gram news
Аватар канала Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

@r_kusherbayev

Тириклик билан боғлиқ воқеалар, фикрлар, муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Ҳамкорлик учун: @Kusherbayev_reklama_bot

ПроектыKKРазноеПодтверждён Telegram

202,000подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 15:01

    ❗️Тошкентда жарима майдончалари рақамлаштирилади2026 йил 1 октябрдан Тошкентда тажриба тариқасида «Жарима майдончаси» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади.Энди қоидабузарлик учун ушланган автомобилларни жарима майдончасига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш ва чиқариш жараёнлари электрон тарзда амалга оширилади.Автомобилни чиқаришга рухсатнома QR-код билан тасдиқланиб, ҳайдовчига электрон юборилади.💳 Жарима, сақлаш ва бошқа тўловларни my.gov.uz ёки тизим орқали онлайн амалга ошириш мумкин бўлади.📌 Лойиҳа Тошкент шаҳрида 2034 йил 31 декабргача амал қилиши белгиланган. (Lex.uz)👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    10,7003553Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 14:04изменён

    ❗️Экология қўмитаси Миллий кутубхона ортидаги “парковка” лойиҳасига қаршиЭкология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш лойиҳаси бўйича ҳозирча экологик экспертиза хулосаси мавжуд эмас.Шу сабабли дарахт ва буталар, яшил майдонлар ҳамда тупроқ қопламига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари экологик баҳолашсиз амалга оширилиши мумкин эмас.📌 Лойиҳада 1 000 дан ортиқ дарахт ва бута экиш режалаштирилган. Бироқ Қўмитага кўра, янги кўчатлар мавжуд кўп йиллик дарахтлар ва шаклланган яшил ҳудудларнинг экологик, иқлимий ҳамда рекреацион аҳамиятини тўлиқ қоплай олмайди.Қўмита мавжуд яшил ҳудуд ва дарахтларни максимал даражада сақлаб қолиш, уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда лойиҳани белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини таъкидлайди.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    12,50012021411Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 12:55

    ❗️Давактив қонунни билмайдими?Наврўз боғи ҳудудидаги 3,2 гектар ер майдонининг хусусийлаштириш дастурига киритилиб, аукционга чиқарилиши, шунингдек, Миллий кутубхона ортидаги 1,3 гектар яшил ҳудудда парковка қуриш режаси жамоатчиликда жиддий саволлар уйғотмоқда.Гап шундаки, ЎРҚ–1061-сон қонун давлат мулки бўлган ва аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, уларнинг ҳудудини қисқартириш ҳамда айрим қурилишларни тақиқлайди. (LEX.UZ)❓ Шундай экан, Давактив ва пойтахт ҳокимлиги ушбу лойиҳаларни қайси ҳуқуқий асосга таяниб амалга ошираётгани очиқланиши керак.Агар қонун бор бўлса, уни ким назорат қилади? Давактивда экспертиза ва ҳуқуқий таҳлилдан ким масъул?Гап фақат Наврўз боғи ёки Миллий кутубхона ортидаги ҳудуд ҳақида эмас. Масала — қонун талаблари амалда ким томонидан ва қандай назорат қилинаётганида.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    13,8001152214311Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 12:02

    Iskander Buildings Mavrid қурилишини муддатидан 10 ой олдин якунладиТошкентнинг Сергели туманида жойлашган Mavrid турар жой мажмуаси қурилиши шартномада белгиланган муддатдан 10 ой аввал якунланди.Шартномага кўра, қурилиш 2027 йил июнь ойи охиригача давом этиши кўзда тутилган эди. Амалда эса мажмуа 2026 йил сентябридаёқ қуриб битказилди.🏢 Mavrid — компаниянинг Тошкентдаги илк лойиҳаси. Мажмуа 3 та блок ва 299 та хонадондан иборат.18 сентябрь куни лойиҳа ҳудудида ушбу натижага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Айни пайтда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни бошланмоқда.Iskander Buildings ушбу натижани «+10 ой» — мижозлар учун тежалган вақт ғояси билан ифодалади.Iskander Buildings ҳақида: компания 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини Зарафшондаги Premium лойиҳасидан бошлаган. Бугунги кунда компания портфелида Premium, Megapolis, Mavrid ва Тошкентда қурилаётган Mezbon лойиҳалари мавжуд.Instagram | @iskanderbuildings | Реклама
    14,200видео3012552Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 11:20

    6 ёшли қизалоқ Кубик Рубик йиғиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди​Хитойлик 6 ёшли Лян Юньчжи Кубик Рубикни кетма-кет 5 марта йиғиб, ўртача 4,27 сония натижа кўрсатди ва жаҳон рекордини янгилади.​Митти рекордчи бу натижага бор-жоғи 6 ёшида эришгани жамоатчиликни ҳайратда қолдирмоқда.👉 @r_kusherbayev
    17,000видео1982318411Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 10:33

