gram news
Аватар канала XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel)

@xazon_rezgi

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

ПроектыKKРазное

68,481подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • XazonRezgi (Official Channel)

    14 нояб., 02:15

    ​☀️🌤​#хайрли_тонгАССАЛОМТундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,.. Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга - АССАЛОМ ... Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб , Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ , "Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ , Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ , Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига , Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига , Минг- минг ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига , Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб , Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб , Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб , "Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...Муаллиф: ХазонрезгиКаналга обуна бўлиш 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
    1,840видео143Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    14 нояб., 01:59

    Ba’zan erkak kishining uyga oshiqishi uchun katta sabablar kerak emas…Shunchaki, ayolining birgina to‘g‘ri savoli ham munosabatlarga boshqacha iliqlik olib kirishi mumkin. 🤫❤️Men erimga shunday savol berdimki, o‘sha kundan beri uyga shoshilib keladigan bo‘ldi…Xo‘sh, qanday savol berganman deb o‘ylayapsiz? 😉
  • XazonRezgi (Official Channel)

    14 нояб., 01:29

    🆘 БЎҒИМЛАРИМ ЕМИРИЛИШИНИ 4-БОСҚИЧГА ЎТИБ КЕТГАН ЭДИ‼️ ⚠️БУ МАЪЛУМОТНИ ОХИРИГАЧА КЎРИБ ОЛИНГ⚠️Мен бир фойдали ва табиий восита топиб олдим: ✅ Артрит ✅ Артроз ✅ Грижа ✅ Остеохондроз ✅ РевматизмБу касалликларни ҳатто охирги босқичда бўлса ҳам, қийинчиликсиз даволаса бўлар экан!👇👇👇👇👇 https://tabobat.org/ost/?r=6 https://tabobat.org/ost/?r=6 https://tabobat.org/ost/?r=6👆Тўлиқ маълумотни блогимда кўриб олинг!
  • XazonRezgi (Official Channel)

    13 нояб., 19:00

    14-НОЯБР — ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК! 🎉 Бугун дунёга келган барча азиз инсонларни чин қалбимиздан табриклаймиз! Аллоҳим умрингизга умр, ризқингизга барака, қалбингизга хотиржамлик ато эцин. Ҳар бир кунингиз қувончли, ҳар бир қадамингиз омадли бўлсин. Кўнглингиздаги барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин. Яқинларингиз меҳридан, фарзандларингиз камолидан бахт топиб юринг. Юзингиздан табассум, қалбингиздан шукроналик, хонадонингиздан файзу барака аримасин! Туғилган кунингиз муборак бўлсин! 💐❤️
    2,140видео6Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    13 нояб., 14:17

    #ЁНИМДА_ҚОЛМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Директоримиз Анваржон Турсунович бу хабарни эшитиб, дастлаб ишонқирамай турдилар. Кейин эса кўзларидаги қувончни яшира олмадилар. — Агар бу ният амалга ошса, мактабимиз учун жуда катта имконият очилади, — дедилар улар, — энг муҳими, болаларимиз учун жой етишмаслиги муаммоси анча енгиллашади. Биз ҳам янги ўқувчиларни қабул қилиш имконига эга бўламиз. Бу хабар мактаб жамоаси орасида тез тарқалди. Ўқитувчилар бир-бирларини табриклаб, келажак режалари ҳақида суҳбатлаша бошлашди. Кимдир янги синфхоналарда замонавий таълим воситалари бўлишини истади, кимдир кутубхона кенгайтирилишини, яна кимдир фан лабораториялари ташкил этилишини орзу қилди. Мен уларнинг ҳар бир таклифини эшитарканман, ичимдаги ҳаяжон янада орта борарди. Қурилишга тайёргарлик жараёни ҳам бир кунда битадиган иш эмасди. Ҳужжатлар, лойиҳа, ҳисоб-китоблар ва ташкилий ишлар вақт талаб қилди. Лекин Абдуллоҳ ака бошлаган ишларини охирига етказишга қатъий бел боғлаган эдилар. Улар буни бировга ўзларини кўрсатиш учун эмас, кўнгилларида туғилган эзгу ниятни амалга ошириш учун қилаётганларини ҳар бир ҳаракатларида намоён этардилар. Орадан икки ой ўтди. Мактабда сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Ҳовли болаларнинг қувноқ овозлари, битирувчиларнинг ҳаяжони, устозларнинг самимий тилаклари билан тўлди. Қўнғироқ садоси янграганда, мен одатдагидек ўқувчиларга қараб турдим. Бир синфни битириб, катта ҳаётга қадам қўяётган ўқувчиларимнинг юзларида ҳам қувонч, ҳам ҳаяжон бор эди. Тадбир тугагач, кўпчилик уйига тарқала бошлади. Аммо мактаб ҳовлисининг ён бурчагида бошқа бир ҳаракат бошланганди...@xazon_rezgi /231
    4,29097464634256Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    13 нояб., 14:17

