Последние посты

"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
22 сент., 16:01
🇺🇿 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ: ⏰📆Ҳижрий 1448 йил 12 - “Рабиус-соний»23-Сентябрь 2026 йил. ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:🕰 Тонг - 04:52 (Саҳарлик вақти) 🕰 Қуёш - 06:06 🕰 Пешин - 12:20 🕰 Аср - 16:31 🕰 Шом - 18:24 (Ифторлик вақти) 🕰 Хуфтон - 19:35Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12, Олма-ота, (Қозоқистон)-29/23Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6,
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
22 сент., 11:32
ИЛИНЖКунларнинг бирида икки дўст тижорат учун узоқ сафарга отланишибди. Биринчисининг ота-онаси ҳаёт бўлиб, иккинчиси етим экан. Биринчиси етим дўстига то манзилга етгунча савдо-сотиқ борасида роса ақл ўргатибди. Молни сотиб олишда ҳам, савдолашишда ҳам ўртоғига ақл ўргатаверибди-ўргатаверибди. Тоқати тоқ бўлган дўсти унга дебди: "Эй, биродар, биласанми-йўқми, менинг суягим мана шу савдода қотган. Боболарим катта савдогар ўтишган, падари бузрукворимиз савдо билан шуғулланиб, ҳалол пул топиб, бизларни вояга етказганлар. Онам ҳам шу касбга дахлдор эдилар. Шу боисдан доно маслаҳатларингга муҳтожлигим йўқ. Менинг сен билан эканлигим, фақат бир нарса учун. У ҳам бўлса, ота-онанг сени дуо қилишганида, зора ўша дуога мени ҳам қўшишса, деган илинжида ҳамроҳлик қиляпман, холос", дебди.Ота-онанинг дуоси ҳар вақт ва ҳар жойда ижобатдир. Уларнинг дуосига зорлар бор... Ота-онани борида
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
22 сент., 09:14
ОТАМЎсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим: - Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
22 сент., 07:12
БЕБОШ ЎҒИЛ ВА ОНАСИБебош бир ўғил онасининг сўзларига қулоқ солмас, гапларини бўлиб ташларди. Бечора она боласининг дарди билан ёниб юрарди. Она боласини йўлга солишга ожизлигини кўргач, бешигини олдига олиб келиб қўйди ва: – Эй аҳмоқ болам! Болалигингни унутганга ўхшайсан. Сен доимо йиғлайдиган бола эдинг. Мен ҳам сени деб кеча-кундуз тинмасдим. Тунлари сенинг истакларинг учун уйқудан ҳам воз кечгандим. Шу бешикда ожизгина ётардинг. Ҳатто юзингдаги чивинни ҳам учириб юборолмасдинг. Бугун катта бўлдинг, куч-қувватга тўлдинг. Энди эса мени ранжитяпсан. Лекин, бир кун келиб албатта бу дунёдан ўтасан. Қабрнинг тубига, қоронғилик қаърига кирасан. Ўшанда Аллоҳдан раҳмат нури ололмайсан, – деди.ҲИКМАТШарқнинг буюк мутафаккири Саъдий бу қиссаси билан оналик ҳақининг нозик жиҳатларини баён қилмоқда. Дунёда валинеъматларини билмаганлар Ҳаққа исён қилган бўлишади. Шу боис ҳам пайғамбаримиз
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
22 сент., 05:15
#ТАФАККУРКим ўзига жаннат эшиклардан икки эшикни очмоқни хоҳлайди?Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Бир мўмин-мусулмон инсоннинг ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшик очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, Аллоҳ рози бўлмайди». «Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейишди. (Ибн Аббос) «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди.•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 🛍Instagram | 🥺Telegram | 🤪Facebook | 😍Youtube|
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
22 сент., 02:07
