gram news
Аватар канала Илм-фан | Science | Наука

Илм-фан | Science | Наука

@themantiq

@neomind1 • Илм-фан • Тиббиёт • Фалсафа • Мантиқ • Китоблар • Иқтибослар • Янгиликлар

4,770подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Илм-фан | Science | Наука

    22 сент., 07:49

    Миямиз битта эмас, икки хил манбадан ривожланар эканОлимлар миянинг қандай шаклланиши ҳақидаги эски тасаввурни қайта кўриб чиқишга мажбур қиладиган натижа олишди. Узоқ вақт давомида эмбриондаги битта асосий нейрон авлод ҳужайраси бутун мияни ҳосил қилади, деб ҳисобланган.Янги тадқиқот эса бошқача манзарани кўрсатди. Эмбрион ривожланишининг жуда эрта босқичида иккита алоҳида нейроэктодермал ҳужайра авлоди пайдо бўлади: бири - олдинги мия ва ўрта мияни ҳосил қилади; иккинчиси - орқа мия (hindbrain)ни ҳосил қилади.Энг қизиғи, бу ҳужайралар кейинчалик ҳам ўз йўналишига содиқ қолади. Тадқиқотчилар сичқон эмбрионларида уларнинг тақдирини кузатиб, инсон плюрипотент ҳужайраларида ҳам худди шундай фарқланишни кўрсатишди.Олимлар бу икки хил ривожланиш дастурини турли ҳайвонларда - жумладан, балиқлар, товуқлар, маймунлар ва ҳатто акорн қурти каби жуда қадимий эволюцион гуруҳ вакилида ҳам
    ScienceDailyStanford scientists discover the human brain may actually be two separate organsScientists have found that the human brain develops from two distinct cellular systems, suggesting that evolution fused together two ancient nervous systems with very different jobs. The discovery also allowed researchers to grow human hindbrain neurons in…
  • Илм-фан | Science | Наука

    22 сент., 07:49

    Биринчи марта инсоннинг ўз генетик мутациясига мослаб RNA-терапия қўлландиКам учрайдиган мотор нейрон касаллигига чалинган эркакка касалликни келтириб чиқараётган аниқ генетик мутацияга мўлжалланган дори берилди.Терапиянинг мақсади зарарли генетик маҳсулотни камайтириш ва шу орқали мотор нейронларнинг зарарланишини секинлаштириш эди.Энг қизиғи, даволашдан бир йил ўтиб, беморнинг симптомлари яхшиланган ва у ҳатто шифокор сифатида ишлашни давом эттирган.Бу ёндашувнинг муҳим жиҳати шундаки, дори барча ALS беморлари учун бир хил эмас.Терапия айнан битта бемордаги генетик ўзгаришга мослаб ишлаб чиқилган. Демак, келажакда айрим жуда кам учрайдиган ирсий неврологик касалликларда ҳар бир бемор учун алоҳида молекуляр даволаш яратиш мумкин бўлиши эҳтимоли бор.Nature, 18 сентябрь 2026 First for RNA therapy: man with rare motor-neuron disease improves after treatmentScience
    NatureFirst for RNA therapy: man with rare motor-neuron disease improves after treatmentNature - Gene-targeting treatments could be used to treat other people with rare forms of amyotrophic lateral sclerosis (ALS).
  • Илм-фан | Science | Наука

    19 сент., 09:51

    Инсон мия тўқимаси сичқон миясида ўсиб, унинг нерв тизими билан боғландиОлимлар инсон ҳужайраларидан олинган мия органоидларини махсус сичқонларга кўчириб, уларнинг нейрон тармоқлар ҳосил қилиши ва сичқон мияси билан функционал боғланишини кўрсатишди. Бу аутизм, эпилепсия, шизофрения каби касалликларни ўрганиш учун янги модел бериши мумкин.Инсон мия органоидлари тирик қолиб, катталашди ва бир неча ой ичида бўш жойнинг 90% дан ортиғини эгаллади. Улар турли хил инсон нейронларига айланиб, сичқон миясидаги нейронлар билан алоқалар ҳосил қилди. Айрим нерв толалари ҳатто орқа мия томон ҳам ўсган. Унинг асаб тизими асосан сичқонники, фақат миясининг катта қисмида инсондан олинган кортикал тўқима ўсган.Сичқонлар кислород етишмовчилигига дучор қилинганда, инсон мия тўқимаси жиддий зарарланди ва ҳайвонларда юриш ҳамда мувозанат билан боғлиқ ўзгаришлар кузатилди. Оддий сичқонларда эса
    Иллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | НаукаИллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | Наука
  • Илм-фан | Science | Наука

    19 сент., 09:44изменён

    Олимлар сичқон нимани кўрганини мия сигналларидан қайта тиклашдиСичқоннинг кўриш пўстлоғидаги нейрон фаолиятидан фойдаланиб, тадқиқотчилар у кўрган тасвирларнинг 10 секундлик видеоларини қайта қуришга муваффақ бўлишди. Бу мия визуал ахборотни қандай қайта ишлашини тушуниш учун қизиқ қадам.Қизиғи, тизим видеони шунчаки аввал кўрилган материаллардан «таниб олмаган». У сичқон миясидаги нейронлар фаоллигига қараб янги саҳнада нима бўлаётганини қайта тиклай олган.Олимлар мия ташқи дунёни айнан қандай кўринишда қабул қилади? деган саволга жавоб изламоқда.Чунки мия камера эмас. У кўздан келган маълумотни шунчаки ёзиб олмайди - уни саралайди, ўзгартиради ва талқин қилади. Демак, биз кўраётган дунё ташқи реалликнинг миямизда қайта ишланган версиясиScience
    ScienceDailyScientists recreated what mice saw from brain activity aloneScientists reconstructed videos from the brain activity of mice, producing 10-second clips based only on signals from neurons in the visual cortex. The breakthrough could help reveal how the brain reshapes what we see before it becomes our perception of reality.
  • Илм-фан | Science | Наука

    19 сент., 09:39

    Neuralink мия-компьютер интерфейси синовидан жуда таъсирли лаҳзани намойиш қилдиНутқ қобилиятини йўқотган иштирокчи N1 импланти ёрдамида миясида сўзларни шакллантирди. Тизим эса миядаги нейрон сигналларни декодлаб, уларни синтезланган овозга айлантирди.Энг муҳими, бу ерда гап фикрларни ўқиш ҳақида эмас. Тизим инсоннинг гапириш нияти билан боғлиқ мия фаоллигини аниқлаб, уни нутққа айлантиришга ҳаракат қилади. Neuralinkнинг VOICE тадқиқоти айнан оғир нутқ бузилиши бўлган одамларга мулоқот қилиш имкониятини қайтаришни ўрганмоқда.Science
  • Илм-фан | Science | Наука

    18 сент., 07:33изменён

    Яқинда бўлган жуда бир қизиқ клиник ҳолат ҳақида52 ёшли аёл бир неча ой давомида бош оғриғи ва ғалати нарсаларни кўриш - галлюцинациялардан азият чеккан. Баъзи пайтларда у хонада аслида бўлмаган одамлар ва ҳайвонларни кўрарди.Кейин нутқида ҳам ўзгаришлар пайдо бўлди: у бемалол гапирарди, лекин айтган гаплари мазмунсиз бўлиб қолган, сўзларни тушуниш ва нарсаларнинг номини айтиш қийинлашган.Шифокорлар дастлаб руҳий касалликни ҳам тахмин қилган. Аммо нутқдаги ўзгаришлар сабаб мия МРТси ўтказилди.МРТда мия бўйлаб кўплаб майда кисталар аниқланган. Энг қизиғи, кўп кисталарнинг ичида битта кичик, ёрқин нуқта бор эди.Ана шу нуқта ташхисга йўл кўрсатган. У паразит қурт - Taenia solium личинкасининг бош қисми, яъни сколекс эди.Ташхис: нейроцистицеркоз.Кўпчилик бу инфекцияни чала пишган гўшт билан боғлайди. Аммо миядаги цистицеркозни бошқа йўл билан ҳам юқтириш мумкин: паразитнинг
    The New England Journal of MedicineNeurocysticercosis | NEJMA 52-year-old woman presented with a 4-month history of headache and visual hallucinations. MRI of the brain showed cystic lesions containing bright nodules.
  • Илм-фан | Science | Наука

    18 сент., 07:22изменён

    Талабаларга ухлагани учун пул беришди. Натижада баҳолари яхшиландиОлимлар қизиқ тажриба ўтказишди: талабаларга 7 соат ёки ундан кўп ухлаган ҳар кечаси учун тахминан 5 доллардан беришди.Тадқиқотда 1100 дан ортиқ талаба қатнашган. Пул берилган гуруҳда талабалар ўқиш кунлари ўртача 19 дақиқа кўпроқ ухлай бошлашган.Энг қизиғи, бунинг ўқишга ҳам таъсири бўлган. Семестр охирида уларнинг ўртача GPA кўрсаткичи назорат гуруҳидагиларникидан юқори бўлган.Пул бериш тўхтатилгандан кейин ҳам талабалар бир неча ҳафта давомида аввалгидан тахминан 8 дақиқа кўпроқ ухлашган. Демак, қисқа муддатли рағбат баъзи одамларда уйқу одатини ўзгартиришга ёрдам берган бўлиши мумкин.Қизиқ томони: оддий ётиш ҳақида эслатмалар ва эрталабки фикр-мулоҳазаларнинг ўзи катта натижа бермаган. Муаммо кўпчиликда кўпроқ ухлашни хоҳламаслик эмас, балки шу ниятни ҳар куни амалга ошириш бўлган.Демак, яхши уйқу нафақат
    The ConversationWe paid college students about $5 a night to sleep at least 7 hours – and their grades quickly improvedUniversities and colleges won’t necessarily pay students to sleep. But they can offer other incentives that encourage them to close their eyes earlier.
  • Илм-фан | Science | Наука

    18 сент., 07:22

    ☕️ Кофе ичмасдан туриб ҳам унинг ҳиди кайфиятга таъсир қилиши мумкинКофе ҳидини сезишнинг ўзи мия фаолияти ва кайфиятга таъсир қила оладими?Япониялик олимлар ёш одамларда шуни текширишди. Иштирокчилар янги дамланган кофенинг ҳидини 5 дақиқа давомида сезишди, аммо кофе ичишмади.Натижада уларда чарчоқ, хавотир, таранглик ва салбий кайфият кўрсаткичлари пасайган. Мия фаолиятини ўлчовчи ЭЭГда эса релаксация индекси ошган. Қизиғи, юрак уриши ва юрак ритмида сезиларли ўзгариш кузатилмаган.Олимларнинг фикрича, бу нафақат кофе ҳидининг ўзи, балки унинг биздаги таниш ассоциациялари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, кофе ҳиди мияда эрталаб, дам олиш ёки ёқимли танаффус каби хотираларни автоматик равишда уйғотиши мумкин.Science
    ScienceAlertJust Smelling Coffee May Change Your Mood And Brain ActivityCould it change how you feel without a single sip?
  • Илм-фан | Science | Наука

    15 сент., 05:01

    Техасдаги Dinosaur Valley State Park ҳудудидан оқиб ўтувчи Пэлюкси дарёси суви камайганда, дарё тубидаги қадимий динозавр излари яна кўриниб қолди.Бу излар тахминан 113 миллион йил аввал қолдирилган. Ўша пайтларда бу ҳудуд қадимий денгиз соҳили бўлган. Динозаврлар юмшоқ лой устида юрган ва уларнинг оёқ излари кейинчалик чўкмалар остида сақланиб, тошга айланган.Изларнинг айримлари акрокантозаврга тегишли деб ҳисобланади. Бу икки оёқда юрган йиртқич динозавр тахминан 9 метр узунликда ва 3–5 тонна оғирликда бўлганБугун оддий дарё тубида 113 миллион йил аввал юрган динозаврнинг ҳақиқий қадам излари сақланиб турибдиScience
    Иллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | НаукаИллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | НаукаИллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | Наука
  • Илм-фан | Science | Наука

    15 сент., 04:51

    Киндик қонидан саратонга қарши тайёр иммун ҳужайралар яратилдиОлимлар киндик қонидаги ўзак ҳужайралардан Т-лимфоцитлар етиштириб, уларни саратон ҳужайраларини аниқлаш ва йўқ қилишга ўргатишди.Қизиғи, янги Т-ҳужайралар саратонни икки хил механизм орқали таниши мумкин. Бу ўсма ҳужайралари иммун тизимидан яширинишини қийинлаштириши мумкин.Сичқонларда ўтказилган тажрибаларда препаратнинг битта дозаси ўсма ўсишини узоқ вақт давомида назорат қилди. Юборилган иммун ҳужайралар организмда кўпайиб, уларнинг сони тахминан 100 баробарга ошган.Энг қизиқ томони - бу технология орқали индивидуал бемор учун алоҳида ҳужайра тайёрлаш ўрнига, олдиндан кўп миқдорда тайёр дозалар ишлаб чиқариш ва музлатиб сақлаш имконияти пайдо бўлиши мумкин.Агар клиник синовлар муваффақиятли ўтса, келажакда саратонга қарши иммун ҳужайраларини доридек олдиндан тайёрлаб, музлатилган ҳолда сақлаш мумкин бўлиши
    SpringerLinkUmbilical cord blood-derived CD11c+ dendritic cells could serve as an alternative allogeneic source of dendritic cells for cancer…Stem Cell Research & Therapy - Allogenic dendritic cells (DCs) generated from healthy donors, who are complete or partially HLA-matched, have been used for clinical trials. One of the sources...
  • Илм-фан | Science | Наука

    15 сент., 04:43

    Тунда ёруғликда ухлаш юракка таъсир қилиши мумкинЯнги тадқиқотда тунда кўпроқ ёруғлик таъсирида бўлган одамларда юрак тузилиши ва фаолияти билан боғлиқ айрим ўзгаришлар кузатилганХусусан, юракнинг чап қоринчаси девори қалинроқ бўлиши ва юракнинг қонни ҳайдаш хусусиятларида ўзгаришлар билан боғлиқлик аниқланган. Бу юракнинг тунги ёруғликка таъсири билан боғлиқ эҳтимолий механизмларни ўрганишга қизиқишни кучайтирмоқда.Бунинг эҳтимолий сабабларидан бири - циркад ритм, яъни организмнинг 24 соатлик ички соати. Тунда ёруғлик мияга ҳали кундуз эканлиги ҳақида сигнал бериб, уйқу ва автоном асаб тизими фаолиятини ўзгартириши мумкин.Ухлаш пайтида хонани имкон қадар қоронғи сақлаш - уйқу ва циркад ритм учун яхшироқScience
    NBC NewsToo much light during nighttime sleep may damage the heart, new research findsDarkness should be recognized as one of the vital signs for health, researchers suggest.
  • Илм-фан | Science | Наука

    13 сент., 05:12

    Пассив чекиш ҳар йили 1,7 миллионга яқин инсон ўлими билан боғлиқ2023-йилда дунё бўйлаб 2,71 миллиардга яқин одам тамаки тутунига пассив тарзда дучор бўлган. Улар орасида 767 миллион нафар бола бор.Тадқиқотга кўра, пассив чекиш 2023-йилда тахминан 1,66 миллион ўлим ва 44,8 миллион йиллик соғлом ҳаёт йўқотилиши билан боғлиқ бўлган. Энг катта зарар юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ.Муаммо шундаки, тамаки тутуни фақат чекувчининг ўзига эмас, унинг атрофидаги одамларга ҳам таъсир қилади. Айниқса болалар ва ҳомиладор аёллар кўпроқ хавф остида.1990-йилдан бери пассив тутунга дучор бўлиш улуши камайган, аммо аҳоли сони ўсгани сабабли таъсирланган одамларнинг мутлақ сони ҳали ҳам жуда юқори.Чекмасликнинг ўзи баъзан етарли эмас - тутунли муҳитдан ҳам ҳимояланиш керак.Science
    GizmodoSecond-Hand Smoke Is Still Killing 1.7 Million People Every YearNearly 3 billion people worldwide are still regularly exposed to second-hand smoke, a new study of 204 countries shows.
  • Илм-фан | Science | Наука

    13 сент., 05:01

    ЭКОдан кейин яхши сифатли, лекин ҳозирча кўчириб ўтказилмайдиган эмбрионларни музлатиб сақлаш мумкин.ЭКОда тухум ҳужайра ва сперматозоид лаборатория шароитида бирлаштирилади. Ҳосил бўлган эмбрион бир қанча вақт кузатилади ва кейин бачадонга кўчирилади.Бунинг учун асосан витрификация усули қўлланади. Эмбрионлар жуда тез музлатилади ва суюқ азотда тахминан −196°C ҳароратда сақланади.Science
  • Илм-фан | Science | Наука

