gram news
Аватар канала SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

@shiddatuzofficial

Jizzax ovozi gazetasi hamkorligidagi shiddat.uz telegram rasmiy kanali • facebook.com/Shiddat.uz • youtube.com/@shiddat_uzTV • instagram.com/shiddatuz.uz/ Aloqa uchun — 📱+998 93 940 10 78

ПроектыKKНовости

4,820подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    27 июл., 04:49

    Азиз "Shiddat.uz" канали обуначилари ва кузатувчилари!Сизларга шуни маълум қиламизки, "Shiddat.uz" канали ва "Жиззах овози" газетаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муддати ўз ниҳоясига етди. Шу пайтгача бизни кузатиб борган, мақолаларимизни ўқиган ва фикр-мулоҳазалари билан қўллаб-қувватлаган барчага чин қалбдан миннатдорчилик билдирамиз. Бу биз учун катта ва мазмунли тажриба бўлди. Бироқ "Жиззах овози" газетаси ўз ривожланиш йўлида давом этади. Эндиликда газетанинг барча тезкор хабарлари, таҳлилий мақолалари ва янгиликларини мутлақо бепул тарзда газетанинг янги очилган телеграмдаги @jizzaxovozi_news каналида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    23 июл., 06:03

    #IQTISODБутун дунё бўйлаб нефтнинг нархи 95 доллардан ошдиЯқин Шарқдаги ҳарбий можаронинг кучайиши ортидан жаҳон бозорида Брент маркали нефть нархи бир баррель учун 95 доллардан юқорига кўтарилди. Нархларнинг ошишига Ҳормуз бўғози атрофидаги АҚШ–Эрон таранглиги ҳамда ҳусийларнинг Боб ал-Мандаб бўғози орқали ҳаракатланаётган Саудия нефть танкерларига таҳдидлари сабаб бўлмоқда.Таҳлилчиларга кўра, агар минтақадаги вазият янада ёмонлашса ва нефть экспортида узилишлар давом этса, йил охиригача нефть нархи 120 долларгача кўтарилиши мумкин.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    23 июл., 05:02

    #DIQQATТранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ва ҳаракат давомида автомашинанинг давлат рақам белгисини ечиб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг ота-онасига нисбатан қонуний чора кўрилди.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    23 июл., 04:08

    #OB_HAVOБугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35°га етади.Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-34° бўлади.Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    23 июл., 03:01

    #SHIDDATLI_SO‘ZЁвузлик, ёмонлик, разолат - инсондаги ёмон хулқнинг суюкли фарзандлари ҳисобланади. Унинг уч манбаи бор: Нафс, шайтон, жаҳолат.✍️Тоҳир МаликСаҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 13:00

    #TASHRIFПрезидентимиз Қорасув соҳилининг ободонлаштирилган қиёфаси билан танишди.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 12:04

    #NOQONUNIY_HOLATЖиззахда 3,3 млрд сўмлик электр ўғирланди«Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Бош прокуратура штаби томонидан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбирида «А. С. Д.” МЧЖга қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 315,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.Шунингдек, ушбу туманда жойлашган «А. С.” фермер хўжалигига қарашли сув насосларида ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, келтирилган зарар 3 миллиард 35 миллион сўмни ташкил қилган.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 11:15изменён

    #TASHRIFПрезидентимиз Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишини бошлаб бердиСаҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 11:01

    #JINOYATТошкентда 17 ёшли йигит қарийб 7 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар айланмасини амалга оширдиЮнусобод туманида йигит умумий қиймати 578 минг АҚШ долларига тенг бўлган ноқонуний криптоактивлар айланмасини амалга оширгани аниқланган. Бу маблағ эса қарийб 6 млрд 926 млн сўмга тенг.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
    137видео1Открыть в Telegram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 10:15

    #ТезкорТадбиркордан 360 минг доллар талаб қилган шахс ушланди1977 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс маҳаллий тадбиркордан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.Аниқланишича, у тадбиркор томонидан Чилонзор туманидаги 37 сотих ер майдонида нодавлат умумтаълим ҳамда мактабгача таълим муассасалари қурилиши режалаштирилганидан хабар топган.Шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган мазкур фуқаро ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли ва турли ташкилотлар орқали қурилиш жараёнларига фаол тўсқинлик қилишини айтиб ҳамда гўёки у ўзини қурилиш қилаётгандек кўрсатиб, фуқароларни “тинчлантириш” эвазига тадбиркордан 360 минг АҚШ доллари талаб қилган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 10:02

    #YTHЙПХ автомобили уриб юборган пиёда вафот этдиЖорий йилнинг 21 июль куни соат 18:15 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, “Шаббод” кўчасида ЙПХ ходими ўзига бириктирилган “Tracker” русумли патруль автомобилини бошқариб кетаётиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1951 йилда туғилган С.А.ни уриб юборган.Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 09:34

    #IFTIXORЎзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида 3 та медални қўлга киритдиЛитванинг Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтган 37-Халқаро биология олимпиадаси (IBO 2026) якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та бронза медални қўлга киритди.Совриндорлар: 🥉 Муродбек Латипов — Навоий шаҳридаги Президент мактаби; 🥉 Орзугул Мухторова — Навоий шаҳридаги Президент мактаби; 🥉 Нурсултон Аширалиев — Жиззах шаҳридаги Президент мактаби.Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро фан олимпиадаларида бронза медал соҳибларига 412 млн сўм, уларни тайёрлаган устозларга эса 61,8 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 06:51

    Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбуслардан қанча йўловчи фойдаланган?2026 йилнинг январь-март ойларида республикада жамоатчилик электр транспортидан фойдаланиш бўйича қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:⚡️ Трамвай транспортида: Жами 0,7 млн нафар йўловчи ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизга ошган.⚡️ Троллейбус транспортида: Жами 0,1 млн нафар йўловчи ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,4 фоизга камайган.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 04:17

    #OB_HAVOБугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35°.Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-34° бўлади.Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    22 июл., 03:04

    #SHIDDATLI_SO‘ZРежангиз бир йиллик бўлса, шоли экинг. Режангиз ўн йиллик бўлса, дарахт экинг. Режангиз бир умрлик бўлса, фарзандларингизни ўқитинг.✍️КонфуцийСаҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    21 июл., 11:34

    #FojiaЭронга ноқонуний ўтмоқчи бўлганлар саҳрода сувсизликдан ҳалок бўлдиАфғонистоннинг Нимрўз вилояти саҳросида Эронга ноқонуний йўллар билан ўтмоқчи бўлган 19 нафар йигитдан беш нафарининг жасади топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар жазирама иссиқ ва сувсизлик оқибатида ҳалок бўлган. Қолган 14 нафар шахснинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.Маҳаллий аҳоли ва экспертларнинг таъкидлашича, мамлакатдаги оғир иқтисодий инқироз, ишсизлик ва Эрон визасини олишдаги тўсиқлар ёшларни одам савдогарлари кўмагида шундай хавфли йўлларга киришга мажбур қилмоқда. Жамоатчилик ҳукуматдан иш ўринлари яратишни ёки хорижга хавфсиз меҳнат миграцияси тизимини йўлга қўйишни талаб қилмоқда.Нимрўз вилояти қўшни давлатларга ўтишнинг асосий транзит ҳудуди бўлиб, расмий тақиқларга қарамай, соҳадаги ноқонуний ҳаракатлар давом этмоқда. Айни пайтда йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.Саҳифалари
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    21 июл., 10:33

    ЖЧнинг энг чиройли голига Элдор Шомуродов даъвогарми?Элдор Шомуродовнинг Жаҳон чемпионатида Конго ДР дарвозасига киритган голи турнирнинг энг чиройли голи соврини учун якуний даъвогарлар рўйхатидан жой олди.ФИФА эълон қилган энг яхши 12 та гол рўйхатида ҳамюртимиз билан бир қаторда Килиан Мбаппе, Жулиан Альварес ва Жуд Беллингем каби юлдузлар ҳам бор. Ғолиб мухлислар ўртасидаги овоз бериш йўли билан аниқланади.Эслатиб ўтамиз, ушбу гол аввалроқ гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилган эди.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    21 июл., 09:29

    #ANA_XOLOSЎзбекистонда 1,5 мингга яқин фуқаро розилигисиз ишга жойлаштирилгани аниқландиЎзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида фуқаролар ўзлари бехабар ишга жойлаштирилгани бўйича Давлат меҳнат инспекциясига 1495 та мурожаат келиб тушган.Текширувлар натижасида айрим корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий ва жиноий чоралар кўрилган, нотўғри киритилган меҳнат маълумотлари Ягона миллий меҳнат тизимидан ўчирилган.Меҳнат инспекцияси шундай ҳолатларда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 1176 қисқа рақамига қўнғироқ қилишни ёки Давлат меҳнат инспекциясининг @munosibmehnat_bot Телеграм ботига ёзишни сўраган.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    21 июл., 08:25

    Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram
  • SHIDDAT.UZ | Rasmiy kanal

    21 июл., 07:25

    #TEZKORАйни пайтда Термиз шаҳрида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилмоқда.Саҳифаларимиз бу ерда👇 Telegram / Facebook /YouTube / Instagram