Последние посты

Abu Hanifa masjidi
22 сент., 17:02
🌹 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим🕊💌Қалбга мактуб — 36«Бахтинг ҳали олдинда...»Эй қалб...Балки сен бахтни жуда узоқ кутгандирсан. Шунча кутгинки, баъзан: «Менга ҳам бахт насиб қиладими?» деб ўйлагандирсан.Ҳа, эй қалб...Сенга ҳам бахт ярашади. Фақат бахтни катта мўъжиза деб ўйлама.Бахт — баъзан эрталаб уйғониб, юрагинг ҳали ҳам умид билан ураётганини ҳис қилиш.
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 16:02
МАККАГА ҚАЙТАЁТГАНДА ЭҲРОМГА КИРИШ ШАРТМИ? #эҳром❓2239-САВОЛ: Мен уч ойдан бери Маккада яшаяпман. Виза учун бир кунга бошка давлатга бориб келишим керак. Маккага кайтишимда умра ниятисиз келсам бўладими ёки умра килиш шартми?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, Маккага умрага эҳром боғлаган ҳолда киришингиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло Маккаи Мукаррамага бир қанча хусусиятлар ато этган. Шулардан бири Мийқот ташқарисидан Маккага кирмоқчи бўлган инсон умра ёки ҳажга эҳром боғлаб кириши лозимдир. У хоҳ Маккада яшайдиган одам бўлсин, хоҳ ташқаридан борган одам бўлсин, фарқи йўқ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мийқотлардан фақат эҳром билан ўтинглар” деб буюрганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган). Шунга биноан Маккада яшаётган одам чет давлатга чиқса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши лозим бўлади.TelegramAbu Hanifa masjidi🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 15:03
переслано из @muslim_podcast_uz
#Muslim_podcast📱🗣DINIY SAVOLGA HAR KIMDAN JAVOB OLISH TO‘G‘RIMI?🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.🥺Telegram🛍Instagram🤪Facebook😍YouTube🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 15:02
Яхшилик қилгандек кўринманг! Яхшилик қилинг - кўринманг!✍️Айман Ёғий•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 14:01
Лутфقال تعالى :( واسألوا الله من فضله ) ؛ قال سفيان بن عيينة : لم يأمر بالمسألة إلا ليعطي .📜Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳдан фазлини сўранг», Нисо сураси, 32-оят.Суфён ибн Уяйна ушбу оят ҳақида: «У зот (бандани) Ўзидан сўрашга фақатгина ато этиш учун буюрди», деди.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 13:02
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Мени мискин ҳолда яшатгин, мискин ҳолда ўлдиргин ва қиёмат куни мискинлар жамоаси ила тирилтиргин», дедилар. Шунда Оиша: «Нима учун, эй Аллоҳнинг расули?» деди. «Чунки улар жаннатга бойлардан қирқ йил олдин кирадилар. Эй Оиша! Мискинни ҳеч бўлмаса яримта хурмосиз қайтармагин. Эй Оиша! Мискинларга муҳаббат қилгин ва уларга яқин бўлгин. Ана шунда Аллоҳ қиёмат куни сени Ўзига яқинлаштиради», дедилар”, дедилар.Имом Термизий ривояти.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 12:02
УНГА ҒАМИНГИЗНИ ТЎКИБ-СОЧИНГ!Дуоларни ижобат қилиш Аллоҳ таолонинг бандаларига дўст эканини, уларни яхши кўришини, ёрдам беришини намоён этувчи яна бир неъматдир! Бало-ю мусибатларга учраган, ҳар хил кўргиликларга дучор бўлган бир бечора одам ўзи таниган имомга телефон орқали боғланибди. Имомга ҳолидан шикоят қилибди, дардини тўкиб-солибди, бошидан ўтганларни оқизмай-томизмай сўзлаб берибди. Имом уни эшитиш жараёнида афсусини билдириб, истиржо айтиб турибди. Уни эшитиб бўлгач: "Биродар, сиздаги муаммоларни ҳал қилиб бериш имкониятим бўлганида, дарҳол ҳал қилиб берардим. Афсуски, менда бу имконият йўқ. Лекин сизга бир тавсия беришим мумкин. Ўйлайманки айтганимдек қилсангиз, мусибатингиз арийди, мушкулингиз енгиллашади. Тунда таҳажжудга уйғонасиз, Аллоҳга бор вужудингиз билан юзланасиз ва узоқ сажда қиласиз. Саждадалик ҳолингизда менга тўкиб-сочганларингизнинг барини Аллоҳга баён
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 11:02
❗️Қабристонга “ФАҚАТ ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН” деб ёзиб қўйилмаган.Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Дунё лаззатларини кесувчи – ўлимни – кўп эсланг” (Имом Термизий ривояти).Жаноза кетидан жаноза, вафот кетидан вафот, ўлим хақидаги хабарларни деярли ҳар куни эшитамиз. Кимнидир машина уриб кетган, кимдир касаллиги туфайли, яна кимдир йўлда кетатуриб бехосдан йиқилиб тушган ва жон берган. Ҳаммалари ҳам бу дунёни ортларида қолдириб кетдилар, биз эса, уларни тупроқ остига қўйиб келдик. Шубҳасиз, бир кун менинг ҳам, сизнинг ҳам навбатимиз келиши аниқ. Шундай экан, қайтмас сафарга ҳозирлигингизни кўраверинг.👉Эй, сиз ёшлар, ҳали ёшман деб, тавбани ортга сурманг. Ҳеч бир қабристонга “ФАҚАТ ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН” деб ёзиб қўйилмаган.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 10:02
Бир яҳудий масхараомуз тарзда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга: «Сизлар ҳали пайғамбарингизни дафн қилиб улгурмасингизданоқ, ансорлар: “Биздан бир амир, сизлардан бир амир!”, дедилар», деди. Али розияллоҳу анҳу унга жавобан: «Сизларнинг оёқларингиз денгиз сувидан ҳали қуримасиданоқ: “Бизга ҳам уларнинг илоҳлари каби бир илоҳ қилиб бер!”, дедингизлар!». Яҳудий тўхтаб қолиб, бирор нима дея олмади.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 09:02