    Тадбиркор учун энг қиммат ресурс — вақт.Мижоз тўлов қилди, демак пулдан ҳам дарҳол фойдаланиш мумкин бўлиши керак. InfinBANK айнан шу мақсадда POS-терминаллар орқали қабул қилинган тушумларни ҳисобрақамга атиги 1 дақиқа ичида ўтказиш имкониятини тақдим этади.Бу эса бизнес жараёнларини тезлаштиради: товар хариди, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб ва кундалик операциялар ортиқча кутишларсиз давом этади. Яна бир қулай томони — POS-терминални олиш учун банкка бориш шарт эмас. Уни онлайн тарзда буюртма қилиш мумкин.Бизнесингиз ҳаракатдан тўхтамасин — InfinBANK билан тушумлар ҳамиша қўл остингизда.📞Корпоратив мижозлар учун: +998 71 202 50 80Реклама
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    14,6001652Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 10:01

    Иштихонда узумчилик илмий-тажриба станцияси ташкил этилдиҲукумат қарорига кўра, узумнинг «Кишмиш Согдиана», «Қора кишмиш» ва «Аватар» навларини оммалаштириш мақсадида «Иштихон узумчилик илмий-тажриба станцияси» давлат муассасаси ташкил этилди.Станцияга Иштихон туманидаги Э. Қорабоев ҳудудидан 27,26 гектар ер ажратилди.Шунингдек, Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш марказига Янгийўл тумани Ниёзбоши ҳудудидан 27,17 гектар ер ижара ҳуқуқи асосида берилди.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
  • Rasul Kusherbayev

    23 сент., 09:01

    ❗️Тошкентда чиқинди идишларни пулга қабул қиладиган фандомат ишга тушдиЧиқиндиларни бошқариш агентлиги янги лойиҳани ишга туширди. Энди фуқаролар пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини фандоматга топшириб, эвазига пул олиши ёки маблағни хайрияга йўналтириши мумкин. Ҳар бир идиш учун — 150 сўм.Биринчи фандомат Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7А-уй, Экология қўмитаси биноси олдида ўрнатилди.👉 @r_kusherbayev
    16,800видео24714741Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 16:14

    ❗️Тошкентда бугун кечқурун ҳаво сифати ёмонлашиши мумкинБугун, 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь 04:00 гача пойтахтда ҳарорат инверсияси кузатилиши кутилмоқда.Шамол тезлиги айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасайиши ва ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашиши натижасида PM2.5 ва PM10 заррачалари ерга яқин қатламда тўпланиши мумкин.📉 Прогнозларга кўра, соат 22:00–01:00 оралиғида ҳаво сифати сезгир гуруҳлар учун носоғлом даражагача ёмонлашиши эҳтимоли бор.Шу сабабли кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик тавсия этилади.Эрталаб инверсия заифлашиб, ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    10,0003711932Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 14:53

    ❗️Ҳарбий прокуратура Ташановга 15 млн сўм тўлайдиИнсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Ҳарбий прокуратура, собиқ ҳарбий прокурор Отабек Холбоев ва терговчи Тимур Муҳитдиновга қарши даъвоси Миробод тумани судида кўриб чиқилди.Суд Ташановнинг шаън, қадр-қиммат ва зарарни қоплаш бўйича даъвосини қисман қаноатлантирди.Қарорга кўра, Ҳарбий прокуратурадан унга 5 млн сўм — маънавий зарар ва 10 млн сўм — моддий зарар ундириладиган бўлди.Ҳарбий прокуратура шу йил баҳорида Ташановни интернетда ёлғон хабар тарқатишда айблаб, ноҳақ маъмурий жавобгарликка тортганди. Миробод жиноий уни суди оқлади. Шундан сўнг Ташанов ўзини ноҳақ айблаб судга чиқаргани учун уларни судга берган.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    14,30034233194Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 13:20

    Ушбу кўрсатув ҳам бу чиқишдан кейин эфирдан олиб ташланмаса бўлгани...👉 @r_kusherbayev
    16,900видео6186316221Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 12:31

    Ipoteka bank ўтказмалар учун комиссияни бекор қилдиОта-онага пул жўнатиш, дўстларга ёрдам ёки бошқа банкдаги ўз картангизга пул ташлаш – бундай ўтказмаларни кунда амалга оширамиз. Ва, албатта, ортиқча харажатларни истамаймиз. 31 октябргача Ipoteka Mobile’да банк карталарига 0% комиссия билан пул ўтказиш мумкин бўлади. Лимит— ойига 10 млн сўмгача.Шу даврда мижозлар учун фойдали валюта айрибошлаш курси амал қилади. Агар пул ўтказишни ёки валюта айрибошлашни режалаштирган бўлсангиз – ҳозир таклифдан фойдаланишнинг айни вақти.Акциянинг батафсил шартлари, амалдаги лимит ва долзарб курс – Ipoteka Mobile иловасида.Реклама
    17,300511251Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 12:26

    переслано из @odiljon_tojiyev

    Pekindagi tashrifimizning ikkinchi kunida “Sinxua” axborot agentligi Xitoy iqtisodiy axborot xizmati (CEIS) raisi Pan Xaypin bilan uchrashdik.Ikki davlat hamkorligi jarayonida ishbilarmon doiralarga yurtimizdagi mavjud salohiyatni toʻgʻri va xolis yoritib berish mediadan katta mas’uliyat talab qiladi.Shu maʼnoda, “Sinxua Ipak yo‘li” platformasi orqali O‘zbekistonning iqtisodiy va investitsiyaviy salohiyatini xalqaro auditoriyaga tanitish imkoniyatlarini muhokama qildik. Assotsiatsiyaga a’zo OAV uchun professional aloqalarni kengaytirish, jurnalistlar va ekspertlar almashinuvi hamda qo‘shma loyihalar boʻyicha fikrlashdik.Xitoylik hamkorlarimizning takliflarimizga qiziqishini qadrlaymiz. Bu muloqotni oʻzaro manfaatli, amaliy hamkorlikka aylantirishdan manfaatdormiz.Odiljon Tojiyev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    16,00023653Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 11:36

    ❗️Банк ходими мижозини ўлдириб, 18 йилга қамалдиБанкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижозни қасддан ўлдирган банк ходими суд ҳукми билан 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.Маълум қилинишича, у мижознинг ёнидаги 5,7 минг долларга кўз тикиб, уни овлоқ жойда ўлдирган. Шундан сўнг марҳумнинг жасадини автомобиль ичига жойлаб, кечгача ишлаган ва кечқурун Фарғона каналига ташлаб юборган.Жасад 6 кундан кейин топилган.⚖️ Суд банк ходимини қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 18 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.👉 @r_kusherbayev
    17,000видео962610631Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 10:35

    ❗️Мудофаа вазирига янги ўринбосарлар тайинландиҚаҳрамонжон Зоидов — мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари; Жаҳонгир Муратов — мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    17,8002173515131Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 09:17

    ❗️Пора олгани учун аввал қамалган ЙПХ ходими яна пора билан ушланиб, 5 йилга қамалдиСурхондарёда муқаддам пора олишда айбланиб, кейин оқланган ва хизматга тикланган ЙПХ ходими яна пора олишда айбдор деб топилди.У Бойсун туманидаги ЙПХ масканида пахта ортилган юк машиналарини тўхтатиб, ҳар бирини ўтказиб юбориш учун 100 минг сўмдан пул талаб қилган.Тезкор тадбирда ходим 41 та машина учун талаб қилинган 4,1 млн сўмнинг 4 млн сўмини олган вақтида ушланган.Маълум қилинишича, у 2014 йилда ҳам пора олишда айбланиб, 6 йилга қамалган, аммо 2022 йилда Олий суд қарори билан оқланган ва хизматга тикланган.⚖️ Суд унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 2 йилга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Апелляция суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    19,00014248281396Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 08:05

    ❗️Қирғизистонда болаларга ижтимоий тармоқлар чекланмоқдаҚирғизистонда вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.Таълим вазири Догдуркул Кендирбаева болалар ижтимоий тармоқлардан назоратсиз фойдаланаётгани ва улар қандай ахборот олаётганини назорат қилиш қийинлигини айтди.Вазирнинг таъкидлашича, айрим давлатларда бу борада чекловлар жорий этилган. Қирғизистонда эса ҳозирча масала муҳокама босқичида.☝️Бизда ҳам болалаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш масаласини қонун даражада кўриб чиқиш вақти келди.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    19,400273168111Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 07:15

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича жамоатчилик назоратини йўлга қўйди.Вазирлик томонидан кўп қаватли уй-жой фондини мавсумга тайёрлаш ишлари назоратга олинган. Агар бошқарув органлари (БСК, ширкат, ўз-ўзини бошқариш органлари) томонидан тайёргарликда сусткашлик ёки ҳаракатсизлик кузатилаётган бўлса, фуқаролардан тезкор чора кўриш учун маълумот тақдим этиш сўралди.Асослантирувчи маълумотлар (манзил, фото-видео) қуйидаги алоқа каналлари орқали қабул қилинади: • Телеграм: @Zukhraergasheva • Телефон: +998 (90) 900-92-10👉 @r_kusherbayev
    19,700видео34752Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 06:36

    Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳамда уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда БМТнинг глобал миқёсдаги етакчилик ролини алоҳида қайд этди.Шунингдек, у Антониу Гутерришга хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.Манба👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    19,60018675261454Открыть в Telegram
  • Rasul Kusherbayev

    22 сент., 05:17

    ❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга тушириладиПрезидентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.💻 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади.👉 @r_kusherbayev
    Иллюстрация к посту канала Rasul KusherbayevИллюстрация к посту канала Rasul Kusherbayev
    22,4001171032Открыть в Telegram