Последние посты

Buxgalter.uz ўзбек тилида
22 сент., 10:09
⁉️ Қайси кўрсаткични – МҲЭКМ, БҲМ, ПҲБМ ёки МИХни қайси ҳисоб-китобларда асос сифатида олиш кераклиги аниқ ёдингиздами?👉 Албатта, ўзингиз маълумотнома тузиб, уни янгилаб боришингиз мумкин... Бироқ, бунга кимнинг вақти бор дейсиз?Ёки бизнинг тайёр ва мунтазам янгилаб бориладиган маълумотномамиздан фойдаланишингиз мумкин. Буни фақат сиз ҳал қиласиз!Ҳар бир кўрсаткичдан фойдаланишда энг кўп учрайдиган ҳолатларни Buxgalter PRO экспертлари таҳлил қилиб чиқдилар: ✏️ Ҳисоб-китобларда қандай БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ қўлланилади > > >Тавсияда – кўрсаткичлар, тўлов миқдорлари ва қонунчиликнинг тегишли нормаларига ҳаволалар келтирилган қулай жадвал мавжуд.‼️ Маълумотлар 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонни ҳисобга олган ҳолда янгиланган.🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >


Buxgalter.uz ўзбек тилида
22 сент., 09:41
2026 йил 21 сентябрда солиқ тўловчилар чет эллик шахслардан олинган товарлар/хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини топширишда муаммога дуч келишди (29-код). Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлайди.📌 Мақолани ўқиш > > >


Buxgalter.uz ўзбек тилида
22 сент., 05:47
⏳ 23 СЕНТЯБРЬ – BUXGALTER PRO 15 % АРЗОН БЎЛГАН СЎНГГИ КУН❗️ Бухгалтер, «ўйлаб кўриш» учун деярли вақт қолмади. Чегирма ҳали амалда экан, шошилинг! 2 кундан сўнг чегирма муддати тугайди.🔥 Ҳозирда Buxgalter PRO «VIP» дастурига йиллик обунани 5 440 000 сўм ўрнига 4 624 000 сўмга расмийлаштириш мумкин. 816 000 сўмни тежаб қоласиз.✅ Обуна билан сиз: 🔹 Ҳисоб сиёсати конструкторини 🔹 Солиқ режимини танлаш учун калькуляторни 🔹 Онлайн ёрдамчини 🔹 Оғзаки ва ёзма маслаҳатларни 🔹 «Norma» курсларига 30 % чегирма + вебинарларда иштирок этиш ва ёзувлар архивидан фойдаланиш имкониятини


Buxgalter.uz ўзбек тилида
22 сент., 05:14
🔔 Buxgalter.uz эслатади:⭕️ 23 сентябрь – сўнгги кун:✔️ 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 340-м. 2-қ.).Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди (СК 340-м. 7-қ.).Жорий чорак давомида жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган солиқ тўловчилар, ушбу чорак тугагандан сўнг ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар (СК 340-м. 8-қ.).📌 Ушбу тавсия сиз учун фойдали бўлиши мумкин:➡️ Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади; ➡️ Фойда солиғи бўйича ортиқча тўловни нима қилиш керак.


Buxgalter.uz ўзбек тилида
21 сент., 12:59
🗒 21 сентябрь маълумот📔 Buxgalter.uz сайтида:📎 2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар📎 Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада
Buxgalter.uz ўзбек тилида
21 сент., 10:47
Номлар деярли бир хил, аммо улар турли мезон ва оқибатларга эга бўлган икки хил тушунчадир. Компания даромад ҳажми бўйича йирик тадбиркорлик субъекти бўлиши ва йирик солиқ тўловчи ҳисобланмаслиги мумкин ёки аксинча. 2026 йил 1 июлдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари ПФ-95-сонли Фармон билан ўзгартирилди, ЎРҚ-1168-сонли Қонун эса тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонларини мустаҳкамлади. Бу тушунчаларни чалкаштириш ҳисоботларни қаерга топшириш ва солиқ аудитини ким ўтказишини нотўғри белгилаш хавфини туғдиради.«Норма» эксперти Ирина Ахметова бу тоифаларни қандай фарқлаш ва бухгалтер қайси мезонларни ҳисобга олиши кераклигини тушунтиради.📌 Мақолани ўқиш > > >


Buxgalter.uz ўзбек тилида
21 сент., 08:08
🗣 21.09.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇❔ Чет эл валютасида олинган бўнак билан экспорт қилишда даромадни ҳисобга олишКорхона саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаради ва уларнинг бир қисмини экспорт қилади. Экспорт операцияларининг аксарияти 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади. СК 320-м. ва 22-сон БҲМС талабларига мувофиқ, чет эл валютасида олинган бўнак бухгалтерия ҳисобида бўнак олинган санадаги Марказий банк курси бўйича акс эттирилади. Товар экспорт қилинган санада эса экспорт декларациясидаги сумма бошқа курс бўйича шаклланади. Натижада бухгалтерия ҳисобидаги даромад суммаси билан солиқ ҳисоботидаги экспорт айланмаси суммаси ўртасида курс фарқи ҳисобига тафовут юзага келмоқда. Фойда солиғи ҳисоботини шакллантиришда ушбу


Buxgalter.uz ўзбек тилида
21 сент., 05:32
📊 Бухгалтерия дастурини қандай танлаш ва ортиқча тўлов қилмасликБозорда ўнлаб дастурлар мавжуд ва уларнинг барчаси деярли бир хил имкониятларни таклиф қилади. Фарқи эса олти ойдан кейин - дастурни алмаштириш қимматга тушган пайтда сезилади.Шунинг учун шартнома тузишдан олдин исталган дастурни солиштиришда эътибор бериш керак бўлган 6 та мезонни жамладик.👉 Саволлар рўйхати билан тўлиқ таҳлилни сайтда ўқинг: https://1uz.uz/Detail?id=3043Реклама


Buxgalter.uz ўзбек тилида
21 сент., 04:57
2027 йил 1 январдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақа тўлаш тартиби ўзгаради. Корхоналар учун ишчиларга қилинган харажатлар учун янги солиқ имтиёзлари тайёрланмоқда. 11.09.2026 йилдаги ПФ-193-сон Фармонга асосан бу тартибга киритилган ўзгартиришлар ҳақида бизнинг шарҳида ўқинг.📌 Мақолани ўқиш > > >


Buxgalter.uz ўзбек тилида
18 сент., 10:02
Юридик шахслар учун my.soliq.uz шахсий кабинетидаги «Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш» хизматида «Қарз шартномаси (35)» (яъни қарз ёки молиявий ёрдам шартномаси) тури қўшилди. Кеча Солиқ қўмитаси қарз шартномаси мисолида электрон шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича видео йўриқномани эълон қилди. Аммо амалиётда кенг тарқалган ҳолат – таъсисчи-жисмоний шахсдан ўз юридик шахсига қарз олиш учун жисмоний шахснинг шахсий кабинетида функционал мавжуд эмас.Бундан ташқари, янги мажбуриятни жорий этиш санаси, унга қадар тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш муддатлари, рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалалар очиқ қолмоқда...Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВдан ўз фикрини билдиришни сўради.📌 Мақолани ўқиш > > >Эксперт жисмоний шахслар билан қарз шартномаларини рўйхатдан ўтказиш муаммосини ҳал
1,130Открыть в Telegram
Buxgalter.uz ўзбек тилида
18 сент., 08:59
⚠️ 2026 йилдан бошлаб республика туман ва шаҳарларида жойлашган жойлаштириш воситалари учун туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби бекор қилинди.Вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар бундан мустасно.✏️ «Туристик (меҳмонхона) йиғим қандай тўланади» тавсиясида қуйидагилар келтирилган: – жойлаштириш объекти тоифасига қараб йиғим ставкалари; – йиғим тўлаши шарт бўлган шахслар ва объектлар рўйхати, шунингдек уни тўлашдан озод этилган меҳмонлар; – Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг махсус ҳисобрақамига маблағларни ўтказиш муддатлари, муддатни кечиктирганлик ёки тўловни амалга оширмаганлик учун жавобгарлик; – йиғим тўлаш ва пеня ҳисоблаш, уларни бухгалтерия


Buxgalter.uz ўзбек тилида
18 сент., 08:29
Чегириб ташланмайдиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтирмайди, бироқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади ва якуний молиявий натижага таъсир кўрсатади.✏️ «Чегириб ташланмайдиган харажатларни қандай аниқлаш керак» тавсияси низоли харажатларни тўғри малакалаш ва зарур ўтказмаларни қилишда ёрдам беради.Чегириб ташланмайдиган харажатларнинг турли хилларини, шу жумладан қуйидагиларни ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттиришга доир батафсил тушунтиришлар ва амалий мисолларни бу ерда топасиз: – чегириб ташланмайдиган дала таъминоти, шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун тўловлар ва ходимларга моддий ёрдам; – ТМБнинг меъёрдан ортиқ йўқотилиши, бузилиши, камомад ёки ўғирликлардан қопланмайдиган зарарлар; – жарималар, пенялар, неустойкалар ва текшириш натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар; – назорат қилинадиган қарзлар, текинга


Buxgalter.uz ўзбек тилида
18 сент., 07:59изменён
🔔 Buxgalter.uz эслатади:⭕️ 21 сентябрь – сўнгги кун:✔️ 2026 йил август ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш, шу жумладан соддалаштирилган 6 фоизлик ҚҚС бўйича (СК 273-м. 1–4-қ.);✔️ солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил август ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м. 1, 2-қ.): – чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.); – давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.); Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботларни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);✔️ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш: – солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг


Buxgalter.uz ўзбек тилида
17 сент., 12:44
🗒 17 сентябрь маълумот📔 Buxgalter.uz сайтида:📎 Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул қилинган📎 Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак – Buxgalter Pro1,220Открыть в Telegram
Buxgalter.uz ўзбек тилида
17 сент., 12:28
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.📌 Мақолани ўқиш > > >
1,280Открыть в Telegram
Buxgalter.uz ўзбек тилида
17 сент., 09:59изменён
🪙 Бошқа даромадлар жисмоний шахслар даромадларининг алоҳида гуруҳи бўлиб, улар на меҳнатга ҳақ тўлашга, на мулкий даромадларга, на моддий наф тарзидаги даромадларга киритилмайди.Бошқа даромадларнинг айрим турларига тўлиқлигича ёки қисман ЖШДС солинади, айримларига эса солиқ солинмайди.✏️ «Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак» тавсиясида қуйидагилар берилган: – жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари турлари рўйхати; – уларга солиқ солиш тартиби; – моддий ёрдам, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва ишдан бўшатиш нафақасининг турли хиллари тўланганда ЖШДС ҳисоблашга мисоллар.🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >


Buxgalter.uz ўзбек тилида
17 сент., 06:14изменён
14 сентябрдан бошлаб товарларни реализация қилиш учун ЭҲФни расмийлаштиришда тизим ишончнома блокида ишончли шахснинг ЖШШИРини кўрсатишни талаб қилади. Натижада ҳисобварақ-фактура юридик шахснинг кабинетига эмас, балки ушбу жисмоний шахснинг шахсий кабинетига
Buxgalter.uz ўзбек тилида
16 сент., 12:44
🗒 16 сентябрь маълумот📔 Buxgalter.uz сайтида:📎 Товарларни муддатли тўловга сотасизми? Марказий банкда рўйхатдан ўтиш кераклигини текшириб кўринг📎 ЭҲФдаги ЖШШИР: нима учун харидор сизнинг ҳисобварақ-фактураларингизни кўрмаяпти ва бухгалтерлар нима қилиши керак📎 1 сентябрдан БҲМнинг оширилиши хизмат сафари харажатларини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади📎 Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro1,300Открыть в Telegram
Buxgalter.uz ўзбек тилида
16 сент., 11:23изменён
🗣 16.09.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇❔ ҚҚС ҳисобиАЖ (ҚҚС тўловчиси) ўзига тегишли бинони онлайн аукцион платформаси орқали сотмоқда. Сотилган бино бўйича аукцион баённомаси расмийлаштирилди. Баённомада қуйидагилар келтирилган: объектнинг бошланғич нархи 4 млрд сўм, сотилган нархи 6 млрд сўм, ғолиб томонидан тўланган маблағ 6 млрд сўм. Ташкилотимиз етказиб бериш қиймати 5,36 млрд сўм, ҚҚС 0,64 млрд сўм ва ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш нархи 6 млрд сўм бўлган фактура расмийлаштирди. 0,64 млрд сўм ҚҚС бюджетга тўлаб берилди. Ушбу вазиятда расмийлаштирилган фактурадаги суммалар ва бюджетга тўланган ҚҚС суммаси тўғри кўрсатилганми?Жавоб >>❔ Дизель ёқилғисини комиссионер сифатида сотишда


Buxgalter.uz ўзбек тилида
16 сент., 10:59
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб аввалги 412 000 сўм ўрнига янги БҲМ – 440 000 сўм амал қилади (23.06.2026 й. ПФ-115-сон). Ушбу кўрсаткичга хизмат сафарларида тасдиқловчи ҳужжатларсиз суткалик, йўлкира ва яшаш харажатлари меъёрлари боғланган. Ўзгариш барча иш берувчиларга тааллуқли бўлиб, сентябрь ойининг бошидан хизмат сафари харажатларини қайта ҳисоблашни талаб қилади.«Norma» эксперти Олег ЦОЙ сентябрь ойида БҲМнинг ўзгариши хизмат сафари тўловларига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини тушунтиради.📌 Батафсил ўқиш > > >

