Последние посты

XALQ DARDI
22 сент., 18:50
❗️Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилдиҚарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади.@platformauzb
XALQ DARDI
22 сент., 18:27изменён
Шу тизим бўйича ДМТТ ишласа қандай ўзгаришлар бўлади?
XALQ DARDI
22 сент., 16:44
✨Қўқонда орзуингиздаги уй — “Marrakesh House”! ✨Замонавий дизайн, премиум даражадаги қурилиш ва оилавий фаровонлик учун яратилган муҳит барчаси бир жойда. Бу ерда сиз шунчаки уй эмас, ҳақиқий ҳузур ва хотиржамликни топасиз.🔥Нима учун айнан “Marrakesh House”? 🟢Қулай локация — мактаб, боғча ва савдо марказлари яқин 🟢Сифатли ва премиум қурилиш материаллари 🟢Шинам, тоза ва хавфсиз ҳудуд 📐 Турли майдондаги замонавий хонадонлар 🚗 Кенг ва қулай парковка 👨👩👧👦 Оилавий ҳаёт учун барча шароитлар💎 “Marrakesh House” бугунги тўғри танлов, эртанги фаровон ҳаёт!☎️Ҳозироқ боғланинг ва энг яхши хонадонни банд қилинг: +998916877777 +998901500975
XALQ DARDI
22 сент., 15:19изменён
Қўқонда тулкилар кўпайиши аҳоли хавотирини кучайтирмоқдаАйрим ахборотларда Қўқон шаҳрида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Бироқ мазкур ҳудудда тасвирга олинган ушбу видеода вазият бироз бошқача экани кўринади итлардан кўра тулкилар кўпроқ учраётгани кузатилмоқда.Хусусан, Қўқон шаҳри Довронбек МФЙ, Урмонбек кўчасидаги подстанция ҳудудида тулкилар оила бўлиб яшаб келаётгани айтилмоқда. Бу ҳолат маҳалла аҳолиси, айниқса, хонадонларда парранда боқувчи фуқаролар учун жиддий муаммога айланаётгани таъкидланмоқда.Аҳоли томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда тегишли масъул ташкилотлардан мазкур ҳолатни ўрганиб, қонунчилик доирасида амалий чоралар кўриш сўралмоқда.Масъул идоралар томонидан ҳудуддаги вазиятга ойдинлик киритилиб, аҳоли хавфсизлиги ва мулкини муҳофаза қилиш бўйича зарур чоралар кўрилиши кутилмоқда.
XALQ DARDI
22 сент., 14:47
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги Истиқлол кўчасининг ҳолати юзасиданАйрим блогерлар томонидан Қўқон шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва ўзгаришлар амалга оширилаётгани ҳақида бир қатор чиқишлар қилинган эди.Бироқ Истиқлол кўчасида бошланган айрим ишлар ҳанузгача тўлиқ якунланмагани аҳолида саволлар уйғотмоқда. Хусусан, кўчанинг айрим қисмлари нега чала ҳолда қолдирилгани, шаҳар ҳокимлиги биноси олдидаги эски брусчаткалар нега янгиланмагани ва ободонлаштириш ишлари нега бир маромда олиб борилмаётгани жамоатчилик учун очиқ қолмоқда.Ҳурматли шаҳар ҳокими жаноблари, Қўқонда бошланган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини охиригача, ягона талаб ва ёндашув асосида амалга ошириш, чала қолган ҳудудларга ҳам эътибор қаратишингизни сўраймиз.Шаҳар марказидаги кўчалар, айниқса, ҳокимлик биноси атрофидаги ҳудудлар ҳам замонавий ва обод кўринишга келтирилиши мақсадга мувофиқ.Жамоатчилик
XALQ DARDI
22 сент., 14:30изменён
Қўқон шаҳрида қурилиш масаласи бўйича мурожаатлар ўрганилдиФарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Пўсдиндўст кўчасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилди.Ўрганиш жараёнида ерга эгалик ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар таҳририятга мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳужжатларни тақдим этдилар.Жумладан, Пўсдиндўст кўчаси, 6–8-уйлар оралиғи бўйича Арифжонов Раҳимжон Рафиқович ерга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳририятга тақдим этди.Мазкур мурожаатлар ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.
XALQ DARDI
22 сент., 13:48
Жамоат транспортида тозаликка риоя қилиш — барчамизнинг вазифамизТаҳририятимизга шаҳар автобусларининг тозалиги билан боғлиқ шикоятлар тез-тез келиб тушмоқда. Мазкур мурожаатларни ёритиш жараёнида масаланинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратишни лозим деб ҳисоблаймиз.Айни пайтда шаҳар автобуслари белгиланган иш режими асосида ўз вақтида ҳаракатланиб, йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Автобус салонларида кузатилаётган айрим чиқиндилар эса ҳайдовчилар томонидан ташлангани ҳақида хулоса қилишга асос йўқ. Аксинча, уларнинг йўловчилар томонидан қолдирилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.Шу муносабат билан барча йўловчиларни жамоат транспортидан фойдаланиш маданиятига риоя қилишга, автобус салонларини тоза сақлашга ва чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашга чақирамиз.Зеро, тозалик нафақат транспорт ташкилотлари ва ходимларининг, балки ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир.Ҳурматли ҳамшаҳа
XALQ DARDI
22 сент., 12:40
Инстаграм саҳифаларимизга обуна бўлинг! 👉 InstagramЯнгиликлар, долзарб воқеалар ва Қўқон ҳаётидаги энг муҳим хабарларни биз билан кузатиб боринг.«Халқ Дарди» — халқ билан бирга!👉 Instagram
XALQ DARDI
22 сент., 12:13
Янги Қўқон массивида қурилиш ишлари бўйича тўловлар масаласи юзасидан мурожаатЯнги Қўқон массивида фаолият олиб бораётган «СУПСИ» фирмаси билан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган айрим усталар ўртасида тўловлар билан боғлиқ муаммо юзага келгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.Айтилишича, фирма билан келишув асосида таъмирлаш ишларини бажарган айрим усталарга иш ҳақи белгиланган муддатда тўлаб берилмаган. Тўловларни ололмаган баъзи ишчилар бу масала юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилгани ҳамда масъул прараб томонидан иш ҳақларини тўлаб бериш ҳақида ёзма равишда мажбурият берилгани ҳақида маълумотлар бор.Мазкур ҳолатда эса бир қатор саволлар юзага келмоқда: ушбу қурилиш объектлари банк маблағлари ҳисобидан барпо этилиб, кейин пудратчи ташкилотларга топширилган бўлса, ажратилган маблағлар ўз вақтида пудратчига ўтказилганми? Агар маблағлар пудратчи ташкилотга
XALQ DARDI
22 сент., 10:53
переслано из @soglomfargona
Қўқон шаҳар марказий шифохонасидаги гемодиализ бўлимидаги ҳолат ўрганилдиИжтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар марказий шифохонасининг гемодиализ бўлимидаги ҳолат юзасидан тарқалган хабар ўрганилди.Аниқланишича, мазкур бўлимда 193 нафар доимий бемор даволаниб, бир кунда 70 нафаргача бемор гемодиализ муолажасини олади.Жорий йилнинг 9–16 сентябрь кунлари гемодиализ аппарати носоз ҳолатга келган. Аппарат таъмирлангунга қадар беморларнинг муолажаси узлуксиз давом этишини таъминлаш мақсадида улар Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам маркази, Бағдод ва Ёзёвон туманлари ҳамда Фарғона шаҳридаги тиббиёт муассасаларига юборилиб, зарур гемодиализ муолажалари бепул амалга оширилган. Шу билан бирга, айрим беморлар ўз ташаббуслари билан аппаратни тезроқ таъмирлатиш мақсадида ўзаро маблағ йиғишган. Беморларга мазкур маблағни йиғиш зарурати йўқлиги тушунтирилди. Ҳозирда йиғилган маблағлар беморларнинг
XALQ DARDI
22 сент., 10:37изменён
#ПрокуратураҚўқон шаҳридаги қурилиш ишлари юзасидан назорат ўрнатиш сўралмоқдаФарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Райҳон маҳалласи, АТХ-72 ва 66-уйлар оралиғида кўп қаватли турар жой бинолари қурилган.Қурилиш ишлари юзасидан аҳоли ўртасида норозиликлар мавжуд. Қурувчи томонидан мазкур қурилишга тегишли меъёрий ва рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги таъкидланаётган бўлса-да, аҳолида ушбу ҳужжатларнинг қонунийлиги, қурилишнинг белгиланган шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлиги ҳамда автомобиль йўлининг бир қисми эгаллангани юзасидан саволлар пайдо бўлмоқда.Хусусан, қурилиш натижасида автомобиль йўлининг қарийб ярми эгаллангани айтилмоқда. Шу муносабат билан асосий савол туғилади: мазкур ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш, йўлнинг бир қисмини эгаллаш ва кўп қаватли уй-жой барпо этиш учун қайси ваколатли орган томонидан рухсат берилган?Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мазкур қурилиш
XALQ DARDI
22 сент., 10:05
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!Ҳурматли Имомназарова Насибахон Жўрабаевна!Сизни 67 ёшлик қутлуғ таваллуд айёмингиз билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этамиз!Сиз 1959 йил 22 сентябрь куни зиёлилар оиласида таваллуд топиб, бутун меҳнат фаолиятингизни инсон саломатлигини асраш, айниқса, болаларга стоматологик хизмат кўрсатишдек шарафли ва масъулиятли соҳага бағишлаб келмоқдасиз.Қарийб 45 йиллик меҳнат фаолиятингиз давомида болалар стоматология поликлиникасида сидқидилдан меҳнат қилиб, ўз касбингизга юксак садоқат, фидойилик ва масъулият билан ёндашиб келдингиз. 1997 йилдан буён болалар стоматология поликлиникаси бош шифокори сифатида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб, жамоага раҳбарлик қилиб келаётганингиз алоҳида эътирофга лойиқ.Сизнинг кўп йиллик бой тажрибангиз, юксак касбий маҳоратиңиз, инсонпарварлигингиз ва меҳнатсеварлигингиз ҳамкасбларингиз учун ибрат, ёш
XALQ DARDI
22 сент., 09:11изменён
Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Катта Тагоб МФЙ, Зиёлилар кўчасидаги юқори кучланишли электр тармоғи муаммоси тўғрисидаКатта Тагоб маҳалла фуқаролар йиғини, Зиёлилар кўчаси ҳудудидан ўтувчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғи аҳолининг яшаш хонадонлари устидан ўтган.Мазкур электр тармоғи тахминан 1960-йилларда ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда эскирган ва аҳоли хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмоқда.Шу муносабат билан «Бекобод» ФИДРга тегишли юқори кучланишли электр тармоғини аҳоли яшаш хонадонлари устидан ўтган қисмини бартараф этиш, хавфсиз ҳудудга кўчириш ёки замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш зарур.Мазкур масалани масъул ташкилотлар томонидан ўрганиб, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш сўралади.
XALQ DARDI
22 сент., 07:38
Қўқонда автомобилларни очиб, ўғирлик содир этаётган вояга етмаган қизлар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ кутамизФарғона вилояти Қўқон шаҳрида автомобилларни очиб, ўғирлик содир этаётгани акс этган видеолар таҳририятимизга келиб тушмоқда.Мазкур видеоларда вояга етмаган қизларнинг тунги вақтда автомобиллар олдида ҳаракатланаётгани ва улардан турли буюмларни олиб кетаётгани кўринади. Шу каби видеолар бир нечта экани айтилмоқда.Таҳририятимизга келиб тушаётган тасвирларда ушбу ҳолатлар мунтазам содир бўлаётгандек таассурот уйғотмоқда. Видеолар ҳақиқийлиги ва ундаги шахсларнинг кимлиги эса ваколатли органлар томонидан расман тасдиқланиши лозим.Шу муносабат билан Қўқон шаҳар Ички ишлар бўлими масъулларидан мазкур ҳолатлар юзасидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, ҳолат бўйича суриштирув ёки текширув ўтказилаётгани ҳақида расмий изоҳ беришларини сўраймиз.Айниқса,
XALQ DARDI
22 сент., 07:20
👮♂️5-синф ўқувчиси автомобил ҳайдагани учун отасига баённома тузилдиСўх туманида 5-синф ўқувчиси отасига тегишли Тrackerни бошқаргани тасвирланган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.Ҳолат аниқлангач, автомобил жарима майдончасига қўйилди. Боланинг отасига МЖтКнинг 47 ва 135-моддалари бўйича баённома расмийлаштирилди.Telegram Instagram Facebook
XALQ DARDI
22 сент., 06:25
🏆 Тошкентнинг асосий кучи — одамларТошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғона кўтарилиб, дунё бўйича 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий кўрсаткич бўйича эса янада катта сакраш — 558-ўриндан 188-га.Энг муҳими — инсон капитали бўйича 108-ўрин (2024: 136, 2025: 123). Уч йил кетма-кет ўсиш — бу одамларнинг билими ва салоҳияти натижаси. Бунга қўшимча, BCG'нинг "Built to Change" тадқиқотида (80 шаҳар орасида) Тошкент ўзгариш тезлиги бўйича 3-ўринда, иқтисодий фаоллик тезлиги бўйича эса 1-ўринда.Бу натижалар ортида — ўқитувчи, шифокор, муҳандис, тадбиркор ва ёшларнинг меҳнати турибди. Президент ташаббуси, шаҳар ҳокимияти, бизнес ва аҳолининг ҳамжиҳат иши самараси.Аммо рақамлар кундалик ҳаётда сезилгандагина маъно касб этади — тоза ҳаво, қулай муҳит, фарзандлар келажаги учун ишлар ҳали олдинда. Биз Тошкент аҳолиси учун ишлашда давом этамиз.Telegram Instagram Facebook
XALQ DARDI
22 сент., 06:11
🇺🇿🇺🇳 Саида Мирзиёева БМТ минбарида нутқ сўзлайди.Президент Администрацияси раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясидаги чиқиши АҚШ вақти билан 23 сентябрга режалаштирилган.Telegram Instagram Facebook
XALQ DARDI
22 сент., 04:22
ҚЎҚОНДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА САНОАТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ИШЛАР: ОЙБЕКЖОН МИНГБАЕВ ФАОЛИЯТИ.Қўқон шаҳрида инвестиция, саноат ва савдо йўналишларида амалга оширилаётган ишлар шаҳар иқтисодий ривожланишининг муҳим таркибий қисмларидан биридир.Бугунги кунда ушбу йўналиш учун масъул раҳбарлардан бири — Ойбек Маъруфжонович Мингбаев, Қўқон шаҳар ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари — шунингдек, мазкур бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритмоқда.2026 йил август ойида Қўқон шаҳрида робототехника ва дронлар ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари марказини барпо этиш ҳамда туризм кўчаларига инвестиция киритиш масалалари бўйича хитойлик инвесторлар билан музокаралар ўтказилган. Учрашув якунида ҳамкорлик меморандуми имзоланган ва келишувлар ижросини таъминлаш Ойбекжон Мингбаев зиммасига юклатилган.Шунингдек, Жанубий Корея сармоядорлари билан музокараларда Қўқонда экологик тоза
XALQ DARDI
21 сент., 19:54
Вақф бузилди — жазоси йиллар давомида секин-аста келади. Кузатамиз, кимнинг ҳаёти нима билан тугар экан. Сабр.
XALQ DARDI
21 сент., 18:41
🌳 Qo‘qon shahridagi eng qadimgi daraxt necha yoshda va uni kim ekkan, bilasizmi? #QoqonTarixidanGapiramiz🇺🇿 Websayt |🌐 Facebook | 🌐 Instagram | ▶️ YouTube | 🌐 Telegram | 🌐 TikTok | ✅ Pinterest | 🟡 OK
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →