Последние посты

tib_kitoblar
10 сент., 08:43
переслано из @tib_kitoblar
⚜ Касалликларнинг биз билмаган оддий даволари жамланмаси - "Кундалик табобат" китобида🔰Китобни бежизга "Кундалик табобат" деб атамадик. Мазкур қўлланмада мевалардан тайёрланган даволаш усуллари жамланган. Умид қиламизки, у китоб жавонингиздан муносиб жой эгаллайди ва ҳаётингиз давомида Сизга катта ёрдам беради.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
10 сент., 08:43
переслано из @tib_kitoblar
⚜Ҳаётимизда ҳар куни дуч келишимиз мумкин бўлган нохуш ҳолатлар, касалликлар ва уларнинг синалган оддий ечимлари - "Дардингизни олай" китобида🔰Маълумки, ер юзида тирик жон борки, ҳамиша сиҳат-саломат, дардлардан фориғ, бардам бўлиб юришни ва то умрининг охиргача ҳаёт лаззатларидан баҳраманд бўлиб яшашни орзу қилади.❗️Бинобарин, тан-жони соғ одам ҳам, бирор дарди бор бемор ҳам саломатли ҳақидаги маслаҳатларга беҳад муҳтож. Шу боис, ушбу китобда касалликларни олдини олиш, оғриб қолганда нима қилиш кераклиги юзасидан фойдали маслаҳатлар берилади. Сизларга тавсия этилаётган оддий, ҳаммабоп муолажалар турли тиббий журналлардан тўпланиб, ўзбек тилига ўтирилган. Умид қиламизки, ушбу тавсиялар сиҳат-саломат юрмоғингизда албатта фойдаси тегади.❗️Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
10 сент., 08:43
переслано из @tib_kitoblar
⚜Кўплаб тилларга таржима қилинган Давид Вернернинг "Ҳаммабоп тиббиёт қўлланмаси" китоби🔰Ҳар бир оилада бўлиши керак бўлган, тиббий маданиятни оширишга хизмат қиладиган, касалликлар ва уларнинг давоси содда, халқчил усулда баён этилган мукаммал қўлланма. Китоб кўплаб тилларга таржима қилинган. 400 бетдан зиёд катта китоб.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
10 сент., 08:42
переслано из @tib_kitoblar
⚜Асрлар давомида синалган, инсон саломатлик ва касаллик ҳолатини аниқлашнинг энг ишончли ҳаётбахш услуби ҳақида Академик Муҳиддин Умаровнинг "Томирдан ташхис" китобида🔰Мазкур рисолада томир уришини аниқлаш йўллари, аниқлаш жойи ва унинг учун шароит, соғлом ва носоғлом томир уриши, томир уришининг тўлқини ва унинг физик хусусиятлари, касалликларга хос томир уришлар, дифференциал системали ташхис, касалликнинг оқибатини олдиндан айтиб берувчи томир уришлар ҳақида муфассал маълумотлар берилади. Шунингдек, рисолада одамнинг умумий мижози ва инсон аъзоларининг мижози, хилтларнинг моҳияти ва кисмлари тўғрисида ҳам атрофлича фикр юритилади. Рисола барча шифокорларга ва томирдан ташхис илмига қизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
10 сент., 08:42
переслано из @tib_kitoblar
⚜ Академик табиб, "Зуфунун табобати" асосчиси Муҳиддин Умаровнинг юбилейига бағишланган китоб🔰 Дуогўй отахонлар кўпроқ тан сиҳатлик ва хотиржамлик тилаб луо қилишади. Бу бежиз эмас. Агар бирор дард хуруж қилиб инсон саломатлигига путур етса, ҳаёти издан чиқади, еган-ичгани, ҳурсандчилиги татимайди. Ана шу дарддан тезроқ қутулиш учун барча восита-тадбирларни ишга солади. Қўлингиздаги ушбу китоб "Зуфунун табобати", яъни уй табобатига бағишланган бўлиб, у академик-табиб Муҳитдин ҳожи Умаров раҳбарлигидаги "Шарқ" табобат марказида ишлаб чиқилган. Унда айрим хасталикларнинг хусусияти, муолажа усуллари, касалликларнинг олдини олиш ҳақида сўз боради.❗️Ушбу китоб устоз Зуфунун ҳаким Мухитдин Инъомович Умаровнинг 60 ёшга тўлиши билан бағишланган эди.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
8 сент., 06:01
переслано из @tib_kitoblar
✨📄Алоҳида тизим касалликларига бағишланган китоблар:📄✨Сирли табобат Тери касалликлари Тери ҳасталиклари ва бузилишларини даволаш Тери касалликлари ва уларни даволаш йўллари Қандли диабетда шифобахш дастурхон Юқумли касалликлар Ўта хавфли юқумли касалликлар Тиш ва милк хасталиклари Қон босими Юрак хасталиги ва тўғри овқатланиш Ички безлар Саратон касаллиги Жигар касалликлари Буйрак - энг муҳим аъзо Соғлом қўл ва оёқлар Гемарройни жарроҳлик амалиётисиз даволаш✨🧠Асаб касалликлари бўйича китоблар:🧠✨Telegram⚜Тери касалликлари (Ҳалқ табобати билан даволаш) 🔰Мазкур китобда тери касалликлари, уларнинг келиб чиқиши, сифатлари ва уларни даволаш учун халқ табобатининг рецептлари берилган бўлиб, уларни бемалол уй шароитида тайёрлаб, саломатлик учун қабул қилиш мумкин.…
tib_kitoblar
8 сент., 04:00
переслано из @tib_kitoblar
⚜Кўплаб ҳалқ табобати ва замонавий тиббиётни уйғунлаштирилган китоблар муаллифи Алижон Зоҳидийдан яна бир китоб - "Оғриқлаи: дўстми-душманми?" китоби🔰Ушбу асар муаллифнинг иш тажрибаси давомида синовдан ўтган муолажалар, кўп учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида маълумот беради. Китобда инсон танасида рўй берадиган оғриқлар шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими ва қорин соҳаси касалликлари, буқоқ, юрак, умуртқа поғонаси ва орқа мия касалликларини даволаш усуллари баён этилади.❗️Ушбу китоб ҳеч қачон мутахассис-шифокор ўрнини боса олмайди, унда берилган тавсиялар ўз дардинни аниқлаш, оғриқ ҳисларини бир қадар жиловлаш, оғир хасталик кечмаётган бўлса, улардан бутунлай фориғ қилиш учун бир дастур бўлиб хизмат қилади.❗️Мазкур нашр кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан тиббиёт коллежлари ва олий ўқув юрти талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.✍ Мурожаат
tib_kitoblar
8 сент., 03:59
переслано из @tib_kitoblar
⚜ Ички секреция безлари ҳақида атрофлича маълумот берадиган Дилбар Каттаевнинг "Ички безлар фаолияти" китоби🔰Инсон ҳаётида безлар қанчалар аҳамиятга эга?❓Улардан қандай гормонлар ишлаб чиқарилади?❓Қалқонсимон без фаолияти қай даражада кечади?❓Буқоқ нима?❓Йод моддасининг роли-чи?❗️Шу каби саволларга ушбу китобда батафсил жавоб беришга ҳаракат қилинган. Китоб кенг китобхон оммасига мўлжаллангандир.❗️Сотилган❗️✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
8 сент., 03:59
переслано из @tib_kitoblar
⚜ Кенг тарқалган юқумли касалликларга бағишланган Саодат Темированинг "Юқумли касалликлар" китоби🔰Юқумли касалликлар ҳаётимиз давомида соғлигимизга ҳамиша хавф солиб туради. Умримизда, ҳеч бўлмаса, бир марта барчамиз юқумли касалликнинг бирон тури билан оғриймиз.❗️Хўш, ўзи юқумли касаллик нима, унинг турлари қайсилар, қандай қилиб ундан ҳимояланиш мумкин? Шу ва шу каби саволларга мазкур китобда батафсил жавоб беришга ҳаракат қилинган. Умид қиламизки, у сиз азизларга ёрдам беради.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
8 сент., 03:59
переслано из @tib_kitoblar
⚜ Осиё мамлакатлари аҳолисининг 50%дан ортиғи касалланган хасталик ҳақида - "Қандли диабетда шифобахш дастурхон" китобида🔰Халқимиз орасида "қанд касали", "бойларнинг касали" номлари билан машҳур бўлган қандли диабет борган сари кўпайиб, йилдан йилга "ёшариб" бормоқда. Ачинарлиси, аксар кишилар ушбу хасталикка чалинганини сезмай қоладилар, чунки унинг аломатлари халқимиз менталитетига кўра, "оддий" дея баҳоланади ва беморлар шифокорга кечикиб мурожаат қилади. Бу кўпчиликнинг ушбу хасталик ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигидан далолатдир. Ушбу бўшлиқни тўлдириш мақсадида юзага келган бу китоб халқимизга фойдали бўлади, деган умиддамиз.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
8 сент., 03:59
переслано из @tib_kitoblar
⚜Тери касалликлари (Ҳалқ табобати билан даволаш)🔰Мазкур китобда тери касалликлари, уларнинг келиб чиқиши, сифатлари ва уларни даволаш учун халқ табобатининг рецептлари берилган бўлиб, уларни бемалол уй шароитида тайёрлаб, саломатлик учун қабул қилиш мумкин. Бу рецептлар қадим замонларда ўтган табиблар тавсиялари асосида юзага келган бўлиб, асрлар давомида халқ томонидан қўлланиб, синовдан ўтган.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
8 сент., 03:58
переслано из @tib_kitoblar
⚜ "Шайҳур раис" Абу Али ибн Синонинг "Зийнат" рисоласи киритилган "Сирли табобат" китоби🔰Ушбу китоб ҳозирги кунда энг муҳим ва зарур бўлган масала инсон чиройига бағишланган бўлиб, у мўйнинг тўкилиши ва пўст ташлашдан сақлайдиган, мўй рангини ўз ҳолига келтирадиган, юз ва қўлни чиройли қиладиган, оқ ва қора песликни йўқотадиган, қўтир, қичима, милкак ва сўгални тузатадиган, тери ёрилишларини битирадиган, семиз кишини эса оздирадиган, тирноқларда юз берадиган эгрилик, улардаги песлик ва моховликни даволайдиган содда ва мураккаб дорилар тавсифидан ҳамда уларнинг ишлатиш йўлларининг баёнидан иборат.❗️Ушбу рисола кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
6 сент., 14:03
#ноёб #1донадан✨Янги келган ноёб китобларимиз...✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
5 сент., 05:03
переслано из @tib_kitoblar
⚜ Абу Али ибн Синонинг "Тиб қонунлари"дан ташқари бизгача етиб келган асарлари ичидан ҳозиргача тадқиқ қилинган рисолалари жамланган ноёб ва бебаҳо - "Тиббий рисолалар" китоби🔰Китобдаги рисолалар қуйидагилардир: 🔹🤩"Тиб ҳақидаги шеърий асар («Уржуза»)" 🔸🤩"Тадбирда йўл қўйилган ҳар хил хил хатоларга қарши чора кўриш орқали инсон баданига етишган турли зарарларни йўқотиш" 🔹🤩"Юрак дорилари" 🔸🤩"Баданни идора этиш, шаробнинг зарарлари" 🔹🤩"Томир уриши ҳақида рисола" 🔸🤩"Қон олинадиган томирлар" 🔹🤩"Сафарда бўладиганларнинг тадбири ҳақида рисола" 🔸🤩"Шаҳвоний қувват ҳақида рисола" 🔹🤩"Жудия рисоласи" 🔸🤩"Сачратқи ҳақида рисола" 🔹"«Уржуза», «Юрак дорилари» ва «Тадбирдаги хатоларга қарши чора»ларнинг таржимасига изоҳлар".✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
5 сент., 05:02
переслано из @tib_kitoblar
⚜ Тиббиёт институтларида дарслик сифатида ўқитиладиган, Ибн Сино таълимотини ўрганмоқчи бўлганлар учун бошланғич табобат илмларини ўз ичига олган "Ибн Сино таълимоти" китоби🔰Қўлланмада Ибн Синонинг ҳаёти, ижоди, қолдирган бой илмий мероси, инсон мизожи, турлари, организм ички гоместазини бир хилда сақловчи хилтлар, уларнинг организмдаги роли, касалликлар уларни даолаш усуллари, классификацияси ҳақида атрофлича маълумотлар берилган.❗️Шуниндек ўқув қўлланмада ҳар бир аъзо, уларнинг анатомо-физиологик хусусиятлари, уларда учровчи касалликларни аниқлаш ва даволаш усуллари, диагностикаси тўғрисида этарлича маълумотлар берилган.❗️Ўқув қўлланма 4-курс даволаш,тиббий педагогика ва стоматология факультети талабаларига ва Ибн Сино таълимотига қизиқувчан барча китобхонларга мўлжалланган.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
5 сент., 05:02
переслано из @tib_kitoblar
