gram news
Аватар канала Savdo-sanoat palatasi

Savdo-sanoat palatasi

@uzchamber

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06

29,477подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Savdo-sanoat palatasi

    13 нояб., 13:33

    «Ишбилармон аёллар» II Республика форуми: тадбиркорликда янги имкониятлар ва ҳамкорликМамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесдаги имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган «Ишбилармон аёллар» II Республика форуми бўлиб ўтди.🏦 19 ноябрь — Халқаро тадбиркор аёллар куни муносабати билан ташкил этилган форумда Савдо-саноат палатаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вазирлик ва идоралар, банк ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, республиканинг турли ҳудудларидан 80 нафар тадбиркор аёл иштирок этди.✔️ Форум доирасида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова нутқ сўзлаб, аёллар бизнесини ривожлантиришда амалий кўникмалар, бозор имкониятлари ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг аҳамиятига тўхталди.Мулоқот давомида аёллар ва оилавий тадбиркорликни молиялаштириш, қишлоқ жойларда фермерлик ва агробизнесни ривожлантириш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.👍 Форумда ҳудудлардан келган фермер хўжаликлари, хусусий таълим муассасалари, меҳмонхона ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ўз бизнес тажрибалари билан ўртоқлашиб, соҳадаги имкониятлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр билдирдилар.📔Тадбирнинг эътиборли жиҳатларидан бири — ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» дастурида фаол иштирок этган 26 нафар тадбиркор аёлнинг «Фидойи тадбиркор» фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани бўлди.Форум нафақат тажриба алмашиш, балки янги ташаббусларни илгари суриш, ишбилармон аёллар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг бизнесдаги иштирокини янада кенгайтириш учун муҳим имконият яратди.🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • Savdo-sanoat palatasi

    13 нояб., 11:30

    #ОАВ_биз_ҳақимиздаЎзбек уруғлари Афғонистон заминида ҳам юқори натижа бердиБомиёнда 17 гектар майдонга экилган «Фонтане» навли картошкадан ҳар гектарига 40–45 тоннагача ҳосил олинди. Ҳосилнинг илк партияси Ўзбекистонга олиб келинди.Батафсил лавҳада 💜🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
    1,570видео2Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    13 нояб., 10:31

    БОМИЁНДА ЕТИШТИРИЛГАН КАРТОШКАНИНГ ИЛК ҲОСИЛИ ЎЗБЕКИСТОНГА ОЛИБ КЕЛИНДИ🚛 Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий ҳамкорлик ўзининг дастлабки натижаларини бермоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Афғонистоннинг Бомиён вилоятида амалга оширилган қўшма лойиҳа доирасида етиштирилган картошканинг илк ҳосили Ўзбекистонга олиб келинди.✅ Мазкур ҳамкорликка жорий йил май ойида старт берилган эди. Бомиён вилоятининг Шаҳидон, Фолоди ва марказий ҳудудларидаги жами 17 гектар майдонга Ўзбекистондан келтирилган юқори ҳосилли, экспортбоп ва қайта ишлашга мўлжалланган «Фонтане» навли картошка уруғлари экилганди.Лойиҳа доирасида маҳаллий фермерлар билан биргаликда экиш, парваришлаш ва ҳосилни етиштириш ишлари ташкил этилди. Ўзбек мутахассислари томонидан экинлар ҳолати ва уруғлик сифати мунтазам ўрганиб борилди.Натижада, Бомиён вилоятининг қулай табиий-иқлим шароити ва ўзбек уруғларининг сифати уйғунлиги ҳар бир гектардан 40–45 тоннагача картошка ҳосили олиш имконини берди.Йиғиб олинган ҳосил белгиланган тартибда сараланиб, қадоқланди ва логистика ишлари ташкил этилган ҳолда Ўзбекистонга олиб келинди.✅ Ушбу лойиҳа икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг аграр тажрибаси ва уруғчилик салоҳиятини хорижда кенгайтириш, шунингдек, Афғонистоннинг мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги муҳим амалий қадамдир.🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • Savdo-sanoat palatasi

    13 нояб., 09:08

    Ўзбекистон — Хайнань: ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва истиқболлари🇺🇿🇨🇳 Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Тошкентда «Хайнань эркин савдо порти — Тошкент савдо-иқтисодий алмашинув учрашуви» мавзусида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди.Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши Хайнань провинцияси қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.Форумда икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари вакиллари, тадбиркорлар, инвесторлар ҳамда ҳуқуқшунослар иштирок этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.🤩 Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланаётгани қайд этилди. Хитой делегацияси вакилларига мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, эркин иқтисодий зоналар ва технопарклар фаолияти, Тошкент халқаро молия маркази ҳамда IT Park резидентлари учун тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.Хайнань провинцияси вакиллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, машинасозлик, янги энергетика ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар. Шунингдек, Hainan NicePow Industry, Dehang ва Huali компаниялари ўз инвестициявий ва бизнес таклифларини тақдим этди.Форум доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, саноат кооперацияси, экспорт салоҳиятини ошириш, халқаро савдо ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.✍️ Форум якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши Хайнань провинцияси қўмитаси ҳамда Хитой Халқаро савдо палатасининг Хайнань палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.Мазкур келишув икки томонлама бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш ва янги савдо-инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
    1,7104111Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    12 нояб., 12:29

    #биласизмиМикрофирмалар ва кичик корхоналар танланма кузатувлар учун йилига бир марта танлаб олинади📑 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар статистика органлари томонидан ҳар чоракда ўтказиладиган танланма кузатувлар учун бир йилда фақат бир марта танлаб олиниши мумкин.📎Мазкур тартиб микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг танланма кузатувларга бир йил давомида такроран жалб этилишини чеклашга хизмат қилади.➡️ Шунингдек, "Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегиясида 2030 йилга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот юкини 20 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • Savdo-sanoat palatasi

    12 нояб., 09:58изменён

    Солиқ имтиёзларидан тўғри фойдаланишМеҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган.2022 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар – меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) учун:👍 юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини 90 фоизга камайтириш белгиланган.2037 йил 1 январга қадар – палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар шаклидаги меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) учун:👍 юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкасини 90 фоизга камайтириш назарда тутилган.Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари ўз меҳмонхона, бино ва иншоотлари учун ваколатли орган томонидан тасдиқланган Мувофиқлик сертификатини олиши зарур ҳисобланади.👍 ЎРҚ-549-сон 20.10.2026-й 👍 ВМҚ-433-сон 10.07.2020-й.🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
    1,680111Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    12 нояб., 06:26

    Ўзбекистонда 372,7 мингта МЧЖ фаолият юритмоқдаМиллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 463,9 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.📊 Уларнинг 372,7 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 80,3 фоизини ташкил этган.🗂 Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича тижорат ташкилотлари сони:масъулияти чекланган жамиятлар — 372 695 та;хусусий корхоналар — 48 433 та;оилавий корхоналар — 38 314 та;акциядорлик жамиятлари — 653 та;бошқалар — 3 802 та.🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • Savdo-sanoat palatasi

    12 нояб., 04:36изменён

    Саудия Арабистони бозорига чиқишни режалаштираяпсизми?🇺🇿🇸🇦 20–25 декабрь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Кичик бизнес уюшмаси ҳамкорлигида Жидда шаҳрига бизнес-миссия ташкил этилмоқда.📍 Сафар йўналиши: Тошкент → Жидда → ТошкентБу — Саудия Арабистонида ишончли ҳамкор топиш ва экспортинизни кенгайтириш учун амалий имконият.📞 +998946990996 📞 +998997861046Батафсил видеода 💜🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
    2,700видео4321Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 13:50

    Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги: форумдаги келишувлар амалиётга йўналтирилмоқда🇺🇿🇮🇷 Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Эрон Савдо, саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раисининг ўринбосари Ҳусайн Муъаззин бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.Унда Палата раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов ҳамда раис маслаҳатчиси Алишер Шайхов иштирок этди.Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик салоҳиятини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, томонлар кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми якунларини муҳокама қилиб, форум доирасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида
    1,2303211Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 12:12

    Миллий маҳсулотларимиз халқаро кўргазмада🇮🇶 Бугун Ироқнинг Эрбил шаҳрида йирик кўргазмалардан бири — CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмаси ўз иш фаолиятини бошлади.🏗️ CONSTRUCT IRAQ 2026 — қурилиш ва саноат соҳаларидаги йирик халқаро майдонлардан бири бўлиб, жорий йилда кўргазма 17 минг кв. метр майдонда ўтказилиб, унда 400 дан ортиқ халқаро иштирокчи қатнашмоқда.🇺🇿 Мазкур нуфузли тадбирда Савдо-саноат палатаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ташаббуси билан 150 кв. м майдонда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стенди орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти кенг намойиш этилмоқда.Миллий экспозиция доирасида 20 дан зиёд маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини халқаро харидорлар ва потенциал ҳамкорларга тақдим этмоқда.
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 10:32

    #ОАВ_биз_ҳақимиздаXususiy ta’lim sohasidagi tadbirkorlar bilan ochiq muloqot ______#СМИ_о_насДиалог с предпринимателями в сфере частного образования🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
    1,650видео32Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 09:08

    Мустақилликнинг 35 йиллиги: муҳим вазифалар ва янги мақсадлар🇺🇿 Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.Семинарнинг асосий мақсади — давлат раҳбари нутқида белгиланган устувор вазифаларни ходимларга етказиш, мамлакат тараққиётининг муҳим йўналишлари ва амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилиш, шунингдек, келгуси вазифаларни белгилашдан иборат бўлди.🤩 Семинарда «МАЪРИФАТ» тарғиботчилар жамияти аъзолари Файзулло Эрназаров ва Эшмурод Рахимов мавзу юзасидан маърузалар билан иштирок этдилар.Маърузаларда мустақиллик йилларида эришилган натижалар ва унинг тарихий аҳамияти, инсон қадрини улуғлаш ва ҳуқуқ ҳамда
    1,840211Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 07:34

    ™️™️™️™️Ўзбекистон — Польша: янги логистика йўналишлари ва бозорлар муҳокама қилинди🇺🇿🇵🇱 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти Люблин Савдо-саноат палатаси раиси Дариуш Едлина бошчилигидаги Польша ишбилармонлар делегацияси билан учрашди.14 нафар польша тадбиркори иштирок этган мулоқотда 3D-моделлаштириш ва сунъий интеллект, энергетика, қурилиш, логистика, суғурта, кимё саноати, кўчмас мулк, кўчатчилик ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш каби йўналишлар қамраб олинди.🎤 Учрашувда савдо ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар учун қизиқ
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 07:00

    Ўзбекистонлик тадбиркорлар Эрбилдаги халқаро кўргазмада иштирок этади🇺🇿🇮🇶 Ироқнинг Эрбил шаҳрида CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Савдони ривожлантириш компанияси ташаббуси билан 22–25 сентябрь кунлари бизнес-миссия ташкил этилмоқда.🛬 Ўзбекистондан йўл олган тадбиркорлар ва ташкилотчилардан иборат делегация Эрбилга етиб борди. Энди уларни бир неча кунлик жадал бизнес учрашувлари, музокаралар ва янги ҳамкорлик имкониятлари кутмоқда.Бизнес-миссия доирасида тадбиркорлар хорижий компаниялар билан B2B учрашувлар ўтказиб, янги харидор ва ҳамкорлар излайди. Шунингдек, Ироқ бозори ўрганилиб, экспорт, саноат кооперацияси ва янги лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилади.🏗️ CONSTRUCT IRAQ 2026 —
    1,840221Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 04:55

    139,4 млрд сўмлик туризм объекти. Харидни эса 15% бошланғич тўловдан бошлаш мумкин.Қолган маблағни 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.Мираки дор йўли — мавжуд инфратузилма, туристик оқим ва қўшимча хизматларни ривожлантириш салоҳиятига эга актив.Сотув шартлари билан танишинг. 📞 +998 99 998 11 19🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
    2,100видео21Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    22 сент., 04:07

    ™️™️™️™️Хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
    2,200видео821Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    21 сент., 16:00

    Аграр соҳада Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда🇺🇿🇮🇷Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми доирасида икки мамлакат ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.✔️ Унда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов иштирок этди.Йиғилишда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ҳамда истиқболдаги устувор йўналишларни белгилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Йиғилиш якунида Ўзбекистон
    2,560532Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    21 сент., 11:38

    2,770221Открыть в Telegram
  • Savdo-sanoat palatasi

    21 сент., 10:03изменён

    🔴Хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошландиУнда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Темуржон Комилов ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.Мулоқот давомида хусусий таълим соҳасидаги долзарб масалалар, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг таклифлари муҳокама қилинмоқда.🟥 Мулоқот тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилмоқда.🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • Live stream started

    21 сент., 09:59

Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота