Последние посты

Qashqadaryo 24/7
19 окт., 16:13
АҚШ давлат котиби Марко Рубио: «Бу мукофотни Оқ уйга тақиб кираман»Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат Бош котибини «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлади.Маълумот учун:АҚШ ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида коинотни тинч мақсадларда ўзлаштириш соҳасидаги «Артемида» битимлари имзоланди.Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришда Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ўрни катта экани таъкидланди. Кенгашнинг бугунги йиғилиши доирасида 12 миллиард долларлик янги келишувларга эришилди.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
19 окт., 14:45
Жуда катта аҳамиятга эга учрашувМарко Рубио:“Мен Президент Трамп билан икки соат олдин гаплашдим, у ўтган йилги ташрифингизни эслади, мамнун эканини билдиришни сўради. Бизнинг бу ерда эканлигимиздан ҳам жуда хурсанд.Президент Шавкат Мирзиёев ва Марко Рубио учрашуви.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
19 окт., 13:52
Яхшиликни қайтариб бўлмайди. Уни давом эттириш керак фақатЯхшилик қилмоқчи бўлсангиз, иложи борича яширинча қилинг. Бировни бошини эгиб қўйманг.Жуда ибратлик ролик.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
19 окт., 13:18
КЎКДАЛА ТУМАНИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАР2022–2026-йилларда Кўкдала туманида умумтаълим мактаблари ҳамда Мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.Жумладан, умумтаълим мактаблари бўйича 32 та лойиҳа амалга оширилиб, янги қурилиш ва реконструкция ишлари орқали қўшимча ўқув қувватлари яратилди. Шундан 6 та лойиҳа янги қурилиш, 24 таси реконструкция ва 2 таси мукаммал таъмирлаш ишларига тўғри келади.Мактабгача таълим ташкилотлари бўйича эса 19 та лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг 17 таси 2022-йилда, яна 2 таси 2026-йилда янги қурилиш орқали бажарилди. Натижада жами 2 200 ўринли қўшимча қувват яратилди.Ушбу ишлар туманда таълим инфратузилмасини яхшилаш, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
19 окт., 11:41
Қамаши сузанаси: хотин-қизлар бандлиги таъминланадиҚамаши туманининг Чим маҳалласида Ижтимоий реестрга киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида каштачилик, гиламчилик ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа доирасида учрашув бўлиб ўтди.Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова, Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов ҳамда Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Фахриддин Мухаммадиев иштирок этди.Учрашув давомида фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Лойиҳа доирасида маҳаллада каштачилик, гиламчилик ва касаначилик йўлга қўйилади.Натижада 60 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш кўзда тутилган.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
19 окт., 10:13
Қашқадарёда кадастр тизимига 30 та вакант лавозим учун ишга қабул бошланди!📍 15 та ҳудудий филиалда вакант ўринлар мавжуд.🎓 Талаб: геодезия ва кадастр, қурилиш, архитектура ёки ер тузиш йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.✅ Номзодлар тест синови ва суҳбат орқали сараланади.📞 Мурожаат учун: 75-227-51-13https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
19 окт., 09:42
Жорий ҳафта Қашқадарё вилоятида ёғингарчиликлар кутилмайди, дейишмоқда синоптиклар.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
19 окт., 05:35
Қашқадарё вилоят делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган "С5+1 вазирлар учрашуви” тадбирлари доирасида хорижий давлат вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқдаЖумладан, Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сиддиқов Фурқат Ахмедович билан учрашув ўтказилди.Шунингдек, бўлиб ўтаётган мулоқотлар ҳақида қисқача тезис:1) Америка Қўшма Штатларининг "Governful LLC" компанияси ижрочи директори Натан Бенсон билан учрашув ўтказилди.2) Америка Қўшма Штатларининг "American Councils for International education" ташкилотининг ижрочи директори Майкл Кёртис ва президенти Лиза Каоте хоним билан учрашув ўтказилди.3) Америка Қўшма Штатларининг "Silverleafe International" компанияси раҳбари Ден Петтерсон билан учрашув ўтказилди.4) Америка Қўшма Штатларининг "Climate Compass" компанияси раҳбари Кевин Жеймс билан учрашув ўтказилди.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 16:33
Вилоят ҳокими айни дамда масъуллар тақдимоти билан танишмоқдаМуротжон Азимов тиғиз иш графигига қарамай, вилоятда амалга ошиши кўзда тутилган, аҳоли даромадларини ҳамда фаровонлигини ошириш йўлидаги истиқболли лойиҳалар билан танишмоқда.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 15:53
Кўкдала туманида ҳам пахта машиналари оқ олтинни териб, чиройли қилиб пресслашмоқда.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 14:46
Қашқадарё вилояти. Косон тумани.Пахтани йиғиб-териб олиш ишлари авжида.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 13:59
Кўнгил сўраш - эътибор яхшидаБугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Қарши шаҳри «Жайҳун» кўчасида дарахтларни суғоришга чиққан Ободонлаштириш ходимларини кўриб, тўхтаб, сўрашиб, хол-аҳвол сўраб, эсталик совғаларини бериб кетибди.Ходимлар бизга расмни ташлаб беришиб, вилоят ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тўсатдан ёнингизга вилоят ҳокими келди, одам барибир ҳаяжонланиб қоладида. Кўнгил кўтариш қанчалик яхши иш.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 13:48
🔥 ISHONCHDAN SERYOZNIY AKSIYA! 🔥🛍 23–27 SENTYABR kunlari ISHONCH do‘konlarida 30% | 40% | 50% | 60% gacha CHEGIRMALAR! 😍💥 Aksiya mahsulotlaridan: 📱 Samsung Galaxy A36 8/256 GB — 2 989 000 so‘m ❄️ Konditsioner AUX 18 000 BTU — 3 900 000 so‘m 🧺 Avtomat kir moshina Artel 6002 6 kg — 2 200 000 so‘m 🍳 Gaz plita Ideal L110 — 1 200 000 so‘m ❄️ Sovutkich Premier 350TFNFIN — 4 500 000 so‘m 📺 TV Ferre 32 SMART AI — 990 000 so‘m⏰ Faqat 23–27 SENTYABR! Shoshiling, aksiya mahsulotlari cheklangan! 🔥Manzil: FARHOD BOZOR ro'parasi ABDUKARIM RESTAURANT yonida joylashganTel: +998 99 668 1711 +998 99 408 4505
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 12:50
Ярим триллион сўм-а!Биргина лойиҳа қиймати шунча! Муборак тумани аҳлининг асрий орзуси ўшалди! Табиий ичимлик суви кириб келди.Президентимиз ташаббуслари ва топшириқлари билан, «Косон ва Муборак туманлари марказларида ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурларига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича 42,9 млн доллар маблағ ажратилди.Шундан Муборак туманида 1 та сув иншооти тўлиқ реконструкция қилиш, 264 км ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари учун маблағлар йўналтирилди.Ажратилган маблағлар ҳисобидан туман марказидаги 1 та сув иншооти тўлиқ реконструкция қилинди.Туман марказидаги 12 та маҳаллаларида 264 км ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари ва аҳоли хонадонларига 7,5 минг дона "Масофадан ўзатувчи" сув ҳисоблагичлар ўрнатиш амалга оширилди, туман марказидаги аҳоли тўлиқ марказлашган ичимлик суви билан
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 11:05
«Ярим литр баклашка» сув уч минг сўм туради, давлат эса минг литр сувга уч ярим минг сўм оляпти - Муротжон АзимовВилоят ҳокими бугун Муборак туманидаги ўрганишлар давомида фуқаролан билан учрашиб, ичимлик сувидан фойдаланганлик бўйича тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича яна бир бор фуқароларга мурожаат қилди.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 08:19изменён
Муборак туманида ишсиз ёш, камбағал оила бўлиши керак эмас - Муротжон Азимов.«Туманнинг салоҳияти катта, чорвачилик йўналишида ҳам арзон кредитлар ажратила бошланди. Беришимиз керак», - деди вилоят ҳокими.Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Муборак туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 04:24
#ЭЪЛОНБугун Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатиладиМИТТИТУМАН 35/6 кВ нимстанциясидан чиқувчи Шифокор ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши боис, Шоҳбекат, Нахшаб Чўлқувар МФЙ, 4.5.6 миттитуманларида соат 09.00 дан 17.00 гача электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 03:33
Ҳоким уйдан ишга пиёда келмоқда22-сентябрь - Халқаро автомобилсиз ҳаракатланиш куни!Эрта тонгдан вилоят ҳокими Муротжон Азимов ишга пиёда келди. Айтиш жоизки, вилоят раҳбари ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида ҳам ишга пиёда келишни одат қилган.Автомобилдан воз кечиб, пиёда юриш - саломатлик, тоза муҳит ва фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлашнинг оддий, аммо муҳим қадами.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
22 сент., 02:34
Қаршида тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаси аниқланди.https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
21 сент., 17:35
Айни дамда Қарши шаҳрининг «Ислом Каримов» кўчасида ЙПХ ходимлари томонидан профилактик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.https://t.me/qarshiliklar
