gram news
Аватар канала Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

ПроектыKKПолитика

34,416подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 16:18

    🔴Қайтиш: Асаджон Ходжаев рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари этиб тайинландиПрезидент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойиши билан Асаджон Азатбекович Ходжаев рақамли технологиялар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.У ҳозирда тугатилган Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги — АОКА директори лавозимида фаолият юритган.Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
    3,070146321Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 15:11

    🔴 Энди тунда шовқин сололмайсизАҳоли осойишталигини ҳимоя қилувчи қонун қабул қилиндиЎзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари эса 22:00 дан 09:00 гача меъёрдан ортиқ шовқин чиқариб, фуқаролар осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.Бу 2026 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда белгиланди.Қонун турар жойлардаги маиший фаолият, қурилиш ишлари, техника ва транспорт воситаларидан келиб чиқадиган шовқинларни ҳам қамраб олади. Шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси санитария қоидалари ва нормаларида белгиланади.Шовқиннинг зарарли таъсири натижасида етказилган зарар учун суд орқали компенсация ундириш мумкин бўлади. Соҳадаги ваколатли орган — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси.Қонун ҳали кучга киргани йўқ.
    5,050155221Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 11:21

    Ўзбекистон электротехника экспортини 5 млрд долларга етказмоқчиЎзбекистон электротехника саноатини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим қилинган режага кўра, 2030 йилга бориб соҳадаги экспорт ҳажми 5 млрд долларга етказилиши керак.Ҳозир мамлакатда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилга нисбатан қарийб 9 баравар ўсиб, 43,1 трлн сўмга етган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 65 та давлатга экспорт қилинмоқда.Айни пайтда аҳоли ишлатаётган маиший техниканинг 80 фоизи маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариляпти. Қуёш панеллари, электромобил қувватлаш станциялари, юқори кучланишли кабеллар ва иссиқлик насослари каби маҳсулотлар ҳам маҳаллийлаштирилган.Энди корхоналарга мис сотиб олиш ҳам енгиллаштирилади. Янги тартибга кўра, мис хомашёси қийматининг 25 фоизини корхонанинг ўзи, қолган 75 фоизини эса «Ўзсаноатэкспорт» тўлаб
    5,08051161081Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 11:00

    🔴Ўзбекистоннинг темир йўл ташаббуси Хитой таъсирини кучайтириши мумкинми?Ўзбекистон таклиф қилган ШҲТга аъзо давлатлар темир йўл тармоқларини интеграция қилиш кенгаши Марказий Осиёдаги транспорт йўналишларига Хитой таъсирини ошириши мумкин. Бу ҳақда АҚШдаги Foundation for Defense of Democracies (FDD) таҳлил маркази материалида сўз боради.Таҳлилда қайд этилишича, Хитой ва Европани Россия ҳамда Эронни четлаб ўтиб боғловчи Транскаспий халқаро транспорт йўлаги — Ўрта йўлак АҚШ–Хитой рақобатининг янги йўналишига айланмоқда.Батафсил ўқишTelegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
    5,140321Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 08:19изменён

    🔴Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш 12,1 млн тоннага етдиПрезидент цемент заводлари оқибати бўлган экологик таъсирни камайтиришга чақирган эдиЎзбекистонда 2026 йилнинг январь–июль ойларида 12,1 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 минг тонна ёки 0,8 фоиз кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Global Cement хабар берди⁠.2025 йилнинг дастлабки етти ойида 12 млн тонна, 2024 йилнинг шу даврида эса 9,1 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. Демак, икки йилда ҳажм 3 млн тоннага — қарийб 33 фоизга ошган.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2024 йил 18 январдаги йиғилишда мамлакатда цементга бўлган йиллик эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган қувватлар мавжудлигини айтган. У шундай шароитда мутасаддилар яна 22 та цемент заводи қуришни таклиф қилаётганини танқид қилган.Президент юқори қўшилган қийматли
    5,4201132Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 07:25

    🔴Сенат алифбо ўзгаришларини маъқуллади✔️33 йилдан кейин ҳам ўтиш «босқичма-босқич»Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Янги алифбо 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади.«Sh» ўрнига «Ş», «Ch» ўрнига «Ç», «Oʻ» ўрнига «Ö», «Gʻ» ўрнига «Ğ» ишлатилади. «Ng» эса алифбо таркибидан алоҳида бирлик сифатида чиқарилади.Сенатда бу ўзгаришлар матн териш, қидирув тизимлари ва ўзбек тилини рақамлаштиришдаги қийинчиликларни бартараф этиш зарурати билан изоҳланган.Ўтиш яна босқичма-босқич амалга оширилади. Амалдаги алифбода расмийлаштирилган ҳужжатлар ўз кучини сақлайди, пул ва қимматли қоғозлар муомалада қолади. Пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса эскиргунига ёки белгиланган муддатгача фойдаланиш мумкин бўлади.Ўзбекистонда лотин
    6,700101175442Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 06:11

    🔴Эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 12 фоиздан 2 фоизга туширилади2026 йил 1 октябрдан қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга қабул қилган корхоналар мазкур ходим учун 2 фоиз ижтимоий солиқ тўлайди.Ҳозирда корхоналар учун ижтимоий солиқнинг умумий ставкаси 12 фоизни ташкил этади. Демак, янги имтиёз доирасида иш берувчининг ушбу ходим бўйича солиқ юки 6 баробар камаяди.Масалан, ходимга 5 млн сўм иш ҳақи ҳисобланса, умумий ставка бўйича корхона 600 минг сўм ижтимоий солиқ тўлайди. 2 фоизлик ставкада эса тўлов 100 минг сўмни ташкил этади. Корхона ҳар бир шундай ходим учун ойига 500 минг сўм тежайди.Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди. Чора эҳтиёжманд оилалар аъзоларини доимий иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадини оширишга қаратилган.Ҳозирча имтиёз қайси қишлоқ
    5,59011521Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 05:12

    🔴 Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлгач, импорт божи ставкалари президент ҳужжати эмас, қонун билан белгиланадиБу божлар пасаяди деганими?Президентнинг 2026 йил 27 августдаги фармонига кўра, ягона ҳужжатда товарларнинг ТИФ ТН кодлари, ЖСТ билан келишилган энг юқори бож ставкалари ва амалда қўлланадиган ставкалар кўрсатилади. Қонун лойиҳаси 2027 йил декабригача тайёрланади.ЖСТда bound rate — божнинг келишилган энг юқори чегараси. Амалдаги ставка ундан паст бўлиши мумкин, аммо юқори бўла олмайди.Бу янгилик импорт божлари дарҳол пасаяди ёки товарлар автоматик арзонлашади, дегани эмас. Ҳақиқий таъсир ЖСТ билан келишилган ставкалар очиқлангач маълум бўлади.Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини 2026 йил охиригача якунлашни режалаштирмоқда.Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
    6,0101533Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    10 сент., 04:02

    📄uzdiplomat иқтибоси:🖍«Биз ҳар доим ҳар қандай кўтарилган масалага зудлик билан ва тўғри жавоб бериш тарафдори бўлиб келганмиз. Самимийлик ва очиқлик фойда берса берадики, лекин зарар келтирмайди».Март, 2021 йилКомил Алламжонов,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчисиTelegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
    7,1009065241197Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 13:39

    🔴«Ислом Каримовдан бир неча бор интервью олганман»✔️Қобилбек Каримбеков ўша давр телевидениеси ва цензура ҳақидаЎзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков биринчи президент Ислом Каримовдан бир неча марта интервью олгани ҳамда ўша давр телевидениесида айрим сўзларни эфирдан олиб ташлаш бўйича топшириқлар бўлганини айтди.Каримбековнинг сўзларига кўра, у Ислом Каримовнинг Россия, Қирғизистон ва Японияга сафарларида иштирок этган.«Ислом Каримовдан интервью олганман, бир неча бор олганман. У киши билан Россияга сафар қилганим, Қирғизистоннинг Чўлпонотасига борганим ёдимда. Японияга ҳам беш кунлик сафар бўлган. 1994 йил 16 май куни кетиб, 19 май кечқурун қайтиб келганмиз», — деди журналист.У, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги анжуманларида қатнашиб, интервьюлар тайёрлаганини айтди. Бироқ
    6,590видео30129711Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 11:18

    🔴Режалаштирилган, аммо ўтказилмаган қабуллар бўйича Зоир Мирзаев вилояти олдинда2026 йил август ойида давлат идораларида режалаштирилган мингта шахсий қабул ўтказилмаган. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент вилоятида қайд этилган — ҳудудда 148 та шахсий қабул амалга оширилмаган.Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 137 та ва Тошкент шаҳри — 134 та билан турибди. Наманган вилоятида 106 та, Самарқанд вилоятида 85 та режалаштирилган шахсий қабул ўтказилмаган. Энг паст кўрсаткич Андижон вилоятида бўлиб, у ерда иккита қабул амалга ошмаган.Августда республика бўйича 5 666 та шахсий қабул ўтказилиши режалаштирилган, амалда эса 4 666 таси ташкил этилган. Демак, режанинг қарийб 18 фоизи бажарилмаган.Сайёр қабулларда ҳам режа тўлиқ ижро этилмаган. Масалан, 4 495 та қабулдан 4 327 таси ўтказилган. Электр тармоқлари корхоналари 39 та, ободонлаштириш
    6,5501821Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 10:00

    🔴«Туронбанк»нинг 98,9 фоизи сотилмоқдаЎзбекистон «Туронбанк»даги 98,9 фоиз давлат улушини хусусийлаштиришга қарор қилди. Сотув Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан халқаро маслаҳатчилар хулосаси ҳамда банкнинг хусусийлаштиришга тайёрлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.Ўзбекистон давлат банкларини сотишга аввал ҳам бир неча бор уринган, аммо белгиланган муддатлар қайта-қайта узайтирилган.2026 йил февралида Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари Абдулла Абдуқодиров кечикишни давлат банкларининг инвесторлар учун жозибадор эмаслиги билан изоҳлаган эди.Унинг айтишича, айрим банкларда катта ҳажмдаги қайтмаётган кредитлар мавжуд. Кредит портфели бир ёки икки йирик қарздорга тўпланган, давлат лойиҳаларига узоқ муддатли кредитлар берилган ва риск даражаси юқори.Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
    6,430321Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 09:01

    🔴Бобур кўчасидаги 90 йиллик тарихий бино учун кураш яна бошланди✔️Ортиқўжаевнинг 2018 йилги қарори прокуратурада текшириладиТошкентнинг Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7-уйдаги тарихий бино атрофидаги қарийб саккиз йиллик можаро яна кун тартибига чиқди.Маданий мерос агентлиги Бош прокуратурага мурожаат қилиб, бинони бузиш ва ўрнига кўп қаватли уй қуриш имконини берган 2018 йил 30 октябрдаги ҳоким қарорига ҳуқуқий баҳо беришни сўради.Агентлик қонунбузилиш аниқланса, қарорни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш чораларини кўришни ҳам сўраган.Бино 1936 йилда қурилган. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, у аввал ҳам муҳофаза рўйхатида бўлган, аммо 2007 йилда ўша вақтдаги Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаевнинг қарори билан маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилган. Ўша қарор билан шаҳардаги яна 303 та
    7,050334431Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 07:48

    🔴Сотилмаган давлат активлари нархи 90 фоизгача пасайтирилиши мумкинЎзбекистонда хусусийлаштиришга чиқарилган давлат активлари харидор топмаса, уларнинг бошланғич нархи босқичма-босқич пасайтирилади.Президентнинг ПФ–177-сон фармонига кўра, давлат активи очиқ электрон аукцион ёки биржа савдоларида уч ой давомида сотилмаса, унинг бошланғич нархи ҳар ой 10 фоиздан пасайтириб борилади. Нархи дастлабки қийматининг 10 фоизигача туширилиши мумкин.Шунингдек, айрим йирик давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олишда харидорларга қулай тўлов шартлари берилади. Жумладан, харидор объект қийматининг 35 фоизини уч ой ичида тўласа, қолган қисмини 5 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаши, 50 фоизини тўласа эса қолган қисмини 3 йилгача фоизсиз тўлаши мумкин. Қийматни 6 ойда тўлиқ тўлаганларга эса 25 фоизгача чегирма бериш назарда тутилган.
    6,0301051Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 06:41изменён

    🔴Гулистонда «қоғозда ишлаган» ободонлаштириш ходимларига 1 млрд сўм маош ёзилган✔️Амалда амалдорлар пулларни талон-тарож қилганСирдарё вилоятида бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари амалда ишламаган фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, улар номига жами 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблаган.Терговга қадар текширувда мазкур маблағлар кейинчалик масъул шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфлангани ва бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.Яъни, дастлабки маълумотларга кўра, бюджетдан иш ҳақи учун ажратилган пуллар ҳақиқатда меҳнат қилмаган шахслар номига расмийлаштирилган.Ҳолат юзасидан
    6,1902514511Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 05:03

    🔴Дипломатияга 550 нафар талаба қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 киши 189 балл тўплади✔️Келаси йил қабул тартиби ўзгариши мумкинОлий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов дипломатия йўналишларига қабулда юзага келган муаммоли ҳолат ҳақида гапирди.Унинг айтишича, бу йил 550 та ўринга 3 200 нафар абитуриент максимал — 189 балл тўплаган. Натижада уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинган. Вазир келгуси йилдан қабул тартибида ўзгариш бўлишини маълум қилди.2026/2027 ўқув йили қабулида оддий тест тизими бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 189 этиб белгиланган.Абитуриент 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғини бажаради: мажбурий уч фан учун 33 балл, икки мутахассислик фани учун эса 156 балл берилади.Максимал балл олганлар сонининг кескин кўпайишига миллий ва халқаро сертификатлар тизими
    7,740видео3286532Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    9 сент., 04:02

    uzdiplomat иқтибоси:🖍«Энг оғир қуллик — тафаккур қуллигидир».Абдурауф Фитрат(1886–1938)Жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири, адиб, олим, публицист, драматург ва давлат арбоби.Ўзбек миллий уйғониши, замонавий таълим ва маърифат тараққиёти учун курашган зиёли.Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
    6,70033421Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    8 сент., 16:34изменён

    🔴 Сербия Ўзбекистонга баллистик ракеталар бўйича ҳамкорлик таклиф қилдиАммо имзоланган ҳужжатларда мудофаа битими йўқСербия Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан, баллистик ракеталар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучич Белградда ўтказилган Сербия–Ўзбекистон бизнес-форумида маълум қилди.Вучичнинг айтишича, Сербия ҳозирда қисқа масофали баллистик ракеталарни ишлаб чиқармоқда ва бир йилдан кейин узоқ масофага учувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирган.У форум вақтида Сербия мудофаа вазирининг моддий ресурслар бўйича ёрдамчиси Ненад Милорадовичдан узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қачон бошлаш мумкинлигини сўради. Милорадович бунга бир йил кераклигини билдирди.Шундан сўнг Вучич Сербия бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.
    6,6101561610211Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    8 сент., 14:45

    🔴Ўзбекистон ва Сербия стратегик шерик бўлди✔️Меҳнат миграциясидан эркин савдогача 20 га яқин ҳужжат имзоландиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга илк расмий ташрифи якунларига кўра, Ўзбекистон ва Сербия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бу ҳақдаги қўшма декларацияни Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ташриф доирасида 20 га яқин ҳужжат алмашилди. Энг муҳим келишувлар қуйидагилар:- меҳнат миграцияси — ўзбекистонликларни Сербияда тартибли ва қонуний ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади;- эркин савдо — икки давлат ўртасида эркин савдо битимини тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузилади;- транспорт ва логистика — халқаро автомобиль ташувлари, Ўрта йўлак ва темир йўл инфратузилмаси бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади;- саноат — автомобил
    6,640видео55151481Открыть в Telegram
  • Uzdiplomat | Расмий канал

    8 сент., 13:36

    Ўзбекистонликлар Умра зиёрати бўйича дунёда 10-ўриндаЮртимиздан Саудияга сафарлар йилдан-йилга ортиб бормоқдаЎзбекистонликларнинг Саудия Арабистонига сафарлари кескин кўпаймоқда. 2026 йил январь–июль ойларининг ўзида 167,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда ушбу мамлакатга борган. Тўрт йил аввал шу даврда бу кўрсаткич 50 минг нафар эди.Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг дастлабки етти ойида Саудия Арабистонига 167 337 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда сафар қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 минг нафарга ёки 10,3 фоизга кўп.Январь–июль ойларида кўрсаткич 2022 йилда 50 минг, 2023 йилда 35,2 минг, 2024 йилда 106,5 минг, 2025 йилда 151,7 минг ва 2026 йилда 167,3 минг нафарни ташкил қилган.Батафсил ўқишTelegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
    6,4701963311Открыть в Telegram
Скачать ряд в CSV

Ссылки

Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота