Последние посты

Рисолат Ҳайдарова ижоди
22 сент., 01:15изменён
#таронаКумуш Раззоқовадан дилга яқин тарона"Унутма мени"https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
22 сент., 01:12
#шеъриятЗулфияҲаёт китобимни бехос варақлаб...https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
22 сент., 01:12
#ҳикматҲеч нарса айтмайдиган сўзлар бор. Ҳамма нарсани сўзлайдиган жимликлар бор.Айман Ёғийhttps://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
21 сент., 01:30изменён
#шеърдаги_ҳикматУмр ўтиб борар мисоли эртак, Эртанинг кетидан келиб қолар шом. Фақат ғафлат ичра ётмагин, юрак, Қайтиб келмас сира бу ёшлик айём.Пайт келар, ваъданинг қиммати қолмас, Муддат бермас у дам тўлган паймона. Ўтган бир онингни қайтара олгай, На кўзёш, на афсус ва на баҳона.Абдулла Ориповhttps://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
21 сент., 01:21изменён
#ҳаёт_дарсиШунчаки сиздан ҳам яхшироқ одамлар борлигини тушунишингиз керак. Бу ҳаётни анча осонлаштиради.Иосиф Бродскийhttps://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
20 сент., 01:43изменён
#таронаКеласанми, дердим, хайрлашар чоғ...https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
20 сент., 01:41изменён
#шеъриятКЕЛАСАНМИ...Излаган Тўхтаев.Бугунгидек кўкдан ёғиларкан нур, Нурафшон боғларда учрашар эдик. Кўнгилда бир ажиб халоват ҳузур, Ҳузур бахш оқшомлар ажрашар эдик.Келасанми дердим, хайрлашар чоғ. Келаман деярдинг, секин ийманиб, Тилимни учида ҳануз шу сўроқ? Ҳануз юрагимни айлайди майиб.Биз юрган йўлларни бирга жамласак, Бориб келиш мумкин ойга пиёда. Лекин бағримизда кўнгил жон сарак, Энди бу гаплардан кимга не фойда?
Рисолат Ҳайдарова ижоди
20 сент., 01:29
переслано из @risolat_haydarova_ijodi
#иқтибос"Кўзингни юмиб юбор... Аёл нималарни кечирмайди... Кечиримли бўл"Рисолат Ҳайдарованинг "Мағрура" қиссасидан.https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
20 сент., 01:29изменён
#ҳикматҲАЁТ ОРЗУДИР —уни амалга ошириш ўз қўлингизда.https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
19 сент., 00:28изменён
ҚАНИКўнглимдай бўш кўчалар, Фарғона, Машраб қани? Пул сочган бойваччалар, Девона Машраб қани?Кунлар ўтар бемаъни, Ҳеч ким тушунмас мани. Ишониб сир айтгани, Девона Машраб қани?Этагин тутай, десам, Кўзимга суртай, десам, Қўлларин ўпай, десам, Девона Машраб қани?Битмадим шоҳбайт ҳали, Лекин йўл йўқ қайтгали, Шеърларимни айтгали,
Рисолат Ҳайдарова ижоди
19 сент., 00:26изменён
#кун_ҳикматиВафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар.Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар.https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
18 сент., 00:39изменён
#аудио_ҳикоя✍️ Ёзувчи Рисолат Ҳайдарованинг “Ғурғуртепада саратон” туркумидан –“Ушалган орзу” ҳикояси беғубор онахонларнинг пенсия можароси воқеалари фонида оилавий муносабатларнинг қанчалар азиз ва қадрли экани ифодаланади.🎙Ҳикояни Шоира Умрзоқова ўқиди.Бизни кузатишда давом этинг!https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
18 сент., 00:36изменён
Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан! Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан! Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим, Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
18 сент., 00:27изменён
#ҳикматЁлғондан ким ўлибди деманг! Ишонч, севги, дўстлик ҳаммасини шу ёлғон ўлдиради.Мавлоно Румийhttps://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
17 сент., 01:37изменён
#тарона"Сени осмонимга олиб кетаман"https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
17 сент., 01:32изменён
#шеъриятМEНИНГ ЭРТАГИМСАН ____ Менинг шодлигимсан, болалигимсан, Менинг ғуссам ўзинг, менинг армоним. Сени осмонимга олиб кетаман, Ерда бизга кун йўқ, кун йўқдир, жоним!.. ____ Хато қилдиммикан мен эрта келиб, Ё сен адашдингми келиб кейинми? Гоҳо кимлигинг ҳам бўлмайди билиб, Cинглим дейми сени, севгилим дейми? ____ Кет, деб ҳайдолмасам нетаман, Кел, деб айтолмасам нетаман. Сени осмонимга олиб кетаман, Сени осмонимга олиб кетаман... ____ Ўйламай дейману ўйламай бўлмас,
Рисолат Ҳайдарова ижоди
17 сент., 01:31изменён
Одамлардан фаришталикни талаб қилманг.Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас.Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнингдир кўнглига озор берамиз.Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмоннинг ҳам, қандайдир бир яхши хислати, биз учун энг мукаммал бўлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати бўлади.Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган. Агар кечира олмасак демак биз ҳам яхши одам эмасмиз.Шундай экан ёмон одамлар йўқ, шунчаки ёмон одатлар бор халос.Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. кечиринг, унутинг.https://t.me/risolat_haydarova_ijodi
Рисолат Ҳайдарова ижоди
16 сент., 01:21изменён
#улуғлардан_ҳангомаларЎткир Хошимов"Шумлик"Ўғлимнинг тўйи куни саҳарлаб дарвоза олдида машина тўхтади. Чиқсам, Озод Шарофиддинов "Волга"-нинг чап эшигини очиб рулда ўтирибди. - Дачадан келаяпман, - деди домла. - Қани, дарров капотни очинг. Юкхонасини очсам, икки пақир памилдори турибди. - Ўз қўлим билан тердим, - деди Озод ака тантанавор оҳангда. - Идишларни тез бўшатинг-да, қоғоз қалам олиб чиқинг! Қоғоз олиб чиққан эдим буюрди: - Ёзинг! "Тилхат. Менким, ушбу хужжатга имзо чекувчи фалончи шуни эътироф этаманки, Озод Шарофиддинов тўйимизни жамики сабзавот маҳсулотлари билан тўла таъминлади" . Ёздингизми? Энди қўл қўйинг! Табиийки, бу гап ўша заҳоти тўйхонага тарқалди. "Памилдори" операцияси пишитиб қўйилди. Эрталабки ош дастурхонига памилдори ҳам тортилди. Домла ёнимда турган эди, маҳалла оқсоқолларидан бири келиб, у киши билан қўшқўллаб кўришди. - Ўғлим , - деди менга қараб, -
Рисолат Ҳайдарова ижоди
16 сент., 01:21

Рисолат Ҳайдарова ижоди
16 сент., 01:21
#ҳикмат“Мақсад – йўлнинг боши эмас, охири ҳам эмас. У — йўлнинг ўзи.” — Конфуцийhttps://t.me/risolat_haydarova_ijodi