#ҲадисИбн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ўзи эркак бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини аёлларга ўхшатувчини ҳамда ўзи аёл бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини эркакларга ўхшатувчини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатладилар.Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакларга ўхшатувчи аёлни лаънатладилар.Имом Бухорий ривояти.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 08:02
БИР ТАНГАНИНГ БАРАКАСИ ВА ОНА ДУОСИБошқа бир улуғ зот Боязид Бистомий ҳазратлари ёшликларида тунда нафл ибодат қилиб, узоқ вақт намоз ўқир эдилар. Бир куни қишнинг совуқ кечасида оналари у кишидан сув сўради. Боязид кўзани олиб қарасалар, сув музлаб қолган экан. У зот дарров булоққа бориб, сув олиб келдилар. уйга қайтсалар, оналари қайта ухлаб қолган эди. Боязид онасини уйғотишга ботинмадилар ва қўлларида сув тўла коса билан оналарининг бош устида тик туриб кутдилар. Совуқдан бармоқлари косага ёпишиб музлаб кетди. Тонгда оналари кўзини очиб, ўғлини қўлида коса билан кутиб турганини кўрдилар ва йиғлаб юбордилар. Қўлларини дуога очиб: "Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин. Уни инсонларнинг энг азизи ва авлиёси қилгин", деб дуо қилдилар. Кейинчалик Боязид Бистомий айтган эканлар: "Менинг топган барча маънавий мақомларим, олимлик ва авлиёлигим — ўша кеча онамнингTelegramAbu Hanifa masjidi🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 07:02
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё тор келиб қолса, ғам-ташвишлари кўпайса, қўлларидан олдин қалбларини кўтариб, бундай муножот қилар эдилар: «Эй тирик ва барҳаёт бўлган Зот! Сенинг раҳматингдан умид қиламан (ёрдам сўрайман). Менинг барча ҳолимни ислоҳ қилгин. Бир лаҳза бўлсин мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!»•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 06:02
Абдуллоҳ ибн Ғолиб дафн қилинганида, қабри тупроғидан мушк ҳиди таралиб турар эди. Бир киши тушида уни кўриб, ўша ҳид ҳақида сўради. У зот: «Бу (Қуръон) тиловати ва зикрнинг ҳидидир», деди.«Ҳилятул авлиё» асаридан.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 05:02
#muftiy_minbariЯхшиликларнинг боши 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 04:02
Кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?» - деб, сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади», деб жавоб бердилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичига юта оладиган киши энг кучли полвондир», дедилар. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони Каримида мақтаган: «У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ таоло бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли-Имрон сураси, 134-оят).•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidiTelegramAbu Hanifa masjidi🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 03:02
#Видео #маҳрам❔ Янги келин-куёв чилла сақлаши шартми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 02:02
ҚАЛБНИНГ БEШ ДАВОСИИброҳим Ҳавас раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: «Қалбнинг шифоси беш нарсадир: 1. Тафаккур қилиб Қуръони карим ўқимоқ. 2. Кеча намозини тарк этмаслик. 3. Қалбни дунё билан боғлиқ ҳар нарсадан тозалаш. 4. Саҳар вақти Яратганга ёлвормоқ. 5. Яратганнинг дўстлари – солиҳ бандаларининг мажлисларида қатнашиб, улар билан суҳбатлашмоқ».«ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ» китобидан.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi


Abu Hanifa masjidi
22 сент., 01:02
Роббим бир эшикни беркитса, албатта бошқасини очади... 🌺Фақат биз ёпилган эшикка узоқ термулиб қолиб, очилган эшикни пайқамай қоламиз.✍️Айман Ёғий•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Abu Hanifa masjidi
22 сент., 00:02
🌹Ассалом алайкум!🌤Янги ҳафта, янги тонг муборак!Келинг, бу кунни фақат яхшилик билан безайлик: • Бир ширин сўз; • Бир табассум; • Ва озгина бўлса-да садақа... Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Abu Hanifa masjidi
21 сент., 17:02
Қалб муолажаси📜Ёлғон (юзаки) тақводорликдан эҳтиёт бўлинг!Истиқоматил каазиба - ёлғон тақводорликнинг белгилари қуйидагилардир:1. Бомдод ва аср намозларини ухлаб қолиб ўтказиб юбориш. 2. Намозда хушуънинг йўқолиши. 3. Фарз намозларни ўз вақтида адо этмай, кечиктириш. 4. Суннат ва нафл ибодатларни тарк этиш. 5. Қуръони карим тиловатини ва уни тадаббур қилишни тарк этиш. 6. Вирдлар ва зикрларни тарк қилиш. 7. Хулқ-атворнинг ёмонлашиши. 8. Насихатни қабул қилишдан кибру ҳаво билан бош тортиш. 9. Кичик гуноҳларни арзимас санаш ва уларга одатланиб қолиш. 10. Вақтни зое кетказиш. 11. Дунё ишларига ҳаддан ташқари берилиб кетиш. 12. Кўп кулиш. 13. Кўнгилочар машғулотлар, мубоҳ ишлар ва ортиқча, фойдасиз нарсалар билан ҳаддан ташқари банд бўлиш. 14. Илм талаб қилишга бепарво бўлиш.TelegramAbu Hanifa masjidi🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