    13 сент., 04:55

    Ер тарихида 5 марта жуда катта оммавий қирилиш содир бўлган. Ҳар сафар тирик организмларнинг катта қисми йўқолган, аммо ҳаёт бутунлай тугаб қолмаган. Аксинча, бўшаган экологик маконларни бошқа организмлар эгаллаб, эволюция давом этганИнсонлар ҳам табиатдаги вақтинчалик бир босқич. Агар инсонлар ҳам йўқолиб кетса, кейин Ерда ким ҳукмрон бўлади?Қизиқ томони, кейинги ҳукмрон тур албатта маймун ёки инсонга энг яқин ҳайвон бўлиши шарт эмас. Эволюцияда устунликни тез кўпайиш, мослашувчанлик, юқори интеллект, ижтимоий хулқ, турли муҳитларда яшай олиш каби хусусиятлар белгилаши мумкин.Масалан, видеода турли ҳайвонлар орасида инсонлар йўқолганидан кейин экологик бўшлиқни эгаллаши мумкин бўлган номзодлар муҳокама қилинади. Ҳатто ҳозир биз унчалик жиддий қабул қилмайдиган ҳайвонлар ҳам келажакда катта эволюцион имкониятга эга бўлиши мумкин.Эволюцияда энг кучли тур доим ғолиб бўлмайди.
    YouTubeЗемля ЭТО делала ПЯТЬ раз, КТО БУДЕТ ПОСЛЕ НАС? — ТОПЛЕССмотрите самую громкую российскую премьеру этой осени — сериал «Трудно быть богом» на Wink: https://clck.ru/3VdHPv Начни учить любой язык в Skyeng со скидкой до 50% https://go.skyeng.ru/toples50 Скачивай эксклюзивный научпоп-бокс от меня и Skyeng https:…
  • Илм-фан | Science | Наука

    11 сент., 12:18

    Сунъий интеллект биринчи марта инсон қон томирларида автоном операция ўтказдиХитойлик шифокорлар 48 ёшли беморда туғма юрак нуқсонини даволаш учун сунъий интеллект билан бошқариладиган УЗИ-робот тизими ёрдамида катетер орқали операция ўтказишди. Маълумотларга кўра, бу технология ёрдамида бундай операция биринчи марта амалга оширилган.Тизим операция давомида УЗИ тасвирларини мустақил олади, юракдаги нуқсон жойлашувини аниқлайди, катетер ҳаракатини реал вақтда йўналтиради ва махсус ёпувчи қурилмани аниқ жойлаштиришга ёрдам беради.Оддий интервенцион роботлар асосан қурилмани ҳаракатлантиришга ёрдам берса, бу тизим тасвирни таниш ва хирургик ҳаракатни бир-бири билан боғлайди.Бунинг аҳамияти шундаки, мураккаб юрак интервенцияларида шифокорнинг УЗИ орқали навигация қилиш тажрибасига бўлган қарамликни камайтириш ва процедурани аниқроқ бажариш имкони пайдо бўлади.Келажакда бундай
    www.globaltimes.cnChina carries out world’s first congenital heart surgery guided by AI-powered ultrasound robotIn a world first, a Chinese medical team performed an AI-powered, ultrasound robot-guided transcatheter closure procedure for congenital heart disease on a 48-year-old man on Saturday, according to a novelty search conducted by an authoritative institution.
  • Илм-фан | Science | Наука

    11 сент., 12:07

    Тестостероннинг пасайишига ёшдан кўра қориндаги ёғ кўпроқ таъсир қилиши мумкинЭркакларда тестостерон даражаси одатда 35 ёшлар атрофидан аста-секин пасая бошлайди. Аммо янги тадқиқотга кўра, тестостерон миқдоридаги фарқни фақат ёш билан тушунтириб бўлмайди. Тадқиқотчилар АҚШдаги қарийб 5000 нафар 20–59 ёшли эркак маълумотларини таҳлил қилишди.Натижада қорин бўшлиғида, ички аъзолар атрофида тўпланадиган висцерал ёғ тестостерон даражаси билан ёшга қараганда кучлироқ боғлиқ бўлган. Ёғ тақсимланиши ҳисобга олинганда, ёшнинг таъсири анча кичиклашган.У оддий тери ости ёғидан фарқ қилади. Висцерал ёғ: • инсулин резистентлигини кучайтириши; • сурункали яллиғланишни ошириши; • гормонал сигналларни бузиши; • тестостероннинг эстрадиолга айланишини кучайтириши мумкин.Шунинг учун ёш катталашгани сайин тестостероннинг пасайиши муқаррар жараён бўлмаслиги мумкин. Ортиқча висцерал ёғ, семириш ва
    ScienceAlertBelly Fat, Not Age, May Be The Bigger Driver of Low TestosteroneIt's not inevitable.
  • Илм-фан | Science | Наука

    10 сент., 11:12изменён

    АҚШда қизамиқ ҳолатлари кескин кўпаймоқдаАҚШда қизамиқ билан касалланиш сўнгги йилларда сезиларли даражада ошди. 2024-йилда 285 та ҳолат қайд этилган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 2 289 тага етди. 2026-йил сентябр ойига келиб эса 3 134 та ҳолат қайд этилган.Яъни 2 йил ичида ҳолатлар сони 10 баравар ошган. Бу жуда ёмон кўрсаткичМутахассислар асосий омиллардан бири сифатида MMR вакцинаси билан қамровнинг пасайишини кўрсатмоқда. Мактаб ёшидаги болалар орасида MMR вакцинаси билан қамров 2019–20 ўқув йилида 95,2% бўлган бўлса, 2025–26 йилларда 92,4% гача тушган.Бунга COVID-19 пандемияси давридаги эмлашдаги узилишлар, вакцинацияга нисбатан ишончсизлик, ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотлар ва айрим ҳудудларда вакцина олиш имкониятидаги муаммолар таъсир қилган.АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизматлар вазири, ўзи тиббиётдан умуман ҳабари йўқ бўлган Роберт Ф. Кеннеди
    Иллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | НаукаИллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | Наука
  • Илм-фан | Science | Наука

    9 сент., 08:59изменён

    PISA 2025 натижалари эълон қилиндиOECDнинг янги ҳисоботига кўра, дунёда 15 ёшли ўқувчиларнинг таълим натижалари пасайишда давом этмоқда.Айниқса, ўқиш саводхонлигида пасайиш жуда сезиларли: 2015–2025 йиллар оралиғида OECD мамлакатларида ўртача натижа 28 баллга тушган. Математикада эса пасайиш 22 баллни ташкил қилган.PISA маълумотларида ўқувчилар узун ва мураккаб матнларни ўқишда кўпроқ қийналаётгани кўринади. Тез ва нотўғри жавоб беришга мойил бўлган шошқалоқ ўқувчилар улуши деярли икки баробар ошган. Яъни муаммо фақат бола ўқий олмайди дегани эмас. У мураккаб матн устида етарлича узоқ фикрлашга сабр қилмаяпти.Бу оддий мактаб имтиҳони эмас. У ўқувчи формулани ёки фактни ёд олганми, дегандан кўра: ўқиган нарсасини тушунадими, математик билимни реал ҳаётда қўллай оладими, илмий маълумотдан хулоса чиқара оладими, мураккаб муаммони мустақил ҳал қила оладими каби кўникмаларни
    Иллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | НаукаИллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | Наука
  • Илм-фан | Science | Наука

    9 сент., 08:25изменён

    Дунёдаги энг кичик инъекция орқали ўрнатиладиган биосўриладиган кардиостимуляторлар. У шприц игнаси орқали юракка имплантация қилинади ва жарроҳлик талаб қилмайди.Олимлар гуруҳи ўлчами атиги 1,8 × 3,5 × 1 мм бўлган, гуруч донасидан ҳам кичик кардиостимулятор яратди. Қурилма организм суюқликларидан фойдаланиб энергия ҳосил қилади. Кўкракка ёпиштириладиган махсус патч юрак ритмини кузатиб, зарур пайтда инфрақизил нур орқали стимуляторни ишга туширади.Қурилма вақт ўтиши билан организмда парчаланиб, сўрилиб кетади, шунинг учун уни олиб ташлаш учун яна операция керак бўлмайди. Ҳозирча технология асосан вақтинчалик кардиостимуляция учун, масалан, юрак операциясидан кейин қўллаш мақсадида ўрганилмоқда.Видео: World's smallest pacemaker is activated by lightScience
    Иллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | НаукаИллюстрация к посту канала Илм-фан | Science | Наука
  • Илм-фан | Science | Наука

    6 сент., 11:35изменён