Последние посты

Tahrir.uz
21 июн., 04:59изменён
#таҳрирдан_ташқари_фикрлар Усмон Азимнинг шу шеърини жуда яхши кўриб эшитаман, жўшиб ёддан айтаман. Унда шеърни ҳаётига айлантирган ва ўзи ҳам шеърга қоришиб, шеърга айланиб кетган, томирларида қон ўрнида шеърий оҳанглар шовуллаб оқаётган, юрагининг уришидан
Tahrir.uz
21 июн., 04:39
#таҳрирдан_ташқари_фикрларУсмон Азимнинг шу шеърини жуда яхши кўриб эшитаман, жўшиб ёддан айтаман.Унда шеърни ҳаётига айлантирган ва ўзи ҳам шеърга қоришиб, шеърга айланиб кетган, томирларида қон ўрнида шеърий оҳанглар шовуллаб оқаётган, юрагининг уришидан мисралар туғилаётган одамни кўз олдимга келтираман.
Tahrir.uz
18 мая, 07:40изменён
#билиб_олингҲурматли муҳаррирлар, кеч бўлса-да, соатларни тўғрилаб оламиз!Хабарингиз борми-йўқми, 2024 йили ребрендинг туфайли Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) номи БМТ Туризм (UN Tourism)га ўзгарибди. 🤦🏻♂️Баъзан моҳир муҳаррирлар ҳам давр шиддатидан орқада қолиб кетади😁. Демак энди:❌ Жаҳон туризм ташкилоти.✅ БМТ Туризм.@tahrir_uz
Tahrir.uz
29 апр., 18:59изменён
#хазинаҚардошларимиз тилини қандай қўрияпти?Замонавий одамнинг диққати пасайиб кетгани етмагандек нутқиям камбағаллашиб, ғариблашиб боряпти.Қозоқ қардошларимиз туркий тилнинг қипчоқ лаҳжаси жозибасини кўрсатувчи ажойиб контент тайёрлабди.Қуйида диалогни мазмунан ўзбекчалаштирдик. Ҳарна тушунишга ёрдам беради.— Ана қўй туғди. — Қўй туғмайди, қўй қўзилайди. Ёки бўлмаса тўллайди. — Ана юқори тарафда бия туғди. — Бия туғмайди, бия қулунлайди. Ёки тўллайди. — Шунда нима туғади? Хотин туғадими? — Хотин туғмайди, хотин бўшанади. — Шунда нима туғади? — Осмонда ой туғади. Сенга ўй туғади (миянгда фикр пайдо бўлади). Бошингга кун туғади (ёруғликка эришасан маъносида).@tahrir_uz
Tahrir.uz
26 апр., 16:19
Бу реклама эмас, тарғибот. Илмга, оламни англашга тарғиб. Фарзандингизга меҳрингизни изҳор этишнинг энг ажойиб йўли.
Tahrir.uz
19 апр., 19:52
ОғриқА.НАВОИЙ КИМ? З.М.БОБУР-ЧИ?Бизга ўрис тилидан ўтган энг ёмон одатлардан бири кишиларнинг исмини тўлиқ ёзмасдан, бош ҳарфи билан беришдир. Ўрислар А.С.Пушкин деяверади, тилининг, элининг табиати шуни кўтаради, биз нима учун улардан андоза олишимиз керак? Масалан, Навоий бобонинг муборак исми Алишер, асло А нуқта эмас. Ёки тарихда З нуқта М нуқта Бобур деган зот ҳам ўтмаган. У кишининг қутлуғ номи Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бу-ку майли, ба'зан А.Темур, А.Р.Беруний деган чўлтоқ номларни ҳам ўқиб қоламиз. Бу улуғларимизга нисбатан ҳақоратдан бошқа нарса эмас. Бу ҳолат бизда ан'ана даражасига етган, ундан бирданига воз кечиш қийин. Шунинг учун аста-секин бўлса ҳам, бу одатни йўқотишимиз керак. Инсоннинг ўзи ҳам, исми ҳам табаррук. Ўзини ҳурмат қилган одам бир ҳарф билан ифодаланишни истамайди. Масалан, мен Э. эмасман, Элмуродман. Сиз ҳам бир ҳарф эмассиз, гўзал исмингиз бор.TelegramEshmon MallaШов-шувлар ўткинчидир, юракдан чиққан гапнинг умри узоқ бўлади.
Tahrir.uz
7 февр., 14:15
#tavsiyaҲозир ҳамманинг вақти тиғиз. Тирикчилик одамларнинг оёқ-қўлини боғлаб, миясини буткул банд қилган.Кечқурун ишдан чарчаб уйга қайтганингизда фарзандингиз келиб, "Дада (ёки ойи), коинот нима? Сайёра-чи? Нечта сайёра бор? Юлдузлар нимадан ясалган?" каби саволлар беради. Шусиз ҳам тўлиб турган миянгизга шу саволлар сиғадими? Интернетни ёқиб, қидирувга беришга ҳафсалангиз етадими? Албатта, йўқ!Фарзандингиз саволларига жавоб ололмайди. Мунғайиб нари кетади. Шуни кўриб хотиржам бўласизми? Албатта, йўқ!Виждон азоби қийнайди. Қорни тўқ, усти бут, лекин мияси бўш фарзанд ўстираётганингизни ўйлаб сиқиласиз. Ҳар куни шундай сиқилаверасиз, сиқилаверасиз..."Erkin tarjima nashr" МЧЖ зўр ишни давом эттиряпти. Болаларбоп ниҳоятда қизиқарли энциклопедиялар туркумини чоп эттиряпти. Уларда фарзандингиз сўраган қарийб барча саволга жавоб бор.Илгари бундай билим берувчи китоблар фақат
Tahrir.uz
13 янв., 20:51изменён
#билиб_олингКеча мақола таҳрири устида бир гапни ўқиб қолдим: "Қадрли ўғлим, сенга бу мактубни елкамда оғир қурол осиб, постда туриб ёзяпман".Бу гапда таҳрирталаб ўрин йўқ. Бироқ шу жойда ҳарбий сафарбарлик чақируви резерви машғулотларида командиримиз айтган бир гап ёдимга тушди.У соқчилик қилаётган аскарнинг ўтириши, нос ёки сигарет чекиши, овқатланиши, қуролини қўлидан қўйиши ҳарбий низомда қатъий тақиқлангани ҳақида айтган эди.Тўғри, постда турган аскарнинг тўлқинланиб фарзандига мактуб ёзиши ўқувчининг кўз олдида ўта таъсирчан манзарани гавдалантиради. Бироқ ҳарбий низомда бунга темир интизомнинг бузилиши сифатида қаралади.Сунъий идрок чизган суратга қаранг-да: бамайлихотир хат ёзаётган аскарнинг қуроли стол устида турибди. Шу ҳолатида у жанговар шай ҳолатда эмас. Бу вазият исталган душман учун тайёр имконият бўлиши мумкин.Демак, матн ёзаётганда фақат ҳиссиётга эмас,
Tahrir.uz
30 дек. 2025 г., 08:08изменён
#кўзгуИловани янгиламай ўлишга изн йўқ, демоқчими илова эгалари😁.Албатта, ҳазил. Ҳазилдан ташқари гап шуки, дастурнинг техник жиҳатини такомиллаштиришга пулни аямай сочадиганлар тил, саводхонлик масаласига 1-синф савиясида қараши ёқимли ҳолат эмас.@tahrir_uz
Tahrir.uz
26 дек. 2025 г., 17:08изменён
#билиб_олинг"Қиз бола бировнинг хасми” дейиш хато. Хасм душман дегани. Аслида эса қиз бола бировнинг ҳасби, яъни омонат".Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли публицист, муҳаррир Аҳмаджон Мелибоевдан бир сўз маъноси ҳақида мулоҳаза.Эшитиб кўринг-чи, домла айтган гап ўринлими-йўқми?@tahrir_uz
Tahrir.uz
17 дек. 2025 г., 09:12изменён
#Сизга_бир_саволим_борКузатувчиларимиздан бири "Ҳозир кўпчилик аёл устозларга УСТОЗА деб мурожаат қилмоқда. Устоз сўзига а қўшиб устоза дейиш тўғрими?" деб сўрабди.Бу сўз араб тилидан кириб келган. Араб тилида сўзлар музаккар (мужской) ва муаннас (женской) жинс (род)га тааллуқли бўлади. Шу боис, мурожаат қилаётганда ҳам бунга амал қилинади.Бироқ ўзбек тилида сўзларни жинсга ажратиш қоидаси йўқ. Аёлми-эркакми, ўқитувчига бирдек муаллим ёки устоз дейилаверади.Қолаверса, бирор жинсга хосланиш хусусияти ҳам асл туркий сўзларда умуман йўқ. Масалан, ўқитувчи сўзини қандай қилиб эркак ёки аёлга хослаш мумкин?Агар ўқитувчи араб миллатига мансуб ёки араб тили ўқитувчиси бўлса, устоза дейиш ўзини оқлайди, деб ўйлайман.Бу масалада тўғри ёки нотўғри деб қатъий ҳукм чиқариш ниятимиз йўқ. Билганимизни айтдик. Хулосаси ўқувчига ҳавола.#tahrir_uz
Tahrir.uz
8 дек. 2025 г., 05:59изменён
#билиб_олингКонституцияга нисбатан бош қомус жумласи қўлланганига дуч келамиз. Қачондан бу таомилга кирган, билмайман. Билганим шуки, ўзбек тилида қомус энциклопедияга муқобил сифатида қабул қилинган.Конституция билан энциклопедиянинг орасида эса анча фарқ, тафовут бор. Шу боис матнда тавтологиянинг олдини олиш учун бош қонун, асосий қонун ибораларидан фойдаланган маъқул.Конституциямиз қабул қилинган санага бугун 33 йил тўлди. Мана шу шукуҳли сана муносабати билан барчангизни табриклайман.Бош қонунимиз доим халқимиз манфаати ва фаровонлигига, давлатимиз қудрати ва хавфсизлигига, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ва юртдошларимизнинг дахлсизлигига хизмат қилсин!Байрам муборак бўлсин! 🎉🎉🎉@tahrir_uz
Tahrir.uz
1 дек. 2025 г., 08:23изменён
#маҳорат_мактабиКўпчилик "Таҳрирни қандай ўргангансиз?" деб сўрайди. Ҳар гал камтарлик қилиб вазиятдан чиқишга уринаман. Бироқ ҳозир бу сирни очмоқчиман.Менинг муҳаррирликдаги биринчи устозим — китоблар. Уларни ўқиб, сўзни сўздан фарқлашни, сўзнинг баъзан ҳолваникидек тотли, баъзан лимуникидек нордон, баъзан қалампирникидек аччиқ тотини туйишни ўргандим.Айниқса, муҳаррирликнинг устоди бўлган ёзувчиларимизнинг асарларидаги сўз товланишини кўрсам, роса завқланардим. Бу туйғуни шундай ифодалаш ҳам мумкин экан-да, деб ҳайратланардим.Қисқаси, таниқли ёзувчи бўлиш баробарида уста муҳаррир (ғойибона) устозларимиздан бирининг рўмони чоп этилиш арафасида.Устозларимиздан бири айтганидек, "Туғилдингми, бу дунёда толибсан! " Демак, янги асардан янги маънолар, ифодалар ўрганиш бўсағасидамиз. Қолган гаплар ҳақида рўмонни ўқигандан кейин гаплашамиз.@tahrir_uz
Tahrir.uz
19 нояб. 2025 г., 07:38
#билиб_олингҚани, ҳурматли муҳаррирлар, соатларни тўғрилаб оламиз.Президентимиз фармонига биноан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилади.Унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади.Демак, энди:❌ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги✅ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси.@tahrir_uz
Tahrir.uz
26 сент. 2025 г., 11:20изменён
Банк номини тўғри ёзиш молия муассасасининг ҳам ўзига, ҳам мижозларига ҳурмати ва эътибори белгисидир.@tahrir_uz
Tahrir.uz
29 июл. 2025 г., 18:40изменён
#билиб_олинг"ФУҚАРО"ГА АЙЛАНГАН "ШАҲАРЛИКЛАР"Бугун футбол янгиликларини кўриб ўтирувдим, бир сўз қулоғимга бошқача эшитилди. Хабар Англиянинг "Манчестер сити" жамоаси ҳақида эди. "Фуқаролар, — деди мухбир, — Хосеп Гвардиола бошчилигида навбатдаги мавсумга қизғин тайёргарлик кўришмоқда"."Фуқаролар"? Қанақа фуқаролар? Мен айнан шу сўздан шубҳаландим. Кўп машҳур жамоаларнинг лақаби борлигини билардим. "Интер"ни "Кўк-қоралар" (либос рангидан келиб чиққан), "Манчестер юнайтед"ни нимагадир "Қизил иблислар" дейишади.Манчестернинг яна бир клуби "Сити" ўйинчиларининг лақаби "Шаҳарликлар". Бу қулоғимга раҳматли Давлат Турдиалиев ва ҳозирги шарҳловчиларимиз шарҳи орқали сингиб кетган, спорт нашрларидан ўқиганман. Бирдан хаёлимга шу келди.Луғатга қарасам, "Манчестер сити" жамоасига лақаб сифатида танланган "citizen" ("The Citizens") сўзинининг "шаҳарлик" ва "фуқаро" деган икки хил маъноси
Tahrir.uz
28 июл. 2025 г., 16:37изменён
#ТабассумХатонинг катта-кичиги бўлмаганидек ишончнинг ҳам катта-кичиги йўқ. Баъзи ҳамкорларимиз ҳатто бўғин кўчиришни ҳам бизга ишониб топширишади.Ишонч шу қадарки китобнинг сигнал вариантида ҳам нашриёт мусаҳҳиҳига эмас, бизга суянишади. Менимча, жуда тўғри қилишади.Бўғин кўчиришдаги янглишишлар ҳам гоҳида хунук ифода ҳосил бўлишига туртки беради.@tahrir_uz
Tahrir.uz
27 июл. 2025 г., 06:27изменён
#билиб_олингАссалому алайкум, қадрли кузатувчиларимиз!Сизнинг олдингиздаги виждон оғриғини босиш учун фейсбукдан қизиқ ва фойдали маълумот топиб келдим. Маъқул бўлса, юлдузча босиб қўярсизлар. Бўлмаса, лайк ҳам етади)#tahrir_uz
Tahrir.uz
27 июн. 2025 г., 12:31
переслано из @tat_jurnal
✏️ Eng yaxshi muharrirlar 20 taligi e’lon qilindi"Til va adabiyot ta’limi" jurnali o‘zbek tilida faoliyat yuritadigan eng yaxshi muharrirlar 20 taligini e’lon qildi.Ro’yxat soha mutaxassislari va jamoatchilik fikrini o‘rganish orqali shakllantirilgan.E’tirof etilgan muharrirlar orasida Prezident spichrayteridan boshlab matbuot, internet va nashriyot xodimlarigacha bor.🔵 Tahrirchilar sohaning mashaqqatli mehnatini qiladi, biroq ko‘pincha ko’zdan panada qoladi. Kasb bayrami munosabati bilan matbuot zahmatkashlarini keng jamoatchilikka eslatish, tanishtirishni maqsad qildik, deydi tashkilotchilar.🌐 Sayt ✈️ Telegram ✅Murojaat ♾Muhokama
Tahrir.uz
5 июн. 2025 г., 13:36изменён
#билиб_олингҚани, ҳамма Ўзбекистон — БАА ўйинини кўзи тўрт бўлиб кутяптими? Айтганча Абу Дабидаги ўйин бўладиган стадионни ҳамма ҳар хил ёзиб ётибди.Бировлар "Ал Наҳаён", деса, бошқалар "Ан Наҳаён", деяпти. Икковиям нотўғри. Асли "Оли Наҳаён стадиони" бўлади.Наҳаён — сулоланинг номи. Оли оила дегани. Яъни Наҳаён оиласи. Шунинг учун БААдаги амирларнинг исми, отасининг исмидан кейин Оли Наҳаён нисбаси қўшилади. Бу билан амирнинг мана шу нуфузли оилага мансублиги таъкидланади.Шарққа хос таомилга кўра, мамлакатдаги баъзи иншоотлар, мукофот, стипендия, грантлар, жумладан, стадион ҳам сулола номи билан аталади.Демак:❌ Ал Наҳаён стадиони❌ Ан Наҳаён стадиони✅ Оли/Ол Наҳаён стадиониЯна бир хато эсга тушди. Саудия Арабистонида ўсмирларимиз футбол ўйнаган стадионни ҳамма ура-ура билан "Қирол Фаҳд стадиони", деди. Буям ғирт нотўғри. Аслида Подшоҳ Фаҳд миллий стадиони деб номланади.
