Последние посты

xalqnazorati
13 нояб., 23:35
Пойтахт аҳолиси орасида қашқадарёликлар — 2-ўриндаҲозир Тошкент шаҳрида яшаётганлар орасида бошқа ҳудудларда туғилганлардан энг кўпи Тошкент вилоятидан, 118,9 минг нафар. Иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти, 81,2 минг нафар.Тошкент шаҳри ва вилоятини битта макон деб олсак, Қашқадарё 1-ўринга чиқади.📊 Кейинги ўринларда: ▪️ Самарқанд — 59 минг ▪️ Бухоро — 43,6 минг ▪️ Сурхондарё — 38,1 минг ▪️ Фарғона — 35,2 минг ▪️ Андижон — 29,2 минг ▪️ Хоразм — 27,2 минг ▪️ Жиззах — 26,3 минг.Бекорга Гитлерга Тошкентни олиб бўлмайди, қашқадарёликлар бақувват дейишмаган экан-да))
xalqnazorati
13 нояб., 16:12
Тошкентда нотўғри жойда тўхтатилган автомобиллар оммавий равишда жарима майдончасига олиб кетила бошланади. Ҳайдовчилар ҳар бир километр учун 88 минг сўм тўлашларига тўғри келади24 декабрдан бошлаб автомобилни эвакуаторда олиб кетиш учун ҳар бир километрга 88 000 сўм, жарима майдончасида сақлаш учун эса ҳар бир суткага яна 88 000 сўм тўлов ундирилади.Эвакуация жараёни бошланганидан кейин уни тўхтатиб бўлмайди.Ҳатто ҳайдовчи машинаси олдига келган тақдирда ҳам автомобилни олиб кетиш жараёни давом этади.
xalqnazorati
13 нояб., 15:57
Давлат хавфсизлик хизмати суюлтирилган газ баллонларининг ноқонуний савдоси ёки хавфли шароитда сақланишига гувоҳ бўлган фуқаролар ДХХ Call-марказининг 1520 қисқа рақами орқали хабар бериши мумкинлигини маълум қилди. Бунда мурожаат қилган шахснинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
xalqnazorati
13 нояб., 14:40
Сирдарё вилояти прокуратураси 10.5-бўлими тинчми?
xalqnazorati
13 нояб., 13:00изменён
Расмий жадвалга кўра бугун тушдан кейин Жиззах вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бутун таркиби бор-йўғи 4 та иш кўрибди.Унда соат 16:00да кўрилиши хабар қилинган ишни кўриш ҳалигача бошланмаганлиги, суд мажлисининг бошланиши кечикиши ёки бошқа кунга қолдирилиши ҳақида хабар бериб қўйишни ҳам лозим топмаганлигингиз сабаби нимада???PS: Менгаку фарқи йўқ, лекин аллақачон озодликка чиқиши керак бўлган шахс ҳалигача қамоқда қолаётганлиги учун уёқда сўроққа сизлар тутиласиз.
xalqnazorati
13 нояб., 12:00изменён
Юзага келиб қолган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Олий суд раиси Робахон Маҳмудованинг ташаббуси билан телеграм месенжерида ҳудудий судлар ва адвокатлар учун махсус гуруҳлар ташкил этилган эди.Бу билан суд ходимлари учун иш озгина кўпайган бўлсада, тизимдан норозилик олдингига қараганда камайгани сезилмоқда. Тезкор бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар юзасидан норозилигимизни ижтимоий тармоқлар орқали эмас, шу гуруҳда билдираётган эдик.Лекин Тошкент вилояти суди ушбу гуруҳ ишини тўхтатиб қўйган кўринади. Адвокатлар мурожаат йўллаяпти, лекин мурожаатларга муносабат билдирадиган одам йўқ.
xalqnazorati
13 нояб., 11:48
Яқиндагина Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ишлар кўрилишини ташкиллаштириш намунали эканлиги ҳақида пост ёзган эдик.Кимнингдир кўзи тегди. Соат 15:00 да бошланиши керак бўлган судни ҳалиям кутиб ўтирибман. Буёқда эса бошқа суд бошланадиган пайт келиб қолди.
xalqnazorati
13 нояб., 11:31
Тошкент вилоят судида Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган М. М. ва Тошкент шаҳар судининг судьяси лавозимида ишлаган О. И., М. А. ва М. Т. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. М. Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми ва 236-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни;О. И., М. А. ва М. Т. Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.М. М. га Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 64-моддасига асосан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жазо тайинланмасдан, Жиноят кодексининг 236-моддаси 2-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга суд тизимида мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш;О. И., М. А. ва М. Т. нинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга суд тизимида мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
xalqnazorati
22 сент., 17:19изменён
Судья Назира Узоқова Ҳарбий прокуратурадан 15 млн сўм ундирдиАбдурахмон Ташановнинг Ҳарбий прокуратура ва терговчи Тимур Муҳитдиновларга нисбатан даъвоси ФИБ Миробод туманлараро судида кўриб чиқилди.Суд бугун А.Ташановнинг етказилган маънавий ва моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъвосини қисман қаноатлантирди.Қарорга кўра Ҳарбий прокуратурадан 5 млн сўм — маънавий зарар ва 10 млн сўм — моддий зарар ундириладиган бўлди.Тўғри, ундирилган зарар миқдори етказилган ҳақиқий зарарга мос бўлмаслиги мумкин. Лекин бу ҳодиса суд мустақиллиги соҳасида олдинга қараб кичкина бўлсада қадам ташланганлигини кўрсатади.Очиғи, суд ўз қарорини эълон қилгунигача даъво рад этилса керак деган фикрда эдим.
xalqnazorati
22 сент., 10:35
Сафимиз кучаймоқдаОлий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов ҳам адвокатлар сафига қўшилиш учун имтиҳон топширмоқда.Халқ тарафида бўлмоқ шарафдир. Бу шарафли йўлда оғамизга муфаққиятлар тилаймиз, хайрли бўлсин!
xalqnazorati
22 сент., 09:15
БУЮК УНВОН...Гоҳида чарчаб турганимизда кимдир ёрдам сўраб келса, ичимизда "Эҳ, шундан бошқа ишим йўқмиди, нега ҳамма менга ёпишиб олган?" деган фикр ўтади, тўғрими? Одаммиз-да, чарчаймиз...Лекин масалага бошқа тарафдан қараб кўринг: Агар Аллоҳ кимгадир яхшиликни ирода қилса, уни инсонларнинг ҳожатларини чиқарувчи (кўмакчи) қилиб қўяр экан. Сизга иши тушиб келган ўша инсон — аслида Аллоҳнинг сизга юборган ризқи ва совғасидир!Ундан чарчаманг, қовоқ уйманг. Акс ҳолда, Аллоҳ бу улуғ неъматни (савобни) сиздан олиб, бошқа инсонга бериб қўяди. Инсонларнинг сизга эҳтиёжи тушиши — Сизга берилган улуғ фазлдир. Шукр қилинг, зеро Яратган сизни беҳожат қилиб, бошқаларни сизга муҳтож қилиб қўйибди.Кимдир сиздан ёрдам сўраб келса, билингки, банданинг мушкулини осон қилиш шарафини Аллоҳ айнан Сизга ишониб топширибди. Бу имкониятни қўлдан бой берманг! Одамларнинг энг яхшиси — бошқаларга энг кўп
xalqnazorati
22 сент., 07:36
Ҳалоллик…Бугун Зангиота туманидаги мансабдорлар жазо ўтайдиган колонияда бўлдик.Ҳимоямиз остидаги инсонлар билан учрашиб чиққанимиздан сўнг, шу атрофда айрим юмушлар билан банд бўлиб турган бир маҳкумга кўзимиз тушди. У билан бир оз суҳбатлашдик.Маълум бўлишича, у бир вақтлар органда, кейин эса ҳокимиятда қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган экан.Унга бир савол бердик. — Қамоқдан олдинги ва ҳозирги ҳаётингизни солиштириб, шундай бир сўз айтингки, у кўп нарсани англатсин.У бир оз ўйланди. Балким, кўз олдидан оиласи ўтгандир… Балким, ортда қолган уйи, фарзандлари, озод кунлари… Балким, ўз қўли билан имзо чеккан қайсидир ҳужжат… Сўнг бошини кўтариб, атиги бир сўз айтди. — Ҳалоллик…Шу бир оғиз сўз колониянинг совуқ деворларига урилиб, жуда оғир эшитилди. Бир пайтлар оддийдек туюлган "ҳалоллик" сўзи энди унинг учун бутун бир озодликнинг нархи эди.
xalqnazorati
22 сент., 04:40
Судга чақирилган инсонларни куттириб қўйиб, эрталабдан йиғилиш қилишни яхши кўрадиган раисларга қойил қоламан.Қўриқлаш хизмати ходимларининг айтишига қараганда, ҳар куни шу аҳвол экан.
xalqnazorati
22 сент., 02:32
Маст келибдиСозанда, бу пардани черт — ёримиз маст келибди, Бу мусаффо, вафодор ҳаёт ҳам маст келибди.Қаҳр либосин кийса ҳам, чақмоқ каби танирман уни, Зеро, у бизга неча бор шу ҳолда маст келибди.Сувимизни тўкса ҳам, кўзамизни синдирса ҳам, Эй биродар, дам урма — бу дам соқий маст келибди.Мастлигидан маст қиламан деб, ўзим ҳам унинг жамолига мастман, У эса табассум қилади: «Қара, бу соддадил қай йўлдан маст келибди!»Унга дедим: «Агар мен ўлсам, қабримга келарсанми?» Деди: «Бу гўзал чеҳрали ёр маст келса, қабрингдан ўзинг отилиб чиқасан!»Жалолиддин Румий
xalqnazorati
21 сент., 17:42изменён
Озодликни урушлар, инқилоблар ёки мустақиллик декларациялари яратади, деб ўйлаш — масаланинг энг муҳим жойини тушунмасликдир.Булар озодлик учун курашнинг ташқи кўринишлари, холос. Ҳақиқий озодлик эса, аввало, инсоннинг онгида туғилади.Инсон ўзини қул деб ҳис қилар экан, унинг қўлидаги занжирни ечиш ҳали уни озод қилмайди. Чунки занжир қўлда эмас, тафаккурда бўлиши мумкин.Мабодо, хўжа ўз ихтиёри билан қулини озод қилиб юборса ҳам, у ҳали озод инсон эмас. Агар у ҳар бир қарорини кимнингдир розилигига қараб қабул қилса, ўз фикридан қўрқса, мустақил танлов қилишга журъат этмаса, хўжасининг буйруғини кутмаса ҳам, унинг соясини кутиб яшайди.Бундай одам озод қилинган қул эмас — эгасиз қул.Қулга доимо занжир керак эмас. Баъзан унинг қўрқуви етарли. Баъзан одатлари. Баъзан «ҳамма шундай яшайди» деган фикри. Баъзан эса унинг ўзига сингдирилган «сенинг қўлингдан ҳеч нарса келмайди» деган
xalqnazorati
21 сент., 15:23изменён
Шунақа демайсизми!?Юқоридаги видеолавҳада судга ташаккур билдираётган шахс солиқ идорасининг вакили экан.Хурсандчилигининг сабаби энди аниқ бўлди. Қарши тарафнинг даъво аризаси ва шикоятлари қаноатлантирилмагани экан хурсандчилик сабаби.Ўзи охирги пайтларда солиқ ва божхона органлари ходимлари судларда росаям эзилиб кетишган эди. Қачон қарасанг, уларнинг зарарига қарор чиқар эди. Бу сафар яхши иш бўпти уларнинг фойдасигаям қарор чиққани.
xalqnazorati
21 сент., 10:25
Самарқанд вилояти суди ўзининг телеграм каналида эълон қилган ушбу видеолавҳани бироз тушунмайроқ турибман.Унда судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этганлигини эълон қилаяпти. Лекин шикояти рад этилган тараф бунинг учун судга ташаккур айтмоқда.Ғалати эмасми?
xalqnazorati
21 сент., 09:05
Ўзингга бегона бўлган соҳада ҳукмронлик қилиш, шу соҳада сендан кўра малакали ва истеъдодли бўлган одамларга ҳукмингни ўтказиш истаги — зўравонликдир.Сергей Довлатов, ёзувчи
xalqnazorati
21 сент., 05:07
Тошкент шаҳри, Оққўрғон кўчасидаги ушбу дарахтнинг таги ташқи томондан анча мўрт кўринди. Устига-устак, дарахт йўл томонга қийшайган.Шу ҳолатда йиқилса, йўлда ҳаракатланаётган машиналарга жиддий хавф туғдириши мумкин.Муаммони дарахт йиқилгандан кейин эмас, ҳозир ҳал қилиш керак.
xalqnazorati
20 сент., 19:44
Ҳар мағизни асрагувчи пўсти бор, Шу қобиқда кимларнидир қасди бор. Юрагингни оча кўрма дўстим деб, Эҳтиёт бўл, дўстингниям дўсти бор.Иқбол Мирзо
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →