gram news
Аватар канала QONUNCHILIK TARG'IBOTI

QONUNCHILIK TARG'IBOTI

@yuristjied

Huquqiy targ'ibot kanali!!! ✅ Huquqiy yangiliklar ✅ Qonunchilikdagi o'zgarishlar ✅ Huquqiy muammolarga yechimlar Huquqiy maslahatlar va murojaatlar uchun bog'lanish. @qonunchilik_targiboti_adminbot

ПроектыKKПраво

1,060подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    19 сент., 19:09

    #биласизмиАгар хотин-қизга нисбатан тазйиқ ёки зўравонлик содир этилса ёки унинг хавфи мавжуд бўлса, у ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ҳимоя ордери беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.📌 Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг муҳим ҳуқуқий механизмларидан биридир.⏱ У зўравонлик факти ёки хавфи аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида, 30 кунгача муддатга берилади.⚖️ Агар хавф сақланиб қолса, унинг амал қилиш муддати суд томонидан кўпи билан 1 йилгача узайтирилиши мумкин.📖 ЎРҚ–561-сон Қонун, 23-модда.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    19 сент., 18:47

    Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    19 сент., 18:47

    Ҳукуматнинг 493-сон қарори (17.09.2026 й.) билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муассасаларда бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш тартиби белгиланди.🔹 Муассасаларга: ▪️ пулли хизматлар кўрсатиш; ▪️ маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш; ▪️ тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш; ▪️ мол-мулкни ижарага бериш имконияти берилди.💰 Олинган маблағлар муассасаларни ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.♿️ Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-меҳнат реабилитацияси ва касбга ўргатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.📌 Шунингдек, айрим амалдаги қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    19 сент., 18:47

    Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    19 сент., 18:47

    Ҳукуматнинг 501-сон қарори (17.09.2026 й.) билан педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контрактга чегирма бериш тартиби белгиланди.🔰 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагоглар фарзандларининг контракт тўловига 30% чегирма берилади.👨‍👩‍👧‍👦 Агар педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМида ўқиса, чегирма ҳар бир фарзандга алоҳида қўлланилади.❌ Чегирма қуйидагиларга татбиқ этилмайди: ▪️ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида; ▪️ хорижий ва нодавлат ОТМларда; ▪️ қўшимча ва табақалаштирилган контракт асосида; ▪️ хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари ва факультетларида таҳсил олаётганларга.📲 Педагогнинг фарзанди эканлиги электрон тизим орқали тасдиқланса, чегирма автоматик қўлланилади.⏳ Ариза 2 иш кунида кўриб чиқилади.📌 Чегирма ҳар бир ўқув йили учун бир марта қўлланилади.❗️
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    17 сент., 16:03

    📌 МУРОЖААТЛАР ҚАНДАЙ ПРИНЦИПЛАР АСОСИДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ? ⚖️ Қонунийлик. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёни қонун талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.⏱️ Ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш. Мурожаат белгиланган тартибда, ўз вақтида ва мазмунан тўлиқ кўриб чиқилиши лозим.⚖️ Талабларнинг бир хил лиги. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонунда белгиланган талаблар бир хил қўлланилиши керак.🛡 Ҳуқуқ ва қонуний манфаатларга риоя. Мурожаатни кўриб чиқишда шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши лозим.🚫 Бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёни асоссиз чўзилмаслиги ва ортиқча бюрократик тўсиқларга олиб келмаслиги керак.🔎 Шаффофлик. Давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги таъминланиши керак.Каналга уланиш
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    17 сент., 16:03

    📌 СУВДАН ФОЙДАЛАНИШДА НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛАДИЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 сентябрдаги 488-сон қарори билан сувдан фойдаланиш устидан давлат назоратини такомиллаштириш чоралари белгиланди.🚁 20 ТА ДРОН Инспекцияга 20 та учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат берилди.📹 БОДИ-КАМЕРАЛАР. Текширувларда боди-камералардан фойдаланилади. Уларни ҳисобга олиш ва фойдаланиш «suvnazorat.uz» тизими орқали қайд этилади.🔐 ВИДЕО МАТЕРИАЛЛАР ҲИМОЯЛАНАДИ. Материалларни таҳрирлаш, ўчириш ёки шахсий қурилмалар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларга кўчириш тақиқланади.⏱️ МУҲИМ МУДДАТЛАР. 6 ой — аудио ва видео материаллар сақланади. 1 йил — рухсат берилган материаллар сақланади. 5 иш куни — дронлардан фойдаланишга рухсат бериш хулосаси. 10 иш куни — материалларни тақдим этиш сўровини кўриб чиқиш.🏢 Шунингдек, ҳудудий бошқармаларда мониторинг бўлимлари
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    17 сент., 16:03

    📲 ИИВ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ ПОРТФОЛИО АСОСИДА КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИЎзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан таълим олувчиларнинг рақамли портфолиосини «ўқув-карьера» ахборот тизими билан интеграция қилиш белгиланди.Бу қандай ишлайди?📌 1. 5 ЙИЛЛИК КУЗАТУВ Битирувчиларнинг хизмат фаолияти 5 йил давомида кузатиб борилади.🎓 2. ШАХСИЙ ЎҚУВ-КАРЬЕРА МОДЕЛИ. Портфолио маълумотлари асосида ҳар бир битирувчи учун индивидуал «ўқув-карьера» модели яратилади. Қўшимча билим ва кўникмалар зарур бўлса, навбатдан ташқари малака ошириш курсларига жалб этилади.📈 3. КАРЬЕРА САЛОҲИЯТИ ПРОГНОЗИ. Портфолио асосида битирувчининг хизмат фаолиятидаги ўсиш салоҳияти прогноз қилинади ва «истиқболли карьера» модели бўйича тавсиялар берилади.👥 4. КАДРЛАР ЗАХИРАСИ. Касбий ривожланиш даврида шаклланган кўникмалар ва эришилган натижалар
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    17 сент., 16:03

    📚 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини трансформация қилиш белгиланди.🎓 2030 йилга қадар соҳада таълим кластери қуйидаги узлуксиз тизим асосида жорий этилади:МАКТАБ → ЛИЦЕЙ → ТЕХНИКУМ → ОЛИЙГОҲ → ТАРМОҚ → МАЛАКА ОШИРИШБунда замонавий ўқитиш технологиялари, рақамли ечимлар ва мақсадли ўқув механизмларини жорий этиш орқали ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини шакллантириш кўзда тутилган.Яъни, кадрлар тайёрлаш жараёни таълимнинг бир босқичи билан чекланмасдан, узлуксиз касбий таълим ва малака ошириш тизими асосида ташкил этилади.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    15 сент., 18:47

    #Қонунчиликдаги_янгиликлар 📜 Мазкур Қонун (ЎРҚ–1174-сон, 11.09.2026 й.) билан ❗️ Алимент ва педагогик фаолият бўйича янги қоидалар белгиланди.💵 Давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмайди.✅ Шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ундириладиган алимент миқдорини камайтириш ҳақидаги ишларга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари жалб этилади.🚫 Вояга етмаганларга нисбатан педагогик фаолият жараёнида жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар 1 йил давомида педагогик фаолият билан шуғуллана олмайди.Бу чеклов: 🔸 мактабгача таълим; 🔸 умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; 🔸 профессионал таълим; 🔸 болалар учун қўшимча таълим ташкилотларига татбиқ этилади.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    15 сент., 18:47

    #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган тарбиячиларга жарима солинади.📜 Қонун (ЎРҚ–1174-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.⚖️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбурияти юклатилган шахс томонидан:🔹 тарбия ва таълим бериш жараёнида болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш;🔹 болани камситиш, хўрлаш ёки таҳқирлаш содир этилса ва бунда жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса; 💰 БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади.👆 Яъни, таълим ва тарбия жараёнида болага нисбатан зўравонлик ёки уни камситиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.📌 Эслатма: мазкур норма жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлмаган ҳолатларга нисбатан
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    14 сент., 13:03

    #Қонунчиликдаги_янгиликлар 📌 Суд ишларига аралашиш учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилди ЎРҚ–1176-сон, 11.09.2026 й. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ⚖️ Жиноят кодексидаги ўзгариш Суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёки адолатсиз суд ҳужжати чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун жавобгарлик белгиланди. 🔹 Жазо: — 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; — 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; — 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. 📍 Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга суд биносида тартибни бузиш орқали судга ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди. 📄 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    14 сент., 13:02

    Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    14 сент., 13:02

    #Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚖️ Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби такомиллаштирилди 📄 ЎРҚ–1175-сон, 11.09.2026 й. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 🔹 Махсус марказга жойлаштириш муддати Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи шахсни махсус марказга олти ойгача жойлаштириш мумкин. Жойлаштириш ва ундан чиқариш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 🔹 Бепул юридик ёрдам олиш имконияти кенгайди Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши белгиланди. 🔹 Банк картасини тиклашда қулайлик Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар банк картасини тиклаш учун тижорат банкига мурожаат қилишни «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори тасдиқлаган ишончнома орқали амалга оширишлари мумкин. 📌 Қонун расмий
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    14 сент., 13:02

    #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ҳарбий хизматга қабул қилишда тиббий текширув тартиби белгиланди Адлия вазирлиги муддатли ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича тиббий текширувдан ўтказишга оид ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. 📄 Рўйхат рақами: 3939 📅 2026 йил 14 сентябрь 🔎 Текширув Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ўтказилади. 🧪 Текширув 2 босқичда амалга оширилади: 1️⃣ пешоб намунаси экспресс-тестда текширилади; 2️⃣ натижа мусбат бўлса, пешоб ва (ёки) қон намуналарида масс-спектрометрик идентификация ўтказилади. ❗️ Натижаси мусбат бўлган ёки зарур намуналарни топширишдан бош тортган фуқаролар ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтказилмайди. 🔐 Текширув натижалари ва олинган маълумотлар махфий сақланади.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    8 сент., 16:46

    📌 ЖПК 82-моддаси: Айблаш ва ҳукм қилиш учун асосларини #биласизми​Ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак:​🎯 1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; ​📍 2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш; ​👤 3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги; ​🧠 4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари; ​🪪 5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    8 сент., 16:46

    #Қонунчиликдаги_янгиликлар📄 Қарорга кўра:✅ Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё минтақавий ўқув марказлари юридик шахс мақомини сақлаган ҳолда ИИВ Малака ошириш институтининг филиалларига айлантирилади.✅ 2027 йил 1 январдан мазкур филиаллар раҳбар ва ходимларига Институтнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган пул таъминоти қўлланади.✅ Институтнинг Нукус филиали касбий тайёргарлик факультети негизида Сержантлар тайёрлаш маркази қайта ташкил этилади.✅ Бошқа вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш мутахассисларини ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади (1 соат учун БҲМнинг 12%и).✅ 2026/2027 ўқув йилидан Академия таълим тизими дунёнинг топ-1000 университетлари ва «Янги Ўзбекистон» университети тажрибаси асосида ўзгартирилади. Факультет ва кафедралар мақбуллаштирилиб, «таълим – тадқиқот – амалиёт» интеграциясини таъминловчи мактаблар
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    5 сент., 10:57изменён

    #Биласизми #Солиқ_имтиёзлари⭐️ Қонунчиликка кўра, айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланиши белгиланган:➡️ 1 йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилиш;➡️ 1 йил давомида ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик;➡️ 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларининг ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 бараваридан ошмаган қисмини тўлаётган солиқ тўловлари ҳисобидан чегириб ташлаш.Каналга уланиш 👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    3 сент., 13:59изменён

    Каналга уланиш 👉👉 @yuristjied
  • QONUNCHILIK TARG'IBOTI

    3 сент., 13:59

    Каналга уланиш 👉👉 @yuristjied