gram news
Аватар канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

@soglomfargona

“Соғлом Фарғона” — Фарғона вилояти тиббиёт соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар, расмий ахборотлар ва муҳим хабарлар жамланадиган канал. Ҳар куни — аниқ, ишончли ва тезкор маълумотлар. ☎️(91) 108-31-02 instagram.com/soglomfargona youtube.com/@dominantuz

ПроектыKKЗдоровье

11,200подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    22 сент., 10:20

    Фарғоналик кардиохирург халқаро саммитда иштирок этдиРеспублика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори Камолиддин Раҳмонов Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Structural Heart Innovation" халқаро илмий-амалий тиббиёт саммитида иштирок этди.Глобал тиббий технологиялар компанияси — "Meril" томонидан ташкил этилган ушбу йирик тадбирда дунёнинг етакчи интервенцион кардиологлари, рентген-эндоваскуляр жарроҳлари ва кардиохирурглари жам бўлишди.Анжуман доирасида юрак қон-томир касалликларини очиқ жарроҳлик амалиётисиз, замонавий трансхирургик (минимал инвазив, масалан TAVR/TAVI) усуллар ёрдамида даволаш соҳасидаги энг сўнгги MedTech инновациялари ва жаҳон тажрибаси намойиш этилди.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
    1,230311Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    22 сент., 10:13изменён

    Қўқон шаҳар марказий шифохонасининг гемодиализ бўлимидаги ҳолат ўрганилдиИжтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар марказий шифохонасининг гемодиализ бўлимидаги ҳолат юзасидан тарқалган хабар ўрганилди.Аниқланишича, мазкур бўлимда 193 нафар доимий бемор даволаниб, бир кунда 70 нафаргача бемор гемодиализ муолажасини олади.Жорий йилнинг 9–16 сентябрь кунлари гемодиализ аппарати носоз ҳолатга келган. Аппарат таъмирлангунга қадар беморларнинг муолажаси узлуксиз давом этишини таъминлаш мақсадида улар Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам маркази, Бағдод ва Ёзёвон туманлари ҳамда Фарғона шаҳридаги тиббиёт муассасаларига юборилиб, зарур гемодиализ муолажалари бепул амалга оширилган. Шу билан бирга, айрим беморлар ўз ташаббуслари билан аппаратни тезроқ таъмирлатиш мақсадида ўзаро маблағ йиғишган. Беморларга мазкур маблағни йиғиш зарурати йўқлиги тушунтирилди. Ҳозирда йиғилган маблағлар беморларнинг
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    22 сент., 08:51

    Саратоннинг олдини олиш нимадан бошланади?Саратоннинг барча турини олдини олиш имкони бўлмаса-да, унинг айрим хавф омилларини камайтириш ва касалликни эрта аниқлаш мумкин. Тамаки, камҳаракатлик, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, айрим инфекциялар ва бошқа омиллар саратон хавфини оширади.Фарғона шаҳар 8-оилавий поликлиникаси шифокори Ойбек Нишонов мақоласида саратон профилактикасида кундалик одатлар, ўз вақтида профилактик текширувдан ўтиш ва оилавий шифокорга мурожаат қилиш нега муҳим экани ҳақида сўз юритади.Тафсилотлар: https://soglomfargona.uz/?p=1451@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    21 сент., 12:03

    Кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилмоқдаФарғона шаҳридаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида истиқомат қилувчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар учун кузги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.Кўриклар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сон қарорида белгиланган вазифалар доирасида ўтказилмоқда. Қарор ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган.Навбатдаги кўриклар кардиология марказининг Фарғона вилояти филиали мутахассислари томонидан ўтказилиб, фуқароларнинг юрак-қон томир тизими ҳолати баҳоланди ва зарур тавсиялар берилди.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    21 сент., 10:23

    Бешариқда Истанбул университети профессорлари шифокорлар учун маҳорат дарси ўтказдиБешариқ тумани марказий шифохонасида Истанбул университети профессорлари иштирокида шифокорлар учун амалий маҳорат дарси ўтказилди.Ташриф доирасида туманда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этиб, 40 ўринли гемодиализ маркази ҳамда юқори технологик операциялар ўтказишга мўлжалланган клиника барпо этиш режалари муҳокама қилинди.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    21 сент., 06:36

    Ўзбекистон туманида соғлом турмуш тарзига оид тадбирлар бўлиб ўтдиЎзбекистон туманида «Соғлом турмуш тарзи фалсафаси куни» ҳамда «Масъулиятли ота-оналик» дастурининг соғлом турмуш тарзига оид модули асосида аҳоли ўртасида тадбирлар ташкил этилди.Тадбирлар доирасида соғлом овқатланиш ярмаркалари ўтказилиб, аҳоли учун жисмоний фаоллик машғулотлари ташкил этилди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзига оид ўқув машғулотлари ўтказилди.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
    1,660321Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    21 сент., 05:33

    Боғдодда нуронийлар ўртасида шахмат турнири ўтказилдиБоғдод тумани Иттифоқ маҳалласида катта ёшдаги аҳоли ўртасида «Кексалик гашти» шиори остида шахмат бўйича очиқ турнир ўтказилди.Мусобақада Боғдод, Учкўприк, Риштон ва Бувайда туманларидан 100 нафарга яқин нуроний иштирок этиб, шахмат бўйича беллашдилар.Турнир нуронийларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга қизиқишини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилди.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
    1,590311Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    21 сент., 04:44

    Вилоятда илк бор чақалоқ ўпкасининг туғма нуқсони бартараф этилдиБолалар шифохонасида кечган яна бир мураккаб тиббий жараёндан бир лавҳа. Ибохон исмли икки ойлик қизалоқ оғир аҳволда Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига олиб келинди.Шифохонада беморга чап ўпканинг туғма нуқсони ва оғир даражадаги нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бир неча марта ўтказилган консилиумдан сўнг бемор шошилинч тарзда операцияга олинди.Жарроҳлик амалиёти давомида ўпкадаги кистоз ва патологик ўчоқлар олиб ташланиб, унинг фаолиятини тиклаш чоралари кўрилди.Икки ойлик чақалоқда бундай мураккаб операция вилоятда илк бор бажарилиб, марказда шунга ўхшаш жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкони борлигини кўрсатди.Бундай юқори технологик операциянинг муваффақиятли ўтказилишида чақалоқлар жарроҳлиги бўлими мудири А. Абдуолимов, жарроҳлар Т. Болтабоев ва Е. Бушляков,
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
    1,87012632Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    21 сент., 02:57

    Сохта «табиб»ларга алданманг!«Бир-икки муолажада тузатаман», «дорисиз даволайман», «ғайритабиий қобилиятим бор» деган ваъдаларга ишониб, соғлиғингизни хавф остига қўйманг.Ижтимоий тармоқларда ўзини табиб деб таништираётган айрим шахсларнинг касалликни аниқлаш ва даволаш ҳуқуқи ҳам, тегишли лицензияси ҳам йўқ. Улар таклиф қилаётган, тиббий жиҳатдан тасдиқланмаган усуллар касалликни оғирлаштириши ёки қимматли вақтни бой беришга олиб келиши мумкин.Соғлиқ — тажриба ўтказадиган нарса эмас. Даволанишдан олдин мутахассиснинг малакаси ва фаолият юритиш ҳуқуқи бор-йўқлигини текширинг.Сохта «табиб»га эмас, далилларга асосланган тиббиётга ишонинг!Бу ҳақда шифокор Абдуғаффор Азимовнинг фикрларини тинглаб кўринг-а!@SoglomFargona
    2,290видео311Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    19 сент., 15:43

    Учкўприкдаги овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича шифохонада даволанаётган беморлар ҳолати яна бир бор ўрганилди. Беморлар ва шифокорлар билан суҳбат ўтказилди.@SoglomFargona
    3,460видео62Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    19 сент., 08:13

    Бакулев маркази профессори Фарғонага келдиМосква шаҳридаги Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги маркази таркибидаги ўпка қон босими ошиши билан кечувчи юрак касалликлари эксперт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Сергей Горбачевский Фарғона вилоят кардиология шифохонасига келди.Ташриф давомида профессор шифохона поликлиникаси фаолияти ҳамда бўлимларда беморларни даволаш жараёнлари билан танишди.Шунингдек, профессор иштирокида вилоят соҳа мутахассислари учун семинар ташкил этилди. Унда Сергей Горбачевскийнинг «Ўпка қон босими ошиши билан кечувчи юрак касалликларини диагностикаси, даволаш ва профилактикаси» мавзусида тақдимоти ўтказилди.Семинар якунида мутахассислар билан савол-жавоб ва фикр алмашиш бўлди.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
    2,160771Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    19 сент., 06:16

    Болани эмлатиш мажбурийми? Ота-оналар нимани билиши керак?«UzReport» телеканалининг «Ҳуқуқий нигоҳ» кўрсатувида вакцинация билан боғлиқ муҳим саволларга ҳуқуқий нуқтаи назардан жавоб берилди.Тўлиқ видео https://youtu.be/5i0_u7OtGw0
    YouTubeBolani emlatish majburiymi? Ota-onalar nimani bilishi kerak?“UzReport” telekanalining «Huquqiy nigoh» ko‘rsatuvida bolalarni emlash tartibi, vaksinatsiyaning huquqiy asoslari va ota-onalarning bu boradagi huquq va majburiyatlari haqida so‘z yuritildi. Ko‘rsatuvda vaksinatsiya bilan bog‘liq muhim savollarga huquqiy…
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    19 сент., 04:59

    Референс лаборатория замонавий жиҳозлар билан тўлдирилдиФарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидаги минтақавий референс лабораторияга яна бир қатор замонавий тиббий жиҳозлар олиб келиниб, мутахассислар томонидан ишга туширилди.Жумладан, лабораторияга гемотологик, сийдик ва коагулограмма таҳлилларини автоматик ўтказишга мўлжалланган уч турдаги анализатор ўрнатилди.Янги ускуналар орқали қоннинг умумий кўрсаткичлари, сийдик таҳлиллари ҳамда қон ивиш жараёнига оид кўрсаткичларни автоматик тарзда аниқлаш имконияти яратилди.Бу таҳлилларни тез ва аниқ ўтказиш, касалликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда шифокорга бемор учун зарур даволаш тактикасини белгилашда ёрдам беради.Автоматлаштирилган таҳлил тизими лабораторияда инсон омили таъсирини камайтириб, натижаларни стандартлаштиришга ҳам хизмат қилади.Минтақавий референс лаборатория шу йил апрель ойида иш бошлаган.@SoglomFa
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    18 сент., 16:04

    Беморлар норози бўлишини кутмай...Қиш мавсумида даволаш муассасаларида беморлар учун зарур ҳароратни таъминлашга ҳозирдан эътибор қаратиш зарур. Беморлар норози бўлишини кутмасдан, иситиш тизимларидаги камчиликларни бугундан аниқлаб, бартараф этиш керак.Шу мақсадда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги даволаш муассасалари раҳбарлари билан иситиш тизимларини қиш мавсумига тайёрлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва зарур чораларни ўз вақтида кўриш бўйича келишиб олинди.Муассасаларда иситиш тизимларининг ҳолати олдиндан кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва беморлар учун меъёрий ҳароратни таъминлаш чоралари кўрилади.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
    2,210432Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    18 сент., 15:11

    Учкўприкдаги овқатдан заҳарланиш гумони текширилмоқдаУчкўприк туманида 17–18 сентябрь кунлари айрим фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.Дастлабки суриштирувда уларнинг тумандаги овқатланиш шохобчаларидан бирида хот-дог ва нон-бургер истеъмол қилгани аниқланган. Шифокорлар томонидан овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилинган.18 сентябрь соат 17:00 ҳолатига 37 нафар фуқаро мурожаат қилган, уларнинг 31 нафари шифохонага ётқизилган. Беморларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.Ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида беморлар ва озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари ўтказилмоқда. Эпидемиологик суриштирув давом этмоқда.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
    3,2706311Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    18 сент., 14:52

    Олтиариқда гўдаклар ўлими бўйича хизмат текшируви хулосаси муҳокама қилиндиОлтиариқ туманида 2026 йилнинг 8 ойи давомида қайд этилган гўдаклар ўлими ҳолатлари юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижалари таҳлил қилинди.Текширувда гўдаклар ўлимига олиб келган омиллар билан бирга тиббий хизматни ташкил этиш, антенатал ва болалар патронажи, пренатал скрининг ҳамда ота-оналарнинг тиббий ёрдамга мурожаати билан боғлиқ қатор камчиликлар аниқланган.Муҳокамада аниқланган муаммоларни бартараф этиш, тиббий кузатувни кучайтириш ва гўдаклар ўлимини камайтириш бўйича таклифлар билдирилди.Тафсилотлар: https://soglomfargona.uz/?p=1445@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    12 сент., 09:07

    Данғарада ижтимоий реестрдаги фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилдиДанғара туманида ижтимоий реестрда турувчи фуқароларнинг саломатлик ҳолатини назорат қилиш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.32-сон оилавий поликлиникада фуқароларнинг соғлиги ҳолати ўрганилиб, зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.Шунингдек, мавжуд касалликлар ва профилактик чора-тадбирларга эҳтиёж ҳолати баҳоланди. Зарур ҳолларда фуқароларга қўшимча текширув ва даволаниш бўйича йўл-йўриқ кўрсатилди.— Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар саломатлигини мунтазам назорат қилиш, уларда аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш ва профилактик тадбирларни кучайтириш муҳимдир,— дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Анвар Жуманов.Тадбир туман прокуратураси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилди.@SoglomFargona
    Иллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНАИллюстрация к посту канала СОҒЛОМ ФАРҒОНА
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    12 сент., 04:39

    Реимбурсация нима ўзи?@SoglomFargona
    2,780видео1Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    12 сент., 04:06

    Сўх туманида касалликларни масофадан туриб ташхислаш ва даволашнинг онлайн усули йўлга қўйилдиБатафсил видеолавҳамизда.@SoglomFargona
    1,160видео431Открыть в Telegram
  • СОҒЛОМ ФАРҒОНА

    11 сент., 13:12

    Prezidentimiz Olmazordagi zamonaviy farmatsevtika korxonasi bilan tanishdi. — Президент нашей страны ознакомился с современным фармацевтическим предприятием в Алмазаре.🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
    1,510видео331Открыть в Telegram