Latest posts

Huquq.uz
22 Sept, 16:49edited
ЖИБ Чироқчи суди ўқиган ҳукм адолатлилигини бир ўрганиш керак.Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмига 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш, 200 баравар жарима, 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси кўп эмасми, раис бува?Боланинг айби судда ишлаганими ?Унақада тадбирларни кўп суд жараёнларида қатнашганман, лекин жазо 2 йилдан кўп бўлмаган, жарима умуман қўйилмаган.@a_huquq_uz
Huquq.uz
22 Sept, 12:57
ИИВ тергов билан боғлиқ муаммолар юзасидан сайёр қабул ўтказади24 сентябрь куни ИИВ вазир ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари Рамазон Ашропов бошчилигида «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида сайёр қабул ўтказилади.Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси — 10:00–16:00, ҳудудлар аҳолиси — 16:00–20:00 гача онлайн тарзда қабул қилинади.Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй.@a_huquq_uz
Huquq.uz
22 Sept, 12:22
Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади@a_huquq_uz
Huquq.uz
22 Sept, 11:59edited
Маъмурий судлар яна ислоҳ қилинадиПрезидент ҳузурида➖ Маъмурий судга мурожаат қилишнинг 4 хил даъво шакли жорий этилади.➖ Давлат органи қонунбузилиш содир этганини тан олиш бўйича судга мурожаат қилишда муддат чеклови (6 ойлик) қайта кўриб чиқилади.➖ Маҳаллий ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан ҳам бевосита маъмурий судга шикоят қилиш мумкин бўлади.➖ Маъмурий судлар давлат органларининг дискрецион қарорлари қонуний ва асосли қабул қилинганини текширади.➖ Фуқаро ва тадбиркорларга нисбатан қўлланадиган чоралар мутаносиб бўлиши шарт бўлади.➖Суд қарорини бажармаган мансабдор шахсга жарима қўлланади, қарор яна бажарилмаса, прокуратурага хабар берилади.➖Фуқароларнинг ҳуқуқларини фақат бузилгандан кейин эмас, бузилишидан олдин ҳам суд орқали ҳимоя қилиш имконияти кенгаяди.@a_huquq_uz


Huquq.uz
22 Sept, 10:57
Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш истиқболларига бағишланган тақдимот билан танишди.@a_huquq_uz




Huquq.uz
22 Sept, 10:37
Икром Муслимов адвокатлик имтиҳонидаОлий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов ҳам адвокатлар сафига қўшилиш учун имтиҳон топширмоқда.@a_huquq_uz


Huquq.uz
22 Sept, 10:32
Қамоқда айтилган афсусҚамоқда бир муддат ўтирган генерал ўша ерда адвокатига қараб, оғир хўрсинибди: — Тергов шу аҳволда эканини олдин билганимда эди, бу соҳада жиддий ўзгаришлар қилган бўлардим...Сўнг бир оз сукут сақлаб: — Афсус, — дебди.Баъзан терговнинг ҳақиқий аҳволи хизмат курсисида ўтирганда эмас, қамоқхона эшиги ортда ёпилганда кўринар экан.Аммо кеч англанган ҳақиқат, ноҳақ синган инсон тақдирини тиклай олмайди.@a_huquq_uz
Huquq.uz
22 Sept, 10:15edited
Мудофаа вазирига янги ўринбосарлар тайинландиҚаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари;Жаҳонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари бўлди.@a_huquq_uz


Huquq.uz
22 Sept, 07:13
Оқловлар кескин камайиб кетди, деярли йўқ.Менимча, тергов органларида айбсиз одамнинг қисми тугаб кетмоқда. Судга чиққанларнинг барчаси айбдорлар 😂@a_huquq_uz
Huquq.uz
21 Sept, 16:07edited
Бухоронинг эски шаҳар қисмида 1 октябрдан электроскутер, рикша, мопед, 4 ғилдиракли велосипед, электросамокат, от ва туяда ҳаракатланиш чекланади.@a_huquq_uz


Huquq.uz
21 Sept, 12:49
Мақсад пойтахтда биттаям дарахт қолдирмасликми?Тайёр катта боғни аукционда сотиб, бузиб, ўрнига парковка қилиб, атрофига тўртта дарахт экиб, аҳолига хиёбон қилиб беришмоқчи экан.Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қоқ марказида — Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг орқа ҳудудида жойлашган 1,3 гектарлик ер участкасида, яшил зонада, давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда.Техник шартларда автотураргоҳ билан бирга «хиёбон ташкил қилиш» ҳам кўзда тутилган.Аммо шундоқ ҳам хиёбон бўлиб турган жойда боғни бузиб, парковка қуриб, кейин атрофига бир нечта дарахт экиш — хиёбон ташкил қилиш эмас, кўзни шамғалат қилишга ўхшайди.Мақсад нима ўзи? Пойтахтда биттаям дарахт қолдирмасликми?@a_huquq_uz


Huquq.uz
21 Sept, 08:58
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари кучайди!Эндиликда Агентлик тизими ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича янги имкониятлар белгиланди.Хусусан, ходимларга:— 300 фоизгача миқдорда рағбатлантириш; — байрам муносабати билан МҲТЕКМнинг 10 бараваригача, яъни 13 млн 600 минг сўмгача пул мукофоти тўланиши мумкин.@a_huquq_uz



Huquq.uz
21 Sept, 06:35edited
Банк ходими мижознинг 500 минг доллар омонатидан 300 минг долларини ўзлаштирса, зарарни ким тўлайди?Банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.Агар 500 минг доллар банкка расмий омонат сифатида қўйилган бўлса, банк ходимининг жиноий ҳаракати банкнинг мижоз олдидаги мажбуриятини бекор қилмайди.@a_huquq_uz
Huquq.uz
20 Sept, 16:55
Олий суд томонидан ажойиб ташаббусЭнди сиз тақиқланган каналларни ўзингиз текшириб, кейин аъзо бўлишингиз мумкин.My.sud.uz интернет портали орқали тақиқланган каналларни текшириш имкониятига эгасиз. Хизмат бепул.@a_huquq_uz

1,480Open in Telegram
Huquq.uz
20 Sept, 16:31edited
Биз ўқитувчиларга 3 та нарсани бердик, улар бизга дунёни. Японларнинг шиориДарҳақиқат, Япония ҳозирги кунда иқтисодий ривожланиш бўйича дунёнинг етакчиларидан бири. Уларнинг бундай тез фурсатда ривожланишига таълим тизими сабабчи бўлган. Ахир, 2 та катта урушда ютқазган, Хиросима ва Нагасаки ҳодисаларини бошидан кечирган, мунтазам равишда цунамилар қурбони бўладиган Япония нима қилган?Улар ўқитувчиларга 3 та нарсани беришган:1. Императордек ҳурмат 2. Дипломатларникидек дахлсизлик 3. Вазирникидай маошБиз эса ўқитувчи фарзандимизга қаттиқ гапирса, бориб разбор қиладиган миллатмиз. Ахир, шу поколение ёшликдаги ўқитувчиларни эслайлик.@a_huquq_uz
Huquq.uz
20 Sept, 13:10edited
2027 йил март ойидан Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, натижада сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради — Президент@a_huquq_uz


Huquq.uz
20 Sept, 10:28
Ниманидир яхши қилмоқчи бўлсанг, ўзинг қил. Бировникидан кўнгил тўлмайди барибир.@a_huquq_uz
Huquq.uz
20 Sept, 06:30
Аёл судьяни ўзи қамаган шахс билан бир хонага тиқишибди.@a_huquq_uz
Huquq.uz
19 Sept, 16:42
Икки расм — икки хил маъноБугун Ички ишлар бошқармасида собиқ ҳамкасбларимни кўрдим. «Бир вақт топинглар, ўтириб ёшликни эслайлик», дедим.«Якшанба куни сал бўшроқ бўламиз», деган жавобни олдим.Кулиб: «Эртага якшанба-ку», дедим.Ички ишлар органи ходими бўлган пайтимда менга ҳам ҳафта кунларининг фарқи йўқ эди. Шанба-якшанба деган тушунча деярли бўлмасди. Ҳозир эса шанба-якшанбани интизорлик билан кутаман.Шунда ўйлаб қолдим: бугун мен учун шанба-якшанба — дам олиш, оила билан вақт ўтказиш. Улар учун эса хизмат.Оила ташвиши, фарзандлар тарбиясини унутиб, шанба-якшанбани ҳам хизматда бедор ўтказаётган барча ички ишлар ходимларига раҳмат.Шулар бор — биз тинч ва хотиржам юрамиз.Барча ички ишлар ходимларига раҳмат.@a_huquq_uz



Huquq.uz
19 Sept, 15:46
Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилибди2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди.@a_huquq_uz

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
