gram news
Аватар канала Кўнгилларнинг севгани

Кўнгилларнинг севгани

@suyunbeka

Хуршида АБДУЛЛАЕВАнинг ижодий канали. Шеърий ва насрий машқлар, таржималар, адабий қайдлар, аудио-видеолавҳалар... ©️Каналдаги шеър, ҳикоя, қатра, драбллар ва таржималар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган!

ПроектыKK

682подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Кўнгилларнинг севгани

    21 сент., 12:20

    #ijro📝 Xurshida Abdullayeva🎙 Aziza NUR🍂🍂Ташаккур, Азиза опа! Овозингизга кўз тегмасин!@suyunbeka
    34файл111Открыть в Telegram
  • Кўнгилларнинг севгани

    21 сент., 09:45

    #sheʼrМени кутаяпсан. Интиқ нигоҳинг Соат милларига таянар беҳол. Қаршингда тўхтайди ҳукмини кутиб Хонангда чарх урган жавобсиз савол. Юм-юм йиғлаяпти алданган соғинч, Сабаблар эшигим пойлар галма-гал. Мен ҳам кутаяпман – қачон тугар кун, Нигоҳим сўнгида “Тўққизинчи вал”. Нигоҳим сўнгида денгиз. Пўртана Отилар ёввойи туғён сингари. Мени маҳв айлайди оловли мавжлар Лаҳза, дақиқалар ўтгани сари... Ҳамон кутаяпсан, боролмайман мен, Чорловлар беҳуда, учади беиз. Айт, ҳижрон ғолибми, сабримиз ғолиб, Ёки йўл олисми, орамиз олис? Оқшом умидимиз қуёши ботиб, Қалбимизга чўкар айролиқ туни.
  • Кўнгилларнинг севгани

    21 сент., 09:26

    #xayrli_kun #degan_ekanСабр – инсонни мақсадига энг тез олиб борадиган йўл кўрсатувчидир.©️Жалолиддин Румий@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    18 сент., 16:07

    переслано из @hurihanim

    Ассалому алайкум, азизлар!Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар!Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 18 сентябрь куни кеч соат 👇👇 21:00да яна бир дастур кутмоқда.Дастуримиз меҳмони - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, журналист, адабиётшунос ва таржимонАБДУҲАМИД ПАРДАЕВ.Абдуҳамид Пардаев 1958 йилнинг 17 январида Тошкент вилояти Бўка туманидаги Қорақўйли қишлоғида туғилган.1984 йилда Тошкент Давлат Университетини тамомлаган.
  • Кўнгилларнинг севгани

    17 сент., 07:33

    #sheʼrДилга ором истаб мен оромимни йўқотдим, Оромбарор манзилим – маромимни йўқотдим.Маромсиз бу қалбимнинг қанотидан тўкилди – Тонг малаги етказган пайғомимни йўқотдим.Пайғомимни ахтариб кездим телба-оввора, Чунки пайғом зимнида илҳомимни йўқотдим.Илҳомимга илҳақ мен кўз юммайин неча тонг, Тонгга қўшиб зарварақ оқшомимни йўқотдим.Оқшомимда кун ботмас, ойу юлдузим маҳтал, Самовотнинг қонуни – аҳкомимни йўқотдим.Аҳкомим йўқ – туним тонг, кундузларим рўзи шаб, Ўртанмоққа дилимда Хайёмимни йўқотдим.
  • Кўнгилларнинг севгани

    17 сент., 07:15

    #xayrli_kun #degan_ekanБиз севсак гар, ер бўламиз, биз севсак гар, сел бўламиз. Биз севсак гар, лол бўламиз, биз севсак гар, жон бўламиз.©️Жалолиддин Румий@suyunbeka
    5021Открыть в Telegram
  • Кўнгилларнинг севгани

    16 сент., 16:32

    #sheʼrЭсли одам эскини эсламайди, дейдилар, Ҳар яхшидан бир ёмон изламайди, дейдилар, Дўст дилига жафони кўзламайди, дейдилар, Гина, таъна, кек-араз нима ҳожат, азизим, Дийдор сари талпининг, дам ғанимат, азизим.Умр елдай югурик: баҳор ўтар, куз ўтар, Бизга жондай яқинсиз – кўнгил етар, кўз етар, Шикаста бу дил мудом сиздан ширин сўз кутар, Англамайсиз, билмайсиз – бу не ғафлат, азизим, Бир жилмайиб боқсангиз – катта давлат, азизим.Изламанг, биздек дўсти содиқни тополмассиз, Тақдир очган эшик бу, уринманг, ёполмассиз, Биз сизни чинни дедик, тош ёки сополмассиз, Икки дилни боғлаган бир муҳаббат, азизим, Худо берган бу меҳр тансиқ неъмат, азизим.
  • Кўнгилларнинг севгани

    16 сент., 08:02

    #xayrli_kun #degan_ekanЗоҳиринг бегона, ботинда бўл огоҳ ҳар нафас, Бул каби озода рафторга жаҳон қилгай ҳавас.©️ Баҳоуддин Нақшбанд@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    15 сент., 16:36изменён

    #ijro🖋 Али Ал Меҳр🎵 Хуршида АбдуллаеваВатаним исиОнасин исини олган гўдакдек Энтикиб яшайман! Чамансан Ватан! Эй, райҳон ислари уфурган диёр, Бағрингга бос мени! Онамсан Ватан!Субҳидам димоғим қитиқлар бир ҳис: Ширмойнон исига талпинади тан, Во ажаб! Шабнамда сомоннинг тафти: Бир донни нон қилган нонвойсан Ватан!Сув ҳидсиз унсур деб айтган аллома, Бир ҳидлаб кўрсайди зилол сувингдан!
    147файл211Открыть в Telegram
  • Кўнгилларнинг севгани

    15 сент., 10:31изменён

    #parchaКеча меникига бахт келди. У куз либосини кийиб олган, турфа ранглардаги ёмғирлар ва яна, негадир, хушбўй кулчалар исини уфуриб турарди. Биз ошхонада ўтирдик, уни қайноқ чой билан сийладим, у бўлса, чойга августда қулаган юлдузларнинг қуриган япроқларини солди.Кейин у деразам токчасига жойлашиб ўтириб олганича, сокингина қўшиқ куйлай бошлади. Ёруғ, зарур, севимли бўлган, юракда жимгина яшайдиган, уни мулойим қиладиган хилқат ҳақида куйлади, илиққина шабадага ўхшайдиган инсон кулгиси ҳақида, ҳаммани излаган манзилига бошлайдиган, шабнамдан нам тортган сўқмоқлар ҳақида қўшиқ айтди.Биз бутун тунни бирга ўтказдик. У гоҳо қуш бўлиб елкамда ўтирди, гоҳ мушук бўлиб, тиззамда ётди.Тонгда эса йўлга отланди, узр сўради, бирровга бўлса-да, албатта яна келишга сўз берди. Сўнг гўдаклар кўрадиган туш рангига бўялган камалакни нозик елкаларига ташлаганича, эшикдан учиб чиқиб кетди.Аммо
  • Кўнгилларнинг севгани

    15 сент., 10:06

    #sheʼrДилим маҳтал бир кўргузар имконига, Қайтиб қўл узатмасман дастурхонига, Вақти бевақт чорлаб қўйиб, энди нечун, Боқмас дунё бу беиззат меҳмонига?Яралганман бир кафтгина тупроқ билан, Лой танимга жон бахшида титроқ билан, Келмоғим ҳам, кетмоғим шу сўроқ билан: Жавоб надир Ҳақнинг сирри пинҳонига?Юракка-ку бир парча чўғ солиб қўймиш, Ёнай десам, пилигим йўқ, олиб қўймиш, Шамчироғим, билмам, недан олиб қуймиш, Нур бермаса кўнгилнинг зимистонига.Зулмат дедим, асли зулмат бўлармиди, Кулгу эмас, бошда қайғу кулармиди, Чиқмоқ истар, паймонаси тўлармиди,
  • Кўнгилларнинг севгани

    15 сент., 09:34

    #xayrli_kun #degan_ekanЧинакам уста бўлишни истасанг, қаламингни ҳақиқатга ботир. Бугунги кунда шундан бошқа ҳеч нарса билан қойил қолдиролмайсан.©️Василий Шукшин@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    14 сент., 06:17

    #xayrli_kun #degan_ekanМен ёки бошқа биров атрофимиздаги оламни ўзгартира олиш-олмаслиги - катта масала. Аммо ўз ичимиздаги оламни ҳар куни янгилаб туришимиз шарт.©️Хермaн Хессе@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    12 сент., 15:02

    Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 12 сентябрь куни кеч соат 👇👇 21:00 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
  • Кўнгилларнинг севгани

    12 сент., 15:00

    переслано из @hurihanim

    Ассалому алайкум, азизлар!Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар!Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 12 сентябрь куни кеч соат 👇👇 21:00да яна бир дастур кутмоқда.Дастуримиз меҳмони - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, шоир ва публицистСУЛТОНМУРОД ОЛИМ.Султонмурод Олим 1954 йилнинг 4 мартида Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Қирғизон қишлоғида таваллуд топган.1976 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини тамомлаган.
  • Кўнгилларнинг севгани

    12 сент., 09:15

    #rang_tasvirЎзбек мусаввири Мухторхон Эсонов. "Ошиқ анор". 1999 йил.@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    12 сент., 08:32

    #sheʼrБиламан, ҳеч нени кўрмассан раво, Ҳатто оқар сувни бергинг келмайди. Сен ўша худбинсан, юраги қаро, Ўзингдан ўзгани кўргинг келмайди.Майли, бўл, яшайвер, тиламам мамот, Менга на боринг-у, на йўғинг қизиқ. Бир ёруғ рангларни бермишдир ҳаёт, Сен нурлар остида кўринмас чизиқ.©Хуршида Абдуллаева"Планшетга ёзилган шеърлар"@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    12 сент., 08:15

    #xayrli_kun #degan_ekanДунё - тафаккур эгалари учун комедия, нозик қалб эгалари учун - трагедия.©️Хорас Уолпол@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    11 сент., 16:45

    #yutuq #e'tirofИжодимга эътироф... Ажойиб қалам соҳибаси, истеъдодли ёш шоира Фариштабонуга ташаккурларим...🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷@suyunbeka
  • Кўнгилларнинг севгани

    11 сент., 16:10

    #ijro🖋 Муҳаммад Солиҳ 🎵 Хуршида АбдуллаеваЗАВОЛЛИ КЎЗБирдан бир яхшилик кўрсанг, Дарҳол ёшланасан, эй, кўзим - Нега шунча бўласан хурсанд, Нега шунча теран сендаги ҳузун!?Қалблар айландими шу қадар тошга, Шу қадар қимматми энди ширин сўз? Бу дунё ҳолига сендан ҳам бошқа Қолмадими ортиқ йиғлайдиган кўз?@suyunbeka
    59файл111Открыть в Telegram