Последние посты

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
22 сент., 15:33
Яшнобод туманида Тошкент шаҳар прокурори в.в.б А.Урманов иштирокида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.Учрашувда туманда фаолият юритаётган 70 га яқин тадбиркорлик субъектининг мурожаатлари тингланиб, улар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар атрофлича ўрганилди.Хусусан, тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳолатлар ҳамда мурожаатларда кўтарилган бошқа муаммолар муҳокама қилинди.Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, кўтарилган масалаларни белгиланган тартибда қисқа муддатларда ўрганиш ва қонуний ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
22 сент., 12:28
Чилонзор туман прокурори Т.Б.Хусанов ва бошқа мутасаддилар томонидан туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишилди.Ўрганиш давомида тумандаги кўчалар, маҳаллалар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳолати кўздан кечирилди.Шунингдек, бунёдкорлик ишларининг белгиланган режа асосида, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.




Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
22 сент., 08:56
Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. А.Урманов, Бектемир туман прокурори Ж.А.Нуриддинов ва бошқа мутассади идора раҳбарлари томонидан "Қўйлиқ деҳқон бозори" АЖда ҳаридор ва сотувчилар учун яратилган қулайликлар, ситуацион марказ фаолияти, яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бозорда олиб борилаетган реконструкция ишлари билан танишилди ва масъулларнинг ахборотлари эшитилди.Ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масьулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.


1,030Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
21 сент., 14:34
Тошкент шаҳар прокуратураси тармоқ раҳбари М.М.Мирҳаётов ҳамда Тошкент шаҳар Маданий меърос бошқармаси бошлиғи З.Р.Шамсудинов ва бошқа мутасадди идора вакиллари, Вазирлар Маҳкамасининг 265-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, "Юнусобод Оқтепаси"да ўрганиш ишлари олиб борилди.Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга зарурий топшириқлар берилди.


1,130Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
21 сент., 13:39
Мирзо Улугбек тумани прокурори О.Маннанов ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари бошчилигида Давлат раҳбарининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва қўшимча манбаларни аниқлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, қурилиш ҳамда ёқилғи-энергетика соҳаларида прокурор назорати аҳволи юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва иссиқ сув билан таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда бу борада масъул идоралар фаолияти муҳокама қилинди.


1,090Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
21 сент., 12:21
Шайхонтоҳур тумани прокурори А.Усманов, туман ҳокими, ички ишлар, солиқ идоралари раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида “Янги Белтепа”, “Боғ кўча” ва “Самарқанд дарвоза” маҳаллаларида камбағал оилалар реестрига киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.Учрашувлар давомида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг мавжуд муаммолари, эҳтиёжлари ва таклифлари тингланди.Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўрганиш, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда фуқароларга амалий кўмак кўрсатиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва вазифалар белгиланди.


1,070Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
21 сент., 07:39
Инсон манфаати – олий қадрият!Аҳоли муаммоларини ечишнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратиш мақсадида халқ орасига киришини таъминлайдиган оммавий сайёр қабуллар одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда, Янгиҳаёт туман прокурори М.Э.Шукуруллаева ва туман ҳокими Х.И.Иногамов томонидан “Чоштепа” ва “Янги Чоштепа” маҳаллалари биносида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.Ўтказилган қабулда жами 20 нафар мурожаатчилар қабул қилинган бўлса, улардан 10 нафарининг мурожаати ўрганиш учун назоратга олинди ҳамда 10 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилиши таъминланди.


1,080Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
21 сент., 05:17
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Чилонзор тумани прокурори томонидан доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.Хусусан, Чилонзор тумани халқ қабулхонасида ўтказилган оммавий сайёр қабулда 20 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 11 нафарининг муаммоси жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда қолган 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинди.


1,120Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
19 сент., 13:54
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сон Фармони ижроси юзасидан Тошкент давлат юридик университети талабаларини дуал таълим асосида ўқиш билан бирга амалиёт ўташ имкониятига эга бўлдилар.Хусусан, жорий йил якунига қадар университетнинг 300 дан ортиқ талабалари назарий билимларини Тошкент шаҳар прокуратураси тизимида амалиёт ўташ билан мустаҳкамлаш йўлга қўйилди ҳамда талабаларга тегишли тавсиялар берилди.Келгусида ҳам пойтахт прокуратураси томонидан Университет билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2025 йилдаги ПФ-232-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилади.


1,240Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
19 сент., 11:48
Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи А.А. Урманов томонидан прокуратура ва Департамент терговчилари иш юритувидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишлари бирма-бир муҳокама қилинди.Муҳокамада ҳар бир жиноят ишининг тергов ҳолати кўриб чиқилиб, Бош прокуратуранинг тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашувларга йўл қўймаслик борасидаги талаблари терговчиларга тушунтирилди.Шунингдек, терговчилар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган жойларга чиқиб, уларнинг фаолияти ва мавжуд муаммолари ўрганилгани, зарур ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилгани таъкидланди.Якунда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва жиноят ишлари бўйича қонуний ҳамда асосли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


1,120Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
19 сент., 09:06
Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари У.Т.Мамаражабов, тармоқ раҳбари М.М.Мирҳаётов ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Миробод туманидаги «Т.Шевченко» кўчасида ташкил этилган 24/7 форматда фаолият юритувчи кўчада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4229-сонли қарори ижроси ўрганилди.Ўрганиш давомида туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт ва туризм объектларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, шунингдек, фуқароларнинг тунги вақтда ҳам қулай ва хавфсиз шароитда дам олишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Раҳбарият томонидан кўчадаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти, ёритиш тизими, видеокузатув камераларининг ишлаши ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


1,090Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
19 сент., 08:34
Бектемир тумани ҳокимлиги масьуллари ҳамда Бектемир тумани прокурори Ж.А.Нуриддинов бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.Хусусан, ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 30 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 6 нафар шахснинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб, қолган шахсларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинди.




Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
4 сент., 15:15
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан прокуратура органларида кўп йиллар давомида ҳалол ва фидокорона хизмат қилган ходимни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари томонидан фахрий ходимнинг қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш1,030Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
4 сент., 14:45
ТЕРГОВ ИШЛАРИ ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят ишлари бўйича терговнинг қонунийлиги ва сифати устидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Навбатдаги ўрганишда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.А.Максудов ва бўлим бошлиғи ўринбосари И.А.Султанов1,000Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
4 сент., 11:15
УЧТEПАДА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ Учтепа туман прокурори С.Мухтаров,тумани ҳокими Б.Мамаджанов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 238-сонли умумтаълим мактабида битирувчи ва ишсиз ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқот давомида ёшларнинг бандлигини1,000Открыть в Telegram
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
4 сент., 10:45
Чилонзорда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича янги тизим ижроси бошланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
4 сент., 10:38
Тошкент шаҳар прокуратураси органлари ходимларининг касб-маҳорати ва малакасини ошириб бориш мақсадида жорий йилнинг 04 сентябрь куни “Жойлаштириш воситалари томонидан халқаро электрон бронлаш майдонларида мувофиқлик белгисига (юлдуз, маком) фойдаланиш тартиби мазмун моҳияти” мавзусида ўқув-семинар