    #ЁНИМДА_ҚОЛМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Мен бошимни кўтариб, Абдуллоҳ акага қарадим. — Сиз билан жудаям фахрланаман, дадаси, — дея олдим холос. У киши кулимсирадилар. — Фахрланишга ҳали эрта, Дунё. Бу ишнинг олдида анча юмушлар бор. Аввало, мактаб раҳбарияти, тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашишимиз, қонуний тартибларни ўрганишимиз керак. Қурилишнинг лойиҳаси, харажатлари, рухсатномалари — ҳаммасини пухта ўйлаш зарур. Мен фақат ният қилиб қўйиб, кейин бу ишни ярим йўлда ташлаб кетишни истамайман. — Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади, — дедим мен, — бу бинонинг қадрини сиздан кўра яхшироқ тушунадиган одам бўлмаса керак. Чунки бу ерда фақат ғиштдан девор кўтарилмайди. Бу ерда болаларнинг орзуларига пойдевор қўйилади. Абдуллоҳ ака бир муддат менга қараб турдилар. Сўнг бошларини тасдиқ маъносида қимирлатдилар. — Мен ҳам худди шуни ўйлаяпман, Дунё. Қурган бинонинг деворлари бир кун эскиради, томи таъмирталаб бўлади. Аммо унинг ичида таълим олган боланинг қалбига сингдирилган илм, агар у илмни яхшилик йўлида ишлатса, узоқ йиллар яшайди. Бизнинг вазифамиз ҳам шу эмасми? Мен жавоб ўрнига жилмайдим. Баъзан инсоннинг қалбидаги туйғуларни сўз билан ифодалаш қийин бўлар экан. Ўша кеча узоқ вақт ухлай олмадим. Хаёлимда янги мактаб биноси гавдаланарди. Кенг ва ёруғ синфхоналар, янги парталар, доска олдида дарс ўтаётган ўқитувчилар, китоб кўтариб югураётган болалар... Ҳали қурилиши бошланмаган бинода гўё аллақачон болаларнинг кулгиси янграётгандек эди. Мен ўзимча ўша хоналарни бирма-бир тасаввур қилдим. Қайси хонада математика, қайси хонада она тили, қайси хонада кимё дарслари ўтилиши мумкинлигини ўйладим. Бир хонани иқтидорли болалар учун алоҳида машғулотлар ўтказиладиган жой қилиб тасаввур этдим. Яна бирида эса китоб жавонлари қатор тизилиб турган, болалар бемалол мутолаа қиладиган шинам кутубхона бўлишини истадим. Қалбимда узоқ вақтдан бери илк бор шундай ёруғ умидлар уйғонган эди. Эртаси куни Абдуллоҳ ака айтганларини амалга оширишга киришдилар. Аввало, мактаб директори билан учрашиш, бино қурилишига эҳтиёжни расмий асослаш ва тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашиш учун ҳаракат бошланди. Мактаб ҳудуди, ер майдони, лойиҳа имкониятлари ва қурилишнинг талаблари ўрганилди. Бу ишнинг шошма-шошарлик билан эмас, пухта режа асосида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.@xazon_rezgi /230
    4,120876042111Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    13 нояб., 14:17

    #ЁНИМДА_ҚОЛМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Мен жим қолдим. У киши сўзларини давом эттирдилар: — Биласиз, қўл остимдаги супермаркетлар сони ўттиздан ошиб кетди. Аллоҳга шукр, ризқимизни кенг қилиб қўйибди. Шу вақтгача топган даромадимдан масжидларга, муҳтож оилаларга, беморларга эҳсон қилиб келдим. Бу ишларимни ҳам давом эттираман, иншааллоҳ. Лекин сўнгги пайтларда кўнглимда яна бир ният уйғонди. Таълим соҳасига ҳам қўлимдан келганча ёрдам берсам-чи, деб ўйлаяпман. У киши чойларидан бир ҳўплаб, сўнг нигоҳларини менга тикдилар. — Ахир илмга қилинган сармоянинг самараси бир кунлик бўлмайди-ку, тўғрими? Бугун бир болага таълим олиши учун шароит яратиб берсангиз, эртага у билимли мутахассис, яхши шифокор, моҳир муҳандис ёки элга наф келтирадиган инсон бўлиб етишиши мумкин. Шу сабаб ҳар ўқувчига имконият бериш — бизнинг қўлимиздан келган энг савобли ишлардан бири эмасми? Шу фикримга нима дейсиз? У кишининг таклифларини тинглар эканман, кўнглимда бир-биридан турфа туйғулар жўш ура бошлади. Мен... Мен нима ҳам дея олардим? Қалбимнинг туб-тубида эса қандайдир бир овоз тинмай такрорларди: «Сизни менга умр йўлдош қилиб берган Аллоҳимга беҳисоб шукр! Қалбингиздаги бу эзгуликни янада зиёда қилсин. Сизга берган бойлигини халққа, миллат келажагига сарфлашни насиб этгани учун шукр!» Бу сўзларни ичимда такрорладим. Томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди. Кўзларимга ёш қалққанини билдирмаслик учун бир муддат бошимни эгиб ўтирдим. Менинг учун у кишининг бу таклифи шунчаки катта маблағ сарфлаш ёки янги бино қуриш истаги эмас эди. Бу — мен ҳар куни орзу қилиб, аммо ўзим амалга оширишга қодир бўлмаган ишнинг рўёбга чиқишига бўлган умид эди. Бу — қанчадан-қанча боланинг келажагига очиладиган эшик эди. Бу — қалбимдаги оғриқлар орасида ҳам ҳаёт давом этаётганини, инсон ўз дарди билан яшар экан, бошқаларнинг бахти учун ҳам нимадир қила олишини англатувчи бир ишора эди.@xazon_rezgi /229
    3,99092474474Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    13 нояб., 14:16

    #ЁНИМДА_ҚОЛМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Мен бу муаммони кўп ўйлардим. Қўшимча хоналар қурилса, яна қанча бола билим олиши мумкин! Яна қанча ота-онанинг кўнгли хотиржам бўлади! Яна қанча иқтидор эгаси ўз қобилиятини намоён қилиш имконига эга бўлади! Аммо бундай катта ишни амалга ошириш учун маблағ, рухсат ва кўплаб ташкилий масалаларни ҳал қилиш зарур эди. Мен эса ўзимнинг оддий ўқитувчилик вазифамдан ташқаридаги бу муаммони қандай ҳал қилишни билмасдим. Шу орада бир нарсани пайқай бошладим: Абдуллоҳ ака менинг мактабдаги ишларимга аввалгидан ҳам кўпроқ қизиқар, баъзан уйга қайтганимда кун давомидаги воқеалар ҳақида сўрар, баъзан эса ўзим гапирмасам ҳам, хаёлим бандлигини сезиб қолардилар. У киши ҳар бир ишимни зимдан кузатиб юрар эканлар. Мен эса бундан бехабар, ўзимнинг кундалик ташвишларим билан банд эдим. Бир куни кечки овқатдан сўнг дастурхонни йиғиштириб, чой дамлаб келдим. Абдуллоҳ ака одатдагидек шошилмасдан чойларини ичиб ўтирардилар. Мен рўпараларига ўтириб, эртанги дарсларим ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда у киши кутилмаганда менга юзландилар. — Дунё, сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим, — дедилар юзимга меҳр билан тикилиб. Овозларида одатдагидан бошқачароқ жиддийлик бор эди. — Эшитаман, дадаси, — дедим мен. У киши бироз сукут сақлаб турдилар-да, сўнг гап бошладилар: — Мактабингиздаги ўқувчилар сони анча кўпайиб кетибди. Сиз айтган муаммони ҳам ўйлаб кўрдим. Нима дейсиз, мактабингиз ёнига қўшимча бино қуриш учун ҳомийлик қилсам, бу ишимни қувватловчилар топилармикан? Икки ёки уч қаватли, ўттизта хонаси бўлган янги бино қуриб, фойдаланишга топшириш учун ҳокимият ва маориф бўлимига таклиф билан чиқсамми, деб кўпдан буён ўйлаяпман. Мен қўлимдаги чойни дастурхонга қўйишни ҳам унутиб, у кишига тикилиб қолдим. — Нима дедингиз, дадаси? Мактабга янги бино қуришними? — дея олдим ҳайратимни яшира олмай. Абдуллоҳ ака жилмайдилар. — Ҳа, Дунё. Нимага ҳайрон бўласиз? Сиз бу мактаб учун қанча меҳнат қилаётганингизни кўриб юрибман. Эрталаб кетасиз, тушликдан кейин ҳам қайтмайсиз. Баъзан уйга келганингизда ҳам ўқувчиларингизнинг дарди билан яшайсиз. Бир бола бирор натижа кўрсатса, ўзингиз ютуққа эришгандек қувонасиз. Шунча меҳнатнинг самарасини кўриб туриб, қўлимдан келган ёрдамни бермасам, мен қандай қилиб хотиржам яшайман?@xazon_rezgi /228
    4,03010255341Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 19:00

    🎉 23-СЕНТЯБРДА ТУҒИЛГАН АЗИЗЛАРИМИЗ! 🎉 Бугун сиз учун энг гўзал кунлардан бири — таваллуд айёмингиз! 🥳💐 Сизни чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Янги ёшингиз бахт, қувонч, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва гўзал кунларга бой бўлсин. 🙂✨ Ҳар бир эзгу ниятингиз ижобат, қалбингиздаги орзуларингиз рўёбга чиқсин. Ҳаётингиз доимо меҳр, муҳаббат ва файз-баракага тўла бўлсин! 🌷 🎂 Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Янги ёшингиз қутлуғ ва омадли келсин! 💝
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 16:44

    📌Диққат чегирма!📌Эндиликда #Тавқи_лаънат асарини тўлиқ ҳолда чегирма асосида 10.000 сўмга олиб бир нафасда ўқишингиз мумкин. Бунинг учун Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига керакли суммани жойлаб тўлов чеки нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборишингиз кифоя.
    2,76096211Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 16:42изменён

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Аммо тўда "ичкаридагилар" унинг асл башарасини яхши танишарди. Шукур аптекачи пулни яшириш билан бирга, баъзи одамларни ҳам алдаб, улардан ўз манфаати учун фойдаланарди. Олмос Шукурни кузатар экан, бир нарсага ишонч ҳосил қилди: бу одам қўрқоқ эмас, пасткаш эди. Қўрқоқ одам хавф олдида қочади. Шукур эса хавфни бошқаларнинг зиммасига юклаб, ўзини қутқаришга уринарди. Олмос унинг олдига борганда, Шукур аввал жилмайди. — Ҳа, Олмос ака, хизмат? — Гаплашгани келгандим Шукурнинг юзидаги табассуми сўнди. — Қандай гап? — Пул ҳақида. Шукур бир зумда ўзини довдирликка солди: — Қайси пул? — Буни сен биласан, Шукур. — Мендан шубҳаланяпсизми? Олмос унга яқинлашди. — Мен шубҳаланмайман. Мен аниқ далиллар билан биламан. Шукурнинг юзи ўзгарди. — Нимани?
    2,79010382352196Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 16:42

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)🍂Шомирза Олмосни одатда бир ўзини алоҳида чақирмасди. Янги ҳўжайин кимнидир ёлғиз қабул қилса, демак, гап оддий иш ҳақида эмаслигини унинг одамлари яхши биларди. Ўша куни ҳам Шомирза қоронғи хонада ёлғиз ўтирган, стол устидаги телефонга қараб хаёл суриб қолган эди. Олмос кириб келгач, у бошини кўтарди. — Ўтиринг , Олмос ака. Олмос у кўрсатган жойга жимгина ўтирди. Шомирза бир муддат унга тикилиб турди-да, секин гап бошлади: — Айланмада пул камайиб қолса, мен биринчи навбатда ташқи душманни эмас, ичкаридан қўл узатаётган одамни қидираман. Шу кунларда сезганим шуки Салим акамнинг давриларидан кўра ҳозир тушумнинг шашти анча паст. Олмос индамай гапнинг буромадини кутиб тураверди. — Бир неча ойдан бери гиёҳванд моддалар савдосидан тушаётган пул ҳисобида камомад бор,— деди Шомирза Олмосни ўзига яқин олган ҳолда,— аввалига
    2,72089552716121Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 16:42

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Хуршида Камоловна телефонини қўлига олди. У Исаматдан Олмоснинг рақамини сўрамоқчи бўлди. Қўнғироқ қилишга бир неча марта уринди-ю, ҳар сафар тўхтади. — Йўқ... — деди у ўзича. — Мен биринчи бўлиб қидирмайман. Кўзларига ёш қалқди. — Агар мени кўришни истаган бўлса, ўзи келарди... Аммо Хуршида Камоловна бир нарсани билмасди: Олмос уни кўришни истамагани учун эмас, аксинча, унинг ҳаётига хавф солиб қўйишдан қўрққани учун учрашишдан ўзини тийиб юрган эди. Шу кеча Олмосга профессордан қўнғироқ бўлди. — Олмос ака... — деди профессор оғир тин олиб, — мен сиздан узр сўрашим керак. Олмоснинг юраги ортга тортиб кетди — Нима бўлди, Исамат? Ё Марғуба... — Марғуба яхши. Операция чоклари яхши битяпти. Ундан ҳавотир олманг. Фақат, мен...— Айтаверинг, Исамат? Яна бошқа бирор гап бўлса эшитишга тайёрман.— Олмос ака. Бугун ҳузуримга Хуршида
    2,71095544517111Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 16:41

    🔥 ПРЕМЬЕРА 🔥Хазонрезги қаламига мансуб ўткир сюжетли детектив асар:#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ🖇Бирга ўқиймиз 📖@xazon_rezgi
    2,730видео24231944Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 16:39

    Раъно хам ман яхши курган адибларни яхши кураркан Ман айник,са Икки эшик ораси романини севиб йиглаб у́к,ийман Асар к,ахрамони к,ора аммани хайкал очилиши маросимига олиб борган амманинг фарёди йиґлатарди Мана хозир шуни эслаб ёзвотману ку́зларимдан дурриллаб ёш ок,вотти Гулбахорой сиззи асарларингизни У́ткир Хошимов ва Тохир Малик сингари адибларнинг асарларига у́хшатаман
    2,7902184111Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 16:39

    Укитувчиларда адибам хар кандай укувчини кунглига йул топа оладиган.укитувчи,хаетда мохир актер булиши керак
    2,790811Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 15:36

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР асарини тўлиқ бир нафасда ўқишни истаганларРахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536пластик картасига 10.000 сўм тўлаб тўлов чекини @Yusupova_Sabo га юбориб канал линкини олишингиз мумкин.
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 15:35

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭРМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Шу пайт кўзим мени берилиб тинглаётган Миркамолга тушди ва нигоҳимни бошқа тарафга қаратиб ишонч билан гапимни давом эттира кетдим:- Ойижонимнинг айтишлари бўйича бундан бир неча ўн йиллар илгари ўғил болаларга бирданига Асадбек дея исм қўйиш урф бўлиб кетибди. Нега дейсизми? Негаки ўша вақтлари маҳоратли устоз ёзувчи Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" номли бир неча томли романлари дунё юзини кўрган ва яшин тезлигида оммалашган экан. У асар ҳали ҳануз ўқимишли, ҳали ҳануз ўзбек адабиётининг энг севимли, ноёб, дурдона асарларидан ҳисобланади. Йиллар ҳукми таъсир кўрсата олмайдиган асарлар сирасига киради бу асар. Энг қизиғи нима айтайми? Романнинг бош қаҳрамони Асадбек аслида ижобий эмас, салбий қаҳрамон ҳисобланади. Бироқ ёзувчи унинг кечмишларини шу қадар маҳорат билан тасвирлаган-ки, Асадбек тўғридан- тўғри китобхонлар
    4,1301235833266Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 15:34

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭРМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)- Давом этавер, -дедим бироз тин олган Нилуфарни берилиб тинглар эканман,- фикрларинг мен учун жуда ҳам қизиқ. - Отабек нафақат Кумушни, балки Зайнабни ҳам оро йўлда қолдирган. Хўп у Зайнабга уйлангунча тақдир измидан чиқа одмагандир, бироқ Кумуш Тошкентга келгач ҳар иккала аёлига адолат қилиш пайидан бўлса бўларди-ку? Шунда Зайнабнинг фикри бузилмаган бўлармиди? Анвар образига келсак менга у Отабекдан кўра мардроқ, шижаотлироқ, ўз фикрига эгароқ бўлиб туюлади. Унинг суюклиси Раъно ҳам Анварга жуда мос мард қиз. Адбатта Раъно севгимиз учун энг муносиб қиз. Бироқ танлаш борасида кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди деганларидек менинг кўнглим Кумушга чопаверади.- Баракалла, Нилуфар. Сендек қиз билан танишганимдан жуда ҳурсандман. Бу дунёда ҳар бир инсоннинг ўз айтар сўзи бўлиши керак деб ҳисоблайман. Менга айниқса сенинг
    3,95075423421Открыть в Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 сент., 15:34

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭРМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)- Ҳаа,- дедим ҳотиржамликни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиб,- бошлангани рост, аммо гулларнинг раъноси эмасман. Шунчаки оддий Раъноман. Сизлар учун Раъно Акбаровна. - Раъно Акбаровна, ана энди адабиётнинг сеҳрли олами ҳақида маърузангизни бошласангиз ҳам бўлади. - Адабиёт ҳақиқатдан ҳам сеҳрли олам,- дедим тинимсиз асабимга тегишга интилаётган йигитчага қараб, - айтганча исминг нима? - Миркамол менинг исмим, нимейди? - Ҳеч нима,- дедим унинг ўзига ўхшаб беписандлик билан,-сўраб бўлмайдими? Шунчаки танишгим келди. Бор гап шу. Ҳозир эса бутун синфга савол бермоқчиман. Охирги марта ўқиган бадиий китобингиз қайси ? Сизнинг хаёлларингизни ларзага солган китобий қаҳрамон қайси?- Жанбўбў, устоз. Ундан кейин Жумонг, Наруто,- атайдан ишшайганча жавоб қайтарди Миркамол- Миркамол, мен сендан фильм ёки мультфильм
    4,1001224831163Открыть в Telegram
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота