Последние посты

Shahzod Suyunov blogi
22 сент., 03:25
Агар ишхонангизда ёки ҳаётингизда сизга хатоингизни айтадиган, танбеҳ берадиган, тўғри йўлни кўрсатадиган устозингиз бўлса бунинг ўзи катта БАХТ.Баъзан қаттиқ айтилган битта тўғри гап, йиллаб қилинган хатони тўхтатиши мумкин.Сизга танбеҳ бераётган инсон ҳар доим ҳам сизга қарши эмас. Балки у сиздаги имкониятни кўриб, бефарқ бўлмаётгандир.Ишонинг, сизга вақт ажратиб, хатоларингизни кўрсатиб, тўғри насиҳат қиладиган устозингиз борлиги БАХТ.Чунки бундай имконият ҳали кўпчиликда мавжуд эмас.
Shahzod Suyunov blogi
22 сент., 02:15
Инсоннинг тили дилига мос бўлиши керак, самимийликнинг асоси шу. Тили бошқа, дили бошқа бўлса, вақт ўтиб ишонч ҳам, ҳурмат ҳам йўқолади.
Shahzod Suyunov blogi
21 сент., 03:35
#фикрКучли инсонларни “Олий мақсад” орқали бирлаштириш мумкин. “Олий Мақсад”га олиб бориладиган йўлни эса фақат қонун-қоидалар орқали тартибга солибгина шу инсонларни ушлаб тура олишингиз мумкин.Чиройли гаплар билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди!
Shahzod Suyunov blogi
20 сент., 15:39изменён
Мутахассис сифатида малакангизни қанча вақт оралиғида ошириб туриш керак?Сизга тадбиркор пул тўлаб маслаҳат олаётган бўлса, мутахассиснинг ўз билимини янгилаб туриши унинг профессионал мажбурияти эмасми?!Тўлиқ сухбат шу ерда👇👇https://youtu.be/P6mu5Oy_bJw?si=rSYb8o1jrX_VFzU6
Shahzod Suyunov blogi
20 сент., 08:16
переслано из @azizrakhimov_blog
kibr tashqaridan kelgan fidbekni qabul qildirmaydi.fidbek kelmasa, o’zgarish kelmaydi.o’zgaradigan dunyoda o’zgara olmaslik, o’yindan chiqishga sabab bo’ladi.shuning uchun ham:rahbarni ulug’lash va u bilan bahslashmaslik – cho’kayotgan ishxonaning belgisianchadan beri uzr so’ralmagan xonadon – baxtsiz oilaning belgisikamchiliklar gaplashilmagan do’stlik – vaqtinchalik munosabat belgisi
Shahzod Suyunov blogi
18 сент., 03:16
Маррага югураётганда орқага қарамаймиз...Яқинда бир подкаст остида қолдирилган негатив изоҳ ва унга берган жавобим ҳақида ўйлаб қолдим. Баъзида ҳиссиётга берилиб жавоб қайтарамиз, лекин чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бу жуда катта дарс.Ҳаётда ҳам, бизнесда ҳам бир оддий ҳақиқат бор: ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Лекин энг муҳими бу эмас. Энг муҳими — биз эътиборимизни ва энергиямизни нимага сарфлаётганимизда.Тасаввур қилинг, сиз 1 км масофага югураётган спортчисиз. Маррага қараб чопяпсиз. Югуриш давомида орқадан чиққан ҳар бир шовқинга тўхтаб, орқангизга қарайверсангиз нима бўлади?Тезлигингиз тушади.Маррага биринчи бўлиб етиб бориш эҳтимолингиз камаяди.Орқадагиларнинг гапига чалғиб, умуман маррага етмай қолишингиз ҳам мумкин.Ҳар бир негативга ёки чалғитувчи фикрга берилган реакция бу маррадан ва асосий мақсаддан оғиш дегани.Бизнинг вазифамиз ўз соҳамизда профессионал бўлиш
Shahzod Suyunov blogi
17 сент., 15:11изменён
Хулосалар...Кўпчилик ҳалиям "қора"да ишлаб юрибди, "оққа" ўтиш улар учун жудаям ваҳимали кўринадики, ҳатто улар бу ҳақида ўйлаб кўришмаган ҳам...Ҳисоб-китобни тўлиқ билмайдиган тадбиркорлар ҳалиҳам жуда ҳам кўп...Оддий ойликдан чиқадиган солиқларни қанча чиқишини кўпчилиги билишмайди...Эхсон қиламан, мактаб қураман, масжид қураман деб катта мақсадлар бор савоб умидида, лекин аввало давлат олдидаги солиқни тўлиқ, тўғри ва қонуний тўлаш ҳақида қайғуриш йўқ...Аҳволимиз оғир...
Shahzod Suyunov blogi
17 сент., 03:00
#фикрВақт ўтиб тушунасизки, ҳаётда «менга бошқалар нима бера олади?» деган позициядан «мен бошқаларга нима бера оламан?» деган позицияга ўтганингизда, ҳаёт тарзингиз камида 30°–180° гача яхши томонга ўзгаради. Асосийси НЕГАТИВЛИК сиздан кетишни бошлайди.Масалан ходим мисолида тушунтирсам:«Ойлигимни қачон оширишади» деб эмас, «Компанияга қандай натижа берсам, ойлигимни оширишга асос бўлади?»«Раҳбарим мани қадрласин» эмас, «Мен раҳбарга қандай енгиллик, қушимча қиймат бера оламан?»«Нега менга имконият беришмаяпти?» эмас, «Қандай қиймат яратсам, менга кўпроқ имконият беришади?»«Менга нима фойдаси бор?» эмас, «Менинг ҳиссам қандай натижа беряпти?»
Shahzod Suyunov blogi
16 сент., 20:45
NO COMMENT...1,020Открыть в Telegram
Shahzod Suyunov blogi
16 сент., 16:09
Охирги кунларда гапирилаётган ҳейтерлага 2 оғиз шеър.Яшашни кўрсатай ҳали сизларга… 😁
Shahzod Suyunov blogi
15 сент., 09:19
Тренинга 25 киши рўйхатдан ўтди! Сиз ҳалиям иккиланяпсизми?📅 19.09.2026 | 09:00–12:00 📍 GroundZero 📞 88 245 99 00 ✈️ Рўйхатдан ўтиш учун👇@Master_consultant
Shahzod Suyunov blogi
15 сент., 09:19

Shahzod Suyunov blogi
15 сент., 07:00
#муддатМуддатни ҳисоблашда адашмаслигимиз керак!Солиқ ва бошқа ҳисоботларни топширишда «...дан кечиктирмай» ва «...гача» деган иборалар бир-биридан фарқ қилади.🔹 «...дан кечиктирмай» — кўрсатилган сана муддатга КИРАДИ.Масалан, ҚҚС ҳисоботи солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Демак, 20-сана ҳам муддат ичида. Ҳисоботни 20-санада топшириш мумкин.🔹 «...гача» — кўрсатилган сана муддатга КИРМАЙДИ. Масалан, солиқ ҳисобида рўйхатдан ўтиш муддати 10-санагaча деб белгиланган бўлса, муддатнинг охирги куни — 9-сана.⚠️ Шунинг учун қонун ҳужжатларидаги биргина сўз ҳам мажбуриятни қайси кунгача бажариш кераклигига таъсир қилиши мумкин. Санани эмас, иборани ҳам диққат билан ўқинг!
Shahzod Suyunov blogi
14 сент., 19:37
Одамлар тушунчасидаги РИЗҚваАллоҳ берадиган РИЗҚ.Ўлчовларимизни тўғирлаб олишимиз керак!
Shahzod Suyunov blogi
14 сент., 11:17
переслано из @nurullo_bobomuradov
Huquqiy savodxonlikni instagramdan olish xavfli... Tarqalgan 2 ta mifga munosabatPodkastni toʻliq koʻrish uchun havola: 👉https://youtu.be/P6mu5Oy_bJw?si=rSYb8o1jrX_VFzU6 👉https://youtu.be/P6mu5Oy_bJw?si=rSYb8o1jrX_VFzU6Aytgancha youtubeda eng yaxshi izoh egalariga MASTER CONSULTANT loyihasiga 3 oylik obuna sovga qilinadiObuna boling 👋 🚀Telegram 📷 Instagram
Shahzod Suyunov blogi
14 сент., 03:25
#HRХодимларни фақат пул билан олиб қолиш мумкинми?Ходим сифатида хам ишлаган инсон сифатида айтаман: йўқ.Пул албатта муҳим. Лекин ходимни узоқ муддат ушлаб қоладиган биринчи омил ҳар доим ҳам пул эмас. Келинг, буни фарзанд мисолида тушунтиришга ҳаракат қиламан.Агар фарзандимизга доим шоколад, ширинлик, хоҳишига яраша пул ва бошқа нарсаларни берсак-у, лекин унга меҳр бермасак, вақт ажратмасак, у билан суҳбатлашмасак, унинг ҳаётдаги мақсади, келажаги ва орзулари ҳақида гаплашмасак кўп ҳолларда у меҳр ва эътиборга тўймаган инсон бўлиб улғаяди. Ходимларда ҳам шундай.Ходимга фақат маош эмас, балки ўзини қадрли ҳис қилиш, раҳбарнинг меҳри ва эътибори, касбий ўсиш ва карьера имконияти, компанияда ўз ўрнини ҳис қилиши ва ўз меҳнати билан нимага ҳисса қўшаётганини англаши муҳим. Шунинг учун ходимни фақат «пул бериб» бошқариш етарли эмас деб хисоблайман.Баъзан ходимга қўшимча пулдан
Shahzod Suyunov blogi
13 сент., 09:42
#подкастТАДБИРКОР БУГУН ҚАНДАЙ БИЗНЕС ҚИЛИШИ КЕРАК?Тадбиркорнинг энг катта хатоси қаерда? ❌ Солиқни билмасликдами? ❌ Бухгалтерияга нотўғри муносабатдами? ❌ Ёки «ҳамма шундай ишлайди» деган ёндашувдами?«Оқда» ишлаш ҳақиқатан ҳам қимматми? Бухгалтер, юрист ва солиқ консультанти — харажатми ёки бизнес хавфсизлиги учун инвестициями? Чет эллик тадбиркор билан ўзбек тадбиркорининг бизнесга муносабатида қандай фарқ бор? Энг муҳими — тадбиркор ўз бизнесини «оқ» ишлашга қачон тайёр деб ҳисоблаши мумкин? Шу ва яна кўплаб саволларни икки тажрибали мутахассис билан очиқ муҳокама қилдик: 🎙 Нурулло Бобомуродов 🎙 Навруз ТурдиевПодкастда нафақат бухгалтерия ва солиқ, балки тадбиркорнинг фикрлаши, қонунга муносабати, мутахассисларга бўлган ёндашуви ва келажакда қандай бизнес қуриши кераклиги ҳақида гаплашдик.Подкастни тўлиқ кўриш учун ҳавола:
Shahzod Suyunov blogi
12 сент., 13:38
#фикрМИЖОЗЛАРНИНГ 4 ТУРИ1. Сиз ҳақингизда умуман эшитмаган мижоз. У сиз кимлигингизни, қандай хизмат кўрсатишингизни билмайди. Сизнинг асосий вазифангиз эътиборини жалб қилиш.2. Сиз ҳақингизда билади, лекин ҳали сотиб олмаган мижоз. Сизни кузатади, контентингизни кўради, балки сизга ишонади ҳам. Лекин ҳали қарор қилмаган. Бу ерда асосий : «Нега айнан сиздан сотиб олиши керак?» саволига жавоб топиб беришингиз керак.3. Сиздан сотиб олган ва бошқаларга тавсия қиладиган мижоз. Мана шу энг қиммат мижоз. Чунки у нафақат сизга пул тўлади, балки сиз учун ишонч ҳам олиб келади.4. Сиздан сотиб олган, аввал бошқаларга ҳам тавсия қилган, лекин кейин сизнинг танқидчингизга айланган мижоз.4-мижоз турини қандай қилиб яна 3-поғонага қайтариш мумкин? ёки бундай мижозлардан воз кечиш керакми? Фикрингизни шу пост изоҳларига 👇ёзиб қолдиринг,
Shahzod Suyunov blogi
12 сент., 08:47
#учрашувЭКСПОРТ-ИМПОРТДА ИШЛАЁТГАНЛАР УЧУН ЭСЛАТМА!📌 Тренинг: Экспорт-импорт операциялари. Муддати ўтган дебитор-кредитор қарздорликларни бартараф этиш📅 19.09.2026 | 09:00–12:00 📍 GroundZero 📞 88 245 99 00 ✈️ Рўйхатдан ўтиш учун👉@Master_consultantЖойларнинг ярмидан кўпи аллақачон банд қилинган! Энг муҳими — бу оддий назарий тренинг эмас. Амалий ҳолатлар, муаммоли вазиятлар ва уларни қандай тўғри ҳал қилиш бўйича тушунтиришлар берилади.⏳ Чегирмали нархда қатнашиш учун 3 кун қолди! Жойингизни олдиндан банд қилиб қўйинг — кейин «жой қолмабди» деб қолманг😊.
Shahzod Suyunov blogi
12 сент., 06:31
#хужжатБугунги жонли эфиримиздаги презентация.
