gram news
Аватар канала Зикр аҳлидан сўранг

Зикр аҳлидан сўранг

@savollarislomuz

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

ПроектыKKРелигия

90,400подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Зикр аҳлидан сўранг

    18 февр., 02:10

    Таровеҳ тасбеҳи - тарвийҳа-саволАссалому алайкум, устоз. Менинг саволим қуйидагича: рўзада таровеҳ намозини тўрт ракъат ўқиганимиздан кейин ўтириб, «субҳана зил мулки» ўқилади. Шунда «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейилганда жамоатдаги ҳамма бу калимани қайтаради. Менинг узтозим шундай ўргатган. Энди бир одам «Буни ҳамма айтмайди», деб айткизмай қўйди. «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейишнинг нимаси ёмон? Лекин илмий далил, ҳужжатим ҳам йўқ. Устоз, шу борада ёрдам беришингизни сўрайман.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу илмий далил ва ҳужжат талаб қиладиган нарса эмас. Сиз айтаётган тасбеҳни ўқиш – одамлар ўйлаб чиқарган одат. Уни қай шаклда айтса ҳам бўлаверади. Агар айтилмаса ҳам, ҳечқиси йўқ. Таровеҳ намозидан тўрт ракъат ўқиб бўлгандан кейин тасбеҳ ўқиб ўтириш роҳат олиш учун ўтириш маъносида «тарвийҳа» дейилади. Таровеҳ намозининг номи ҳам шу маънодан олинган. Бу ҳам намозхонларнинг
    116,00033835Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    8 февр., 07:10

    Сеҳр туфайли эр-xотин ўртасида фарзанд бўлмаслиги мумкинми?14751-саволАссалому алайкум. Сеҳр туфайли эр-xотин ўртасида фарзанд бўлмаслиги мумкинми? Агар шундай бўлса, уни қайтаришнинг қандай йўли бор? Сеҳр-жоду беш маҳал намоз ўқийдиган одам-га ҳам таъсир қиладими?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. СЕҲР Аллоҳ таоло Тоҳо сурасида марҳамат қилади:وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ أَتَىٰ«...сеҳргар қаерда бўлса ҳам нажот топмас» (69-оят). Ушбу жумла ояти кариманинг бир бўлагидир. Ояти карима Мусо алайҳиссалом ва Фиръавннинг сеҳргарлари орасида бўлиб ўтган муборазани васф қилувчи ояти карималар сиёқида келган бир оят бўлиб, унинг тўлиғи қуйидагича: «Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам нажот топмас». Ўша пайт Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни қўллади. У Зот Мусо алайҳиссаломга
    109,00011313Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    8 февр., 02:10

    Ашъарий ва имом Мотуридий ҳақида маълумот бергансиз14750-саволАссалому алайкум. Устоз, саволимнинг мавзусини ўқиб, «Сунний ақийдалар» номли китобимни ўқисанг бўлмайдими?» дейишингиз мумкин, лекин ушбу китобда келган маълумотлар орқали ашъария ва мотуридия ҳақида, тўғриси, жуда кам маълумот олдим. Асосан имом Ашъарий ва имом Мотуридий ҳақида маълумот бергансиз. Ҳозирча араб тилини мукаммал билмаганлигим сабабли ашъарийлар ва мотуридийлар ақийдасини ўрганиб чиқишга имконим йўқ (Ақийда китобларнинг аксари араб тилида). Шунинг учун сиздан имкон қадар, қисқа бўлса ҳам, ашъарийлар ва мотуридийлар ақийдасини тушунтириб беришингизни сўрайман. Гап шундаки, Саудия Арабистони Дин ишлари вазирлиги қошидаги имомлар ва хатиблар кенгаши (адашмасам, вазирлик ва кенгаш номини тўғри келтирдим) томонидан чиқарилган «Усусул ақийда» номли китобни шарҳ қилиш жараёнида ашъария ва мотуридия адашган секта
    86,60012735Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    7 февр., 14:11

    «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар»14749-саволАлихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Мухаммадийя» китобида «Меърож кеча»да – «Шу кечада Жаббори Аъзамнинг жамоли покига мушарраф бўлишларидур», деб ёзилган. Бундан шу кечада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг жамолини кўрганлар деган хулоса чиқар-са бўладими?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу саволнинг жавобида Аҳли сунна вал жамоа уламолари икки хил фикр айтганлар. Биринчиси: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар: «Одамлардан бирортаси ҳам ўлимидан олдин Аллоҳ таолони кўриши мумкин эмас», дейдилар. Уларнинг ҳужжати имом Аҳмад Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси ша-риф бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«وَأَنَّكُمْ لَنْ تَرَوْا رَبَّكُمْ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَتَّى تَمُوتُوا». رَوَاهُ أَحْمَدُ عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ
    55,0006512Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    7 февр., 07:10

    Осий мусулмон жаннатга кирадими?14748-саволПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Шаҳидлик омонатдан бошқа ҳамма гуноҳларни ювиб юборади. Қиёмат куни, агар Аллоҳнинг йўлида қатл этилган бўлса ҳам, одамни келтириб, «Омонатни адо қил», дейилади. У эса: «Қандай қилиб уни адо этаман, ахир дунё тугадику!» дейди. Шунда унга омонат жаҳаннамнинг қаъридан кўринади. У тушиб, елкасига кўтариб чиқади. Энди чиқай деганда, елкасидан тушиб кетади. У ҳам омонатнинг изидан тушади. Шу ҳолат абадий давом этади». Осий мусулмон кофирдан фарқли ўлароқ, жаҳаннамда маълум муддат қолгандан сўнг жаннатга киритилишини уламолар айтиб ўтишган. 1. Юқоридаги ҳадисдаги «абадий давом этади» лафзини қандай тушунишимиз лозим? 2. Ўз жонига қасд қилган мусулмон ҳам охир-оқибат жаннатга кирадими?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ширкда ўтмагандан бошқанинг охир-оқибат жаннатга киришидан
    53,1007539Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    7 февр., 02:10

    Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат14747-саволАссалому алайкум, муҳтарам устоз. Авваламбор сизга соғлик-саломатлик ва узоқ умр тилаймиз. Ижозатингиз билан сизга қуйидаги масалани йўлламоқдамиз. Агар бу савол такрорий бўлса, узр сўраймиз. Аллоҳ таоло билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинадиган муҳаббат орасидаги фарқ ҳамда ушбу муҳаббатлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берсангиз. Яъни мусулмон одамнинг бу икки муҳаббат тўғрисидаги ақийдаси қандай бўлиши кераклигини билмоқчи эдик.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга муҳаббат, аслини олганда, Ҳақ таолони танимоқ ва У Зот тақдир қилган қазои қадарга рози бўлмоқдир. «Муҳаббат» сўзининг истилоҳий маъноси ҳам шунга далолат қилади. Гарчи умумий маънода бу сўз севгини, яхши кўришни англатса ҳам, аслида «муҳаббат» сўзи араб тилида жуда кўп маъноларда қўлланилади. Масалан, «ёқтирмоқ», «афзал
    50,6007618Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    28 янв., 07:10

    Авлиёларнинг кароматлари ҳақида14746-саволАссалому алайкум. Тариқат машойихлари каромат кўрсатиб, ҳар куни бомдод намозини Маккага бориб ўқиб келар эмишлар, шу нарса бўлиши мумкинми? Уйлари Маккадан анча узоқ. Жавоб учун олдиндан раҳмат.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тариқат машойихлари эмас, Аллоҳ таолонинг валийлари, яъни дўстлари каромат соҳиблари бўладилар. Иймону ихлосида заррача шубҳа бўлмаган, тоат-ибодатларни адо этиш чоғида хушуъ-хузуъни маромига етказа олган, нафсини буткул енгиб, қалбини барча маънавий хасталиклардан поклай олган ва энг муҳими, Расулуллоҳ, Ҳабибуллоҳ Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ахлоқлари билан хулқланган ҳамда динда у зотга тўлиқ эргашган ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таолонинг валийси – дўсти бўла олади, иншааллоҳ. Тариқат машойихларидан ҳам баъзилари, аниқроғи, камолга етганлари валий бўлишлари бор гап. Уларга Аллоҳ таоло
    64,8001357Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    28 янв., 02:10

    Қиёмат куни уларнинг ҳоли нима бўлади?14745-савол«Ибодати Исломия» китобида «Шийъа ва мўътазила мазҳабида бўлган киши мусулмонми ёки йўқми?» деган саволга қуйидагича жавоб берилган: «Ислом динининг ҳақлигига иймон келтириб, қибла томонга қараб намоз ўқиганлари мусулмондир. Баъзи масалаларда хато эътиқод қилганлиги учун гуноҳкордир. Уларни бесабаб «кофир» дейиш яхши эмас. Чунки улар Аллоҳ таолонинг борлигига ва бирлигига ишонишади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканлигига, Каломи шарифга иймон келтиришади». Устоз, ақоид китобларида қадария, мўътазила каби фирқаларнинг буткул кофирлигига фатво берилганми? Ёки улар кофир эмасми? Қиёмат куни уларнинг ҳоли нима бўлади?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз келтирган китобда айтилган гаплар тўғри. Мўътазилийларнинг кофир бўлиб, диндан чиқиб кетганлари ҳақида гап йўқ. Хато тушунчалари, куфрга кетган
    57,30011417Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    27 янв., 14:11

    Қалбдаги ниятга боғлик бўлган гуноҳлар ва бошқа масалалар14744-савол1. Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу улумид-дийн» асаридаги «Қалб ажойиботлари китоби»нинг «Банданинг жазоланишига олиб келадиган қалб васвасалари, хоҳишлари, ўй-хаёллари, қасдлари ва булардан афв қилиниб кечириладиганлари» боби охирида қуйидагилар айтилган: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик қалб таскин топган нарсадир, гарчи сенга фатво беришса ҳам, фатво беришса ҳам», дедилар. (Табароний ривояти). Айтамизки, фатво берувчи қалб бир нарсанинг ижобийлигига ҳукм қилса, унда хато қилган бўлса ҳам, савоб олади. Ҳаттоки агар бир инсон «таҳорат қилдим» деб ўйлайдиган бўлса, унга намоз лозим бўлади. Агар намоз ўқиб бўлганидан сўнг таҳорат қилмагани эсига тушиб қолса, ўқиган намозига савоб олади. Агар эсига тушганидан кейин уни тарк қилса (яъни қайтадан ўқимаса), бу иши туфайли жазоланади. Яна ким тўшагида бир аёлни
  • Зикр аҳлидан сўранг

    27 янв., 07:10

    Ўлганларга савобни бағишлаш14743-саволМуҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан. «Сунний ақийдалар» китобида ўлганларга савобни бағишлаш бобида «Ақийдатут-Таховийя» китобининг шарҳидан иқтибос келтирилган: «Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир». Дуонинг ўтганларга манфаат бериши тўғрисида Қуръондан, Суннатдан, ижмоъдан ва қиёсдан далил келтирилганидан сўнг: «Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат берганидан кейин, рўза, намоз каби бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарқ йўқ», дейилган. Устоз, ўлганга тирикларнинг дуоларидан, садақа, рўза, ҳаж, Қуръон қироати каби амалларидан манфаат етиши ҳақида маълумотга эга бўлдим. Ўлганларга намоз ўқиб, савобини бағишлаш масаласида батафсил тўхталиб ўтсангиз. Мазкур бағишлаш қай тарзда бўлади? Намоз ўқиб, охирида ўлганларга Аллоҳдан мағрифат
    43,60013210Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    27 янв., 02:10

    "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларида эса "Эй бор Худоё" жумласи ишлатилган.14742-саволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Тафсири Ҳилол китоби 6-жузида "Тангри, Худо, Парвардигор" каби сўзлар Аллоҳ таолонинг исмлари бўлмаганлиги учун қўлланилмаган. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларида эса "Эй бор Худоё" жумласи ишлатилган. Савол: Бу жумла нима учун ишлатилган?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Эски ўзбек тилида борлиги учун. Худо сўзи форсча бўлиб, Аллоҳ лафзи Жалоласи маъносини ифода қилади. Ҳозирда мазкур лафзни ишлатмай қўйганмиз. Валлоҳу аълам.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳДин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
    40,4001096Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    25 янв., 14:09

    «Такфир» деган ҳукм ҳақида ўқидим. Бу ҳукм нима?14741-саволАссаламу алайкум. Бир жойда «такфир» деган ҳукм ҳақида ўқидим. Бу ҳукм нима? Кимга нисбатан чиқарилади ва нима учун чиқарилади? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Такфир» дегани кофирга чиқариш дегани. Яъни бир одам бошқа бир киши ҳақида «иймондан чиқиб, кофир бўлди» деган гапни айтишидир. Динда ғулувга кетиш – ҳаддан ошиш оқибатида асримизнинг долзарб масаласига айланган муа-ммолардан бири мусулмонларни «кофир» деб фатво чиқаришнинг кўпайганидир. Бу масала кейин чиққан масалалардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бирор кишини кофир деб ҳукм чиқарилганини ҳеч ким билмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг ўзлари мусулмонларни бу ишдан қаттиқ қайтарар эдилар.عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
    52,6001049Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    12 янв., 14:11

    Нимага аёл кишилар бошлаган иш яxши бўлмайди?14740-саволАссалому алайкум! Бизда айрим одамларнинг олдидан аёл киши кесиб ўтса, ўша аёлни тортиб, орқасига қайта-риб, яна у аёлни сўкадиганлар учраб туради. Йўлда кетаётган эркакларнинг олдидан аёл киши кесиб ўтса, баъзи эркакларнинг сўкиниб, орқасига қайтиб кетиши, машинада йўлдаги ўтиш жойларида «Ўт-ўт», деб сўкиниб туриши ҳолларини кўп учратганман. Бундай кишилардан айримларининг айтишича, аёл киши эркак одамнинг олдидан кесиб ўтса, иши юришмай қолармиш. Xудди қора мушукнинг йўлни кесиб ўтиши сингари. Бизда совчиликка аёллар эркаклардан олдин боришмайди. Аёллар бошлаган иш яxши бўлмас эмиш. Бундай дейдиган одамларга: «Сизни ҳам аёл туққан-ку, онангиз аёл-ку», дейишса, бироз ўйланиб, бунга жа-вобан ота-боболаримизни рўкач қилишади. Мен ҳайронман: 1. Нимага аёл киши йўлни кесиб ўтса бўлмайди? 2. Нимага аёл кишилар бошлаган иш яxши
    80,40040537Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    12 янв., 07:10

    Пайгамбаримиз алайҳиссалом исмлари эсланганда, тилга олинганда салавот айтилади14739-саволБиз сизнинг мухлисларингиз Тожикистондан, Душанбе шаҳридан бўламиз. Сиздан илтимос қиламиз, бизнинг ушбу саволимизга жавоб беринг. Намоз ўқилгандан кейин дуо қилаётган пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари тилга олинганда эгилиб, таъзим қилинади, шу амал Ислом ша-риатида жоизми ёки йўқ? Бизда шу амал ман этилмоқда. Илтимос, бу саволимизга далиллар билан жавоб беринг.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари эсланганда, тилга олинганда салавот айтилади, эгилмайди. Валлоҳу аълам.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳДин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
    65,4001719Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    12 янв., 02:10

    Сиз айтган ҳолат «васваса» дейилади.14738-саволКишининг ақлига ақийдасига шубҳа соладиган фикрлар келганда ва ҳар гал «Астағфируллоҳал Азим» деса ҳам, шубҳали фикрлар безовта қилаверса, киши бироз тўxталиб, ана шу шубҳалар-дан халос бўлиш учун бироз фикрларига эрк бериб, баъзи чегаралардан чиқиб тафаккур қилса бўладими? Масалан, ақийдага хилоф фикрлаб, сўнг «Сен шундай ҳисоблаб тур, лекин мана бу-ларни рад қилолмайсан-ку. Буни ҳам рад қилдинг, аммо мана буни-чи? Хўп, буни ҳам рад қилдинг, мана бу илмий ҳақиқатни-чи?» дея фикр юритса ва шу тариқа натижа чиққанидан кейин дарҳол тавба қилса, кофир бўлмайдими? Яъни киши ақлидаги ақийдага хилоф фикрлар учун ко-фир бўлмайдими? Киши бу шубҳаларга юқоридагидек фикрларга эрк бериш йўли билан ечим то-пишга ҳаракат қилса, тўғри бўладими ёки бундай фикрлар келганда истиғфор ёки бошқа бирон калимани айтиш дурустроқ бўладими?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир
    66,3009418Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    9 янв., 14:10

    Диндан чиққанлар кейинчалик астойдил тавба қилса14737-саволАссалому алайкум, устоз. Сизга яна бир саволим бор эди. Ҳозирги кунда кўпайиб кетган миссионерлик ҳара-кати таъсирида диндан чиққан муртадлар кейинчалик астойдил тавба қилиб, Аллоҳнинг бирлигига иймон келтирсалар, тавбалари қабул қилинадими? Бир биродаримиз: «Бундай кимсалар тавба қилсалар ҳам, уларнинг дўзахийлиги аниқ, чунки Аллоҳ ширкни кечирмайди», деб айтиб қолдилар. Бу фикр қанчалик тўғри?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу масалага жуда ҳам диққат билан қараш керак. Аллоҳ таоло ширкни кечирмаслигини Қуръони Каримда очиқ айтиб қўйган. Лекин бу гап ширк келтирган ва ширкдан тавба қилмай ўтиб кетган одамларга тегишли. Аммо ширкдан кейин тавба қилинса, Аллоҳ кечиради. «Аллоҳ таоло ширкдан бошқа ҳамма гуноҳни кечиради, фақат ширкни кечирмайди» дегани «тавба қилмаса» деганидир. Яъни бу Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ, истаса
    63,70019524Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    9 янв., 07:10

    Забур китоби ҳақида14736-саволАссалому алайкум, Шайx ҳазратлари! Менга муқаддас китоблардан Забур ҳақида маълумот беришингизни илтимос қиламан. Қуръони Каримда у ҳақда маълумот берилмаган. Мен у ҳақда жуда оз маълумотга эга эдим. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Забур ҳақида Қуръони Каримда маълумот берилмаган» деган гапни қаердан олдингиз? Аксинча, Қуръони Каримда бу китоб бир неча марта зикр қилинган. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забурни нозил қилган. «Забур»нинг луғавий маъноси «мак-туб», яъни «ёзилган» деганидир.وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ«Батаҳқиқ, Зикрдан сўнг Забурда ҳам «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» (Анбиё сураси, 105-оят). Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил
    46,4001247Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    9 янв., 02:10

    Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ғайб илми берилганми?14735-саволПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ғайб илми берилганми? Ёки фақат Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганми? Хандақ урушида хандақ қазилганда, катта ҳарсанг тош чиқади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам уни синдириш учун уч марта урадилар, ҳар урганларида келажакда бўладиган уч хил ишларнинг хабарини берадилар. Бунга қандай изоҳ берасиз? Саволларимизга вақтингизни кетказиб, жавоб бераётганингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таоло Жин сурасида айтади:عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا - إِلَّا مَنِ ارْتَضَى مِن رَّسُولٍ فَإِنَّهُ يَسْلُكُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ رَصَدًا«У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмас. Ўзи рози бўлган Расул мустасно. Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам
    46,0001269Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    8 янв., 14:10

    Мўъжизага ишонишнинг иймонга зарари йўқми?14734-саволМўъжизага ишонишнинг иймонга зарари йўқми? Инсон мўъжизага (Ой мўъжизаси, Қуръон мўъжизаси ва ҳоказоларга) ишониб, кейин иймон келтирса бўладими?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Мўъжиза» сўзи луғатда «ожиз қолдирувчи» деган маънони англатади, чунки мўъжиза берилган-лардан бошқалар уни қилишдан ожиз бўлади. Истилоҳда мўъжиза деб Аллоҳнинг изни ила набийларга Яратувчининг элчилари эканликларини тасдиқлаш учун берилган, одатдан ташқари, бошқаларнинг қўлидан келмайдиган ишга айтилади. Кофирлар одатда расулларни инкор қилиш билан бирга, доимо ўз номаъқулчиликларини хаспўшлаш мақсадида турли баҳона, таклифлар қилиб, мўъжиза кўрсатишни талаб этиб туришади. Аввалги ўтган барча набийларга худди шундай таклифлар қилганлар. Аллоҳ Ўз набийларининг ҳақлигини тасдиқлаш, кофирларни ожиз қолдириш, мўминларнинг иймонини мустаҳкамлаш учун
    45,90012011Открыть в Telegram
  • Зикр аҳлидан сўранг

    8 янв., 07:10

    Зулқарнайн бу Александр Македонский эмасми?14733-саволШайx ҳазратлари, мен бир сайтда «Ислом динининг пайғамбарлари» деган мавзуни очдим, ичида ҳамма пайғамбарлар ҳақида маълумотлар бор экан. У ерда «Зулқарнайн деган пайғамбар бор» деб ёзилган. Зулқарнайн бу Александр Македонский эмасми?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Йўқ. У эмас. Зулқарнайннинг шахси, қаерда ва қачон яшагани, борган жойлари, қилган ишлари ҳақида жуда кўп гаплар бор. Турли-туман фикрлар, фаразлар ва тахминлар ҳам кўп. Улардан айримлари тафсир китобларимизда ҳам келтирилган. Бу гап-сўзлар қиссачи ва тарихчи одамларнинг ўрганиб топган маълумотларидир. Уларни ҳеч ким айнан Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн ҳақида, деб узил-кесил айта олмайди. Айтса ҳам, асоссиз, тахмин ила айтган бўлади. Мисол учун, баъзилар қиссадаги Зулқарнайндан мурод македониялик Искандар дейишган. Бу гап тўғри эмас. Чунки македониялик
    49,6001412Открыть в Telegram