gram news
Аватар канала Norma.uz O'zbekcha kanali

Norma.uz O'zbekcha kanali

@uzbnorma

Norma.uz ахборот-ҳуқуқий порталининг Telegramдаги ўзбекча канали

ПроектыKKНовости

2,710подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    10 сент., 09:36

    переслано из @uz_buxgalter

    ‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ!Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг.Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар.Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз.🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг.gazeta.norm
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    10 сент., 08:06

    Давлат харидларида бошланғич нархларни белгилашнинг шаффоф тизими жорий этилади Давлат харидларининг ўртача бозор ва бошланғич нархларини шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Тизим электрон модулдан фойдаланишни, давлат ва жамоатчилик назоратини, шунингдек, алоҳида товарлар қийматини автоматик ҳисоблаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни назарда тутади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    10 сент., 07:34

    Ўзбекистон стандартлар институтига янги ваколатлар берилди Институт устави ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасида мутахассислар тайёрлаш қоидалари тасдиқланди. Ҳужжатлар миллий сифат тизимини ислоҳ қилиш ва халқаро стандартларга ўтиш доирасида қабул қилинган.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    9 сент., 07:42

    Давлат активлари ва ерларни сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди Президентнинг ПФ-177-сонли фармони билан – 84 та компаниянинг акциялари, 1242 та кўчмас мулк объекти ва 8 минг гектар ерни сотиш, 85 та давлат корхонасини қайта ташкил этишга қаратилган бир йиллик режа белгиланди. Ҳужжатда тўловнинг янги шартлари, жумладан, 15 фоиз бўнак ва фоизсиз бўлиб тўлаш, шунингдек, сотилмаган активлар учун нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми белгиланган.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    9 сент., 07:09

    Географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари учун огоҳлантирувчи маркировка шакллари тасдиқланди Улар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ва эндиликда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома эгаси белгининг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли маркировкани қўйиши мумкин.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    8 сент., 09:43

    Гидлар учун малака тоифалари жорий этилмоқда 2026 йил 1 декабрдан бошлаб гидлар ва гид-таржимонлар имтиҳон натижаларига кўра малака сертификатларини олишлари мумкин бўлади. Ҳужжатлар муддатсиз берилади ва улар ҳақидаги маълумотлар Гидларнинг ягона электрон реестрига киритилади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    8 сент., 06:42

    Лицензиялаш соҳасидаги қоидабузарликлар тўғрисида хабар берганлик учун мукофот жорий этилади Маълумот берувчилар, агар улар тақдим этган қоидабузарлик ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса ва айбдор шахс жавобгарликка тортилса, жарима суммасининг 10 фоизини олишлари мумкин. Хабарлар ваколатли орган томонидан 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилиши лозим.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    7 сент., 12:43

    Ижтимоий ходимлар малака сертификатини қандай олишлари мумкин Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимоя соҳасида юқори малакали мутахассислар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг касбий фаолиятини яхшилаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    7 сент., 12:43

    Мукофот жамғармаси 10 млрд сўм бўлган "Энг инновацион ғоя" танлови таъсис этилди Ҳар йили ўтказиладиган республика танлови стартап лойиҳаларига айлантириш учун юқори салоҳиятга эга ғояларни аниқлайди. Олий таълим босқичи ғолиблари 100 млн сўмдан грантлар олади, республика босқичининг энг яхши лойиҳалари муаллифлари эса хорижий инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    7 сент., 09:06

    Жамоат хавфсизлиги: профилактика инспекторларига янги ваколатлар берилади Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги иш тизими жорий этилмоқда. Маҳалла даражасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика инспекторларининг ваколатларини кенгайтириш ва уларнинг ишини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    7 сент., 07:28

    Жамоат хавфсизлиги университетига курсантларни қабул қилиш кўпаймоқда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Жамоат хавфсизлиги университетига йиллик қабул квоталари кундузги таълим учун 600 нафарга, масофавий таълим учун эса 300 нафарга оширилади. Ўринларнинг тўртдан уч қисми ИИВ тизими учун кадрлар тайёрлашга мўлжалланган.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    4 сент., 10:45

    АҚШ, Буюк Британия ва Шенген визаларига эга Ҳиндистон фуқаролари учун мамлакатга кириш соддалаштирилди 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бир қатор давлатларнинг амалдаги кўп марталик туристик ёки бизнес визаларига эга бўлган Ҳиндистон фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз киришлари мумкин бўлади. Бунинг учун ўз мамлакатига ёки учинчи давлатга авиачиптани ҳам тақдим этиш керак бўлади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    3 сент., 09:07

    переслано из @uz_buxgalter

    ‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ!Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг.Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар.Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз.🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг.gazeta.norm
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    2 сент., 12:00

    Президентнинг ПФ-175-сонли Фармонига асосан бизнес учун солиқ қоидалари қандай ўзгаради Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот вазифаларини амалга ошириш бўйича Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони бизнесга маъмурий босимни камайтириш, жарима амнистиялари, «тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси» тамойилини жорий этиш ва молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    2 сент., 10:00

    Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарзларни қисқартириш бўйича акция ўтказилмоқда Тадбиркорларга экспорт операциялари бўйича 2026 йил 28 августга қадар юзага келган муддати ўтган дебиторлик қарзларини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш имконияти берилади. 2027 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ҳолатлар учун активларни репатриация қилишни таъминламаганлик учун жарималарни икки баравар камайтириш ҳам назарда тутилган.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    2 сент., 07:59

    Божхона тизимини ислоҳ қилиш: расмийлаштириш тезлаштирилади, йиғимлар камайтирилади 2030 йилгача мўлжалланган янги стратегияда божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ва расмийлаштириш вақтини икки баробарга қисқартириш кўзда тутилган. ТИФ иштирокчилари учун ҳам бир қатор талаблар бекор қилинади ва айрим божхона йиғимлари камайтирилади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    27 авг., 12:42

    1 сентябрдан нималар ўзгаради Norma.uz портали 2026 йил 1 сентябрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    26 авг., 09:06

    Пулни телефон рақами орқали ўтказиш мумкин бўлади Янги қоидалар кучга киргандан кейин фуқаролар олувчининг фақат мобиль телефон рақамини ёки махсус боғлаш кодини кўрсатган ҳолда Тезкор тўловлар тизими орқали маблағларни юборишлари мумкин бўлади. Операция бажарилишидан олдин тизим олувчининг маълумотларини ва воситачилик ҳақини кўрсатади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    26 авг., 07:07

    Кичик ва микро ГЭСлар қуввати оширилади Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, уларнинг умумий қувватини 204 МВтдан ошириш ҳамда 350 мингта аҳоли хонадонини экологик тоза электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Тармоқни ривожлантириш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда рақамли платформа ҳам яратилади.
  • Norma.uz O'zbekcha kanali

    26 авг., 07:06

    переслано из @uz_buxgalter

    ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 БОШЛАНДИ!Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг. Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар. Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз.🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил > > >✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг.gazeta.norma.uz