gram news
Аватар канала З.Э.Мавлонов (депутат)

З.Э.Мавлонов (депутат)

@zuhriddinmavlonov

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлонов Зуҳриддин Эркиновичнинг расмий саҳифаси

ПроектыKKПолитика

1,680подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    15 янв., 06:33

    переслано из @parlamentdangapiramiz

    Қўлида дипломи бор шифокордан яна имтихон олишнинг нима кераги бор?@parlamentdangapiramiz
    177видео1621Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    15 янв., 04:07

    Кун қадри🌤️ Ҳар тонгда ўзингиздан сўранг: “Агар бу кун ҳаётимдаги сўнгги кун бўлса, мен бугун қилмоқчи бўлган ишларимни барибир қилармидим?”📍 Бу - Стив Жобснинг ҳаёт ҳақидаги энг машҳур саволларидан бири. Бу савол - ҳар бир кунни қадрлаш, муҳим нарсаларга эътибор қаратиш ва орқага суриб келаётган ишларимизни амалга оширишга ундайди.⏳ Ҳаёт қисқа, вақт эса тез ўтади. Аслида муҳим бўлган нарсаларни англаш учун ўзимизга шунчаки тўғри савол бериш кифоя. Ҳар бир кунингизни қадрланг ва маъноли ўтказинг.@zuhriddinmavlonov
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    14 янв., 14:02

    🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. (2-қисм)Унда аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.Муҳокама давомида депутатлар томонидан тиббий хизматлар сифати ва очиқлигини ошириш, мутахассисларнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа юзасидан қатор таклиф ва эътирозлар билдирилди.@zuhriddinmavlonov
    514видео1722Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    14 янв., 13:57изменён

    🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. (1-қисм)Унда аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.Муҳокама давомида депутатлар томонидан тиббий хизматлар сифати ва очиқлигини ошириш, мутахассисларнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа юзасидан қатор таклиф ва эътирозлар билдирилди.@zuhriddinmavlonov
    176видео1031Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    14 янв., 06:52

    🇺🇿 Азиз Ватан ҳимоячилари! Сизларни 14-январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.🇺🇿 Бу байрам фақат қўлида қурол тутган мард ўғлонларнинг эмас, балки Ватан ҳимоячиларини дунёга келтириб улғайтирган оналарнинг ҳам, уларга етук таълим берган ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳам, оғир дамларда ҳаёт учун курашиб, соғлиғини асраб қолган шифокорларнинг ҳам байрамидир.🇺🇿 Шу боисдан мен бугун юртимиз сарҳадларини қўриқлаётган, халқимиз тинчлигини таъминлаётган мард ва жасур ҳарбийларимиз билан бир қаторда, улар ортида турган чин Ватан ҳимоячиларини ҳам самимий табриклайман!Ҳурмат билан, Зуҳриддин Мавлонов.
    1,330видео1631Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    13 янв., 10:40

    переслано из @u_generalissimus

    O‘zbekistonda bolaga ota ismini familiya sifatida foydalanishga ruxsat berilishi mumkin!✅ Mazkur qonun loyihasida davlat xizmatlarini ko‘rsatish tizimini yanada kengaytirish, davlat organlari va tashkilotlarida manfaatlar to‘qnashuvining oldini olish, ilgari qonuniy imkoniyati bo‘lmagan ota ismini bolaga familiya sifatida berish amaliyotini joriy qilish nazarda tutilmoqda.✅ Shuningdek, “O‘zarxiv” agentligi tizimini optimallashtirish, arxivning yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining huquqiy asoslarini belgilash ko‘zda tutilyapti.✅ Loyiha bilan litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish tartibi ham soddalashtirilib, 3 oygacha o‘tish va moslashish davrini belgilaydigan “Biznesga litsenziyasiz kirish” maxsus rejimini joriy etish aks etmoqda.
    1841143Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    13 янв., 04:33

    переслано из @adolat_uz

    🚫🟦🟦🟦🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.Унда аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.Батафсил юқоридаги лавҳада 👆⚖️ Расмий саҳифаларимиз
    190видео9Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    13 янв., 03:46