⚜Бир қанча табобат ва тиббиётга оид китоблар муаллифи А.Усмонхужаев, Х.Дадаевнинг ҳалқ табобати ва замонавий тиббиёт бирлаштирилган "Уйғунлашган анъанавий ва ноанъанавий тиббиёт" китоби🔰Мазкур қўлланмада Ўзбекистонда анънавий тиббиётда ноанъанавий (ҳалқ) тиббиёти усулларининг қўлланиши ҳақида билимлар берилган.❗️Ўрта Осиёда мазкур тиббиётга ўз вақтида буюк олим Абу Али Ибн Сино асос солган ва бугунги кунда Европа мамлактларида ҳам машҳур.❗️Қўлланманинг мақсадларидан бири Ўзбекистонда ноанъанавий тиббиётнинг анънавий тиббиётга қўшилишига кўмаклашишдан иборатдур.❗️Мазкур қўлланмада юрак-қон томирлари, ўпка, овқат ҳазм қилиш, сийдик йўллари ва бошқа касалликларни диагностика қилиш ва даволашда анънавий тиббиёт ва ноанъанавий тиббиёт усуллари уйғунлаштирилган ҳолда келтирилган.❗️Шу нуқтайи назардан, бу қўлланманинг ёзилиши замон талабига мувофиқ катта қўйилган қадам деб
tib_kitoblar
5 сент., 05:01
переслано из @tib_kitoblar
⚜Л. Салдадзе🔰Ибн Сина(Авиценна)✍ Мурожаат учун: @AbdulllohHD
tib_kitoblar
5 сент., 05:00
переслано из @tib_kitoblar
⚜"Шайҳур раис" - Абу Али ибн Синога бағишланган Мақсуд Қориевнинг "Ибн Сино" китоби🔰Дунё аҳли Абу Али ибн Синони тиббиёт соҳасининг тенгсиз арбоби сифатида танийди. Бироқ аллома умри давомида бошқа фанлар ютуқларига ҳам эришган.Асарни ўқиш жараёнида алломанинг бутун ҳаёти оғир дарбадарликда, яқин инсонларига нисбатан соғинч ҳисси билан яшаганлигига гувоҳ бўласиз. Ибн Синонинг шундай оғир шароитларда ҳам тинмай илм-фан билан шуғулланиб, хасталарни даволаганлиги таҳсинга сазовордир. Ишонамизки, роман мана шу томонлама ўз олдига улкан мақсадларни қўйган ёш китобхонларимизга руҳий далда бера олади!✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
5 сент., 04:59
переслано из @tib_kitoblar
⚜ "Шайҳур раис" - Абу Али ибн Синонинг "Тиб қонунлари" китобларининг 1990-йилларда чиқарилган мухтасар варианти - "Тиб қонунлари 1,2,3" - 3 жилдлик сайланмаси🔰Азиз китобхон! Ибн Сино «Тиб қонунлари»га бўлган талаб-истакларни ҳисобга олиб, нашриётимиз бу қомусий китобни 3 жилдлик сайланма ҳолида чоп этишни лозим кўрди. 1⃣-жилдда - ҳозирда ҳам кенг тарқалган айрим касалликлар ва уларни даволаш учун ишлатиладиган содда ва мураккаб дориларга оид тавсиялар берилди. 2⃣-жилдда - асаб, юрак, меъда, буйрак касалликлари ва уларни даволаш учун ишлатиладиган содда ва мураккаб дориларга оид тавсияларга кенг ўрин берилди. 3⃣-жилдда - жароҳатлар, дорилар, шарбатлар, мурабболар тайёрлаш, бош, суяк, тери касалликлари таърифи ҳамда китобда учрайдиган айрим истилоҳлар изоҳи ўрин олган.📚"Тиб қонунлари" - Шарқ табобагига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
tib_kitoblar
5 сент., 04:58
переслано из @tib_kitoblar
⚜Буюк файласуф ва ҳаким Абу Али ибн Синонинг қўлёзма асарларига бағишланган 3та тилдаги юқори сифатли китоб-альбом - "Абу Али ибн Сино асарлари қўлёзмалари Туркия кутубхоналарида"🔰Бир гуруҳ ўзбек ва турк олимлари томонидан тайёрланган китоб-альбом 2 қисмдан иборат. Биринчи қисм - Абу Али ибн Сино ҳаёти ва илмий ижодига бағишланган. Иккинчи қисмда - Ибн Синонинг Туркия кутубхона ва музейларида сақланаётган қўлёзма асарлари тавсифлари бўлимларга ажратилиб тақдим этиляти.❗️Асрлар давомида машҳур олим ва ҳакимлар Ибн Сино асарларига шарҳлар ёзиб, қисқартмалар тузганлар. Кейинчалик бу қисқартмаларга шарҳлар ҳам ёзилган. Ушбу асарлар - шарҳлар, қисқартмалар, шунингдек уларга битилган шарҳлар ҳам китоб-альбомга киритилган. Саҳифаларда қўшимча визуал маълумотларни олиш учун сканерлашга мўлжалланган QR-кодлар мавжуд.❗️Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки юртимиз бой маданий
