Последние посты

Rasmiy xabarlar I Официальные новости
24 сент., 05:43
Саида Мирзиёева БМТ минбарида нуқт сўзладиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеяси минбарида Ўзбекистон номидан нутқ сўзлади.Саида Мирзиёева зиддиятлар тобора ортаётган, ўзаро ишонч эса йўқолиб бораётган ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг қатъий позициясини баён қилди: мамлакат очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот йўлини танлаган, тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдори.Нутқда Марказий Осиёдаги туб ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, экология ва Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.“Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр”, — деди Саида Мирзиёева.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк




Rasmiy xabarlar I Официальные новости
24 сент., 05:18
Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган маданий мерос объектини муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган ҳуқуқий чоралар юзасидан расмий баёнот берди.Баёнотда қайд этилишича, Агентлик тарихий бинонинг сақланишига таҳдид солаётган, ўтган йилларда қабул қилинган қарорларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига расмий мурожаат юборган.Бош прокуратура Маданий мерос агентлигининг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Қонунчилик бузилишларини бартараф этиш мақсадида назорат органи тегишли ҳоким қарорини ноқонуний деб топиш талаби билан судга даъво аризаси киритган.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк2,120Открыть в Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
24 сент., 03:55
📅 24 сентябрь ҳолатига хорижий валюталар курслари1 АҚШ доллари – 11 814.05 сўм (+11.86) 1 евро – 13 482.19 сўм (−45.48) 1 фунт стерлинг – 15 689.06 сўм (−79.85) 1 Россия рубли – 139.93 сўм (+0.06) 1 юань – 1 761.32 сўм (−0.17) 1 Қозоғистон тенгеси – 26.56 сўм (+0.16) ———————Банкларда валюталар курслари 👉 реал вақт режимидаКаналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
2,710Открыть в Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
23 сент., 16:27
♻️ Энди ичимлик идишларини сотсангиз бўлади: Ўзбекистонда фандоматлар ишга туширилди♻️ Чиқиндиларни бошқариш агентлиги бугун Экология қўмитаси биноси олдида фандомат ускунасини ишга туширилди. Худди шундай қурилма Сурхондарё вилояти марказида ҳам ўрнатилиб, фойдаланишга топширилган.✅ Эндиликда аҳоли сараланган пластик, шиша ва алюмин ичимлик идишларини махсус фандоматларга топшириб, ҳар бири учун 150 сўм миқдорида пул рағбат олиши мумкин дейилади хабарда.Мазкур жараён Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Норвегиянинг чиқиндиларни автоматик йиғиш ва саралаш технологиялари соҳасида фаолият юритувчи “ТОМРА” компанияси ҳамкорлигида пластик, шиша ва алюмин ичимлик идишларини алоҳида йиғиш ва қайта ишлашга топширишни рағбатлантирувчи пилот лойиҳа доирасида амалга оширилди.📱 Қурилмадан фойдаланган фуқаро икки вариантдан бирини танлаши мумкин: 🗣Биринчи ҳолатда қабул қилинган ҳар бир идиш учун 150 сўм пул берилади. Маблағ Click электрон ҳамёнига ўтказилади.🗣Иккинчи вариантда эса фуқаро пулни хайрияга сарфлаши мумкин. Бунда йиғилган идишларни сотишдан тушган маблағлар хайрия мақсадлари ва дарахт экиш ташаббусларига йўналтирилади.Лойиҳадан чиқиндиларни саралашни кундалик одатга айлантириш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳам мақсад қилинган. Ташаббус орқали фойдаланилган ичимлик идишининг шунчаки чиқинди эмас, балки қайта ишланадиган ва иқтисодий қийматга эга ресурс эканини кўрсатиш кўзда тутилган. Пилот лойиҳа ўзини оқласа, келгусида фандоматларни республиканинг бошқа ҳудудларидаги аҳоли гавжум жойларга босқичма-босқич ўрнатиш режалаштирилган.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
23 сент., 13:59
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудга оид лойиҳа юзасидан расмий муносабат бердиИжтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси мазкур лойиҳа бўйича ҳозирча экологик экспертиза хулосаси мавжуд эмаслигини маълум қилди.Шу сабабли ҳудудда ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, жумладан дарахт ва буталарга, яшил майдонларга ҳамда тупроқ қопламига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлар тегишли экологик баҳолашдан ўтказилмасдан амалга оширилиши мумкин эмас.Лойиҳада 1 000 дан ортиқ дарахт ва бута экилиши режалаштирилгани қайд этилган. Бироқ янги кўчатлар мавжуд кўп йиллик дарахтлар ва шаклланган яшил ҳудудларнинг экологик, иқлимий ва рекреацион аҳамиятини тўлиқ ўрнини боса олмайди.Қўмита ҳудуддаги мавжуд яшил майдон ва дарахтларни максимал даражада сақлаб қолиш, уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказиш зарур, деб ҳисоблайди, дейилади баёнотда.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк


Rasmiy xabarlar I Официальные новости
23 сент., 13:22
Ўзбекистоннинг 11 шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши кузатилдиЎзгидромет маълумотига кўра, 2026 йил 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатида Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нурафшон, Оҳангарон, Самарқанд, Термиз ва Чирчиқ шаҳарларида атмосфера ҳавоси ифлосланиши қайд этилган.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк


Rasmiy xabarlar I Официальные новости
23 сент., 12:37
Бир томчи суюқликда ишлайдиган ДНК-компьютер яратилдиИрландиядаги Мейнут университети олимлари ДНК молекулалари асосида ишлайдиган компьютерни синовдан ўтказди. У кўпайтириш, бўлиш, маълумотни текшириш ва 100 битли ҳисоблашни бажара олган.Тизимда тўғри жавоб ДНК занжирларининг суюқлик ичида муайян тартибда бирикиши орқали ҳосил бўлади. Келажакда бу технология маълумот сақлаш, кам энергияли ҳисоблаш ва тирик ҳужайралардаги жараёнларни таҳлил қилишда қўлланиши мумкин.Ҳозирча ДНК-компьютер лаборатория прототипи ҳисобланади.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк


Rasmiy xabarlar I Официальные новости
23 сент., 11:58
Жарима баллари муаммосини онлайн ҳал қилиш мумкинАвтомобилни ишончнома ёки яқин қариндошлик алоқалари асосида бошқараётган шахс қоидабузарлик содир этса, жарима бевосита ҳайдовчининг номига келадиган қилса бўлади.☁️ Бунинг учун ҳайдовчи маълумотларини my.gov.uz орқали тизимга киритиш зарур:⏺Автотранспорт эгаси: my.gov.uz порталида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни бошқа шахсга ўтказишни танлайди. Автомобилнинг давлат рақами ва бошқариш муддатини кўрсатади. Бошқарадиган шахснинг ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами, бошқарув ҳуқуқини бериш асосини (яқин қариндош/ишончнома) киритади.⏺Ҳайдовчи: ўзининг my.gov.uz профилидаги “Хабарномалар” бўлимига кириб, аризани ERI, Mobile-ID ёки Fаcе-ID орқали тасдиқлайди.Хизмат пуллик — БҲМнинг 0.9 фоизи (10% чегирма билан 39 600 сўм).Ижтимоий реестрдагилар ва I/II гуруҳ ногиронлари учун 50% чегирма бор.Аризани кўриб чиқиш муддати: ⏺ Жисмоний шахслар: Автоматик. ⏺ Юридик шахслар: 5 иш куни ичида.Юридик шахслар учун тартиб: ташкилот раҳбари ҳар бир машина учун алоҳида ариза юборади ва ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақасини илова қилади.Муҳим: Давлат органлари ва йўловчи ташувчилар учун ўз ходимларига жавобгарликни расмийлаштириш — БЕПУЛ!💬 Ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт. 💬 Ишончнома мавжуд бўлиши керак.Суғурта (ОСАГО): Агар суғурта чекланган бўлса, ҳайдовчи исми унда бўлиши шарт.Энди камералар қайд этган қоидабузарликлар учун автомобиль эгаси сарсон бўлмайди ва унга ортиқча жарима баллари ёзилмайди. Масъулиятни ҳақиқий ҳайдовчи ўз бўйнига олади.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 17:38
Акмал Рўзиқулович Жуманазаров — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинланди.У шу муносабат билан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
7,220Открыть в Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 16:30
Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали тизим жорий этилади▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 14:09
Бугун кечқурун атмосферада инверсия ҳодисаси кузатилиши мумкин — Экология қўмитасиБугун 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь тонги соат 4:00 гача ер юзасидаги ҳаво совиб, юқорироқ қатламдаги ҳаво илиқроқ қолиши натижасида ҳарорат инверсияси шаклланиши кутилмоқда.Метеорологик прогнозга кўра, шамол тезлиги Тошкент шаҳрида айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасаяди, ҳавонинг вертикал аралашуви эса секинлашади.Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли ҳаводаги заррачаларнинг узоқроқ муддат ҳавода қолиб кетиш эҳтимоллиги мавжуд. Бу омиллар ПМ2.5 ва PM10 заррачаларининг ерга яқин қатламда тўпланишига қулай шароит яратади.Прогнозлар пойтахтнинг аксарият ҳудудларида сутканинг 22:00 ва 1:00 оралиғида ҳаво сифати АҚИ стандартига кўра "сезгир гуруҳлар учун носоғлом" даражагача ёмонлашиши мумкинлигини кўрсатмоқда.Эрталаб ер юзаси исиб, инверсия заифлашиши ва вертикал аралашув кучайиши билан ҳаво


Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 13:09
Урбанизация миллий қўмитаси: Тошкентда шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт!Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида атотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудлар аукцион савдосига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда.Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларни камайиши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас. Автотураргоҳларни ташкил этишда кўкаламзор майдонларнинг қисқаришига ҳамда пиёдалар учун яратилган шароитларнинг ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги керак.Шунингдек, сотувга чиқарилгани айтилаётган "Наврўз" боғига тегишли кўчмас мулк объектларидан бирининг ер майдонида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, (Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Матонат24,300Открыть в Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 11:15изменён
Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди:➖ Қаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди.➖ Адлия полковниги Жахонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк


Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 10:33
Капиталбанк BNY да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очдиКапиталбанк АТБ дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири бўлган BNY (The Bank of New York Mellon) да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.Ҳисоб рақамнинг очилиши Капиталбанкнинг корреспондентлик тармоғини мустаҳкамлайди ва АҚШ долларидаги тўловлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиради. BNY билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик халқаро тўловлар самарадорлигини ошириш ҳамда банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилишга хизмат қилади.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк


Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 09:45
Тошкентнинг асосий кучи — одамларТошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг энг йирик 1000 та шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада пойтахт янада сезиларли сакрашни амалга оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.Шунингдек, аҳолининг билими ва касбий салҳияти барқарор ўсиб бормоқда — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади (2024 йилда 136-ўрин, 2025 йилда 123-ўрин).Бундан ташқари, Boston Consulting Group тадқиқотига кўра, Тошкент ўзгаришлар суръати бўйича дунёда 3-ўринни (фақат Шэньчжэнь ва Ар-Риёддан кейин), иқтисодий фаоллик суръати бўйича эса 1-ўринни эгаллади. Халқаро таҳлилчилар пойтахтимизни "Cities to Watch" — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк


Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 08:59
❗️Мижозни 5,7 минг доллари учун ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалдиБанкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижознинг ёнидаги 5,7 минг АҚШ долларига кўз тиккан банк ходими уни қасддан ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди.Суд материалларига кўра, ходим мижозни овлоқ жойга олиб бориб ўлдирган, жасадини автомобиль ичига жойлаштирган ва ҳеч нарса бўлмагандек иш жойига қайтиб, кечгача ишлаган. Кечки пайт эса жасадни Фарғона каналига ташлаб юборган. Мижознинг жасади орадан 6 кун ўтиб топилган.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 07:40
❗️ “Тошкент” РФБ технологик модернизация бўйича таклифлар сўровини эълон қилди“Тошкент” Республика фонд биржаси капитал бозори технологик инфратузилмасини янгилаш бўйича навбатдаги босқични бошлади.Лойиҳа доирасида савдо, клиринг ва ҳисоб-китоблар, брокерлик, бозор назорати ҳамда бирламчи бозор тизимларини комплекс модернизация қилиш режалаштирилган.Таклифлар сўрови (Request for Proposal — RFP) доирасида 36 та халқаро технологик вендорга мурожаат юборилди. Бу замонавий халқаро ечимларни ўрганиш ва Биржанинг технологик талабларига энг мос платформани танлаш имконини беради.📌 Техник ва тижорат таклифларини қабул қилиш муддати 2026 йил 10 октябрь, соат 17:00 гача.✔️Батафсил маълумот.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
24,200Открыть в Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 07:04
Тошкент жамоат транспорти сифатини баҳолаш бўйича сўровнома ўтказилмоқдаСўнгги йилларда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш, янги автобус ва электробусларни олиб келиш ҳамда йўловчилар учун қулайликларни ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу ўзгаришларни баҳолаш ва хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида сўровнома ташкил этди.Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари жамоат транспорти хизматлари бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришлари мумкин.Сўровномада иштирок этишКаналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
24,900Открыть в Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 06:07
Туркиялик санъат вакиллари Тошкентга келади: концерт ва кино кунлари ўтказиладиЎзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 24–29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон–Туркия маданият ва санъат учрашувлари” доирасида қатор маданий тадбирлар ташкил этилади.24 сентябрь куни соат 19:00 да “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўзбек ва турк санъат усталарининг қўшма концерти бўлиб ўтади. Концертга кириш бепул, жойларни iTicket.uz орқали олдиндан банд қилиш мумкин.25 сентябрдан “Турк кино кунлари” бошланади. Тантанали очилиш маросими 25 сентябрь куни соат 18:30 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўтказилади.Унда таниқли турк актёрлари Engin Altan Düzyatan, Özge Gürel, Serkan Çayoğlu, Deniz Barut ва Emre Karayel иштирок этиши режалаштирилган.Фильм намойишлари: – 25 сентябрь, 19:00 – “Аждодлар садоси”; – 26 сентябрь, 19:00 – “Кесилган дарахтдек”; – 27 сентя




Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 сент., 05:40
Ҳудуддаги ўринлар тугаса, миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш муддатидан олдин ёпиладиМиллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда эндиликда фақат ариза топшириш муддати эмас, ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сони ҳам ҳисобга олинади.Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарорига кўра, муайян ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, умумий рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, шу ҳудуд учун қабул тўхтатилиши мумкин.Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2026 йилнинг сентябрь–декабрь ойларига жами 496 303 та ўрин ажратган. Шундан сентябрга – 125 753 та, октябрга – 129 535 та, ноябрга – 112 335 та, декабрга – 128 680 та.Йилнинг иккинчи ярмида миллий сертификат бўйича 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида 11 та имтиҳонда 255 217 нафар талабгор қатнашган.Агентлик янги тартиб имтиҳонларни мавжуд бино,
24,700Открыть в Telegram