    Хайрли тонг, азизлар! Янги кун муборак бўлсин!Ҳар бир инсоннинг қалбида яшайдиган, уни олға чорлайдиган бир куч бор - бу орзу. Бугунги кунда қандай ҳолатда бўлишингиздан қатъий назар, орзуларингизга ишонишда давом этинг!Чунки, орзулар амалга ошиш хусусиятига эга. Ҳар бир буюк кашфиёт, ҳар бир муваффақиятли лойиҳа аввалига шунчаки бир орзу бўлган. Қатъият, меҳнат ва ишонч билан ҳар бир орзу рўёбга чиқиши мумкин.Орзу қилишдан тўхтаманг. Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!@zuhriddinmavlonov
    217видео1132Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    12 янв., 15:12

    переслано из @adolat_uz

    Қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.➡️ БАТАФСИЛ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
    2091121Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    12 янв., 14:06

    переслано из @parlamentdangapiramiz

    🔴 «Адолат»чилар@parlamentdangapiramiz
    1741131Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    12 янв., 14:02

    переслано из @adolat_uz

    🟦🟦🟦🟦🟦⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР 🗣Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
    138видео1041Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    12 янв., 12:01

    переслано из @census_2026

    Депутатлар — аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этмоқдаАҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ишончли статистик маълумотларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга давлат тадбиридир. Ушбу жараёнда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаол иштирок этмоқда.Депутатлар жойларда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориб, рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти, мақсади ва натижалари ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилмоқда.Шунингдек, улар фуқароларни онлайн ва анъанавий тарзда рўйхатдан ўтишга фаол жалб этишда кўмаклашмоқда.
    150видео8Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    12 янв., 02:50изменён

    Хайрли тонг, азизлар.Бугун тонгда бир яқинимнинг тавсиясига кўра, устоз Абдуқодир Тошқуловнинг Термиз давлат университети талаба-қизлари билан учрашуви видеоролигини кўрдим. Ростини айтсам, оддий маъруза ёки навбатдаги тадбир бўлса керак, деган ўй билан кўришни бошлагандим. Аммо, роликни охиригача кўриб, мазза қилдим.Учрашувда аввало ота-она қадри ва тарбияси, қолаверса илм, тарбия, ҳаётга муносабат, инсон шаъни каби мавзуларда оталарча, жонли ва ҳаётий маслаҳатлар берилган. Энг қизиғи-ки, устоз гапни шиор ёки қуруқ насиҳат билан эмас, ўз ҳаёти мисолида айтиб берган. Жумладан, туғилиши, болалиги, таълим олишдаги қийинчиликлари, оиласи, фарзандлари ва ҳатто набиралари билан муносабатлар - барчаси бир-бирига боғланиб, битта яхлит манзарани ҳосил қилади.37 дақиқа давомида гўёки беш соатлик мазмунли фильм кўргандек бўласиз. Бу фикрни видеонинг остидаги минглаб изоҳлар ҳам тасдиқлайди.
    220видео12321Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    10 янв., 04:02изменён

    Самимий суҳбат ҳам - неъмат“Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас…” ✍️ Алишер НавоийҚандай чуқур ва ўткир сатрлар… Бу мисралар XV асрда Алишер Навоий қаламидан чиққан бўлса-да, гўё бугун айтилаётгандек янграйди.Негадир, сўнгги вақтларда суҳбатларда самимият эмас, бир юмуш ёки манфаат яширинган бўлади. Холис, таъмасиз, қалбдан-қалбга ўтувчи суҳбат эса тобора камайиб бормоқда.Мен ҳам кўпгина таклиф этилган суҳбатларда самимият эмас, балки манфаат борлигини англаганим сари, бундай таклифларни рад қилишга шошаман. Чунки инсонни тингламайдиган, фақат фойда излайдиган суҳбат - қалбни чарчатади.Менимча, агар суҳбат самимий бўлса - вақт ҳам тўхтагандай бўлади, чунки бундай лаҳзаларда инсон соатга эмас, қалбига қулоқ тутади.@zuhriddinmavlonov
    2521462Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    10 янв., 03:00изменён

