gram news
Аватар канала Ramazon

Ramazon

@ramazon_ab

Ulamolar fikirlaridan iqtiboslar va shaxsiy fikirlar! 97 328 28 55.

ПроектыKK

540подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Ramazon

    22 сент., 11:02

    Саодатли ҳаёт фақат дин, илм ва аҳлоқнинг устида қоим бўлади.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    22 сент., 06:02

    ИШЛАР НИЯТГА ҚАРАББир дўстим ҳикоя қилиб берди. У Димашқ атрофида бир боғни кўрибди. Боғ иккига бўлинган бўлиб иккита ака-укага тегишли экан. Икки боғ бир жойда бўлишига қарамай аканинг боғи серҳосил, уканинг боғи эса камҳосил экан.У дўстим Аллоҳни таниган кишилардан эди. У ҳалиги боғнинг соҳибларидан бири бўлмиш аканинг ҳузурига бориб қўярда-қўймасдан сўрабди: - Нима учун сизнинг боғингиз унумдор-у укангизнинг боғи камҳосил? Икки боғни ҳам қаровчиси бир деҳқон экан? Ака жавоб берибди: - Ўзим ҳам ҳайронман. Аммо менинг яна бир акам бор эди. У вафот этган. Унинг етим болалари бор. Мен ҳосилнинг ярмини ўша етимларга деб ният қиламан. Укам эса ундай қилмайди.Муҳаммад Ротиб Нобулсий.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    22 сент., 00:38

    📜Муҳаммад ибн Имрон Раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Одобга риоя қилишдан қийинроқ нарса йўқ“.Ундан: «Одоб нима?» деб сўрашди.Ул зот: «Омма олдида қилишдан уяладиган нарсани яширинча ҳам қилмаслик», дедилар.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    21 сент., 12:19

    Балки ота-онанг сен хоҳлаганингни бера олмаётгандир. Лекин улар ўзида борини сенга беряпти...Ота-оналарни қадрлайлик, азизлар!https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    21 сент., 05:34

    “Арқон бир неча бор узилиб, қайта-қайта уланаверса — у энди аввалги арқондек бўлмайди, балки тугунлардан иборат тўпламга айланиб қолади.”💡 Муносабатлар бир неча марта бузилиб, кейин тикланса аввалгидек ишончлилиги ва мустаҳкамлигини йўқотади. Ҳар бир “узилиш” — қалбда бир “тугун” қолдиради. Шунинг учун ўзаро муносабатларда (дўстлик, оила, қариндошлик ва ҳоказо) эҳтиёт бўлинг, самимийлик ва ишончни асранг.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    21 сент., 00:15

    Оила ва тарбия🔖Фарзанд тарбияси ва Аллоҳнинг тавфиқиАгар бир кишининг фарзандлари унинг тарбияси ва ахлоқига мос келмаётганини кўрсанг, уни асло айблама, устидан кулма ва «болаларининг тарбиясини қўлдан чиқарибди» дея уни ғийбат қилма.Зеро, отамиз Одам алайҳиссалом икки ўғлининг тарбиясида асло камчиликка йўл қўймаган эдилар, бироқ улардан бири иккинчисини (Қобил Ҳобилни) ўлдирди. Нуҳ алайҳиссалом ҳам ўғилларининг тарбиясини ташлаб қўймаган эдилар, лекин улардан бири кофир ҳолида вафот этди. Яъқуб алайҳиссалом ҳам ўғилларининг тарбиясида сусткашлик қилмаган эдилар, бироқ улар ўз биродарлари Юсуф алайҳиссаломни ёмон кўриб қолишди ва ундан қутулиш учун уни қудуқ тубига ташлашди.🔖Ҳидоят фақат Аллоҳдандир Буларнинг барчасининг сабаби: «Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир»,
  • Ramazon

    20 сент., 11:10

    Бахт нима деган саволга ҳар ким ўзича жавоб беради — бири бойлик дейди, бири муҳаббат, яна бири мартаба.Aслида инсоннинг бахтли бўлиши учун соғлик ва хотиржамликнинг ўзи кифоя.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    20 сент., 07:07

    Овқат иссиқ бўлса, уни совутиш учун бироз кутамиз. Таъмини яхшироқ туйиш ва хотиржам ейиш учун. Баъзи ихтилофларни ҳам иссиқлигида сал "совутиш" керак бўлади. Унинг мақсад ва моҳиятини яхшироқ англаш учун.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    20 сент., 01:04

    Муносабатлардаги муаммолар одатда икки нарсадан келиб чиқади:1. Нотўғри тушуниш — яъни гапни, вазиятни ёки инсонни нотўғри англаш.2. Нотўғри муомала — яъни шу тушунганингга яраша нотўғри йўл тутиш, нотўғри гапириш ёки хатти-ҳаракат қилиш.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    19 сент., 11:27

    Ҳақиқий сажда Аллоҳнинг олдида жисмнинг эгилиши эмас, балки Унинг кўрсатма ва тавсияларига қалбнинг бўйсунишидир.Имом Абу Ҳомид Ғаззолийhttps://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    19 сент., 08:00

    Ишинг танг аҳволда қолса, садақа улашгин, чунки Аллоҳ таоло шундай деган: «Ким (мол-мулкидан камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса, тақво қилса ҳамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз» (Лайл сураси, 5 7 оятлар)https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    19 сент., 00:36

