Последние посты

tabrizlik_shams
22 сент., 12:18
Оллоҳ таоло айтади:“Эй жонини фидо этган дарвеш бандаларим, эй куйиб, эзилиб кўнгли яраланган ва соғинган ошиқлар! Сизнинг жонларингиз менга фидо бўлди.Менинг назаргоҳим сизнинг кўнглингиздир. Қалбларингизда бир тахт яратгандим. Тахтнинг устида менинг шарафли ва муборак исмим бор. Сизнинг хабарингиз йўқ, аммо мен мўмин ва дарвеш бандаларимнинг кўнглига назар соламан. Кунда минг марта уларнинг кўнгилларига раҳмат назари ила боқаман".Аҳмад Яссавий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
22 сент., 07:58
Сени англамаганларга сўз сарфлама, сукут ҳам бир жавобдир. Инсон қадрланмайдиган жойда сукут сақлаши энг улуғ ҳикматдир.Шамс Табризий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
22 сент., 05:41изменён
Эгаларини кутиб йиғламоқда. Фақат меҳрибон эгаларга ҳадияга берилади.Манзил: Наманган шаҳар. Мўлжал: 2-микрораён. Мурожаат учун қўнғироқ қилинг: +998200135146
tabrizlik_shams
22 сент., 03:10
Дунё подшоҳларининг тож ва тахтлари вақтинчалик соядан бошқа нарса эмас. Аммо ўз нафсини Ёрнинг остонасида қурбон қилган ошиқ, икки оламнинг боқий ва мутлақ ҳукмдорига айланади.Унинг камбағаллиги энг олий бойликдир, чунки унда энди моддий эҳтиёж эмас, балки Илоҳий беҳожатлик жилоланади.Ибн ал Фарид @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
21 сент., 15:20
Ошиқлар Илоҳий нурни ўз қалбларида акс эттириб, уни инсониятга етказувчи маънавий элчидирлар.Довудхон Ишқий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
21 сент., 12:40
Мен кўрмаган Роббимга ибодат қилмайман. Кўзлар Уни зоҳирий қараш билан кўра олмайди, аммо қалблар Уни ҳақиқий иймон ва эътиқод нури билан кўради.Нафсини пок тутган кишининг қалби ойнадек равшан бўлади. Қалб ойнаси дунё зангидан тозалангач, унда Илоҳий нурлар ва сирлар акс эта бошлайди. Инсон учун энг қалин парда бу унинг ўз манманлиги ва дунёга бўлган боғлиқлигидир.Ҳазрати Алий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
21 сент., 10:47
Сукутим заифлигимдан эмас, балки сўзларимни тушуна оладиган инсонни топмаганимдандир.Шамс Табризий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
21 сент., 02:41
Қайғу чақирилмаган меҳмон каби эшигингизни қоққанда, уни ҳайдашга ёки ундан қочишга шошилманг. У сизга келтирган хабарни тингланг. Чунки қайғу бу қалбингизнинг чуқур бурчакларида яширинган ва тозаланиши керак бўлган нуқталарни кўрсатиш учун келган устоздир.Қайғу қалбингизни қанчалик чуқур ўйса, кейинчалик унда қувонч учун шунчалик катта жой очилади. Тинч, одатий ҳаёт сизни ухлатиб қўяди, аммо қайғу ва оғриқ руҳингизни уйғотади ва сизни асл моҳиятингизга қайтаради.Довудхон Ишқий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
20 сент., 19:03
🪷 СУКУНАТ. ҚАЛБ ТАНЛАГАН ЙЎЛ суҳбат-дарсига таклиф этамиз ✨ 🪽 Руҳингизда оғирлик, қалбингизда бўшлиқ ва хаёлларингизда чалкашлик сезяпсизми? Ташқи шовқин-суронлар ичида ўзингизни йўқотиб қўйгандек ҳис қиляпсизми? Баъзан саволларнинг жавоби ташқарида эмас
tabrizlik_shams
20 сент., 17:35
Ўзингни бошқалардан устун қўйма. Кибр инсоннинг қалб кўзини кўр қилади ва ҳақиқатни кўришдан маҳрум этади.Саййид Абдулқодир Жийлоний @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
