Последние посты

Soyadagi siyosatchilar
22 янв., 02:17
Гази бор ҳудудда газсиз қолган ўзбегим. Фуқаролар мурожаатлари ноқонуний рад этилмоқда!Андижон шаҳар “Қўшариқ” МФЙ, 23-б уй фуқаролари беш йилдирки табиий газсиз яшашга мажбур. Қиш фаслида иситиш учун кўмир ва ўтин ёқиш — улар учун ягона чорага айланган. Бу эса нафақат ноқулайлик, балки соғлиқ ва хавфсизликка ҳам жиддий таҳдиддир.Мазкур уй фуқаролари табиий газ тармоғига уланиш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалига белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилган. Аммо ушбу мурожаат “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ томонидан рад этилган. Рад жавобини берган масъул ходим — Нодирбек Сайдалиев.Рад этишга сабаб сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори, 2-илова 17-банди кўрсатилган. Гўёки, ресурс ва техник имкониятдан келиб чиққан ҳолда ушбу манзилни газлаштириш “мақсадга мувофиқ эмас”.Аммо қонун нима дейди? 256-сон қарорнинг
Soyadagi siyosatchilar
22 янв., 00:02
Қоракўзлар совқотсаям узоқ қўшниларимиз совқатмасин!Январь-ноябрда Ўзбекистондан табиий газ экспорти 624,1 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга кўп.Ўзбекистон ва Хитой статистикаси маълумотлари, одатдагидек, етказиб бериш миқдорида фарқ қилди. Импорт 1,5 млрд долларни ташкил этди, у ноябрь ойида кескин ошди.https://www.gazeta.uz/uz/2025/12/29/gas-export-import/Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
21 янв., 23:53
Қиш келиши билан музлайдиган тизим: Ўзбекистонда газ инқирози нега тугамайди?Ўзбекистонликлар мамлакатга қиш кириб келганини тақвим орқали эмас, газ қуйиш шохобчалари олдида пайдо бўладиган километрлаб навбатлар орқали билади.Тўлиқ видео: https://youtu.be/oJFoO1yN6UY?si=V4A5AT5JaIfe65LiSoyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
21 янв., 14:05
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги бу ҳолатга албатта расмий изоҳ бериши шарт!Чунки масала битта муассаса ёки алоҳида шахсга тааллуқли эмас — бу бутун таълим тизимининг нуфузи, келажак авлод тақдири билан боғлиқ.Ачинарлиси, миллатга бефарқлик, маънавиятга нисбатан совуққонлик ташқи кучлардан эмас, айнан ўз ичимиздан чиқяпти. Миллатни ичидан емирадиган бундай ҳолатларга вақтида баҳо берилмаса, эртага жавоб бериш кеч бўлиши мумкин. Жамоатчилик очиқлик ва аниқ позиция кутяпти.Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
19 янв., 14:21
Шедевр!Ўткир журналист Ўткир Жалолхондан заргарона юриш: Катта одам!https://youtu.be/Y9kC2xAq39I?si=VyablmocAkSk1MA9Метан заправка ва Ғайрат Дўстов...Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
18 янв., 15:03
Судья, У. Солиева қонуннинг бир нечта муҳим талаблари очиқ-ойдин инкор этди!Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди 2025 йил 18 декабрда 2-1701-2502/76286-сонли қабул қилган ҳал қилув қарори билан ходимни ишдан бўшатишни “қонуний” деб топди. Аммо бу қарорда қонуннинг бир нечта муҳим талаблари очиқ-ойдин инкор этилган.Асосий қонунбузилишлар: Директор ўринбосари корхона раҳбари эмас. Шунга қарамай, суд раҳбар билан ўринбосарни тенглаштириб, касаба уюшмаси розилигисиз ишдан бўшатишни қонуний деб баҳолади. Бу эса Меҳнат кодексига тўғридан-тўғри зид бўлиб қонунга очиқдан очиқ тупиришдир.Хизмат текшируви ўтказилмаган. Қонун талаб қилади: айбли ҳаракат учун ишдан бўшатишдан олдин хизмат текшируви бўлиши шарт. “Ўрганиш”, “ички таҳлил” деган тушунчалар меҳнат қонунчилигида хизмат текшируви ўрнини босмайди.“Бир марта қўпол бузилиш” исботланмаган. Қўпол бузилиш деган тушунча ички
Soyadagi siyosatchilar
18 янв., 14:46
Эътибор учун раҳмат!Судья У. Солиева чиқарган ҳукм устидан апелляция шикоятини девонхона масъуллари қабул қилишни истамади. Шундан сўнг қўриқлаш хизмати ходимларидан суд раиси шахсан чақирилишини илтимос қилдик.Натижа бор: суд раиси ўзлари апелляция шикояти қабул қилинишига бош-қош бўлдилар. Шу куниёқ - истак бўлмаса ҳам - апелляция шикояти қабул қилинди.Бу ҳолат битта ҳақиқатни кўрсатди: қонун ишлаши мумкин, агар уни талаб қилишдан қўрқмасанг. Адолатсиз ҳукм устида шикоят қабул қилинди - энди қонун сўзини айтиши керак.П/С: Қўриқлаш хизмати ходимлари ва Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди раисига раҳмат.Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
18 янв., 13:51
Судья У. Солиева чиқарган ҳуқум устидан апелляция шикояти бериш мумкин эмасми?Ўткан куни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2025 йил 18 декабрдаги 2-1701-2502/76286-сонли фуқаролик иши бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти бериш мақсадида суд биносига ташриф буюргандик!Қўриқлаш хизмати ҳодимларидан судининг девонҳона ҳодимларини чақириб беришларини сўрадик. Мақсад: Судья У. Солиева чиқарган ҳуқум устидан апелляция шикояти бериш. Ўзини таништиришни ҳохламаган девонҳона ҳодими ёзма шаклдаги апелляция шикоятимизни олиб кириб кетти. Бир қанча вақт ўткандан сўнг қайтариб олиб чиқди ва ҳеч қандай тушунтиришларсиз ёзма шаклдаги апелляция шикоятимизни қабул қилиб оласлигини тушунтиришларсиз қўлимизга тутказиб қайтиб кириб кетти!Ғалати ҳолат тўғриси. Нега бунақа қонунга тупиришлик. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг Судьяси
Soyadagi siyosatchilar
18 янв., 12:59
🔥 СУД БЎЛДИ — АДОЛАТ БЎЛМАДИАндижон вилояти, Улуғнор тумани жиноят ишлари суди. Суд ҳукм ўқиди. Лекин жабрланувчилар йўқ пайтда.Суд қарори кимга берилди? 👉 Айбланувчиларнинг оиласига. Жабрланувчиларга-чи? ❌ Йўқ. 3 нафар айбланувчидан: ▪️ 1 нафари қамоқда, ▪️ 2 нафари эса бемалол озодликда юрибди.Бу судми ёки саҳна? Бу адолатми ёки кўзбўямачилик? ❗️ Суд қарори — махфий ҳужжат эмас. ❗️ Жабрланувчига берилмас экан, бу қонунбузарлик. Қонун ҳаммага бир хил бўлиши керак. Лекин бу ерда қонун кимгадир хизмат қиляпти.Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
18 янв., 12:27
Айбсизлик презумпцияси бузилгани учун жавобгарлик белгилаш лозим.Конституциямизнинг 28-моддасига кўра жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.Бироқ миллий қонунчилигимизда мазкур қоидага риоя қилмаганлик учун жавобгарликнинг йўқлиги оқибатида нафақат ОАВлар балки, давлатнинг расмий ташкилотлари ҳам ҳали жинояти қонуний исботланмаган шахсларни жиноятчи сифатида баҳолаб оммага таништирмоқда.Агар Айбсизлик презумпцияси бузилганлик учун қонунчилигимизда аниқ жавобгарлик бўлганда. Бундай конституция нормаларини бузиш бўлмасди.Биз инсон ҳуқуқлари ва конституциянинг амалда янада мустаҳкам ишлаши учун Айбсизлик презумпцияси бузилгани учун жавобгарлик белгилаш тарафдоримизSoyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https:/
Soyadagi siyosatchilar
17 янв., 18:24
Натижа бор жойда эса баҳсга ўрин қолмайди!Ҳокимларига нисбатан чуқур ҳурмат сақланган ҳолда айтаман: бугун бизнинг ҳоким фақат гапда эмас, балки амалда ҳам ўзини кўрсата олган раҳбарлардан.Одамлар кутган масалаларга бефарқ қаралмади, мурожаатлар жавобсиз қолмади, иш қоғозда эмас, жойида ҳал этилди.Шунинг учун ҳам натижа бор. Натижа бор жойда эса баҳсга ўрин қолмайди. Бугун амалда ҳам, эришилган натижаларда ҳам олдинги сафда— бизнинг ҳоким.Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
16 янв., 08:41
«ТафтишУз» таҳририяти аъзолари тўлиқ таркиби билан олиб кетилди, деган хабар келди.Афтидан, Ўзбекистонда матбуот билан боғлиқ яна бир можаро бошланмоқда. Ҳозирча қандайдир муносабат билдиришга шошилмайман,Ички ишлар вазирлиги тезкор муносабат билдириши зарур. Ҳар ҳолда журналистларни олиб кетганлар шу тузилма қошидаги департамент деган тахмин бор.Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
14 янв., 14:43
Шикоят қилиб ҳам балога қоласане! 😁Тошкентда 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикояи қилган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.Суд қарорига кўра, у махсус хизматларни асоссиз равишда жалб қилишга урингани учун БҲМнинг уч баравари — 1 миллион 236 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.Фуқаронинг айтишича, у ўша куни маст бўлган, нима деганини эслолмайди.TelegramKainbekИжтимоий фаол фуқаро Дональд Трамп устидан “102”га шикоят қилибди.
Soyadagi siyosatchilar
9 янв., 11:20
Мўминнинг илк ва сўнги чораси дуо!Аллоҳ таоло мўминларнинг дуоларини қабул қилади. Хусусан, жума кунги дуо қабулиятга яқин.Юртимизда ўқилган истисқо дуоси ҳам айнан шунинг учун жума куни қилинди ва, Аллоҳга шукрки, ижобатини кўрдик ҳам. Зеро, жума куни дуо тўхтовсиз қабул бўладиган фурсат борлиги ишончли ҳадисларда келган.Бу имкониятдан мўминлар бир-бирларига қиладиган дуоларида фойдаланишлари айни муддаодир. Юртимиздаги кўпчилик илм толибларига устоз бўлган Мубашшир Аҳмад домланинг соғликлари ёмонлашгани ҳақида хабар тарқаб қолди.Келинг, азизлар, у кишининг ҳақларига дуо қилайлик, жума кунининг баракасидан ижобат бўлса, ажабмас. Аллоҳ у кишининг беморликларига шифо бериб, тез кунда оилалари бағрига қайтишларини насиб этсин.Аллоҳ у кишига яхшилигини ато айласин!® Hasan Al-MuqriySoyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
8 янв., 12:38
ЖОНИЛАР СОҒ БЎЛСИН ✊8-Январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларини самимий табриклаймизSoyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
8 янв., 06:07
Судья У. Солиева, фуқароларни асоссиз равишда бир соатдан ортиқ куттиришни ёрдамчингизга ҳам сиз ўргатганмисиз?Куни кеча фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига, судья У. Солиеванинг раислигида, судья ёрдамчиси М. Мирзаеванинг котиблигида бўлиб ўтган (шахсан ўзимга тегишли) суд иши бўйича ҳужжатлардан нусха олиш мақсадида бордим.Судья ёрдамчиси М. Мирзаева суд мажлисига кириб кетаётганини, чиққач ўзимга тегишли бўлган суд ҳужжатларидан нусха берилишини айтди ва бироз кутиб туришимни сўради. Натижада “бироз” деган кутув бир соатдан ортиқ вақтга чўзилди.Ниҳоят, судья ёрдамчиси чиқиб, аввал айтилган ваъдасига зид равишда, суд ҳужжатларини бермаслик учун турли баҳоналарни келтира бошлади. Нима сабабдан аввал “чиққач бераман” деб айтилган ҳужжатлар ҳозир берилмаётганини сўраганимда эса аниқ ва асосли жавоб ололмадим.Шундан сўнг, мажбур ҳолда ушбу суҳбатни видео ёзувга
Soyadagi siyosatchilar
7 янв., 16:30
❗️“Мубашшир Аҳмаднинг саломатлиги оғир, у жазони ўтай олмайди” — адвокатМубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов қандли диабетнинг II тури билан оғриб келаётгани, турмада унинг аҳволи оғирлашаётгани айтилди.Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг маълум қилишича, маҳбуснинг қон босими юқори, оёқлари шишган, буйрак фаолияти бузилган, танасида яралар пайдо бўлган, бироқ шунга қарамай, тўлиқ даволанишига рухсат берилмаяпти ва у оғир меҳнатга жалб этилмоқда.Адвокат унинг соғлиғи ва ҳаёти жиддий хавф остида эканини таъкидламоқда. (Дарё.уз)Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
7 янв., 13:20
«Ўзбеккино»га мастер-класс!Ўткан 2025 йилдан бери «Санта-Барбара» сериалини кўряпман. Фақат ўзбекча версиясини. ТВда эмас — ижтимоий тармоқларда.Қизиғи шундаки, бу сериал бор экан, ижтимоий-сиёсий воқеалар бўйича масъулларга ҳам анча “дам” бўляпти. Халқ эса ким кимни ташлади, ким қайтиб келди, бола кимдан экан — шу давомини кутиб ўтирибди.Ўйлаб қоласан: шунақа яна 1–2 та чексиз сериал чиқса, умуман масъуллар ҳам керак бўлмай қоладигандек. Халқ сериалнинг янги қисми чиқдими — муаммолар ҳам автоматик равишда эсдан чиқиб кетади.П/С: Қисқаси, муаммо бор жойда сериал — энг кучли “тинчлантирувчи”. Масулларидан шуни сўраган бўлардим. Ўзбеккинога пул ажраткунча шунақа сериалларга пул ажратсак анча тасирли бўлар эди дейман-да::-))Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
7 янв., 12:59
«Са́нта-Ба́рбара» — американская дневная мыльная опера, транслировавшаяся в США с 1984 по 1993 год по телеканалу NBCSoyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
Soyadagi siyosatchilar
6 янв., 10:54
Умра жамияти фаолиятидан фуқаролар норози!Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Умра амалларини адо этиш мақсадида муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларига зиёрат учун келишган.Бироқ зиёрат якунланганига қарамасдан, фуқароларни Ватанга қайтариш масаласида жиддий муаммолар юзага келмоқда.Айни пайтда фуқаролар бир неча кундан бери қайтиш санаси номаълум ҳолатда қолиб кетган. Умра жамияти масъуллари томонидан аниқ ва ишончли маълумот берилмаяпти, бу эса зиёратчилар орасида жиддий норозилик ва хавотирни келтириб чиқармоқда.Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Умра жамияти масъулларидан норози эканликларини билдиришмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Диний ишлар бўйича қўмита масъулларидан ушбу вазиятга зудлик билан эътибор қаратиб, тезкор чоралар кўришларини ҳамда фуқароларнинг хавфсиз ва ўз вақтида Ватанга қайтиши таъминланишини сўраб қоламиз.Фуқаролар тақдири ва уларнинг
