Последние посты

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
20 авг., 17:36изменён
Энди ҳамма тадбиркорлар китоб ёзади(ми?)Чет эллик машҳур миллиардер ва топ-менежерларнинг китобларини кўп ўқиймиз. Улар тинимсиз таржима қилиняпти, дўконларда яхшигина сотиляпти. Лекин аксарият ҳолларда ўзбек китобхони бу ҳикояларни тўлиқ ҳазм қила олмайди, ўзига сингдирмайди.Сабаби оддий: у ўша афсонавий Стив Жобс ёки Илон Маск. Лекин Ўзбекистон шароитида, бизнинг муҳитда ва тушунчалар ичида оёққа турган ўзбек тадбиркори эмас. Уларнинг Кремний водийсидаги тажрибаси биздаги бозор реаллигига, солиқ тизимига ёки менталитетга умуман тушмайди.Бизга ўзимизнинг қоракўзларнинг мисоли ва тимсоли керак. Нолдан бошлаб, шу ернинг шароитида йирик компанияларни қуролган одамларнинг тажрибаси бошқача қабул қилинади.Кеча Президент тадбиркорлар билан мулоқотда айнан шу ҳақда таклиф берди. Оғир даврларни, турли тўсиқларни бошидан ўтказган бизнесменларимиз ўз тажрибалари ҳақида китоб ёзишлари


Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
28 июл., 10:37
Kursiv Uzbekistan нашри алифбо янгиланаётгани борасида бир нечта эксперт фикрини жамлаб, мақола тайёрлабди. Барака топишсин.Қизиқ бўлса, мақолада қуйидаги мутахассислар фикрлари билдирилган: 1. Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази бўлим бошлиғи Ўринбой Бобоёров. 2. Психолингвист Ирода Азимова 3. @xatoliklar Telegram канали муаллифи Абдуазим Рустамхўжаев (камина) 4. Иқтисодчи Беҳзод ҲошимовМақолани ўқиш 👇 https://uz.kursiv.media/uz/2026-07-28/yangi-harflar-eski-muammo-alifbo-bahsi-kuchaydi/@xatoliklar
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
22 июл., 13:56изменён

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
22 июл., 13:55изменён
Бугун эрталабдан алифбо янгиланиши бўйича кутилмаган хабарлар тарқалди. Кўпчилик бу бўйича фикримни сўрабди. Қизиқ бўлса, сал кейинроқ каналда ёзиб қолдираман. Унгача изоҳларда муҳокама қилиб турсак бўлади. @xatoliklar
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
7 июл., 10:59
Бугун эрталабдан алифбо янгиланиши бўйича кутилмаган хабарлар тарқалди. Кўпчилик бу бўйича фикримни сўрабди. Қизиқ бўлса, сал кейинроқ каналда ёзиб қолдираман.Унгача изоҳларда муҳокама қилиб турсак бўлади.@xatoliklar


Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
29 июн., 11:15изменён
Бирор узунроқ мақолада муаллиф хато қилган бўлса, майли дейсан. Аммо бор-йўғи 4 та сўзли баннерда хато бўлса, тушуниш ва кечириш қийин.Катта брендлар учун эса мутлақо ярашмайдиган ҳолат.Ҳамҳор | Hamhor ❌ Ҳамроҳ | Hamroh ✅P. S. Расмда яна қандай хато(лар) бор?Расм обуначиларимиздан @xatoliklar


Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
27 июн., 13:58
Таҳрирдан кейин 60 бетга “семирган” китоб ҳақидаБугун амалиётимда учраган бир қизиқ кейс билан бўлишмоқчиман.Яқинда бир китоб матни устида ишлаб, уни таҳрирдан чиқардик. Жараён фақатгина имло ва услубий хатоларни тузатиш билан чекланмади — оригинал матн билан солиштирма таҳрир ҳам қилинди. Натижада таржима жараёнида тушиб қолган ва эътибордан четда қолган жойлар аниқланиб, тўлиқ тикланди.Матнни қисман бадиийлаштириб, тўлиғича ўзбек тили руҳиятига ҳам мосладик. Қуруқ, сўзма-сўз ўгирилган конструкциялар тилимизга хос табиий оҳангга киритилди.Хўш, якунда нима бўлди? Ҳосил бўлган тайёр матн дастлабкисига қараганда нақ 60 бетга кўпроқ чиқди. Шунақаси ҳам бўлиб тураркан.Профессионал матншуносликда бу сифатли локализациянинг табиий натижаси ҳисобланади. Бизнинг ҳолатда матн кенгайишининг асосий сабаблари:— Ахборот декомпрессияси (маънони очиш) Хорижий тиллардаги ихчам
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
19 июн., 12:53

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
12 июн., 15:39

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
9 июн., 10:32

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
8 июн., 10:22

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
8 июн., 03:09
Каналимиз энди овозли форматда Нурмуҳаммад ака Исроилов ташаббуси билан Avtoradio кўмагида янги форматдаги лойиҳага қўл урдик — “Сўзгар”. Энди она тилимизга оид кенг тарқалган хатолар, сўзларнинг келиб чиқиш тарихи (этимологияси), қизиқарли ибора ва мақолларнинг
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
30 мая, 09:09изменён
“Помил чой” сўзининг келиб чиқиши ҳақида.Манба @xatoliklar
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
8 мая, 16:09

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
1 апр., 03:55
“Бошингни сапчадек узиб ташлайман” — сапча нима?Бадиий асарлар ва халқ достонларида қаҳрамонларнинг куч-қудратини тасвирлашда бу ибора тез-тез учрайди. Хўш, сапча ўзи нима?🍈 Сапча — қовуннинг палакда тугиб, эндигина катталаша бошлаган хомаги.Нега бош айнан сапчага ўхшатилган? Кичик хомак — сапчанинг банди жуда нозик бўлади. Уни узиб олиш учун ҳеч қандай куч талаб этилмайди, салгина тегиб кетса ҳам палакдан осонгина узилиб тушаверади.Ёзувчилар ва халқ бахшилари қаҳрамоннинг кучи ва шиддатини бўрттириб (муболаға санъати орқали) кўрсатиш учун айнан шу ташбеҳдан фойдаланишган. Полвон учун душманнинг бошини танасидан жудо қилиш гўёки палакдан жажжигина сапчани юлиб олишдек осон, арзимас ва заҳматсиз иш эканлиги ифодаланган.@xatoliklar
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
20 мар., 15:02
🌙 Айём муборакБу — Ҳайит табрикларида энг кўп ишлатиладиган жумлалардан бири. Баъзилар “Айём сўзи кўпликни билдиради, ҳайит эса 1 кун, демак, бу хато” дейди. Келинг, бу ҳолатни қисқача таҳлил қиламиз.Ҳайит ўзи неча кун? — Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) Ислом шариатида фақат 1 кун (Шаввол ойининг 1-куни) ҳисобланади. Халқимиз орасида 3 кун давомида йўқловлар қилиш одати шаклланган бўлса-да, диний жиҳатдан байрам бир кундир.— Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) Бу байрам эса диний нуқтаи назардан ҳақиқатан ҳам 3-4 кун (Зулҳижжанинг 10-куни ва ундан кейинги 3 та “Ташриқ” кунлари) давом этади.Хўш, унда Рамазон ҳайитида “Айём муборак” дейиш хатоми? Араб тили грамматикаси бўйича қарасак: “Айём” (أيام) — “явм” (يوم — кун) сўзининг кўплиги, яъни “кунлар” дегани. Рамазон ҳайити 1 кун бўлгани учун арабий талқинга кўра “кунлар муборак” дейиш мантиқсиздек туюлиши мумкин.Аммо ўзбек тилида бу сўз
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
16 мар., 12:58изменён
Каналимиз энди овозли форматдаНурмуҳаммад ака Исроилов ташаббуси билан Avtoradio кўмагида янги форматдаги лойиҳага қўл урдик — “Сўзгар”.Энди она тилимизга оид кенг тарқалган хатолар, сўзларнинг келиб чиқиш тарихи (этимологияси), қизиқарли ибора ва мақолларнинг мазмун-моҳияти қисқа, тушунарли ва жарангдор аудио форматда ёритиб борилади.Уларни секин-аста каналимизга ҳам жойлаб борамиз.🎧 Кейинги аудиоларда қайси мавзуларга тўхталишимизни истайсиз? Изоҳларда таклифларингизни ёзиб қолдиринг 👇#сўзгар @xatoliklar
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
12 мар., 13:36изменён
“Бошқа ҳар қандай жойда хато қилсанг қилавер, лекин элчихона пешлавҳасида эмас”, дейдиган одам борми? Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси экан. Тез орада тўғрилаб қўйишади деган умиддамиз. Элчиҳона | Elchihona ❌ Элчихона | Elchixona



Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
12 мар., 12:29
“Бошқа ҳар қандай жойда хато қилсанг қилавер, лекин элчихона пешлавҳасида эмас”, дейдиган одам борми?Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси экан. Тез орада тўғрилаб қўйишади деган умиддамиз.Элчиҳона | Elchihona ❌ Элчихона | Elchixona ✅O’ ❌ O‘ ✅@xatoliklar


Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
10 мар., 19:26
Кўчаларда, турли пешлавҳа ва эълонларда имловий хатоларга тез-тез дуч келиб турамиз. Аммо энг ачинарлиси — бундай ҳолатларнинг айнан таълим-тарбия масканларида учраши.Расмга эътибор қилсангиз, келтирилган иқтибос Президент Шавкат Мирзиёевга тегишли. Таълим ва ёшлар тарбиясига оид шундай муҳим фикрни катта қилиб ёзиб қўйиб, унда бундай қўпол имловий хатога йўл қўйилганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.Мумкун ❌ Мумкин ✅@xatoliklar