    Қалблар юмшаган вақтда дуо қилишни ғанимат билинг! Зеро, у (қалбларнинг юмшаши) Аллоҳнинг раҳматидир."Жавомиъул калим" китобидан.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    18 сент., 11:51

    Ғам-ғуссага ботганганинг одамларга хўмрайиб қарашингга сабаб бўла олмайди! Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам юки энг оғир инсон бўлишларига қарамай, табассуми кўп зот эдилар.https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    18 сент., 07:03

    🌺 ОНА ВАСИЯТИ! 🌺🔘 Эй қизалоғим! Мендан ўн васиятни ёдлаб олинг, улар сизга озуқа ҳам обрў бўлади:1⃣ Қаноатли бўлинг, қаноат қалбнинг роҳатидир.2⃣ Эрингизга чиройли қулоқ солиб, чиройли итоат қилинг, Аллоҳнинг ризоси чиройли ҳаётдадир.3⃣ Унинг кўзлари тушадиган ерга эътибор беринг, сиздан ҳеч қачон ҳунук нарсани кўрмасин. (Аёл киши ўзида бор зийнатини турмуш ўртоғигагина кўрсатсин) зийнатнинг гўзали сурмадир.4⃣ Димоғи сиздан фақат ширин ҳидларни топсин, ҳушбўйликнинг афзали сувдадир.5⃣ Овқатни вақтида тайёрланг, унинг овқатланиш вақтини билиб олинг. Чунки очлик инсонни тез жахлини чиқаради.6⃣ Таомланиш ва дам олиш вақтига бепарво бўлманг, очлик инсон ичидаги аланга, чарчоқ эса ғам-ғуссадир.7⃣ Унинг ота-она, қариндошларини ҳурмат қилинг, бу гўзал тадбирдир.8⃣ Унинг молу-мулкини сақланг, бу тартиб интизомдир.
  • Ramazon

    18 сент., 00:58

    Гуноҳлардан батамом узилиб, истиғфор айтиш унумдорлик, юксалиш, ризқнинг мўл кўл бўлиши, иззат ва шарафда баландлашга ҳам сабабчи бўлади. Ким истиғфор айтиб юришга одатланса, Аллоҳ унга ризқ келишини осон, ишини енгил қилиб қўяди.Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    18 сент., 00:19

    КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ БЎЛГАН ЖУМА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !!!АЛЛОҲ ТАОЛО КЎНГИЛЛАРИНГИЗДАГИ ОРЗУ, АРМОН, НИЯТЛАРИНГИЗНИНГ БУ ДУНЁ ВА ОХИРАТДА СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИЛАРИНИ УШАЛТИРСИН !!!ИККИ ДУНЁ БАХТ САОДАТИНИ АТО ЭТСИН !!!https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    17 сент., 11:09

    «Эсланг, ўшанда бу йигитлар ғордан паноҳ топиб, «Роббим, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат-марҳамат ато этгин ва ишимизни Ўзинг ўнглагин», дейишган эди» (Каҳф сураси, 10 оят).Биргина дуо сабабли Аллоҳ таоло ғор соҳибларини уч юз йил ҳимоясига олди. Сен ҳам келажагингни дуо билан муҳофаза қил!https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    17 сент., 06:18

    Аллоҳ таоло бирор бандасига неъмат берса, унга ҳасад қилманг. Чунки Аллоҳ у неъмат эвазига бандани нималардан маҳрум қилганини билмайсиз!Аллоҳ таоло сизни бирор нарсадан маҳрум қилса, хафа бўлманг. Чунки Аллоҳ бу маҳрумлик эвазига сизга нималар тортиқ қилишини билмайсиз!Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Алҳамдулиллаҳ» денг!https://t.me/Ramazon_ab
    4,390662Открыть в Telegram
  • Ramazon

    17 сент., 01:10

    Сиз унинг айбларини ёпасиз, у сизникини...Дунёда мукаммал эр ҳам, мукаммал хотин ҳам йўқ. Айб ҳаммада бўлади. Сиз аёлингизни тўғрилаб, бут қиласиз, у сизни. Сиз унинг айбларини ёпасиз, у сизникини ёпади. Сиз уни қамраб оласиз, у сизни. Аллоҳ таоло айтади: “Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз” (яъни, эр-хотин бир-бирига киши либосга муҳтож бўлганидек муҳтождир, Бақара сураси, 187-оят).📚Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад «Оила — саодат маскани»https://t.me/Ramazon_ab
  • Ramazon

    16 сент., 11:06

    переслано из @ramazon_abb

    Сиз кўпроқ нимани қадрлайсиз?Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: «Эй одам боласи, ибодатни ортга суриш қачонгача давом этади? Сен бугунги кунинг учунсан, эртанги кун учун эмассан! (Шунинг учун бугун ибодат қилиб ол). Агар сенга эртанги кун ҳам насиб этса, бугун ибодат қилганинг каби яна ибодат қилиб ол. Агар сенга эртанги кун насиб этмаса, ўтказиб юборган бугунинг учун пушаймон бўлмагин. Мен шундай қавмларни учратганманки, улар динору дирҳамидан кўра вақтларини кўпроқ қадрлар эдилар»."Вақт қадри" китобиданhttps://t.me/Ramazon_ab