Последние посты

Сайфиддин Сайфуллоҳ
22 сент., 14:00
Бешинчи шарт – зикрдир. Зикрнинг энг афзали َُّ للاَّ الِ إَ هَلِ إَ ال «Ла илаҳа иллаллоҳ» демоқдир. Н а з м : Бар тахти вуҷуд ҳар ки шоҳаншоҳ аст, Ӯро (ба) сўи олами ҳақиқат роҳ аст. Ҳар нури яқин, ки дар дили огоҳ аст, Дасташ зи баду неки ҷаҳон кӯтоҳ аст. З-ин пеш вале бувад ҳазор андеша, Акнун ҳама ло илоҳа иллаллоҳ аст. Эй хоҷа, туро ғами ҷамолу ҷоҳ аст, Андешаи боғу роғу хирмангоҳ аст. Мо сӯхтагони олами таҷридем, Моро ғами ло илоҳа иллаллоҳ аст. Маъноси: (Кимки вужуд тахтида шаҳаншоҳ бўлса, унга ҳақиқат олами учун йўл очилади. Огоҳ кишининг қалбидаги ҳар бир яқин (ишонч) нури туфайли унинг қўли жаҳоннинг яхши-ёмон ишларидан тортилади. Лекин бундан олдин минглаб андишалар бор эди, энди ҳаммаси «Ла илаҳа иллаллоҳ»дур! Эй Хожа, сенда жамолу жоҳ (мансаб, мартаба)нинг ғамию, боғу роғу, хирмонларнинг андишаси бор. Биз тажрид (ҳою ҳаваслардан йироқ) оламининг куйганларимиз, бизда «Ла
Сайфиддин Сайфуллоҳ
22 сент., 07:03
ТУНГИ САЖДА АҲЛИ — КЎЗ ҚУВОНЧИ БЕРКИТИЛГАНЛАРАллоҳ таоло бу намозни ўқийдиганларни каломида мақтаган: ...“Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан узоқ бўлур...”(Сажда сураси 16- оят), деган. Сўнгра: “Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас” (Сажда сураси 17-оят), деган . Бошқа бир оятда: “Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида...” (Зумар сураси 9-оят), деган. Яна бир оятда:“Улар баробар эмаслар. Аҳли китоблардан Аллоҳнинг оятларини сажда қилган ҳолларида кечасида тиловат қиладиган яхши тоифалари ҳам бор” (Оли Имрон сураси 113-оят), деган. Хуфтон намозининг Аллоҳ таоло ҳузурида улуғ мақоми бордир.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
22 сент., 02:04
САВДОДА АЛДАМАСЛИК — «КИМ АЛДАСА, БИЗДАН ЭМАС»Тижорат одоби, равиши усуллари ҳақида ҳам тавсиялари бор... Ҳадиси шарифлар бор... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бозорларни кузатганлар. Ҳукумат бошлиғи каби у ерларда буйруқлар берганлар. Бир марта бир тижоратчининг ёнига келганлар. Савдогарнинг қопда турган молига қўлларини ботириб, аралаштириб кўрадилар. Қарасалар, таги ҳўл, усти қуруқ... Қопдаги молнинг таги ёмон, усти чиройли қилиб қўйилган... Шунда «Бундай қилма!» дедилар. Ман ғашшано фалайса минно – «Ким бизни алдаса, биздан эмас», – деганлар...👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
21 сент., 14:02
Тўртинчи шарт – рўзадир. Рўзанинг фойдаси руҳонийлар га ташбеҳдир ва нафси аммораларга қаҳр қилишдир. Унинг хусусияти: هِى بِزْ جَ أَ نَأَ وِ ل ُ مْوَّالص «Рўза Мен учундир ва унинг ажру мукофотини Ўзим бера ман»¹. Унинг савоби ҳад-ҳисобсиз: ابَ سِ حِ ْيَغِ بْ مُهَرْجَ أَون ُ رِابَّ الصَّف َوُا يـََّنِإ «...Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб бери лур»². Шайтон йўлини тўсиш ҳамда қалқон ҳосил қилишдирки: الصوم جنة من النار. Рўза дўзах учун қалқон бўлади. Ва у орқали чанқаганлар қал бининг, жўмардлиги билинади ва у билан хурсандчиликлар қили нади: .ِهِّبَ رِ اءَقِ لَد ْ نِ عٌ ةَحْرَفـَ وِ هِارَ طْفِ إَد ْ نِ عٌ ةَحْرَ فـِ انَتَحْرَ فـِم ِائَّ لصِ ل «Рўзадор икки марта хурсанд бўлади: бири ифтор пайтида ва бири Аллоҳ билан юзлашганда»³. Яна тан саломатлигини ҳосил қилишдир. Рўзанинг фойдала ри кўп ва улуғдир. Хусусан, табаррук
Сайфиддин Сайфуллоҳ
21 сент., 07:02
ХУФТОН НАМОЗИ — УЙҚУДАН ОЛДИНГИ УЛУҒ МАҚОМАдий ибн Ҳотим томонидан ривоят қилинган, юқорида зикр этилган ҳадисида: “Буниси сендан бир ҳалокатга олиб борадиган хатони ювади”, дейилган. Буниси дегандан мурод хуфтон намозидир. Аллоҳ таоло бу билан сендан бир ҳалокатга олиб борадиган хатони ювади. Аллоҳ таоло бундай кечани сокинлик ва нафсга лаззат оладиган пайт қилиб берди. Қуёш ботганида умматлар уйқуга кетади. Ётоқларига бориб ётадилар. Мўмин киши бу пайтда хуфтон намозида Аллоҳ таоло ҳузурида ўтирган бўлади. Ёнбоши ётоқларидан узоқ бўлади. Бу мақом уларнинг наздида улуғ мақом бўлади. Бу намоз бандадан хатоларни ювади.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
21 сент., 02:01
ИШ ҲАҚИ ОДОБИ — ХИЗМАТЧИ ҲАҚИНИ ЎЗ ВАҚТИДА БЕРИШХўжайин ва хизматкор муносабатларида хўжайинни огоҳлантирганлар: «Хизматкорнинг пешона тери қуримасдан хизмат ҳаққини беринг!» «Иш ҳақини ишга олмасдан, ишлатмасдан олдин келишиб олинглар!» деганлар. Ишлатиб бўлгач: «Мен сенга шунча бераман, бўлди бор!» ёки «бермайман» – демаслиги учун олдиндан иш байъини келишиб олишни тайинлаганлар...👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
20 сент., 14:02
Учинчи шарт – кўзни номаҳрам аёлларга қарашдан сақлаш учун одамлардан хилват ва узлатга чекинишдир. (Машойихларимиз халқ билан бирга бўлишни ва одамларнинг юкини енгил қилишни, ўзаро ёрдам ва кўмак беришни доим таъкидлаб келганлар. Юқоридаги жумлада халқдан айрилишга эмас, номаҳрам аёлларга қарашдан юзага келадиган фитна-фасодларнинг олдини олишга эътибор қаратилган.) Расул (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадиларки: «Номаҳрам аёлга назар солиш заҳарли ўқдир, агар юракка етса, ҳалок қилмасдан қолмайди». Расул (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буюрдиларки: النظر سهم من سهام إبليس «(Номаҳрам аёлга) назар қилиш Иблиснинг заҳарли ўқларидан бир ўқдир»¹. Байт: Зи тири макри шаётини бад бипўш ду чашм, Ҳалок гардий, агар тири коргар ёбий. Маъноси: (Ёмон шайтонлар макрининг ўқларидан икки кўзингни юмгин (эҳтиёт қилгин). Агар нишонга тегувчи ўққа учрасанг, ҳалок бўласан.) Номаҳрам аёлларга назар солиш
Сайфиддин Сайфуллоҳ
20 сент., 07:02
ТОҚ РАКАТ БАРАКАСИ — ГУНОҲЛАР КАФФОРАТИАбдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: “Ибн Абдуллоҳ ибн Рошид Макҳулдан ривоят қилиб шундай деган: “У киши қироат учун эмас, дуо мақсадида айтар эдилар”. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши шом намозининг учинчи ракати борасида саҳобалар у ракатда тоқликнинг алоҳида баракаси борлиги учун аҳамиятли бўлар эдилар”. Абу Воил айтади: “Бу намознинг тоқ бўлгани сабаби гуноҳларнинг каффорати учундир”.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
20 сент., 05:30

Сайфиддин Сайфуллоҳ
20 сент., 02:02
ҲАЛОЛ ТИЖОРАТ — ИШОНЧ ВА САВОБ ЙЎЛИБундан ташқари тижорат хусусида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳим тавсиялари бор... Тижоратни мақтаганлар ва унга ташвиқ қилганлар. Тўғри сўз, ишончли ва ҳалол савдогар (тижоратчи)нинг худди бир- бирини Аллоҳ учун дўст тутган кишилар каби Арши Аълонинг соясида бўлишини айтганлар... Шу сабабдан қадимдан бизнинг олимларимиз, буюкларимиз тижорат билан шуғулланишган. Имоми Аъзам ҳазратлари тижоратчи бўлганлар. Савдогар бўлишларидан мақсад, мол-дунё орттириш ёки мол-дунёга муҳаббат қўйиш туфайли эмас, тижоратда савоб бор бўлгани учун... «Бошқа бир ердан бошқа бир ўлкага керакли бўлган молларни келтириш савобдир», дея билдирганлар. Киши тижоратда пулга эга бўлади, лекин иккинчи томондан тижоратда ижтимоий бурч – халқ эҳтиёжини қондиришдек масъулият бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ташвиқ қилганлар.👤 Муаллиф:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
19 сент., 14:10
Иккинчи шарт – ёмон сўзлардан тилни тиймоқ ва уни (тил ни) Қуръон тиловати билан машғул қилмоқ, амри маъруф ва наҳий мункар қилмоқ, одамларни ислоҳ қилиш, илм ўрганиш ва ўргатишга йўналтирмоқдир. Расул (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: ُدِائَصَ حال ِ إَ مَّنَهَ جِر َ نِ ف ْ مِهِرِ اخَنَى مَلَ عَ اسَّ النُّب ُك َ يْ لَه؟!ْمُهِتَنِسْ لَأ «Одамларни фақат уларнинг тилларидан жорий бўлган сўзлари дўзах оловига юз тубан туширади». Рубоий: Эзид чу бино кард ба ҳикмат тану ҷон, Дар ҳар узве маслаҳате кард ниҳон. Гар мафсадате надида будӣ зи забон, Маҳбус намекард ба зиндони даҳон. Маъноси: (Аллоҳ жон ва танни ҳикмат билан яратган пайтда ҳар бир аъзога бир вазифа юклади. Агар тилдан ёмон сўзлар юзага келма ганда эди, у оғиз зиндонида маҳбус бўлмаган бўлар эди.) Марям (розияллоҳу анҳо) хомуш бўлгани (сукут сақлагани) учун Ҳақ таоло Исо (алайҳиссалом)ни гўдаклигиданоқ тилга киритди. ابَتِكْ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
19 сент., 07:03
АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ДУОСИ — ҚАЛБНИ ОҒДИРМАСЛИК ИЛТИЖОСИСобиҳийдан ривоят қилинади: “Мен Абу Бакр розияллоҳу анҳу орқасида шом намозини ўқидим. Унга шунчалик яқин турдимки, кийимим унинг кийимига тегиб турар эди. Учинчи ракат бўлганида “Фотиҳа” сурасини ўқиб,“Роббанаа лаа тузиғ қулубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳаб ланаа мин ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳааб”, дер эди”¹³⁵. Маъноси: “Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин! Албатта, Сен кўплаб ато қилувчисан” (Оли Имрон сураси, 8-оят).——————————— ¹³⁵ Моликий мазҳабида бу дуо намознинг учинчи ракъатида ўқилади. Ҳанафий мазҳабида эса шом намозининг фарзидан кейин ўқиймиз. Ушбу ривоятни Имом Молик “Муватто” асарида ҳасан санад билан келтирган.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Сайфиддин Сайфуллоҳ
19 сент., 02:01
ҚЎШНИЧИЛИК ДАРАЖАЛАРИ — УЧ ХИЛ ҲАҚҚўшничиликнинг учта муҳим жиҳати бор: 1. Қўшнингиз билан қўшничилик вазифаларини бажарасиз. «Қўшнингиз уйининг биносидан ўзингизникини баланд қуриб, унга тегадиган ҳаво ва шамолни тўсиб қўйманг!» – дейилган. Иложи бўлса уни ҳам қўллаб қувватлаши, бинолар баландлиги тенг бўлиши керак. Бир кишиники баландда, иккинчи кишиники пастда бўлишига қарши бўлганлар. Ҳиди атрофга ёйиладиган таомдан қўшнисига бериши лозимлиги айтилган. 2. Агар қўшнингиз мусулмон бўлса, у ҳолда ҳам қўшничилик ҳамда мусулмон биродарлик ҳаққи бўлади... 3. Қўшнингиз билан қариндош бўлсангиз, ҳам мусулмон бўлгани, ҳам қўшни бўлгани ҳамда қариндош бўлгани учун ортиқча ҳақлари бўлади... У ҳолда ўз-ўзидан жуда яқин муносабатда бўлиши лозимлиги англашилади...👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
19 сент., 01:25

Сайфиддин Сайфуллоҳ
18 сент., 15:03изменён
ХОЖА АЛИ РОМИТАНИЙ МАҲБУБ УЛ-ОРИФИН(Ўн шарт рисоласи)بسم هللا الرمحن الرحيم (Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан)Оламлар Робби – Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг Расули (элчиси) Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ва унинг барча аҳли байтига салоту саломлар бўлсин! Эй Худонинг дўсти, Аллоҳ таоло сенинг сидқингни, ишон чингни, давлатингни, иззатингни ва улуғлигингни зиёда қилсин. Билгилки, тариқат йўлчиси (солик) ўнта шартга амал қилиши керак: Биринчи шарт – таҳоратли бўлиш. Таҳорат тўрт хилдир: зоҳирий таҳорат, ботиний таҳорат, қалб таҳорати ва сир таҳорати. Зоҳирий таҳорат авом ва хосларга маълумдир, аммо сувнинг пок ва ҳалол бўлиши учун имкон қадар эҳтиёт бўлиш керак ва тўн (либос)нинг поклиги учун ҳам аҳамият бериш лозим. Чунки ли босларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Ботиний таҳорат учун ҳаром еб-ичишдан сақланиш зарур. Ҳа дисда келганки: «Ким бир луқма ҳаром еса, унинг қирқ кунлик
Сайфиддин Сайфуллоҳ
18 сент., 11:01
ШОМ НАМОЗИ — КУНДУЗНИНГ ТОҚ ИБОДАТИАллоҳ таоло улардан билиб туриб сўрагани уларнинг бандаларни мақташлари учундир. Уларнинг мақтовларини ва гувоҳликларини қабул қилади ва уларни мағфират қилади. Аллоҳ таоло бу намозни тоқ қилди, токи бандалар саодат топсинлар ва У зотнинг тоқлиги ила зафар қучсинлар. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Шом кундузнинг тоқ намозидир”, деганлар. Улар ҳожатларини учинчи ракат тоқ бўлгани учун шу ракатда сўрашни яхши кўрар эдилар.👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
18 сент., 07:02
ЖАБРОИЛНИНГ ВАСИЯТИ — ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚИЯна, қўшничилик одобини ҳам муҳим деб билганлар. Бу ҳақда: «Жаброил алайҳиссалом жуда кўп марта келиб, менга қўшничилик ҳақлари ҳақида гапирардилар, шунчалик кўп гапирардиларки: «Аллоҳ қўшнини қўшнига ворис қилади, меросини қўшнисига қолдирадими, деб гумон ҳам қилдим», – деганлар.👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
17 сент., 15:00изменён
#ҲИКМАТ«Аллоҳ покдирки, борлиқдаги ҳодисалар Унинг жалол нури қаршисида фақат Унинг мадади билан қойимдир ва коинот Унинг сифати зуҳур этиши жиҳатидан фақат Унинг куч-қудрати билан барқарордир. Балки Унинг муқаддас, поклиги оқиллар кўзларини кўр қилади ва хуш бўйларининг зеболиги улуғлар қалбини ром этади.👤 Жорияи Ҳабашия (раҳматуллоҳи алайҳо) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
17 сент., 11:05
НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН БАНДАЛАР — ФАРИШТАЛАР ГУВОҲЛИГИРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади. “У зот алайҳиссалом: “Кечанинг фаришталари кўтарилганларида Аллоҳ таоло билиб туриб сўрайди: “Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдинглар?”. Улар: “Улар олдига борганимизда намоз ўқиётган бўладилар. Тарк қилаётганимизда ҳам намоз ўқиётган бўладилар”, дейишади”, дедилар”¹³⁴.————— ¹³⁴ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг ҳузурингизга кечқурун бир жамоа ва кундузи бир жамоа фаришталар орқама-орқа келиб бомдод ва аср намозларида жам бўлади. Кечқурун турган фаришталар Аллоҳ таоло ҳузурига чиқишганида, Аллоҳ ўзи билган ҳолда: "Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдинглар?" деб сўрайди. Фаришталар: "Уларни тарк қилганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқаётган эди, дейишади", дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).👤 Ҳаким Термизий (қ
Сайфиддин Сайфуллоҳ
17 сент., 07:05
АЛЛОҲ УЧУН СЕВГАНЛАР — НУРДАН МИНБАРЛАР АҲЛИКатта бир йиғинда, даҳшатли қўрқувлар ичида, ҳамма қайноқ тер ичида бўлади. Лекин баъзи инсонлар у кун Арши Аълонинг соясида, кўкда кўрадиган юлдузларимиздек юксакда, нурдан бўлган минбарларда юзларидан нур ёғилиб ўтиришади. Кийимлари нурдан, курсилари нурдан... Лекин булар пайғамбарлар эмас, шаҳидлар эмас. – «Улар кимлар, ё Расулуллоҳ? – деб сўрашдилар. Дедиларки: – (Ҳумул мутаҳоббина филлаҳ) – Яъни, «Улар бир-бирларини Аллоҳ учун севган кишилардир». Бир-биримизни Аллоҳ учун севишликка буюрилганмиз. Бундай севиш мусулмонларни яқин биродарликка, худди ака-ука каби муносабатда бўлишга чақиради. Ўзлари эса бунга тўла амал қилардилар...👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