#ТАФАККУР "Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди.Икковларига хам меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт. (Исро сураси 23-24 оятлар).Азиз, биродарим! Омадингиз келиб, 3-4 сўм топадиган бўлсангиз ота-онага "хомий"дек бўлиб олманг, хаддингизни билинг. Улар сизни болам деб суядилар, хомийим деб эмас ва сиздан хам шуни кутадилар.Илгарилари фарзандлар топган борини ота онасига тутиб, улардан йўлкира умидланардилар, ота она борини тақсимлаб болаларига қайта тутарди.."Ўзим топдим, ўзим биламан" дейишингиздан ота-онангиз қанчалик ожизланишини биласизми? Ўзингизга бино қўйишингиз отангизни "оталик тахти"дан қулатмасин, онангиздан "оналик бахти"ни олиб қўймасин. Сиз уларга шундай эъзоз кўрсатингки, истагингиз уларнинг қалбидан дуо бўлиб тўкилсин.•┈┈┈┈
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
22 сент., 00:45
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда... Не бўлганда хам Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин.Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган ҳар бир онимизни қадрлайлик...Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни ҳеч қачон унутманг! Агар бу ҳаётда кимгадир керак бўлмаганизда эди, Аллоҳ сизни яратмаган бўларди...КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 🛍Instagram | 🥺Telegram | 🤪Facebook | 😍Youtube|"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞. pinned a video
21 сент., 20:00

"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
21 сент., 16:26
🇺🇿 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ: ⏰📆Ҳижрий 1448 йил 11 - “Рабиус-соний»22-Сентябрь 2026 йил. ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:🕰 Тонг - 04:51 (Саҳарлик вақти) 🕰 Қуёш - 06:05 🕰 Пешин - 12:21 🕰 Аср - 16:33 🕰 Шом - 18:26 (Ифторлик вақти) 🕰 Хуфтон - 19:37Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12, Олма-ота, (Қозоқистон)-29/23Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6,
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
21 сент., 15:30изменён
#ВИДЕО 🎥 Россия федерацияси - Москва шаҳри:🇷🇺“Московская Соборная Мечеть” 👆Москва шаҳридаги энг катта жоме масжидига саёҳат😍20.09.2026йил. •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 🛍Instagram | 🥺Telegram | 🤪Facebook | 😍Youtube|
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
21 сент., 07:12
ТУШКУНЛИККА ТУШМАНГ!Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?!Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг.Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг.Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг.Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин.Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз.Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир…Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
21 сент., 05:10
ИШИ ОҒИРЛАШГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУОАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:اللَّهمَّ لا سَهْلَ إلَّا ما جعلتَه سَهلًا وأنتَ تجعلُ الحزنَ إذا شِئتَ سَهْلًا«Аллоҳумма лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла», деб айтардилар.Маъноси: Аллоҳим, Сен енгил этган нарсагина енгилдир. Агар Сен хоҳласанг, оғирлик - қаттиқликни ҳам енгил қилгувчисан.(Ибн Ҳиббон ривояти). •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 👉@suzukotaziyoratgoxi
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
21 сент., 02:07
#ТАФАККУРРизқлар фақат молнинг ўзи эмас, балки руҳ сокинлиги, ақлдаги нур, жасад соғлиги, қалб мусаффолиги, фикрнинг соғломлиги, онанинг дуоси, отанинг шафқати, ака-укаларнинг борлиги, фарзанд кулгуси, дўстнинг эътибори, Аллоҳ йўлида яхши кўрганларнинг бир-бирларига ғоибона дуолари ҳам катта ризқдир.Аллоҳ таоло барчамизга ана шундай ризқларни кўпайтириб берсин! •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 👉@suzukotaziyoratgoxi"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞. pinned an audio file
21 сент., 00:54

"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
21 сент., 00:44
#ТАФАККУР"Кунлар жуда тез ўтиб кетмоқда..." бу гапни барчамиз айтамиз. Ҳушёр тортинг Қадрдон! Ўтиб бораётган кун эмас, балки умрдир...Нима бўлганда хам умримизни шундай яшаб ўтайликки, бизни фақат гўзал амалларимиз ила ёдга олишсин!АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРОКОТЛИ БӮЛСИН! •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 🛍Instagram | 🥺Telegram | 🤪Facebook | 😍Youtube|
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
20 сент., 17:23
🇺🇿 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ: ⏰📆Ҳижрий 1448 йил 10 - “Рабиус-соний»21-Сентябрь 2026 йил. ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:🕰 Тонг - 04:50 (Саҳарлик вақти) 🕰 Қуёш - 06:04 🕰 Пешин - 12:22 🕰 Аср - 16:34 🕰 Шом - 18:27 (Ифторлик вақти) 🕰 Хуфтон - 19:39Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12, Олма-ота, (Қозоқистон)-29/23Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6,
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
20 сент., 09:35
#ЭСЛАТМАРАСУЛAЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ СУННАТЛАРИГА КЎРА ТАОМЛАНИШ ВА ИЧИШНИНГ ЎН ҚОИДАСИБиз кунига бир неча марта овқатланамиз. Агарда биз буни расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ амалга оширсак, кундалик бу жараён бизга энг кўп мукофот келтириши ҳам мумкин. Шундай экан, таомланиш савобли иш бўлиши учун Пайғамбаримизнинг қайси қоидаларига амал қилиш лозим?1. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш (Абу Довуд)2. Ўтирган ҳолда таомланиш (Бухорий)3. Учта ҳолатдан бирида ўтириш: - Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги ҳолда ўтириш (Фатҳул бари) - Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги сингари ўнг оёқни буккан ҳолда ўтириш (тизза тепага қараган) (ўша ерда; Таҳриж ал-иҳя) - Чўкка тушиб ўтирган ҳолда (Муслим)4. Уч бармоқ билан чимдиб ейиш (ўрта, кўрсаткич ва бош бармоқлар) (Муслим)5. Таомланишдан олдин Аллоҳ таолонинг исмини айтиш (Бухорий)6. Ўнг қўлда
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
20 сент., 06:25
#БИЛАСИЗМИКек сақлаш бу: бошқа кишига қалбида душманлик сақлаш, ҳатто фурсат топса, ўч олишга тайёр туриш.Ҳасад эса, кек сақлашнинг кучайишидир ҳосил бўлади. Бу қалбнинг ёмонлигига далолат қилади.Мусулмон кишига қалбини кек сақлашдан сақланиб, қалбини покиза, кўнглини тоза тутиши лозим бўлади. Бошқаларнинг ҳасад қилишдан қандай ҳимояланиш мумкин?1- Уларнинг ёмонлигидан сақлашини Аллоҳдан дуо қилиб сўранг. 2- Сени ёмон кўрашларини билган инсонлар Аллоҳ берган неъматларни ошкора қилманг. 3- Ўзингизни ҳасадгўйлар тўғрисида фикр билан машғул қилманг, вақтингизни фойдали ишлар билан обод қилинг. 4- Садақа ёмонликларни сиздан дафъ қилишда катта аҳамиятга эга.Ҳасаднинг давоси 1- Бошқалар ҳузуридаги нарсалар тўғрисида фикрини банд қилмаслик. 2- Аллоҳдан қалбини ҳасаддан пок қилишини сўраб дуода бўлиш. 3- Нафсини қаноатли ва борига рози бўлиш йўлида тарбия қилиб бориш. 4- Ёшликдан
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
20 сент., 03:20
#ЭСЛАТМА:Абу Муҳаммад Жубайр ибн Мутъим розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алоқаларни узувчи жаннатга кирмайди”, дедилар.•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 👉 @suzukotaziyoratgoxi
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
20 сент., 01:25
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!Барчамизни тинч-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БӮЛСИН! Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 👉 Instagram | Telegram | Facebook | Youtube|