20 сент., 15:21
🪷 СУКУНАТ. ҚАЛБ ТАНЛАГАН ЙЎЛ суҳбат-дарсига таклиф этамиз ✨ 🪽 Руҳингизда оғирлик, қалбингизда бўшлиқ ва хаёлларингизда чалкашлик сезяпсизми? Ташқи шовқин-суронлар ичида ўзингизни йўқотиб қўйгандек ҳис қиляпсизми? Баъзан саволларнинг жавоби ташқарида эмас
tabrizlik_shams
20 сент., 11:16
Дуо қилиб ижобат бўлмади дема, балки «дуоим қабул бўлиши учун лойиқ бўлолмадим» деб нафсингни айбла.Боязид Бистомий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
20 сент., 07:00
🪷 СУКУНАТ. ҚАЛБ ТАНЛАГАН ЙЎЛ суҳбат-дарсига таклиф этамиз ✨ 🪽 Руҳингизда оғирлик, қалбингизда бўшлиқ ва хаёлларингизда чалкашлик сезяпсизми? Ташқи шовқин-суронлар ичида ўзингизни йўқотиб қўйгандек ҳис қиляпсизми? Баъзан саволларнинг жавоби ташқарида эмас
tabrizlik_shams
20 сент., 05:02
Сен излаган нарсанг сени ҳам изламоқда. Сен нимага интилсанг, аслида ўша нарса ҳам сен томон ҳаракат қилмоқда. Агар қалбинг ҳақ ва эзгуликка ташна бўлса, ҳаётингга албатта ҳақиқат ва эзгу инсонлар кириб келади.Нимани кўпроқ ўйласанг ва нимага кўпроқ диққат қилсанг, ўша нарсани ўз ҳаётингга жалб этасан.Шамс Табризий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
20 сент., 02:05
Менинг қалбим Оллоҳнинг Ишқи билан шунчалар тўлганки, унда Шайтонга нисбатан нафрат учун заррача ҳам жой қолмаган.Робия ал Адавия @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
19 сент., 17:14изменён
Инсонларнинг руҳлари ягона манбадан келиб чиққан. Шунинг учун қалбда намоён бўлган холис туйғу сўз ёки ҳаракатларсиз ҳам қарши томоннинг қалбида акс этадиПиримиз Шамс Табризий дейдиларки: "Агар сенинг қалбингда бировга нисбатан муҳаббат пайдо бўлган бўлса, билгинки, бу муҳаббат аввало у томондан сенга йўналтирилгандир." Муҳаббат манфаат, нафс ва ғаразлардан холи бўлган сари унинг руҳий қуввати ортади. Пок ишқ нур каби атрофга таралади ва қарши томоннинг қалбида беихтиёр илиқлик уйғотади.Довудхон Ишқий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
19 сент., 12:04
Сиз танқид қилаётган ёки нафратланаётган нарсангиз сизни ўз асирига айлантиради.Карл Юнг @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
19 сент., 08:53
🪷 СУКУНАТ. ҚАЛБ ТАНЛАГАН ЙЎЛ суҳбат-дарсига таклиф этамиз ✨ 🪽 Руҳингизда оғирлик, қалбингизда бўшлиқ ва хаёлларингизда чалкашлик сезяпсизми? Ташқи шовқин-суронлар ичида ўзингизни йўқотиб қўйгандек ҳис қиляпсизми? Баъзан саволларнинг жавоби ташқарида эмас
tabrizlik_shams
19 сент., 07:00
Ихлос билан қилинган кичик бир амал, холис бўлмаган тоғдай ибодатлардан устундир.Иброҳим ибн Адҳам @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
tabrizlik_shams
19 сент., 02:15изменён
Ишқнинг энг катта синови айрилиқдир. Ишқида содиқ бўлган инсон маъшуқига етишиш йўлидаги барча тўсиқларга, одамларнинг маломати ва ҳижрон азобига сабр билан чидайди. Одамларнинг маломатидан чўчиган кишининг ишқ даъвоси сохтадир. Одамларнинг танқиди ошиқнинг ихлосини янада мустаҳкамлайди.Маъшуққа етишиш йўлидаги тўсиқларга сабр қилиш ошиқнинг нияти холис эканини исботлайди. Агар инсон кичик бир қийинчилик ёки айрилиқ сабаб ниятидан воз кечса, бу ишқ эмас, вақтинчалик ҳавас бўлиб чиқади.Довудхон Ишқий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁
