gram news
Аватар канала Sattorov qaydlari

Sattorov qaydlari

@qayduz

Ҳақиқатни топиш эмас, уни сезиш ҳақида. facebook.com/fazliddinsattorov Мурожаат учун: @fazliddins

1,970подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Sattorov qaydlari

    22 сент., 13:48изменён

    Охирги беш йил ичида меъда-ичак муаммоларидан шикоят қилувчи россияликлар сони уч бараварга ошди. Бунга эрталаб оч қоринга қаҳва ичиш, ишхонада тузук овқатланмаслик, уйқудан олдин меъёридан ортиқ таомланиш ҳамда касалликнинг олдини олиш ва тўғри даволанишга бепарво қараш одати сабаб бўлмоқда.«Оҳ, ошқозоним бураб оғрияпти» дейишга сабаб бўлувчи омиллар жуда кўп. Кофеин меъда шираси ажралишини кучайтиради, тартибсиз овқатланиш эса ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланишига ва кейинчалик ортиқча таомланишга олиб келади. Буларнинг бари рефлюкс, жиғилдон қайнаши, гастрит ва бошқа хасталикларнинг келиб чиқиш эҳтимолини оширади. Тағин бир муаммо — Хеликобактер (H.pylori) бактериясидир. Россияликларнинг тенг ярмидан то учдан икки қисмигача айнан шу бактерияни юқтириб олган: у йиллар давомида ошқозонда «уйқуда» бўлиши ва тўсатдан уйғониб, ошқозон деворларининг оғир яллиғланишини келтириб чиқариши
    1293111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    22 сент., 11:51

    Қанақа қилиб...Бу саҳна барчани ҳайратлантирди.@qayduz
    175видео31111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    22 сент., 09:52

    ТРАМВАЙ БОУЛИНГИ — Польшадаги спорт туриБу Варшавада бўлиб ўтган 2026 йилги Европа трамвай ҳайдовчилари чемпионатидаги сўнгги саккизта синовдан бири эди.Яна бир синов шартига кўра сув билан тўлдирилган идишни бир томчи ҳам тўкмасдан трамвайни тўхтатишни талаб қилади.@qayduz
    158видео3111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    22 сент., 07:46

    Текирдағда куёвнинг болаликдаги дўсти ёш жуфтликка тўй совғаси (тақинчоқ) ўрнига бузоқ совға қилди:"Соч спрейи бор эди, уларни бузоқчани устига сепдим. Фен билан қуритиб, тарадим. Оёқларига битта-битта лента боғлаб чиқдим."Бизникилар кўриб қолмасин!@qayduz
    197видео21111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    22 сент., 06:44

    Reuters маълумотига кўра, Google’нинг Gemini AI тизими 2026 йил май ойида ўтказилган хавфсизлик синовида учта компания тизимига мустақил равишда кирган.Тизим очиқ манбалардан фойдаланиб, ҳисоб маълумотларини топиш ва ҳимояланган сайтларга киришга уринган.Бу AI’нинг фақат саволларга жавоб берувчи восита эмас, балки мустақил киберҳаракат қила оладиган тизимга айланаётгани ҳақидаги баҳсни кучайтирди.“Компьютерни бузган хакер” тушунчаси энди одам эмас, AI бўлиши мумкин.@qayduz
    20641111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    22 сент., 05:21

    Уттаракханд. Гархвалнинг Ратҳ ҳудудига мансуб қадимий маданият акс этган ушбу видеони охиригача томоша қилинг.Тҳалисаин ҳудудида жойлашган Капроли қишлоғида «Маан Нанда Пати» байрами учун бир неча кун олдин узун қарағай дарахти арчилади ва унга ёғ, сут ҳамда қатиқ суркалиб, ерга санчиб қўйилади. Нандаштами куни бўлиб ўтадиган байрам давомида эса бўйи кўкка юксалган ушбу дарахтга чиқиш керак бўлади; ғолиб иштирокчи тақдирланади.@qayduz
    209видео22111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    22 сент., 04:27

    Франциялик дорбоз аёл 80 метр баландликда, ҳеч қандай хавфсизлик камарисиз (страховкасиз), иккита улкан кўмир чиқиндиси уюми (террикон) оралиғидаги 400 метрлик масофани дор устида босиб ўтди.Бу улкан қора тепаликлар аслида ҳудуддаги эски кончилик давридан қолган кўмир чиқиндилари бўлиб, ҳозирда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.У дор устида шпагат ёзди, оёғидан осилиб турди ва ҳатто кончилар чироғини силкитиб намойиш кўрсатди. Бу вақтда эса пастдаги 9000 нафар томошабин қаршисида хор жамоаси «Les Corons» қўшиғини куйлаб турди.Ғайриоддий маҳорат, бетакрор манзара!@qayduz
    254видео211Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    21 сент., 12:08

    Берлин мэри лавозимини илк бор асли турк аёл эгаллаши мумкин.Элиф Эралп Германия пойтахтидаги сайловларда тахминан 25 фоиз овоз тўплаб, ғолиб чиқаётган "Die Linke" ("Сўллар партияси")нинг Берлин бўйича рўйхатини бошқармоқда.Туркиянинг "Karar" газетаси Эралпни "Берлиннинг туркча Мамданиси" деб атади.@qayduz
    22663111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    21 сент., 07:17

    "НАЗА" ҳужжатли фильми атрофида нега катта баҳс авж олмоқда?Венеция халқаро кинофестивалида намойиш этилган “НАЗА” (NAZA) ҳужжатли фильми жаҳон кинематографиясида сиёсат, ҳарбий технологиялар ва сўз эркинлиги тўқнашган ўткир майдонга айланди. Исроил ва фаластинлик ижодкорлар — Ювал Абраҳам ҳамда Рачел Сзор (Rachel Szor) томонидан суратга олинган ушбу асар намойиш этилиши билан Исроил ҳукуматининг кескин эътироз ва танқидларига учради.Исроил Маданият вазирлиги томонидан режиссёрлар давлат манфаатларига хиёнатда айбланиб, уларни фуқароликдан маҳрум қилиш таҳдидлари илгари сурилди. Бироқ бунга жавобан 1 500 дан ортиқ исроиллик ва халқаро кинематографлар фильм муаллифларини қўллаб-қувватлаб, сўз ва ижод эркинлигини ҳимоя қилиб чиқди.Ушбу фильм фақатгина жанг майдонидаги воқеаларни акс эттирмайди. Асар номи — “НАЗА” (иврит тилида Nezek Agavi — «ҳарбий зарбалар чоғидаги
    2644311Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    20 сент., 12:54

    Бу маросим янги хотин қидираётган эркаклар, ҳа, айнан эркаклар томонидан ўзларининг оқ тишлари ва ҳашамдор кийим-бошларини кўз-кўз қилиш орқали амалга оширилади. Ғарбий Африканинг Водаабе қабиласига мансуб «Геревол» номли ушбу ноёб гўзаллик байрамида эркаклар юзларини ёрқин бўёқлар билан безатиб, аёлларнинг эътиборини тортиш ва уларнинг танловидан ўтиш учун сафга тизилиб, ўз жўшқинликларини намойиш этишади.@qayduz
    322видео32211Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    19 сент., 11:55

    Месопотамияда мактаблар қандай бўлган?Улар «лавҳаларга бой уйлар» деб аталиб, аксарият ҳолларда оддий хонадонлардан иборат бўлган. У ерда ўғил болалар нам лой парчаси билан ўтиришган, қамишни қирқиб хатчўп (стилус) ясаб олишган ва лой қуриб қолгунига қадар унинг юзасига кичик понасимон белгиларни ўйиб ёзишган.Сиз дастлаб оддий понасимон белгиларни, сўнг белгилар рўйхатини ва кейинчалик шумер тилидаги бутун бошли матнларни ўрганишдан бошлар эдингиз. Агар лой ҳали ҳам нам бўлса, нотўғри чизиқни силлиқлаб, қайтадан уриниб кўришингиз мумкин эди, бироқ бепарволик ва пала-партишлик барибир бошингизга оғриқ келтирарди.@qayduz
    270видео3211Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    19 сент., 09:42

    Ўқинг, қизиқ!Ер юзида ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқа қилишни истамайдиган 196 та қабила мавжуд. Бразилияда уларнинг сони 115 тани ташкил этади ва бу дунё бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Жанубий Америка ҳукумати уларнинг қишлоқлари узра атайлаб самолёт учиради.Бундай парвозлар Бразилияда ерларни ҳимоя қилиш тизимидаги шафқатсиз шарт сабабли амалга оширилади. Ташқи дунёдан узилган одамлар айнан шу ерда яшашини Туб аҳоли ишлари бўйича федерал агентлик (FUNAI) исботлай олган тақдирдагина, ўрмон ҳудуди муҳофаза қилинадиган ер мақомини олади. Агар исбот бўлмаса, бу ерларга ёғоч кесувчилар ва кончилар ёпирилади. Шу сабабли агентлик ходимлари ҳаводан туриб уларнинг ёғоч уйлари ва экин майдонларини суратга олади, қабила борлигини тасдиқлайди ва ҳеч қачон ерга қўнмайди.«Алоқага киришмаган» деган ибора аслида реал тарихни яширади. Бу гуруҳларнинг аксарияти бундан бир аср муқаддам, каучук
    1,880видео12221Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    18 сент., 10:20

    Бир отахон шундай деган эди:«Мақсад ва йўналиш вақтдан кўра муҳимроқ бўлгани учун ҳам компас соатдан олдин кашф этилганини ҳеч қачон унутма».@qayduz
    2983211Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    18 сент., 08:37

    Ижтимоий экспримент...Бир йигит йўл четидаги устун ва тошга тасодифан гулчамбар қўйиб кетди. Энди эса ўтган-кетганлар эса бу ерни тавоф қилиб ўтяпти.@qayduz
    325видео21111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    18 сент., 05:54

    Хитойликлар энг мураккаб ҳудудларда ана шундай меҳнат қилишади...Хитойдаги Тайшань тоғида ўнлаб ишчилар арқонлар ва ёғоч устунлар ёрдамида оғир электр кабелларини тик тош зиналардан юқорига олиб чиқиш учун меҳнат қилишмоқда. Тор ва тик сўқмоқлар туфайли энг юқори чўққига оғир техникаларни олиб чиқишнинг имкони йўқ, ушбу қўл меҳнати эса атроф-муҳит ландшафти ва тарихий мерос объектларини шикастламай асраб қолишга ёрдам беради.@qayduz
    1,620видео82111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    18 сент., 04:48

    Покистоннинг 10 рупиялик купюраси. (Пулни ювиш деганда мен шуни тушуниб юрарканман😅)@qayduz
    339видео53111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    17 сент., 14:32

    Непалда «Ўлим водийси» номини олган йўл ҳайдовчиларни шундай хавфли сўқмоқдан юришга мажбур қиладики, бу ерда кичик бир хато ҳам бир неча юз метр пастликка ағдарилиш билан якунланиши мумкин.Тоғ ёнбағридан ўйиб очилган бу йўл жуда мураккаб ва ўнқир-чўнқир рельефдан ўтади. Унда тор ўтиш жойлари, тик қоялар мавжуд ва баъзан транспорт воситалари билан тубсиз жарлик ўртасида ҳеч қандай ҳимоя тўсиқлари йўқ.Ёмғир, лой, тош қулашлари ва кўчкилар, айниқса, муссон мавсумида йўлни янада мураккаблаштириши мумкин.@qayduz
    341видео71111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    17 сент., 12:18

    Одатдаги аэропортга қўниш сизга минглаб метр узунликдаги учиш-қўниш йўлагини тақдим этади. Люк Чепелада эса бор-йўғи 20,76 метр масофа бор эди.У ўз самолётини Дубайдаги машҳур, 56 қаватли «Бурж ал-Араб» меҳмонхонаси тепасида жойлашган, кенглиги 27 метр бўлган вертолёт майдончасига қўндирди. Ушбу хавфли уриниш олдидан Чепела яқинлашиш, ерга тегиш ва тормозланиш жараёнларини мукаммал даражага етказиш учун 650 дан ортиқ машғулот қўнишларини амалга оширди.Ниҳоят, у майдончага оҳиста қўниб, самолётни бор-йўғи 20,76 метр масофада тўхтатишга эришди. Одатдаги ўнлаб чақиримли йўлакка қўниш билан ердан 212 метр баландликда жойлашган митти майдончага қўниш ўртасидаги фарқ ана шунда!@qayduz
    328видео3311Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    17 сент., 09:39

    Яйлов гўшти ҳатто қаҳвадан ҳам арзон бўлган қир-адирлар ўлкасида... Аждодларинг макаронга кунинг қолиши учун бу бепоён яйловлардан кўчиб келмаган.Дашт халқларининг шундай мақоли бор: «Сайлов қутисига нима ташласанг, дастурхонингда шуни кўрасан».@qayduz
    350видео8111Открыть в Telegram
  • Sattorov qaydlari

    17 сент., 04:03

    Суриялик кекса отахон Асад режими даҳшатидан қўрқиб, Қувайтга қочишдан олдин — 2011 йилнинг охирида Дамашқдаги хонадонида жойлашган шахсий кутубхонасини девор ортига яширган эди. У пайтларда тақиқланган биттагина китобнинг топилиши ҳам одамни Асаднинг қийноқхоналарига жўнатишга ва шафқатсиз азоблар остида ўлимга маҳкум этишга етарли эди.Бугун эса отахон ўз кутубхонасига қайтиб келиб, йиллар давомида китобларни асраб келган деворни бутунлай олиб ташлади ва ўз вақтида Асад режими томонидан сақланиши ҳамда тарқатилиши ман этилган ноёб, қимматли асарларни яна ёруғликка олиб чиқди.@qayduyz
    365видео10211Открыть в Telegram