Последние посты

YURISTKADR
23 сент., 14:43
#суд_ишлариФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Артур Худайбергановга ташаккур!Бугун у ҳимоямдаги хусусий банкка нисбатан собиқ ходим томонидан киритилган ишга тиклаш ҳамда моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги суд иши юзасидан адолатли қарор қабул қилди.Қарши томоннинг асосий позицияларидан бири ходим билан меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки вакиллик органи розилиги олинмаган деган важ эди.Иш берувчи хусусий ташкилот. Унда жамоа шартномаси мавжуд эмас. МК 164-моддасига асосан агар жамоа шартномаси ва жамоа келишувида кўрсатилган бўлсагина, ходимни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олинади. Бизда жамоа шартномасининг ўзи бўлмаганлиги учун касаба уюшмаси ёки вакиллик органи розилиги олинмаган. Ва бу қонунбузилиш ҳисобланмайди.Анчадан бери давом этаётган бу иш бугун якунланди. Судья Артур Худайбергенов маслаҳатхонадан чиқиб, ходимнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилди. Судья биз келтирган важларга тўлиқ қўшилди.👉@yuristkadr4,070Открыть в Telegram
YURISTKADR
23 сент., 13:02
Меҳнатга доир бир суд ишимизда жавобгар ташкилот раҳбари МК 157-моддаси бўйича қўшимча келишувни буйруқ чиққанидан кейин ходимга имзолатганини тан олди. 👉@yuristkadr5,460Открыть в Telegram
YURISTKADR
23 сент., 12:59
Меҳнатга доир бир суд ишимизда жавобгар ташкилот раҳбари МК 157-моддаси бўйича қўшимча келишувни буйруқ чиққанидан кейин ходимга имзолатганини тан олди.👉@yuristkadr5,480Открыть в Telegram
YURISTKADR
23 сент., 12:37
Бир танада беш одамТуманлар ва туманлараро судларида девонхона мудирлари деган суд ходимлари бор. Ҳар нарсага балогардон ўшалар.Келаётган ариза-шикоятлар ҳам, кирим-чиқим ҳужжатлари ҳам, ижро интизомини назорат қилиш ҳам, таҳлиллару-умумалаштириш ҳам ва энг асосийси, шу суддаги кадрларга доир иш юритиш ҳам унинг зиммасида.Бир танада беш одам деса бўлади.Манба: судларимиз👉@yuristkadrTelegramSUDLARIMIZБир танада беш одам Туманлар ва туманлараро судларида девонхона мудирлари деган суд ходимлари бор. Ҳар нарсага балогардон ўшалар. Келаётган ариза-шикоятлар ҳам, кирим-чиқим ҳужжатлари ҳам, ижро интизомини назорат қилиш ҳам, таҳлиллару-умумалаштириш ҳам…6,270Открыть в Telegram
YURISTKADR
23 сент., 12:05
переслано из @sudlarimiz
#муносабатОлий суд раҳбариятининг маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан Давлат раҳбарига қилган тақдимоти юзасидан қисқача фикр.👉@sudlarimiz
YURISTKADR
23 сент., 11:44
Судья робот эмасУлар ҳам бошқалардек тўй-ҳашамлару, маъракаларда юришга ҳақли. Шахсан мен судьяларни кафе ва ресторанларда оддий одамлардек дам олиб ўтиришини, ўйин-кулгу қилишини жуда оддий қабул қиламан. Бу унинг мутлақо шахсий хаёти деб ҳисоблайман. Муайян суд ишига алоқадор тараф билан бўлмаса бўлди бунда.Шунингдек, унинг бошқа шахслар билан фуқаролик муаммоларию, низолари ҳам унинг ўзига тегишли. Масалан, судья ажрашаётган бўлса, ёки қўшниси билан уй-жой масаласида низолашаётган бўлса, бу унинг судьялик фаолиятига таъсир ўтказмаслиги керак. Ёки бу иши учун уни маломат қилиш жиддий хато бўлади.Ахир, судья робот эмас, бошқалар каби одам у ҳам.Манба: судларимиз👉@yuristkadr6,520Открыть в Telegram
YURISTKADR
23 сент., 10:52
переслано из @sudlarimiz
#ҳазилЧидасанг шу!Икки судья бир хил ишни кўриб чиқиб, лекин икки хил қарор чиқарибди.Бечора қонун улардан сўрабди:— Мен битта эдим-ку, нега қарорлар икки хил?Судьялардан бири:— Тўғри, сен биттасан.Иккинчиси қўшибди:— Лекин биз сени ҳар хил ўқиймиз. Чидасанг, шу.👉@yuristkadr6,720Открыть в Telegram
YURISTKADR
23 сент., 10:32
Олий суд раҳбарияти кеча давлатимиз раҳбарига маъмурий судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тақдимот ўтказди.Бироздан сўнг, бу тақдимот ҳақида қисқача фикримни билдираман.👉@yuristkadr


7,170Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 18:26
#бу_муҳим➖Боланинг онаси ишламайдими, боланинг тарбияси билан бандми, демак, отага бола тарбияси билан боғлиқ меҳнат имтиёзлари қўлланилмайди.МК 410-моддасининг талаби шу.👉@yuristkadr
YURISTKADR
22 сент., 15:05изменён
#қисқартиришҚисқартириш ҳақидаги тасаввуримизни янада бойитамизЯна бир бор Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига қараймиз:2) технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги. Демак, ўртоқлар, қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қуйидаги сабаблар бўлиши керак: 1. Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши; 2. Ишлар, маҳсулотлар, хизматлар хажмининг қисқариши.Буларсиз қисқартириш ҳақиқий ҳисобланмайди ва ўртада низо чиққанида, иш берувчи ана шу расмий сабаблар ва омилларни асослаб, исботлаб бериши шарт. Акс ҳолда, чатоқ бўлади.Ўтган сафар мана бу постда юқоридаги омиллар ҳақида айрим фикрларни билдирган эдим. ҲозирTelegramYURISTKADR#қисқартириш Қисқартиришнинг нозик жиҳатларидан бири ҳақида айтиб берайми? МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан қисқартиришга олиб келувчи омиллар қуйидагилардир: 1. Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши; 2. Ишлар…4,670Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 13:05
5,960Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 10:06
⚖️ Аdvokatlar va huquqshunoslar uchun Istanbulda stajirovka💫📅 Oʼtkazilish sanasi: 8–15 noyabrUshbu stajirovka dasturida sizga advokat Azimjon Zuxurov hamda advokat Shaxzoda Abdullayevalar hamrohlik qiladi!🌟 Sizni mintaqaning eng yirik ishbilarmonlik va huquqiy markazlaridan biri boʼlgan Istanbul shahrida oʼtkaziladigan noyob kasbiy stajirovkaga taklif etamiz! Bu Turkiyaning huquq tizimiga chuqur kirib borish, xalqaro amaliyotni oʼrganish va ishbilarmonlik aloqalari tarmogʼini kengaytirish uchun ajoyib imkoniyatdir.💼 Stajirovka dasturiga nimalar kiradi? Intensiv hafta davomida sizni eksklyuziv tashriflar va uchrashuvlar kutmoqda:⚖️ Sud va huquqni muhofaza qilish organlari; 📜 Notarial idora; 🏢 Yetakchi yuridik firmalar; 🏛 Аrbitraj markazlari; 💨 Istanbul Moliya Markazi (Istanbul Financial Center);🎁 Dastur bonusi: Istanbul boʼylab mualliflik ekskursiyasi — siz tarix,
7,370Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 09:35изменён
КАДР ТЕКШИРУВ КОМИССИЯСИДА БЎЛСА, У ҲАМ ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИЛАЁТГАН ОБЪЕКТДА БЎЛИШИ ШАРТМИ?САВОЛ. Бугунги дарсда тингловчиларимиздан бири берган савол: давлат фуқаролик хизматида ишлаётган кадрлар хизмати ходими хизмат текшируви комиссиясига кирган бўлса ва хизмат текшируви ходим назорат ўтказган бошқа жойдаги объект бўйича ўзтказилаётган бўлса, кадрлар хизмати ходим ҳам бутун текширув муддати давомида ўша объектда бўлиши шартми?ЖАВОБ.Йўқ, ундай эмас деб ўйлайман. Бирорта қонун ёки қонуности ҳужжатида бундай талаб мавжуд эмас. Биласизми, ҳаммаси хизмат текширувини қандай ташкил этиш ва ишларни қандай тақсимлашга боғлиқ. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддасида давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан хизмат текшируви ўтказилганда, комиссияга кадрлар хизмати ходими, юридик хизмат ходими ҳам кирсин дейилган, тўғрими?Дейлик, комиссия раиси сифатида раҳбар ўринбосариTelegramYURISTKADRДавлат фуқаролик хизмати бўйича ўқув жараёнлари қизғин давом этмоқда. Бизда ҳозир қурилиш назорати бўйича инспекциянинг ҳудудий бошқармалари Инсон ресурслари (кадрлар) хизмати ходимлари малака оширмоқда. Асосан, давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатини…5,890Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 09:26
Давлат фуқаролик хизмати бўйича ўқув жараёнлари қизғин давом этмоқда.Бизда ҳозир қурилиш назорати бўйича инспекциянинг ҳудудий бошқармалари Инсон ресурслари (кадрлар) хизмати ходимлари малака оширмоқда.Асосан, давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатини ташкил этишнинг алоҳида ҳусусиятлари ҳақида гаплашяпмиз. Бугун меҳнат интизоми, интизомий жазо ва хизмат текшируви мавзуларини гаплашдик.Давлат фуқаролик хизматчиларига доир ўқув жараёнларини ташкил этишда ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Солиқ қўмитаси фаол.Мана энди бу сафга қурилиш назорати бўйича инспекция ҳам қўшилди.👉@yuristkadr


6,320Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 08:37
переслано из @kadr_yurist
“YURIST VA KADR” NTMда қурилиш соҳаси мутахассислари иштирокидаги дарс жараёнлари!📚Лавҳада дарсларни меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис устозларимиз, адвокат Сайдали Мухторалиев олиб бормоқдалар.Кейинги офлайн гурухларимиз 5 октябрдан бошланади, гуруҳларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:👩💻@yuristkadr_menejer☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 93-444-48-71, 90-993-18-80
YURISTKADR
22 сент., 07:42
7,300Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 06:45изменён
Аҳмедов Олимхўжа Мухаметхон ўғли Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланибди.Ажойиб танлов! Олимхўжани шахсан яхши танийман ва виждонли ҳамда ҳалол мутахассис сифатида биламан. Муҳими, меҳнат ҳуқуқи соҳасига жуда яқин ва бу соҳанинг муаммоларини ўз танасида хис қилган шахс.Олимхўжа укамизга муваффаққият тилайман. Унинг даврида Наманган меҳнат ҳуқуқи соҳасида бошқа ҳудудларга ўрнак бўладиган даражага чиқсин деб ният қиламан.👉@yuristkadr
8,720Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 05:47
Меҳнат шартномасини ўзгартириш.Меҳнат шартномасини ўзгартириш амалиёти ҳақида гапирганда, бугунги кунда кўплаб HR ва кадрлар хизмати ходимларида бироз нотўғри, узр нотўғри демай, тўлиқ бўлмаган тушунча бор.Улар меҳнат шартномасини ўзгартириш деганда, аксар ҳолларда ходимларни бошқа ишга ўтказиш амалиётини тасаввур қилишади. Бироқ, бу жуда чекланган даражадаги тасаввур.Меҳнат кодексининг 133-моддасига асосан меҳнат шартномасини ўзгартириш қуйидаги асослардан (яъни турлардан) иборат:меҳнат шартларининг ўзгариши;ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва меҳнат шартларини ўзгартириш деярли бир хил маънога эга иккита алоҳида тушунчалардир. Чунки биламизки,8,070Открыть в Telegram
YURISTKADR
22 сент., 04:36
8,410Открыть в Telegram
YURISTKADR
21 сент., 15:46
Бугун ФИБ Урганч туманлараро судида имзоланган келишув битимиз тасдиқлаб берилмади.Нима эмиш, биз даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза беришимиз керакмиш.Келинглар мундоқ қилайлик, ундан кўраси ФПКнинг 166-моддасидаги "суд тарафларни яраштириш учун чоралар кўради" деган қоидани ФПКдан чиқариб ташлайқолайлик. Ёки келишув битимларини тасдиқлайдиган бошқа судларни ташкил қилайлик. Чунки айрим фуқаролик судларига малол келаётганга ўхшаяпти бу нарса.👉@yuristkadr9,320Открыть в Telegram
