Последние посты

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 11:49
Теримчиларга меҳнат ҳақи тўлаш бошландиБу йил пахта терими анча енгиллашди, десак ўринли бўлади. Чунки туманимиз далаларидан 14 та техникалар ёрдамида кунига 300-350 тонна пахта териб олинмоқда.3200 гектар майдоннинг 2514 гектаридаги ҳосил мана шундай замонавий техникалар билан йиғиштириб олиш режалаштирилган. Демак, 700 гектардан ортиқ ердаги пахта қўлда терилади.Тўрақўрғон тумани фермер хўжаликларида 1000 нафардан ортиқ теримчилар меҳнат қиляпти. Улар майдонларни комбайнларга тайёрлаб бериш билан ҳам машғул. Ҳар йили бўлгани каби мавсум бошлангандан саноқли кунлар ўтишигаёқ “Агробанк” туман филиали томонидан терим пуллари тўлаб берилмоқда.“Тўраев Музаффар” фермер хўжалигида режадаги 275 тонна ҳосилнинг 210 тоннаси қабул омборларига етказиб берилди. Бунда Зуҳрохон Раҳмонова етакчилик қилаётган кўнгилли теримчиларнинг ҳиссаси катта. Наргиза Турсунбоева, Одина Қодирова, Соҳиба
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 11:31
Бугун туман ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиевнинг “Халқ қабулхонаси” биносида навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.Қабул давомида фуқаролар томонидан пенсия, маҳаллалардаги электр таъминотини яхшилаш, мактабгача таълим ташкилотига ишга жойлашиш, кредит, моддий ёрдам, болалар нафақаси ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.Мазкур масалалар белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди ҳамда уларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 11:24
Тўрақўрғон тумани прокурори Аҳмадхон Юсуповга бириктирилган Ибрат ҳамда Истиқлол маҳаллаларида бугунги куннинг энг долзарб топшириқларидан ҳисобланган аҳоли даромадларини ошириш ва бандликни таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар назорат қилинди.Ўрганишда камбағаллик реестрида турган оилалар, шунингдек, ижтимоий аҳволи оғир фуқароларни эътиборга олиш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга кўмаклашиш чора-тадбирлари белгиланди. Реестрдаги хонадонларга бориб, ҳақиқий ҳолат билан танишганлик маълумотлари кўриб чиқилди.Аҳоли билан мулоқотларда реестрда турган фуқароларни тадбиркорлик, ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқитишга кўпроқ йўналтириш бўйича тавсиялар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 10:28
Yorugʻ kelajak poydevori — Toʻraqoʻrgʻonda zamonaviy energiya tarmogʻi barpo etilmoqda!Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 17-sonli Farmoniga muvofiq, Tuman hokimining Infratuzilmasini rivojlantirish jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan Toʻraqoʻrgʻon tumanida elektr taʼminotini yaxshilash boʻyicha keng koʻlamli ishlar amalga oshirilmoqda.Jumladan Temirqishloq, Turkiston va Qashqarguzar MFY hududlarida 3 dona 250 kVA transformator punklarini montaj qilish ishlari olib borilmoqda. Buning natijasida hududdagi 740 dan ortiq iste'molchilarning elektr ta'minoti yaxshilanishiga erishiladi.Bundan tashqari yana bir qator MFY larda ishlar bosqichma-bosqich bajarilmoqda.Ushbu ishlar natijasida Toʻraqoʻrgʻon tumanida elektr energiyasi taʼminoti yanada barqarorlashadi, aholining hayoti uchun qulay sharoitlar yaratiladi.“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Namangan hududiy filiali matbuot xizmati
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 09:14
#Истеъмолчилар_диққатига!Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўладиЖорий йилнинг 23 сентябр куни соат 09:00 дан соат 18:00 гача “Миллий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш йиллик режасига асосан ва уларда содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида: 110 кВ ли "ЛЦП" электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.Шунга асосан Катта Кўрғонча, Кичик Кўрғонча, Кумидон, Шохидон, Гулистон, Озод, Кужрон, Лангарбобо, Тепа Найманча, Паст Найманча, Хўжанд, Кўшкайрағоч, Файзиобод, Қодиробод, Яккатом, Ахси, Бураматут, Бордимкўл, Янгиҳаёт, Гулқишлок, Ўрда МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан ноқулайликлар учун узр сўраймиз!Тел: (69)-442-
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 09:03
Suyultirilgan gaz ta’minotida yangi tizim!O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-326-son qarori bilan aholiga suyultirilgan gaz yetkazib berish barqarorligini oshirish, zamonaviy bozor mexanizmlarini joriy etish va ta’minot tizimini takomillashtirish bo‘yicha yangi vazifalar belgilandi.📌 2026-yil 1-noyabrdan “LPG-Trade” MCHJ tomonidan suyultirilgan gazni xarid qilish va aholiga yetkazib berish tizimi yo‘lga qo‘yiladi.🎯 Asosiy maqsad – aholini suyultirilgan gaz bilan uzluksiz va barqaror ta’minlash!📺 Batafsil – videolavhamizda.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 07:32
😀🥹🥲😍 📍TO'RAQO'RG'ON TUMANI NAMANGAN AXBOROTI |21.09.2026MA'RIFAT - JAHOLATGA QARSHI ENG KUCHLI QALQON
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 03:42
🔥Бугун (22.09.2026) қайси маҳаллаларга махсус машиналарда суюлтирилган газ баллон етказиб берилади?🔋Дукат 🔋Ибрат
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
22 сент., 01:04
"Parvarishlash nafaqa"sini olish tartibi!To'raqo'rg'on tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
21 сент., 12:06
Мозоркўҳна МФЙда Тадбиркорлик ва саломатлик маркази иш бошладиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ–240-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.Ана шу вазифалар ижроси доирасида Мозоркўҳна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Тадбиркорлик ва саломатлик маркази фаолияти йўлга қўйилди.Мазкур марказнинг иш бошлаши ҳам “маҳаллабай” ишлаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш ва ҳар бир хотин-қизнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий қадамлардан бири бўлди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
21 сент., 12:02
Янги тизим (ПФ-18, ПФ-68-сон Фармон)га асосан, Наманган вилояти ҳудудларидан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ер майдонларидан лотлар савдога чиқарилди:✅ Мингбулоқ тумани (кўриш) ✅ Косонсой тумани (кўриш) ✅ Наманган тумани (кўриш) ✅ Норин тумани (кўриш) ✅ Поп тумани (кўриш) ✅ Тўрақўрғон тумани (кўриш) ✅ Уйчи тумани (кўриш) ✅ Учқўрғон тумани (кўриш) ✅ Чортоқ тумани (кўриш) ✅ Чуст тумани (кўриш) ✅ Янгиқўрғон тумани (кўриш). ________📱 Наманган дирекция "Телеграм" каналига аъзо бўлиш.⚡️ Наманган дирекция "Инстаграм" каналига аъзо бўлиш.⛳️ "Е-аукцион" савдо платформасидан кўриш.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
21 сент., 12:00
🇺🇿♟ OLG‘A, O‘ZBEKISTON! OLG‘A, SHAXMATCHILAR! 🏆🇺🇿 O‘zbekistonda ilk bor Samarqand shahrida shaxmat bo‘yicha Umumjahon chempionati o‘tkazilmoqda! 🌍♟Biz — Toʻraqoʻrgʻon tumani yoshlari O‘zbekiston sharafini himoya qilayotgan shaxmatchilarimizni chin qalbimizdan qo‘llab-quvvatlaymiz!Har bir yurishda — g‘alabaga ishonch! Har bir partiyada — Vatanimiz sharafi!OLG‘A, O‘ZBEKISTON! 🇺🇿 OLG‘A, O‘ZBEK SHAXMATCHILARI! ♟
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
21 сент., 11:58
Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х. Махмудованинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.Қабул давомида оилавий, ижтимоий ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди ва улар бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.Фуқаролар мурожаатларини қонуний ва самарали ҳал этиш, уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш масалалари масъуллар томонидан назоратга олинди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
21 сент., 09:02
“Фидоийлик кўрсатаётганингиз учун раҳмат!”Маълумки, туманда жорий йилда 85 та фермер хўжаликлари томонидан 3200 гектар майдонда пахта етиштирилди. Давлатга 17245 тонна ҳосил топшириш мақсад қилинган. Айни кунларда далаларда чамандек очилган пахталар терими давом этяпти. 2514 гектар майдондаги Шинжон усулида, қўшқатор экилган пахта 14 та замонавий машиналарда йиғиб олинмоқда.Эътиборлиси шундаки, битта терим машинаси кунига 350-400 та қўл теримчининг меҳнатини бажармоқда. Яъни, кунига 400 тонна пахта комбайнлар ёрдамида йиғиб олиняпти. Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов замонавий техникаларни моҳирлик билан бошқариб ишлаётган механизаторларни йўқлади.“Шоҳидон бургути” фермер хўжалигида 43 гектар майдондаги пахта юз фоиз техникалар ёрдамида терилмоқда. Улуғбек Раҳмонов бошқарувидаги комбайнда кунига 40 тоннадан ошиқ ҳосилни хирмонга тўкяпти. Саноқли кунларда режадаги 303 тонна
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
9 сент., 14:40
#2_kun Namangan shahridagi Turan Xalqaro universitetida “Yangi O‘zbekistonning istiqbolli kadrlari” TOP-100 tanlovining test bosqichi davom etmoqda. Ma'lumot uchun: tanlovda viloyatdagi mahalliy ijro hokimliklari, davlat va nodavlat tashkilotlar, xususiy sektor, ta’lim muassasalari, “Mahalla
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
9 сент., 14:02
Yorugʻ kelajak poydevori — Toʻraqoʻrgʻonda zamonaviy energiya tarmogʻi barpo etilmoqda! Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 17-sonli Farmoniga muvofiq, Tuman hokimining Infratuzilmasini rivojlantirish jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan Toʻraqoʻrgʻon tumanida elektr taʼminotini yaxshilash
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
9 сент., 11:30
Тўрақўрғон тумани спорт мактабининг ўйингоҳида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда Ушбу спорт мактабида 2700 дан зиёд спортчилар тарбияланмоқдалар. Улар 30 га яқин спорт турларига жалб этилган. Муассасадан жуда кўплаб Жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиққан. Биргина жорий йилнинг ўтган даври
