичлар, зиналар рангларини ҳам ажратиб кўрсатиш масалага ечим беради.Инсон омили бор жойда психология бор. Демак психология илмидан фойдаланиш
«ПсихоБлог»
15 авг., 07:12изменён
«Пи ҳаёти» — психиканинг ҳимоя механизми ҳақидаги фильмБир қарашда бу оддий омон қолиш ҳикояси: кема ҳалокатидан кейин океан ўртасида, кичкина қайиқда, йиртқич йўлбарс билан бирга қолган йигит... Аммо филмнинг ҳақиқий кучи — сўнгги дақиқаларда очилади.Пи ўз бошидан ўтганларни икки хил айтиб беради: Биринчиси — гўзал ва мўъжизавий: йўлбарс Ричард Паркер, гиена, зебра ва орангутан билан ўтган 227 кун. Иккинчиси — даҳшатли ва шафқатсиз: очлик, зўравонлик, ўлим ва одамларнинг ҳайвонга айланиши. Диққат билан қарасангиз, ҳайвонлар — аслида одамлар. Йўлбарс эса — Пининг ўзи. Унинг ичидаги ваҳший, тирик қолиш учун ҳамма нарсага тайёр «эго».Мана шу ерда психология бошланади Инсон онги кўтара олмайдиган оғриқни бошқача «безаб» кўрсатади. Бу — психиканинг ҳимоя механизми. Мия ўзини ҳимоя қилиш учун ҳақиқатни чидаса бўладиган ҳикояга айлантиради. Пи даҳшатни унутгани йўқ — уни ярата олган энг
«ПсихоБлог»
15 авг., 05:55изменён
Бу фильм каннибализм(одамхўрлик) ҳақидалигини неча ёшингизда билгансиз?
«ПсихоБлог»
14 авг., 18:19изменён
10 йил олдин шу кунда мандат чиққан ва мен талаба бўлгандим. Жуда қаттиқ ўқирдик, тайёрланардик. Соат 7:30да дарс бошланиб 18:00да тугарди. Устозларимиз биздан зўр бўлмасанг ўқишга киролмайсан чунки бункерда/телефонда биз ўтирамиз дейишарди.Кирсам кирдим йўқса Россияга ишлашга кетардим. Чунки бошқа иложимиз йўқ эди. Қаттиқ стресс даврлари эди. Ҳозирги ёшларга бу стресснинг 100 дан бири ҳам йўқ. Ярим бет китоб ўқиса, ухлаб қолади. Биз китобларни ютардик. Нуқта вергулигача ёдлардик. Ҳозирги авлод бахтли анча. Бизчалик ижтимоий босим кўрмаган)Бу гаплар ёшларга фантастикадек туюлади🥲
«ПсихоБлог»
13 авг., 20:18

«ПсихоБлог»
13 авг., 20:15
Bitta tanishim matbuotga ishlardi aytgandiki gazetaga burjlar haqida aqlimizga kelgan narsalarni yozamiz degandi😂🤦♀🤦♀
«ПсихоБлог»
13 авг., 19:55

«ПсихоБлог»
13 авг., 11:51изменён
«Ўзбек қизлари пулпараст, америкалик қизлар эса камтарми?»Яқинда икки ўзбек блогернинг сўровномасига кўзим тушди. Бири Ўзбекистонда ўзбек қизларидан: «Турмуш ўртоғингиз ойига қанча даромад топиши керак?» — деб сўраяпти. Жавоблар эса турлича: 20 миллион сўм, 50 миллион сўм, 20 минг доллар...Иккинчи блогер эса худди шу саволни АҚШдаги қизларга бераяпти. Уларнинг жавоблари эса бутунлай бошқача: «Мен учун асосийси — у топаётган пул миқдоридан ўзи қониқиши ва бахтли бўлиши». «Менга қанча топиши қизиқ эмас».Бир қарашда жуда осон хулоса чиқариш мумкин: «Қаранг, ўзбек қизлари пулпараст экан. Америкалик қизлар эса пулга қизиқмас, камтар ва содда экан».Лекин менимча, масала бунчалик оддий эмас. Чунки бир хил саволга берилган жавобни тушуниш учун фақат жавобнинг ўзига эмас, ўша жавоб ортида турган ҳаёт тарзига ҳам қараш керак.Агар никоҳда вазифалар тенг тақсимланмаса, даромад нима учун
«ПсихоБлог»
12 авг., 14:51
Тасаввур қилинг: сизда умрингиз охиригача етарли пул бор ва тирикчилик учун энди ҳеч қачон ишлашга мажбур эмассиз. Шундай шароитда ҳаётингизни нима билан шуғулланиб ўтказган бўлардингиз?1,620Открыть в Telegram
«ПсихоБлог»
9 авг., 07:20
Кичик Чимёнга саёҳат қилдим бугун. Аслида бу ҳам бир терапия. Тез-тез табиат қўйнига саёҳатларга чиқиб туринглар.
«ПсихоБлог»
5 авг., 09:14
Трипанофобия – бу игна (укол), шприц ёки қон олиш жараёнидан кучли ва иррационал қўрқиш.Жисмоний бақувватлик инсоннинг фобияларга чидамли эканлигини англатмайди. Хатто жангларда қатнашган ҳарбийлар ҳам уколдан қаттиқ қўрқиши мумкин. Бу иродасизлик ҳам эмас.“Эркак бўл”, “Шунга ҳам қўрқасанми”, “Уялмайсанми?” каби танбеҳлар ҳавотирни баттар оширади. Айбдорлик, уят ҳиссини кучайтиради. Бу кейинги сафар фобияни икки ҳисса ошишига, бемор даволанишдан қочиб юришига сабаб бўлади.Хўш, сизда қандай фобия бор? Мен аттракционлардан қўрқаман. Енгил фобиям бор.@psixobloguz
«ПсихоБлог»
1 авг., 18:30
– Нега Ўзбекистонда ажралишлар кўпаймоқда?– Нафақат Ўзбекистон балки бутун дунёда шу аҳвол.Homo Sapiens ижтимоий жонзот. Тарихан у маълум бир гуруҳга бирлашсагина омон қола олган. Гуруҳнинг энг кичик бўғини эса бу оила. Эндиликда цивилизация Homo Sapiens'ларни якка холда ҳам омон қолишига ва хатто насл қолдиришига ҳам шароит яратиб бермоқда. Қисқаси, энди оила омон қолиш воситаси эмас. Ёлғизликда ҳам омон қолиш мумкин. Шу сабаб ажралишлар кўп.3,250Открыть в Telegram
