gram news
Аватар канала Камолиддин Раббимов

Камолиддин Раббимов

@rabbimov_rasmiy

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун: @Rabbimov_reklamabot Instagram: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/ Facebook: https://www.facebook.com/rabbimov.kamoliddin

ПроектыKKПолитика

23,573подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Камолиддин Раббимов

    22 сент., 07:49изменён

    🎙 Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан суҳбатМавзу:Чикаго сиёсатшунослик мактаби талқинида ижтимоий синфларСуҳбат бугун, соат 21:00да ёпиқ телеграм гуруҳида бўлиб ўтади. Фақат тўлов қилганлар қатнаша олади.📥 Мурожаат учун: @nurbekgofurovРасмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    2,400321Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    22 сент., 05:21изменён

    Агар эътибор берган бўлсангиз, ривожланган ҳуқуқий давлатлар бирин-кетин 16-18 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни ёпа бошлади. Биринчи бўлиб Австралия бу амалиётни жорий қилди. Энди эса, Европа Иттифоқи ҳам болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга тўсиқ қўймоқчи. Бу, ўзларини ҳуқуқий деб биладиган давлатлар томонидан инсон ҳуқуқлари, жумладан, болалар ҳуқуқларининг бузилиши эмасми? Нега болалар учун ижтимоий тармоқлар ёпиқ бўлиши керак? Бу саволлар ҳозирда жуда кўпчиликни жиддий ўйлантиряпти. Масаланинг ҳуқуқий, ижтимоий-психологик, педагогик қирралари бор.Маълумки, айнан ўспиринларда инсон мияси жуда тез ва катта ҳажмда ўзгаради. 14-19 ёшларда инсон миясидаги нейронларнинг 60% янгиланар экан. Шунинг учун бу ёшдаги болалар жуда эмоционал бўлишади. Ижтимоий тармоқлар эса, ёши катталар томонидан энг эҳтиросли тўқнашувлар, ғоялар ва манфаатлар курашлари маконига айланган
    3,8804875Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    18 сент., 15:59

    ❗️”Биз сизни яхши кўрамиз”Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.@pressuzb
    6,110видео2713Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    17 сент., 14:22

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги муқаддас Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилган ҳужумга уринишни қатъиян қоралайди.Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан тўлиқ бирдамлигимизни билдирамиз ҳамда муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз.Барча томонларни максимал даражада вазминлик намоён этишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирамиз.Кескинликни камайтириш, можаронинг янада тарқалишининг олдини олиш ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз»Расмий саҳифалар: 🌐Тelegram |
    6,39034951Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    16 сент., 16:19

    Ҳурматли дўстлар, мен Икромжон Тўхтасунов – сиёсатшунослик бўйича АҚШдаги Иллинойс университети докторантиман. Мен сизларни ўзим томонимдан олиб борилаётган илмий тадқиқот доирасидаги сўровномада иштирок этишга таклиф қиламан.Тадқиқот Ўзбекистондаги маҳаллий ривожланиш дастурларига оид фуқаролар фикри ва тажрибасини ўрганишга қаратилган.Сўровномани тўлдириш атиги 15–20 дақиқа вақт олади. Иштирокингиз эвазига эсп сиз $4.50 миқдоридаги мукофот ютиб олиш имконини берувчи қуръада қатнашишингиз мумкин.Агар иштирок этишга розилик билдирсангиз, сўровномани қуйидаги ҳавола орқали бошлашингиз мумкин:🔗 https://illinois.qualtrics.com/jfe/form/SV_7W1RJf0oo4jY6UKОлдиндан раҳмат! Сизнинг иштирокингиз ушбу илмий тадқиқот учун жуда муҳим.Расмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    6,9002292Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    16 сент., 04:00

    «Эркин миллат пойдевори» нега ёзилди?Фармон Тошев ва Камолиддин Раббимов суҳбати«Эркин миллат пойдевори» – миллатнинг ўзлиги, эркинлиги ва келажакдаги сиёсий-ижтимоий ривожланиш йўлини таҳлил қилувчи асар.Фармон Тошев ва Камолиддин Раббимов суҳбатида китобнинг мазмуни, ундаги фундаментал ғоялар ва асарни ёзишга ундаган муҳим ҳаётий ва сиёсий сабаблар очиб берилган.👉 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ КЎРИШРасмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    6,3503131Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    15 сент., 05:34

    “Катта ўйин” давом этмоқда. У қандай бошланган эди?XIX асрда Марказий Осиё Россия ва Британия империялари ўртасидаги “Катта ўйин”нинг асосий майдонларидан бирига айланди. Хонликлар икки улкан кучнинг босими остида қолди, бироқ бу геосиёсий вазиятнинг илдизлари жаҳондаги кучлар нисбатининг ўзгаришидан бошланган эди.Ҳозир ҳам икки аср аввалгидек глобал кучлар нисбати ўзгаряпти, Марказий Осиёнинг стратегик аҳамияти эса янада ошган.📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
    6,600видео34411Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    12 сент., 10:09

    Натижасиз музокаралар ва Геран эволюцияси | “Геосиёсат”Моди БРИКС саммитида Путинни урушни тўхтатишга чақирди. Трампнинг вакиллари Москва ва Киевда ўтказган музокаралар урушни тўхтата олмади. Фронтда эса Украина Россияга энг узоқ масофали зарбалардан бирини берди, Москва Геран дронларини тезкор ва арзон реактив қуролга айлантирмоқда.Айни пайтда Европада ўнг партиялар кучайиб, сиёсий майдондаги таъсирини тобора кенгайтирмоқда.Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.📱 Telegram'да кўриш📱 YouTube'да кўриш
  • Камолиддин Раббимов

    11 сент., 13:39

    Трамп-Путин мулоқоти ва Саудияга ҳужумлар | ГеосиёсатАҚШ вакиллари Москва ва Киевда музокара ўтказиб қайтгач, Трамп Путин билан қарийб бир соат гаплашди. Яқин Шарқда эса ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонига ҳужуми давом этмоқда, Макка алянси ҳозирча кескин жавоб беришга шошилмаяпти. Британия ва Франция дохил ўн икки давлат Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги ноқонуний ҳаракатлари сабаб санкциялар эълон қилди.📱 Telegram'да кўриш📱 YouTube'да кўриш
  • Камолиддин Раббимов

    11 сент., 06:36

    Германияда сиёсий зилзила: ашаддий миллатчилар ғалабаси нимадан дарак?6 сентябр куни Германиянинг Саксония-Анхалт вилоятида бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижаси Германия ва Европани шокка туширди. Иккинчи жаҳон уруши тугаган 1945 йилдан бери биринчи марта ашаддий ўнг, миллатчи ва ксенофоб партия Германия вилоятларидан бирида маҳаллий ҳокимиятни шакллантирувчи асосий кучга айланди.Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
  • Камолиддин Раббимов

    10 сент., 08:35

    Саида Мирзиёевага янги вазифа юклатилдиПрезидент фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.Яъни Саида Мирзиёва Президент Администрацияси раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси вазифасини ҳам бажаради.Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.Тошкент халқаро молия марказини нолдан йўлга қўйиш — кўлами ва аҳамияти жиҳатидан жуда жиддий вазифа. Бунинг учун катта тажриба, кучли бошқарув ва доимий назорат керак.Саида Мирзиёеванинг иш услуби ва ёндашувини эса у шахсан эътибор қаратаётган
    7,840261064Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    9 сент., 09:01изменён

    🎙 Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан суҳбатМавзу:Чикаго сиёсатшунослик мактабида малака ва маҳорат масаласиСуҳбат бугун, соат 21:00да ёпиқ телеграм гуруҳида бўлиб ўтади. Фақат тўлов қилганлар қатнаша олади.📥 Мурожаат учун: @nurbekgofurovРасмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
  • Камолиддин Раббимов

    8 сент., 06:49

    Ҳуқуқий давлат – бу бутун бир давлат институтлари, бошқарув маъмурияти, мулозимларнинг ҳуқуқ доирасида фикрлаши ва ишлашига айтилади. Қонунчилик, яъни ҳуқуқни ўзи халқчил парламент томонидан ишлаб чиқилади ва халқ манфаатларини энг максимал кўринишда ифодалаш ҳаракатида бўлади. Бу билан, ҳуқуқий давлатчиликда халқнинг, жамиятнинг, ҳар бир инсоннинг манфаатлари икки даражада қондириш механизми йўлга қўйилган бўлади, бу – халқчил қонунчилик ва халқчил ижро.Шунинг учун, энг барқарор давлатлар, энг бой ва одамлари бахтли давлатлар – ҳуқуқий давлатлардир. Ҳуқуқий давлатларда, давлатнинг легитимлиги жуда юқори бўлади. Йиқилган ва йиқилмаган давлатлар феномени жуда яхши ўрганилган. Йиқилаётган давлатларда халқ қўллови етишмайди, легитимлик «анемияси» кузатилади.Ўзбекистон, Конституцияга кўра, ҳуқуқий давлат бўлиш миссиясини ва мажбуриятини олган. Лекин, ҳуқуқий давлат бўлиш учун, бутун бир
    7,590видео171Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    5 сент., 18:17

    Ҳар қандай давлат сиёсатининг ҳақиқий натижаси қабул қилинган қарорлар сони билан эмас, унинг жамият ҳаётини қанчалик ўзгартираётгани билан ўлчанади. Камбағаллик камайиши, одамларнинг иш жойига эга бўлиши, таълим ва ижтимоий хизматларнинг яхшиланиши — буларнинг барчаси давлат бошқаруви ва сиёсий институтлар қанчалик самарали ишлаётганининг амалий кўрсаткичидир.Самарқандда ўтказилаётган Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси доирасида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг иштироки” мавзусидаги очиқ сессияда айнан шу масалалар халқаро ҳамжамият томонидан муҳокама қилинди.Сенат Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш, ижтимоий ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.Сессияда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган
    7,730видео206Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    4 сент., 16:33

    Макка пакти – ташкилотга айланмоқда. Бу нимани англатади?31 август куни Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия уч ҳафта аввал имзоланган Макка пакти асосида янги халқаро ташкилот – Макка мудофаа алянсини тузди. Бу иттифоқ тўлақонли ишлаб кетишига ҳозирча ҳеч ким кафолат бермайди, чунки қудратли давлатлар, аввало АҚШ бу алянсдан манфаатдор эмас, шундай бўлса-да, катта ўзгаришларнинг биринчи қадами ташланди, дейиш мумкин.Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
    7,55023124Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    4 сент., 16:03

    Бугун дунё парламентлари олдида турган энг муҳим саволлардан бири қонунларнинг сони ёки парламент ваколатларининг кўлами билан боғлиқ эмас. Асосий масала — сиёсий тизим жамиятдаги янги ўзгаришларни қанчалик тез англай олиши ва янги авлоднинг қарашларини қарорлар қабул қилиш жараёнига қанчалик самарали олиб кира олишидадир.Чунки бугунги ёшлар ахборотни бошқа тезликда қабул қилади, давлат ва жамиятдан бошқа талабларни кутади, рақамли маконда шаклланган сиёсий ва ижтимоий қарашларга эга. Парламентлар олдида турган асосий вазифа — уларни қарорлар қабул қилиш жараёнининг реал иштирокчисига айлантиришдир.Самарқандда Парламентлараро Иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўтказилмоқда. Конференция иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев табрик йўллади. Президент ўз табригида ёшларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлардаги фаоллиги барқарор тараққиёт ва тинч
    7,9203111Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    4 сент., 15:02

    Сиз ўқитувчимисиз?• Дарсда қизиқиш пастми? • Методлар етишмаяптими? • Синфни бошқариш қийинми?Айниқса, сентябрда йўл қўйилган бу хатолар бутун йилга қимматга тушади.«Устоз кундалиги» каналида — сентябрни профессионал ўтказишингиз учун 1 ҳафталик БЕПУЛ дарслар берилади. 🎁Рўйхатдан ўтиш вақти чекланган.👉 Каналга қўшилинг 👈
  • Камолиддин Раббимов

    3 сент., 12:54

    Самарқанд бугун бутун дунё мамлакатидан келган ёш парламентарийларни кутиб олмоқда. 4–6 сентябрь кунлари Парламентлараро иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўтказилади.Конференцияни Самарқандда ўтказиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида илгари сурилган эди. Бугун эса бу ташаббус реал сиёсий платформага айланмоқда.Нега айнан ёш парламентарийлар? Чунки сиёсатда вақт омили жуда муҳим. Бугун парламентга кириб келаётган ёш сиёсатчилар эртага давлатларнинг қонунчилик ва сиёсий қарорларини шакллантирадиган авлодга айланади. Улар билан бугун ўрнатилган алоқалар, табиийки, фақат бугунги кун билан чекланмайди.Дунё мамлакатлари ёш парламентарийларининг Самарқандда йиғилиши Ўзбекистон учун келажакдаги сиёсий алоқаларга инвестиция. Ўзбекистоннинг бундай йирик халқаро парламент
    6,9901853Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    1 сент., 06:40

    Vatanimizning oltin davrini, yangi buyuk tarixini albatta barchamiz birgalikda yaratamiz!Bizga mustaqillik ne’matini bergan Parvardigorimizga cheksiz shukronalar bo‘lsin!Istiqlolimiz ijodkori va haqiqiy bunyodkori bo‘lgan xalqimizga shon-sharaflar bo‘lsin!Butun xalqimizni bugungi ulug‘ bayram – O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining o‘ttiz besh yilligi bilan tabriklayman.Yurtimiz tinch, xonadonlarimiz obod va farovon bo‘lsin!Yashasin O‘zbekiston Respublikasi!Yashasin O‘zbekiston xalqi!Shavkat Mirziyoyev, O’zbekiston Respublikasi Prezidenti — Все вместе мы обязательно создадим золотую эпоху, новую великую историю нашей Родины!Мы благодарны Всевышнему за поистине бесценное богатство – нашу независимость!
    6,760видео159Открыть в Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    31 авг., 15:20

    Сингапур — табиий ресурслари чекланган, ҳудуди кичик, аммо давлат бошқаруви ва иқтисодий тараққиёт борасида дунёдаги энг таъсирчан моделлардан бирини яратган давлат. Унинг тажрибаси мамлакатнинг географик имкониятлари чекланган бўлиши мумкин, аммо сиёсий ирода, узоқ муддатли стратегия ва сифатли инсон капитали давлатнинг ривожланиш чегараларини тубдан ўзгартира олишини кўрсатади.Сингапур феномени ривожланаётган давлатлар учун ҳам давлат бошқаруви ва сиёсий модернизация масаласидир. Бугун Олий Мажлис Сенатида сенаторлар ва депутатлар иштирокида Сингапур Республикасининг Катта вазири Ли Сян Лун билан учрашув ўтказилди.Сенат Раиси Сингапурнинг қисқа тарихий даврда юксалишида қонун устуворлиги, самарали давлат бошқаруви, узоқ муддатли ислоҳотлар ва инсон капиталига берилган устуворлик ҳал қилувчи аҳамият касб этганини таъкидлади.Ли Сян Лун нутқида эса масала икки давлат
    7,4602942Открыть в Telegram
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота