gram news
Аватар канала Xayrulla Domla Abdullayev

Xayrulla Domla Abdullayev

@xayrulladomla

Xorazm viloyati bosh imom-xatibining rasmiy telegram kanali

ПроектыKKПолитика

1,720подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Xayrulla Domla Abdullayev

    22 сент., 16:30

    Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан ҳимояланади. Бундан ташқари:– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади; – Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради; – Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади; – Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир; – Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади; – хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради; – кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради; – дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди; – Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади; – Қуръон ўқиш томоқ оғриғига шифо бўлади; – қироат бош оғриғини қолдиради.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    22 сент., 13:02

    «Шукр қилган қалб ҳеч қачон камбағал бўлмайди.»Жалолиддин РумийЯқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    22 сент., 10:08

    #ҳаёт_ҳақиқатиҚалбида оз бўлса-да нур бўлмаганга, ташқаридан берилган насиҳат кор қилмайди.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    22 сент., 05:23

    #видео #бош_имом_минбариЎзига раво кўрганини бошқага ҳам раво кўриш мўминликдандирХоразм вилоят бош имом-хатиби Хайрулла домла АбдуллаевЯқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    22 сент., 05:23

    #иқтибосҲеч қачон тушкунликка тушманг. Ҳеч қачон таслим бўлманг. Ишонинг ҳамиша йўл топилади. Бордию, йўл тополмасангиз, у ҳолда ўша йўлни ўзингиз қуринг!Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    22 сент., 05:22

    #Кун_ояти«Ким гуноҳ қилса, уни фақатгина ўз зарарига қиладир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир»Нисо сураси, 111-оятЯқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    21 сент., 23:53

    🍃🌺Ассалому алайкум!!!🍃🌹 🍃🌹Хайрли сешанба🍃🌺Қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи, уйқусидан кучлироқ бўлган қадрлиларим !Дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлинг🌺Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин!Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    21 сент., 16:39

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим эса, ҳавзи кавсарим устидадир", дедилар (Имом Бухорий ривояти).Фойда: Жаннат боғида, яъни Расулуллоҳ минбари олдида намоз ўқиш билан жаннат боғи ва ҳавзи кавсардан ичиш насиб бўлади.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    21 сент., 13:23

    #ҲадисАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қаттиқ ҳожатманд одамга ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга етмиш учта ажр беради. Унинг биттаси бутун охиратини обод қилишга етади, қолганлари эса охиратдаги даражаларини улуғ қилади”, – дедилар».Абу Яъло ва Баззор ривояти.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    21 сент., 09:54

    Дунё ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби инсонни кўрмаган ва кўрмайди. У зот инсониятнинг нафақат маънавий, балки ақлий ва амалий етакчиси эди”.Шайх Абулҳасан Надавий.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    21 сент., 05:15

    #ҲадисАбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга фарзанд неъмати берилмади. Менинг фарзандим йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен истиғфор ва садақани кўп қилмайсанми? Мана шулар сабабли сен фарзанд кўрасан», - дедилар. Шундан сўнг ҳалиги киши кўп садақа берадиган ва кўп истиғфор айтадиган бўлди ва тўққиз ўғил кўрди».«Имом Аъзам» китобидан.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    21 сент., 05:15

    #Кун_ояти«Аллоҳга истиғфор айт! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир».Нисо сураси, 106-оятЯқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    20 сент., 23:52

    🌺Кўп нарса билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, фидокорлик қилган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак, кифоя... 🕊 Ассалому алайкум азизлар! Бугун 21 сентябрь, ҳафтанинг душанба куни!Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин! 🍃 «Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, (айбларим) сатр қилинган ҳолда тонг оттирдим. Дунёю охиратда менга берган неъматингни, офиятингни, сатрингни мукаммал қилиб бер! - деб тонгда уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода айтилган ҳамма нарсани мукаммал қилиб беради» 🍃 Кунингиз хайрли ўтсин!Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    20 сент., 16:26

    📨Телефон: ўқилмаган - 1 та хабар 📚Мусҳаф: ўқилмаган - 6236 та хабар (Қуръон оятлари сони)"Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Гарчи ундан олдин бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам". (Юсуф сураси, 3 - оят).❗️Кўпчилик инсонлар телефонга келган биттагина хабарни қолдирмай, дарҳол очиб ўқишга шошилади. Лекин ўз жавонида турган, Аллоҳ томонидан юборилган 6236 та оят-хабарни (Қуръонни) ўқимай, эътиборсиз қолдиради.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    20 сент., 06:41

    Гуноҳ сабабли руҳга бўладиган зарар касаллик сабабли жасадга бўладиган зарардан кўра бир неча баробар кучлироқдир. Руҳингиз маъсиятнинг тазйиқи остида заифлашади. Ҳа, баъзида жасадингиз маъсият вақтида лаззатланар, лекин руҳингиз Аллоҳга талпинади.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    20 сент., 06:41

    #ҲадисУмар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади", - дедилар". Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.Шарҳ: Яъни ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. У тил билан бажариладиган амалми, бадан билан адо этиладиганми, фарзми, вожибми, суннатми, нафлми, ишқилиб, ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқ. Ислом шариати наздида "динимиз менга аҳли-аёлимнинг нафақасини вожиб қилган, ҳалол йўл билан, ҳалол луқма топиб, аҳли аёлимга тутай" деган ният билан далада ишлаётган деҳқон, дастгоҳ олдида турган ишчи, ўз касбидан қолмаётган хунарманд, ўз вазифасини адо этаётган идора ходими, ёки зиёли, ибодат қилаётган бўлади. Бундан бошқа ниятни қилган одам эса мўлжалидаги нарсасига эришиши мумкин, аммо ажру савобга етиша олмайди."Ижтимоий одоблар" китобидан.Яқинларингизг
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    19 сент., 23:51

    Ассалому алайкум! Яна бир гўзал тонгда борлигингиз учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. 🌹 Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин. Тинчликда ўтган ҳар бир кун Аллоҳниниг бизга хушҳабаридир, унга шукрона қилиш, ибодатда ўтказиш эса бизга Жаннат учун берилган калитдур. Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    19 сент., 16:29

    Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, унга зинҳор фақирлик етмайди”, деганлар.Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қизларига ҳар кеча у(сура)ни ўқишга буюрар эди.(Имом Байҳақий “Шўъабул иймон”да ривоят қилган).Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    19 сент., 13:36

    Фақирга (садақа, эҳсон) бермаган хонадон аҳли тез орада (бирор дард, хасталик етса) шифокорга беришга мажбур бўлади. Бу ҳақда фикр юритинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморларингизни садақа билан даволанглар», дедилар.Изоҳ: Садақа нафақат охират учун, балки дунёда ҳам инсоннинг молини, соғлиғини ва хонадонини турли бало-офатлардан ҳимоя қилувчи қалқондир.Яқинларингизга улашинг! https://t.me/Xayrulladomla
  • Xayrulla Domla Abdullayev

    19 сент., 09:27

    Истиғфор самарасиБир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади: 🍃 “Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга кучли истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди. 🍃 Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир. 🍃 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:‎وَمَا كَانَ اللّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ“Модомики улар истиғфор айтар