Последние посты

Усмон Азим ижоди
22 сент., 18:10
Бу - Оллоҳнинг мурувватими? Сўнги фаслим ўтаётган пайт - Бу оламнинг бор ҳолатини Руҳга аниқ этмоқдаман қайд.Дунё тўғри жонга қуйилар: Ёруғию зулмати, ғами... Юрак эса ортиқ куйинар - Жон беришга шайланган каби.Билишимча, бу ҳаёт билан Кўнгил қаътий шартнома тузган: “Оҳ”ларининг расмини бекам - Рост сўзларда чизгани чизган.Бу дунёнинг сўзига боқмай - Кўзларига қараб мардона - Бирда ёқиб, иккида ёқмай - Шеърлар ёзган кўнгил – девона...
Усмон Азим ижоди
20 сент., 18:32
https://www.instagram.com/reel/DdhBI8CIC00/?stkn=ZzV5cHc3ajI1MDFo
Усмон Азим ижоди
20 сент., 03:47
Одамлар айтганига юрмадим, Тақдирда турмоқни уқтирдим ўзимга: Дарахт ўстирмадим, уй қурмадим, Шеър қурдим, дарахтлар ўстирдим сўзимдан.Даврлар тўфони теграмда бешафқат, Қанча тошларини бошимга урди. “Мен ҳам одамман”, деб, такрорладим фақат – Сўздан тақдир қурдим.Оламга қарадим: дунё қават-қават – Ана, юрак дунё, ана, қорин дун… Мен оёқ тирадим: ор-номус ҳам бир давлат – Шаън талашдим инсонлар учун.Тупроққа чўктирдим ҳар бир сўзимни, Ҳар сатримни азобга таратдим…
Усмон Азим ижоди
19 сент., 15:15
Чарчаганман. Етмайди кучим, "Кўп оғирсан, ҳаёт", - демоққа.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi


Усмон Азим ижоди
19 сент., 15:11
Яшамоққа етмайди бардош, Термуламан кўкка — кенг ғамга. Кўнгилчан қиз —Ҳаёт қўяр бош Қирққа кирган ҳорғин елкамга.Худди осий юлдуздай учиб, Руҳ юксакдан пастга энмоқда... Чарчаганман. Етмайди кучим, "Кўп оғирсан, ҳаёт", - демоққа.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
Усмон Азим ижоди
19 сент., 04:33изменён
Йўлбарс магар ташланса қўрқма, Илон чақса олма хавотир. Бўри қувса тизингни-букма Ғайри бир ҳол бўлмади содир.Мунча юксак айлаган парвоз Мусичами? Даҳшатку турқи! Сен ундан қўрқ... Ва яна нохос Ириллаган қуёндан қўрққин.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodiTelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
Усмон Азим ижоди
17 сент., 20:09
Фақат ўзингга суян.Фарзандлар айтади «бизга суянинг» деб; дўстлар елкасини тутади; туғишганларинг далда берар: - Биз бормиз! Уларни хафа қилма: майли, фарзандларинг бизга суянди, деб ўйласин;дўстлар елкаларида сезсин қўлингни; борлигини ҳис қилсин туғишганларинг.Аммо сен ўзингга суян.TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
Усмон Азим ижоди
17 сент., 20:03изменён
Кўзимда ёш, Сўзимда ёш, Кўнглимда ёш, Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...Ўзбекистон санъатининг таниқли вакилларидан бири, актриса Ёдгора Зиямухамедова 74 ёшида оламдан ўтди.Марҳуманинг яқинлари ҳамдардлик билдирамиз.https://t.me/UsmonAzimijodi


Усмон Азим ижоди
17 сент., 05:40
ДЕНГИЗДА Қандай чексизлик! Қандай тубсизлик!..Яйраб яшаш мумкин!Аммо Осмонга ўзини отди -денгизга сиғмаган бир балиқча.Шу балиқча билан суҳбат қурсак... майлими, денгиз,дунёнинг торлиги ҳақида, осмоннинг борлиги ҳақида.
Усмон Азим ижоди
17 сент., 04:07
Мен билан юлдузларнинг ораси юракка тўлган.Осмон таранг тортилгандир.Сезиб турибман - юрагим кенгайтириб борар дунёни.Юрак, аста!.. Юрак, секин!.. Қаттиқ "оҳ" урма... -Дунё ортиқ кенгая олмайди: у - қўрқинчли тарзда митти ва даҳшатли йўсинда тордир...
Усмон Азим ижоди
15 сент., 18:35
Кузак хонамгача бостириб келди. Ташқарига чиқдим. Хазондан қочиб. Умрим тугаяпти. Келгин.Кел энди. Ёв енгган шаҳардай юрагим очиқ.Куз боғлар бошига не иш солмади, Ана, дарахтларнинг сўнгаклари - чўп… Сенга айтадиган сўзим қолмади, Сенга айтадиган жимликларим – кўп…Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodiTelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
Усмон Азим ижоди
12 сент., 04:21изменён
Кўнглимни ўт тутган! Тақдирим - гулхан. Мени қийноқ ютган, мени шеър ютган.Дунёми? Тош афсун! Билмас - азалдан шеърга кўчмоқ учун, ахир, яралган.Бу ҳоли фожиам тангримга аён... Бандангман, бандангман, бандангман, Раҳмон...Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
Усмон Азим ижоди
12 сент., 04:11изменён
Х АСР. ЧОЛҒУЧИ АЁЛ- Ёнғин ҳаётимда Оҳанг – беҳудуд... Бармоқларим тегди - Зор қақшади уд!Удни бўзлатганча, Бағримга босдим. Ақлдан оздим мен, Ақлдан оздим.Тангрининг ёнига Бордиму қайтдим, Сени “севаман”, деб Навода айтдим.Торлар чарс узилди, Тўхтади наво. Бўғзингга тиқилдиTelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
Усмон Азим ижоди
11 сент., 02:11
Куз - Навоий девони. Бедор Ўқи. Хўнгра - қийнаса дардлар. Қатор-қатор кузги дарахтлар Дахо ёзган фожеа байтлар.Дил тақдирдан қайтишга мойил - Хазон бўлдим! - (қўллагин, наби!) Кезинаман боғда Навоий Тополмаган ёлғиз сўз каби....Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodiTelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
Усмон Азим ижоди
10 сент., 05:12
ОГОҲЛАНТИРИШ Воҳ, нақадар нозиксан - Ишонмайман ўнгимга! Тушларга сени бердим, Ва асрадим Кўнглимда.Кўнглимдасан! Тегмасин Маломату фалокат. Эҳтиёт бўл! Нозиксан. Йиқилмоғинг - ҳалокат.Ахир, кўнглим фалакда! Йиқилсанг – хато бўлғай. Умрим ишқ синиқларин Йиғолмай – адо бўлғай.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
Усмон Азим ижоди
10 сент., 01:33
Бизни бахт яратган.Қишлоқдаги онамизга ўхшаш бахт.Аммо уни ташлаб кетдик.Баъзан соғиниб кўргани борамиз. Яйраймиз уйида. Аммо Меҳмонлигимизни сезиб турамиз.Бахтдан наридаги ҳаёт барибир бизники.Кетиш керак…
Усмон Азим ижоди
9 сент., 11:49
ЯГАНА. ИШБИЛАРМОН ДУНЁ Жаладан, қатқалоқдан, ҳашоратдан, хато қилмоқдан ва яна бир балолардан қўрқишди: уруғ ташлашди ҳовучлаб.Биз - ҳам-м-ма-миз – униб чиқдик.Аммо уларга кўпчилик халақит берар –Уларга бир-иккитадан кўчат қолса – бўлди!.....Юлиб ташлашади бизни.TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
Усмон Азим ижоди
8 сент., 04:45
переслано из @dilgamaktublar
ҚАЙТИШУйда чироқ ёнди. Қайнади қозон. Плитада олов гулдай сарсари. Столга тўшалди оппоқ дастурхон, Чангдан холи бўлди токчалар - бари.Бўшлиқ қаршисида бўш турган ойна Юзини ним тўсган чойшабни юлди. Юзингни лаҳзада акс эттирди ва Тақлид ҳам айлади: жилмайдинг - кулди.Дераза дунёга боқди чароғон, Балконга ювилиб кирлар осилди. Дазмол буғлар тараб югурди равон - Ғижим кўйлакларнинг қаъти ёзилди.Хиргойи зўриқмай, сокин куйлади - Хонани тўлдирди бир илиқ туйғу.TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
Усмон Азим ижоди
8 сент., 03:57изменён
Йўлаклар четида қатордир арча, Сарвлар тизилгандир, гуллар тортган саф. Сен билан қийин бир суҳбат қурганча, Бу сенсиз чорбоғда юрибман йиғлаб.Кўнгилчан тасалли дарахтларда мўл: Қушлари, шамоли, соя-салқини... – Аммо сенсизликда йўқдир таскин йўл - Ўкириб йиғлашдан ўзга талқини.Гулу дарахтларга дардим айтмадим, Уларга сарғаймоқ нечун соғинай? Менга нечук бундай Соғинч қолдирдинг, Дунёнинг энг гўзал ғусса боғидай?25.06.2012 Усмон Азим


Усмон Азим ижоди
7 сент., 03:35изменён
Тўйганмидим шодликни ичиб, Келганмиди ҳатто ишқ малол, Айтолмадим: — Азизим, кечир... Қичқирмадим: — Кетмасанг-чи! Қол!.Ёлғизликнинг улкан залвори Босар — қалбим тортади майда. Энди қаро тунга ёлвориб, Шивирлайман: — Қайдасан, қайда?Энди беишқ бегоналарга Оёқости бўларкан жоним, Мен хушомад қилиб уларга Жовдирайман: — Илтимос, қолинг...Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi

