Последние посты

UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 16:13изменён
КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК!Уйчи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими тасарруфидаги Уйчи ветеринария шаҳобчаси мудири Ваҳабов Одилжон Абдулхамидович Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг тегишли буйруғи асосида «Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 15:15
Уйчи туман тиббиёт бирлашмасида мавжуд вакант лавозимлар рўйхатиАргос орқали қуйидаги лавозимларга ариза топшириб, очиқ танловда иштирок этишингиз мумкин.👉 стоматолог 👉 оила шифокори 👉 Травматолог 👉 бош ҳамшира 👉 кардиолог 👉 навбатчи неонатолог 👉 УТТ шифокори 👉 акушер-гинекологАриза топшириш 👉 https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-list?search=®ionSoato=16&districtId=1605✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 15:01
Уйчилик ота-оналар, бу вақтда сизни фарзандларингиз нима билан банд?Фарзандларингиз вақтини беҳудага сарфлаб тенгқурларидан орқада қолиб кетишига йўл қўйманг.Маълумот олиш учун @ilmhubadmin ёки @Ilmhubaloqa га ёзинг.Алоқа: +998946715060 | +998906195060
UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 12:28изменён
Наманганга янги замонавий электробуслар олиб келиндиНаманган шаҳрида аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида "Турон-95 МБИ" МЧЖ томонидан Хитойдан 125 та замонавий автобус сотиб олиш учун шартнома тузилиб, ушбу шартнома доирасида 10 та электробус олиб келинди.Ушбу электробуслар шаҳар йўл-транспорт бош режасига мувофиқ "Отчопар-Чорсу-Ҳамроҳ кўчаси" йўналишида ҳаракатланиши кўзда тутилган.✍️ @UYCHILIKMIZ
UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 07:31
📱1 октябрдан my.gov.uz орқали мол-мулк, телефон рақами ва банк карталарини бошқариш мумкин бўладиЯнги хизматлар рўйхати:🏠 Мол-мулк ва транспорт 🔸уй-жой ва автомобилни гаровга ёки ипотекага қўйиш, шунингдек, сотишга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш учун ариза бериш.📱Телефон рақамлари 🔸номига расмийлаштирилган рақамларни кўриш; 🔸рақамни вақтинча ўчириш ва қайта ёқиш; 🔸ишлатилмаётган рақамни ёпиш; 🔸рақамга уланган пулли хизматларни кўриш.💳 Банк карталари 🔸картани блоклаш ёки ёпиш учун банкка ариза юбориш.Шунингдек, фуқаро номига нотариал ҳаракат расмийлаштирилса, бу ҳақда унга автоматик хабарнома юборилади.✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 06:45
#Долзарб Ҳовлидаги ҳожатхона аслида қанчалик хавфли эканини биласизми?Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.✍️ @UYCHILIKMIZ
UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 06:10
Уйчи туманида кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.2026 йил учун тасдиқланган манзилли дастур доирасида жами 1 млрд 137 млн сўм маблағ йўналтирилиб, 4 та болалар майдончаси қуриш, ирригация тармоқларини таъмирлаш, пиёдалар йўлакларини бетонлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда лоток-ариқлар ўрнатиш режалаштирилган.Ободонлаштириш ишлари Беруний, Боғ ва Гулбоғ маҳаллаларидаги 1, 2, 6, 7, 10, 24 ва 65-сонли кўп қаватли уйлар ҳудудида амалга оширилмоқда.Айни пайтда Беруний маҳалласида ички йўлларни таъмирлаш ва лоток-ариқлар ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.✍️ @UYCHILIKMIZ




UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
23 сент., 04:45изменён
Энг ёмон нарса, биласизми, нима? — Олиб қўйиб, тилни қисиш!Нафсингизни жиловлай олмай пора олган кунингиз — ўзингизнинг ҳам, раҳбар сифатидаги сўзингизнинг ҳам қадрини туширган кунингиз бўлади. Чунки пора олган ходимингизга энди қаттиқ гапира олмайсиз. Унинг хатосини кўриб турсангиз ҳам, қилган айби учун муносиб чора кўришга тилингиз бормайди. Чунки қўлингизда унинг хатоси эмас, ўзингизнинг сирингиз туради.Раҳбарлик — аввало, ўз нафсингизни бошқара билишдир. Яна бир муҳим жиҳат бор. Янги раҳбарликка тайинланган айрим инсонлар жамоага ўзини яхши кўрсатиш мақсадида кўплаб ваъдалар беради, жамоага ёқадиган гапларни гапиради. Аммо инсоннинг ҳақиқий қиёфаси ва раҳбарлик салоҳиятини биринчи кунларда эмас, вақт ўтиши билан билиш мумкин. Чунки раҳбарни унинг ваъдалари эмас, қабул қилган қарорлари, адолати, масъулияти ва амали намоён қилади. Қисқа қилиб айтганда "вақт — ҳар қандай ниқобни ечади!"✍️ @UYCHILIKMIZ
UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 16:09изменён
⚠️ ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!Уйчи туманида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш ҳамда ер ости газ тармоқларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари муносабати билан 2026 йил 23 сентябрь куни соат 09:00 дан 16:00 гача айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.📍 3-ҳудуд — Уйчи–Хўжаобод йирик ҳудуди:• Гулбоғ • Соку • Гулзор • Бояғон • Ҳуррият • Беруний • Шифокор • Янгичек• ТепасаройГаз таъминоти белгиланган ишлар якунланганидан сўнг қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз - «Уйчи тумангаз» газ таъминоти бўлими✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 15:15
⚠️ Диққат, муҳим огоҳлантириш!Ҳурматли ҳайдовчилар ва йўловчилар!Уйчи тумани Беруний маҳалласи ҳудудидаги 6–7-қаватли кўп квартирали уйлар олдида олиб борилаётган қурилиш ишлари сабабли йўл қисмида чўкиш ҳолати юз берди.Шу муносабат билан мазкур ҳудуд орқали ҳаракат вақтинча чекланди. Барча фуқаролардан ушбу йўналишда эҳтиёткор бўлиш, вақтинчалик ҳаракат чекловларига амал қилиш ва имкони борича муқобил йўллардан фойдаланишларини сўраймиз.✍️ @UYCHILIKMIZ



UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 13:35изменён
⚡️ Эртага 23 сентябрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача «Ёрқатай» нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилади.Шу сабабли Файзобод, Гумбаз, Чуртуқ, Ёркатай, Овчибулоқ ва Исломобод маҳаллаларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.📞 Ишонч телефони: 998 69 226 17 55, 930771154 Уйчи туман ЭТ✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 13:28изменён
⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!Уйчи ихтисослаштирилган мактаб олдида Машраббоев Ойбек Маҳмуджон ўғлига тегишли шахс гувоҳномаси топиб олинди.Эгасини таниганлар бўлса хабар бериб қўйинглар гувоҳномаси Уйчи ихтисослаштирилган мактаб қоровулхонасида турибди.✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 13:08

UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 12:42
#Сақлаб_олинг Сотиб олишдан олдин янги уйни қандай текшириш керак — муаммолардан қочишга ёрдам берадиган 3 та онлайн хизмат.Транзакциядан олдин эгасини, кадастр маълумотларини ва мулкдаги ҳар қандай муаммоларни текширинг:open.ngis.uz — кадастр рақами ва мулк тафсилотлари;davreestr.uz — эгаси ва оғирликлар;my.gov.uz — мулк тарихи, ҳужжатлар ва оғирликлар.✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 12:31
🍰 SHIRIN KAYFIYAT — “MANGO”DAN! ✨Yaqinlaringiz uchun chiroyli va mazali syurpriz tayyorlamoqchimisiz? Unda “Mango” shirinliklari siz uchun! 💝🎂 Tug‘ilgan kun uchun maxsus tortlar 🧇 Muzqaymoq va vaflilar 🍰 Turli xil mazali desertlar 🎉 Bayram va tadbirlar uchun maxsus buyurtmalar Har bir shirinligimizda — mazali ta’m, chiroyli dizayn va mehr bilan tayyorlangan sifat! ❤️📍 Manzil: 40-maktab ro'parasida ☎️ Buyurtma uchun: 📞939477666 📞 936749076🌐TELEGRAM | 🌐INSTAGRAM




UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 12:06изменён
#тайинлов ⚡️Мирзатов Бахтиёр Тохирович - “Лойиҳалар бошқаруви маркази” директори лавозимига тайинланди.Б.Мирзатов тайинловга қадар Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 11:56изменён
Учқўрғон туманида боғча омбор мудири 5 ёшли қизчани зўрладиМаълумотларига кўра, болага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12 сентябрь куни иш очилган.“Шу куннинг ўзида гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган бўлиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади Болалар омбудсмани ахборотида.Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 11:35изменён
⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади✍️ @UYCHILIKMIZ


UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 08:26изменён
Уйчи тумани марказида ҳудудларга қатновчи ҳайдовчилар учун шароит керакМиллионлаб сарфланган пиёдалар йўлагига Жийдакапа йўналишига қатновчи дамас ҳайдовчилари эгаллаб олган. Йўл ёқасида эса тўхташ тақиқланади белгиси мавжуд. Масъул ташкилотлар питак масаласини ҳам кўриб чиқишларини сўраймиз. Кундан-кун бу мавзуда одамлар мурожаати кўпайиб бормоқда.Агарда шу мавзу юзасидан ҳайдовчиларда таклиф бўлса изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин 👇✍️ @UYCHILIKMIZ
UYCHILIKMIZ | Уйчи | Уйчиликлар
22 сент., 08:09
❓Маҳалла банкирига қандай мурожаат қилиш мумкин?Маҳаллангиздаги ёрдамчи-агент ёки маҳалла раиси орқали ҳудудга бириктирилган маҳалла банкири билан боғланиш мумкин.Мурожаат қилиш учун олдиндан мураккаб бизнес-режа тайёрлаш шарт эмас. Аввало қуйидаги саволларга жавоб бўлса кифоя:⏺️Қандай иш бошламоқчисиз? ⏺️Ҳозир қандай имкониятларингиз бор? ⏺️Ишни бошлаш учун сизга нима етмаяпти?Маҳалла банкири ғоянгизни ўрганиб, сизга мос лойиҳа ва молиялаштириш имкониятларини тушунтиради. Зарур ҳужжатлар ҳамда ариза топшириш тартиби бўйича йўл-йўриқ кўрсатади.Мурожаат қилиш кредит албатта ажратилади, дегани эмас. Ҳар бир лойиҳа банк талаблари асосида алоҳида баҳоланади.Аммо қаердан бошлашни билмаётган бўлсангиз, маҳалла банкири сизга биринчи қадамни қўйишда ёрдам беради.✍️ @UYCHILIKMIZ