    Хайрли тонг, азизлар.Бугун-эрта - дам олиш куни. Ҳафта давомида иш вақтида уддалай олмаган ишларингизни чаласини қилиш учун дам олиш кунлари яна ишга бормасдан, протокол формалардан холи бўлиб оила ёки дўстлар даврасида дам олинг. Дам олиш ҳам режали бўлса, лаззати икки ҳисса бўлади.Юқоридаги видеоролик эса худди меники каби ҳар куни кайфиятини кўтарувчи милые и умница қизалоқлари борлар учун албатта ёқимли. Чунки бундай бахт - ҳар қандай дам олишдан ҳам қимматроқ.Дам олиш кунларингиз файзли ва мазмунли ўтсин.@zuhriddinmavlonov
    178видео631Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    9 янв., 05:06

    переслано из @qonunchilikpalatasi

    🏢 KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH BORASIDAGI ISHLAR – DEPUTATLAR NAZORATIDA🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram| 📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽ Yoshlar parlamenti
    183видео8Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    9 янв., 04:08

    Хайрли тонг, азизлар.Бугунги тонгни ҳаёт, муҳаббат ва орзулар ҳақида ўйлатадиган доно фикрлар билан бошлаймиз.✅ Эрталаб ўйлайдиган биринчи одаминг ва кечаси ўйлайдиган сўнгги одаминг - ёки бахтинг, ёки оғриқларингнинг сабабчиси. ✍️ Ремарк.✅ Қачондир сизга дунё ва муҳаббатнинг иккисидан бирини танлаш шарт қилиб қўйилса, муҳаббатни танланг! Чунки муҳаббатсиз дунё ҳеч нарсага арзимайди, лекин муҳаббат билан дунёни забт этишингиз мумкин. ✍️ Альберт Эйнштейн.✅ Орзуларингизни тирик ҳолда сақланг. Ҳар қандай натижага эришиш учун ихлос ва ўзингизга бўлган ишонч, меҳнатсеварлик, қатъият ва фидойилик керак. Унутмангки, ишонадиганлар учун ҳамма нарсанинг имкони бор. ✍️ Гейл Диверс.Ҳа, тонг - танлов вақти. Кимни ўйлаш, нимага ишониш ва қайси йўлдан юришни айнан шу дамда белгилаймиз. Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!@zuhriddinmavlonov
    1948711Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    8 янв., 06:22

    1992 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ташкил этилган.Шу муносабат билан адлия органларида фаолият юритаётган барча ходимларни Адлия вазирлиги ташкил топганлигининг 34 йиллиги билан самимий табриклайман!Ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш ва ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш йўлида хизмат қилаётган барча адлия ходимларига мустаҳкам соғлиқ, касбий фаолиятларида юксак натижалар ва омад тилайман!Ҳурмат ила, Зуҳриддин Мавлонов.
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    8 янв., 06:00

    Бугун - 8 январь, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни.Бир вақтлари менга ҳам ҳавас бўлган прокуратура тизимида бугун кўплаб устозларим, курсдошларим ва дўстларим фаолият юритаётгани мен учун алоҳида фахрдир.Барча прокуратура органлари ходимларини, айниқса тизимда сидқидилдан хизмат қилаётган яқинларимни касб байрами билан самимий табриклаб, шарафли фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайман!Ҳурмат ила, Зуҳриддин Мавлонов.
    3171332Открыть в Telegram
  • З.Э.Мавлонов (депутат)

    8 янв., 02:00

    ШУКРОНАХайрли тонг, азизлар. Инсон ҳаётда кўп яхши нарсаларга эриша олади, аммо барча ютуқларнинг асосида битта ҳақиқат ётади: тўғри танлов.Ўзингга ёққан касбни танла - эрта туриб ишга борасан. Ўзинг севган инсонни танла - ишдан чиқиб уйга шошасан. ✍️ Кимдир.Шукрки, тақдир менга ҳар икки танловда ҳам омад берди. Мен юристман, судья бўлганман, айни пайтда эса депутат сифатида хизмат қилиб келмоқдаман. Касбим мен учун фақат лавозим эмас - у фахр ва масъулиятдир.Яна бир буюк неъмат эса албатта - оила. Севимли аёлим уйимнинг файзи, қалбимнинг хотиржамлиги. Шириндан-шакар тўрт нафар фарзандим эса ҳаётимнинг энг катта маъноси.Эрта тонг ишга бориш ҳам, кечқурун уйга шошилиш ҳам - мен учун бахт. Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин.@zuhriddinmavlonov
    20023321Открыть в Telegram