gram news
Advokat Komilova channel avatar

Advokat Komilova

@advokat_komilova

Advokat Zebo Komilovaning rasmiy telegram kanali Murojaatlar uchun: @Advokat_KomilovaBot

ProjectsENLaw

1,520subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Advokat Komilova

    10 Aug, 10:20

    forwarded from @jieduz

    Jazoni ijro etish departamentining Call-markazi ishga tushirildi▶️Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti tizimida fuqarolar bilan tezkor va samarali aloqani ta’minlash maqsadida Call-markaz faoliyati yo‘lga qo‘yildi.📞(71) 207-27-77 telefon raqami orqali murojaatlar qabul qilinib, tezkor ma’lumotlar taqdim etiladi hamda tizim faoliyatiga oid savollarga javob beriladi.▶️Ushbu xizmat fuqarolar bilan ochiq muloqotni kengaytirish, shaffoflikni ta’minlash va murojaatlarni tezkor hal etishga xizmat qiladi.☑️SIZ BILAN 24/7 ALOQADAMIZIIVJIED
    735video21Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    27 Jul, 17:22

    Нима деб ўйлашни ҳам билмадим…. Бугун бир номи чиққан спортчи ИИБга ариза билан мурожаат қилибди. Ариза икки қатор ёзилган холос. Энг қизиғи, аввал бу ариза кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатишдан рад қилинган. Ундан ҳам қизиқ томони шундаки, аризада рад қилиш қарорини бекор қилиш юзасидан ҳеч нима ёзилмасада, Миробод туман прокуратурасининг “эпчил” ходимлари шу икки қатор аризани олиб, рад қилиш қарорини бекор қилиб, икки варақдан иборат қарор тайёрлашибди. Биз адвокатлар битта қарорни бекор қилдириш учун ўн варақлаб шикоят ёзамиз. Шикоятимиз ойлар давомида прокурорнинг иш столида навбат кутиб ётади. Лекин, спортчиларнинг икки варақ аризаси дарҳол ижрога қаратилиши ва чуқур ўрганилиши одамни ҳайратга солади. Қойил қолмасликнинг иложиси йўқ.
  • Advokat Komilova

    25 Jul, 15:49

    forwarded from @a_huquq_uz

    «Они мусулмони» деган латифа бор эди…Бош прокуратура собиқ судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳамда эҳтиёт чораси танлаш масаласида Судьялар олий кенгашидан хулоса сўраган.Судьялар олий кенгаши эса судьялар лавозимидан озод этилгани ва ҳозирги кунда оддий фуқаро эканини важ қилиб, «бу масалага алоқамиз йўқ», деган мазмунда жавоб берган.Ҳақиқатдан ҳам, судьяларнинг лавозимидан озод этилишига ўз аризалари асос бўлган. Яъни, кенгаш уларга «ариза бериб туринглар, ҳамма жой тинч бўлсин», деганми ёки бунинг ортида бошқа сабаб борми — буни ўзлари ва юқоридаги яхши билади.Аҳамиятли жиҳати шундаки, агар гап судьянинг касбий фаолияти билан боғлиқ эҳтимолий жиноят ҳақида кетаётган бўлса, Судьялар олий кенгаши қонунга мувофиқ хулоса бериши шарт. Ахир у кўчада безорилик ёки касбий фаолиятига алоқаси бўлмаган бошқа жиноятни содир этгани йўқ-ку.Энди эса суд адолатли бўлсин. Айби бўлса,
    Image from a post by Advokat KomilovaImage from a post by Advokat Komilova
    1,0806311Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    25 Jul, 13:48

    forwarded from @a_huquq_uz

    Мақсад ўз кучини кўрсатиб қўйишми?2026 йилнинг 12 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Жиноят кодексининг 231-моддаси (адолатсиз ҳукм чиқаришда) билан айбли деб топилиб, қамоққа олинган эди.ФИБ Фарғона туманлараро суди судьяси ҳам айнан шу модда билан жиноий жавобгарликка тортилиб, оқлов ҳукми чиқарилди ва охири вафот этди.«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 73-моддасида суд қарорининг (ёки ҳукмининг) юқори инстанция томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзигана ўша қарорни чиқарган судьянинг интизомий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлмайди, деб белгиланган.Тошкент шаҳар суди судьяси М. Турғуновнинг баён этишича, тайинланган жазони алмаштиришга жабрланувчининг аризаси ва музокара сўзи асос бўлган.Жиноят кодексининг 57-моддасида судья жазони енгиллаштириш мақсадида қонуннинг Махсус қисмида кўрсатилмаган енгилроқ жазони тайинлаши
  • Advokat Komilova

    24 Jul, 16:14

    forwarded from @advokat_abdullayev

    Суд жараёнига ҳурмат, аввало, уни ташкил этишдан бошланадиҲимоямиз остидаги Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Мухтарама Турғунова ва бошқа судьяларга нисбатан жиноят ишини кўриш бошланди.Лекин суд бошланиши биланоқ бир неча саволлар пайдо бўлди.Аввало, суд мажлиси яқинда фойдаланишга топширилган бинода ўтказилди. Аммо суд залида кондиционер ишламади. Натижада ўнлаб адвокатлар, судланувчилар, прокурор ва бошқа иштирокчилар дим ва иссиқ хонада ўтиришга мажбур бўлишди. Кондиционер нима учун ишламагани бизга маълум эмас. Лекин суд иштирокчилари учун энг оддий шароит ҳам таъминланмагани ачинарли.Яна бир масала. Айрим адвокатлар аввалдан белгиланган бошқа суд мажлисларида иштирок этаётгани учун видеоконференция орқали қатнашиш имкониятини яратиш сўралди. Бу ҳам ташкил этилмади.Энг қизиғи эса бошқасида.Бу иш бўйича 50 нафардан ортиқ адвокат ордер тақдим этган, судда эса қарийб
    6168622Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    24 Jul, 03:13

    forwarded from @r_kusherbayev

    Жавобгарликка тортилган судьялар БМТга мурожаат қилишдиШу йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) ва 231-модда (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш)лари билан жавобгарликка тортилган Тошкент шаҳар суди судьялари БМТнинг Асоссиз (ўзбошимчалик билан) қамоққа олишлар бўйича ишчи гуруҳига мурожаат қилган.Собиқ судьялар мурожаатларида ўзларининг ноқонуний ҳибсга олингани, уларга нисбатан хизмат текшируви, дастлабки тергов даврида алдов ва босимлар орқали кўрсатмалар олингани, шунингдек, судьялар қонунга мувофиқ, хизмат фаолияти даврида дахлсиз экани, суд қарорларини қабул қилишда мустақил экани тилга олинади.Маълум бўлишича, Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги суд инспекцияси хизмат текшируви даврида улар билан ғайриқонуний муносабатда
    64075Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    22 Jul, 03:04

    Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи судья Эргашов Фаррух ака иштирокидаги судда “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси “тилхат”га ўзгартирилиб, ҳимоямиз остидаги шахс суд залидан озод қилинди.
    1,220video1662Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    18 Jul, 04:44

    forwarded from @daryo

    Rustam Jo‘rayev Prezident davlat xavfsizlik xizmati rahbari etib tayinlandiIchki ishlar vazirining birinchi o‘rinbosari lavozimida ishlab kelayotgan Rustam Jo‘rayev Prezident davlat xavfsizlik xizmatiga rahbar bo‘ldi. Unga general-leytenant harbiy unvoni berildi.Batafsil — https://daryo.uz/UB5f09Lvg👉 Obuna bo‘ling — @daryo
    Image from a post by Advokat KomilovaImage from a post by Advokat Komilova
  • Advokat Komilova

    18 Jul, 01:16

    forwarded from @advokat_abdullayev

    231-модда: судьяни ҳимоя қиладими ёки қўрқитадими?Тўғриси, Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Муҳтарама Турғунова ва бошқа судьяларга нисбатан юритилаётган жиноят иши ҳужжатлари билан танишар эканмиз, Жиноят кодексининг 231-моддаси - адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш амалиётини ҳам жиддий ўрганишга тўғри келмоқда.Сўнгги кунларда бизга мазкур модда асосида жиноий жавобгарликка тортилган судьяларга оид суд қарорлари бирин-кетин тақдим этилмоқда. Уларни ўрганиш эса бир жиддий саволни ўртага қўймоқда: Жиноят кодексининг 231-моддаси ҳақиқатан ҳам қасддан адолатсиз қарор чиқарган судьяни жавобгарликка тортиш учун хизмат қилаяптими ёки амалиётда судьяни чиқарган қарори учун жавобгарликка тортиш, шу орқали унга босим ўтказиш воситасига айланиб қолиш хавфи мавжудми?Ахир, суд қарорининг юқори инстанция суди томонидан
    1,03091Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    15 Jul, 14:34

    forwarded from @advokat_abdullayev

    Судья ҳақида энг кўп нарсани айнан рақамлар айтади2025 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Турғунова Муҳтарама Маҳамадалиевна судьялик лавозимидан озод қилиниб, унинг судьялик ваколати тугатилди.Маълумки, унинг судьялик ваколати тугатилиши фуқаро Акмал Шукуровга нисбатан кўрилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд қарори билан боғлиқ. Ушбу ишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, қабул қилинган ҳукмнинг қонунийлиги ва судьяга нисбатан жиноий таъқибнинг асослари ҳақида кейинги таҳлилда батафсил тўхталамиз.Муҳтарама Турғунова ҳуқуқ тизимида қарийб 25 йил меҳнат қилди. У меҳнат фаолиятини адвокат ёрдамчиси сифатида бошлаб, суд мажлиси котиби, Яшнобод туман суди судьяси ва кейинчалик Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси сифатида фаолият юритди.Унинг 2018 -2025 йиллардаги судьялик фаолияти қуйидаги рақамлар билан эътиборга лойиқ: ▪️ 1361 нафар
    TelegramСудьялар олий кенгаши l Расмий каналХалқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кенгашда мўъжазгина тадбир ўтказилди. Тадбир онлайн шаклда ўтганининг кўпам аҳамияти йўқ. Чунки, гап масофада эмас, балки эътиборда. Қолаверса, масофа узоқ бўлгани билан кўнгил яқин барибир. Буни узоқ давом этмаган…
    72552Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    15 Jul, 01:48

    “Анжанча ФПК” ёки “Олий судда орттирилган тажриба” ёҳуд “мантиядаги разборчик”Кеча душанба куни адвокат З.Х. иштирокида Андижон вилоят судида 2-1601-2307/24534-сонли ажойиб фуқаролик иши кўрилибди. Масъул судья Нажмутдинова томонидан иш берувчининг “апелляция шикояти юритувга олиш ва суд мажлисини белгилаш тўғрисида” ажрим чиқарилган, бироқ имзоланмасдан иш ҳужжатларига қўшилган. Адвокат ҳолатга эътироз қилиб ажримни алоҳида хонада чиқариб, имзолаб кейин иш кўриш кераклиги тўғрисида илтимоснома киритган. Аммо Нажмутдинова “базага QR кодли ажримни жойлаганман, имзолаш нима деган нарса, агар хохласангиз чиқариб келиб делога қўшиб қўйишим мумкин” деган. Адвокат “гап мени хоҳишимда эмас, ФПК талабалрига риоя қилишда” дея эътироз билдирган. Бу ҳолатни нима деб атайлик “Анжанча ФПК” ёки “Олий судда орттирилган тажриба” ёҳуд “мантиядаги разборчик” ?
    1,01032Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    14 Jul, 08:48

    forwarded from @oliysuduz

    ✅ СУДЛАР ВА АДВОКАТЛАР ўртасида ИШОНЧ КЎПРИГИ мустаҳкамланди!✅ Барча вилоят судларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш ҳамда суд ишларини ташкил этиш билан боғлиқ муаммо ва тушунмовчиликларнинг олдини олишни йўлга қўйиш мақсадида Telegram-гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.👇 Қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлиш мумкин:Қорақалпоғистон Республикаси судлариАндижон вилояти судлариБухоро вилояти судлариЖиззах вилояти судлариҚашқадарё вилояти судлариНавоий вилояти судлариНаманган вилояти судлари
    Image from a post by Advokat KomilovaImage from a post by Advokat Komilova
  • Advokat Komilova

    12 Jul, 19:06

    forwarded from @zarif_mirzakhmedov

    ⚖️ Президент порталига ёлғон ахборот юбориш — оддий хато эмас!Ижтимоий тармоқларда тиниб-тинчимас адвокат Зебохон Камилова «Кўзбўямачилик» сарлавҳаси остида яна бир жиддий ҳолатни очиқлади.Унинг маълум қилишича, Зарафшон шаҳридаги 12-сонли Жазони ижро этиш муассасасида амалда ўтказилмаган суҳбат учун суҳбат баёни расмийлаштирилиб, ушбу ёлғон маълумот Президентнинг виртуал қабулхонасига юборилган.Агар бу маълумотлар тасдиқланса, демак, айрим мансабдорлар муаммони ҳал қилиш ўрнига қоғозда «ишладик» деб ҳисобот ёзишни, Президент порталига эса ҳақиқат эмас, сохта маълумот киритишни одатга айлантирган.Бу оддий интизом бузилиши эмас. Бу давлат раҳбарига тақдим этиладиган расмий ахборотнинг ҳаққонийлигига путур етказадиган, жамоатчилик ишончини емирувчи ҳолатдир.Эндиликда савол битта: бу ҳолатга ким ҳуқуқий баҳо беради? Ёки навбатдаги хизмат текшируви ҳам қоғозда ўтказилиб, яна
    Image from a post by Advokat KomilovaImage from a post by Advokat Komilova
  • Advokat Komilova

    12 Jul, 18:00

    Кўзбўямачилик. Зарафшон шаҳридаги 12-сонли ЖИЭМ томонидан амалда ўтказилмаган суҳбат учун суҳбат баёни расмийлаштирилиб, бу ёлғон маълумотни Президент порталига жойлаштиришибди. Фикримизча таниш-билишчилик авж олган мазкур муассасада ўйлаймизки бу ёлғон маълумот учун Ички Ишлар Вазири назоратга олиб, хизмат текшируви тайинланади деб умид қиламиз.
    Image from a post by Advokat KomilovaImage from a post by Advokat Komilova
  • Advokat Komilova

    9 Jul, 15:18

    forwarded from @toshkentviloyatisudlari

    Тошкент вилояти суди биносида адвокат томонидан суд раҳбарияти қабулидан норозилик акс этган видеомурожаат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.Аввало маълумот ўрнида айтиш керакки, Тошкент вилояти судларининг фуқаролар кутиш залида вилоят суди раиси, унинг ўринбосаларининг фуқароларни қабул қилиш куни ва соатлари акс этган жадвал мавжуд.Шу куни мурожаат муаллифи суд мажлисидан чиқиб, кейин қабулни сўраган ва бу тушлик пайтига тўғри келган. Айни жараёнда унинг бироз кутиб қолгани бор гап ва бу каби ҳолат ҳар қайси давлат ташкилотида рўй бериши мумкинлиги инкор этилмайди.Мурожаатчи шу куни тушликдан сўнг соат тахминан 14-30ларда вилоят суди раисининг ўринбосари томонидан қабул қилинган ва мурожаати тингланган.Тошкент вилояти суди мурожаатчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг
  • Advokat Komilova

    28 Jun, 08:42

    https://www.instagram.com/reel/DaH3v9KgpSQ/
    1,64021Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    23 Jun, 16:30

    Олға Ўзбекистон! Бизни бутун дунё эътироф этяпти, шу юрт фарзанди бўлганимдан фахрланаман, ғурурланаман. Биз бугун албатта ғалаба қозонамиз🫡🫡
    Image from a post by Advokat KomilovaImage from a post by Advokat Komilova
    2,14014101Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    19 Jun, 04:27

    Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича судьяларига бағишланади. Бир нечта ҳамкасбларимиз томонидан ҳақли эътирозларга сабаб бўлган ҳолат менинг ҳам бошимдан ўтган. Адвокатларни эшитмаслиги, жиноят ишини ўқимасдан, ўрганмасдан биринчи инстанция судларининг ҳукмларига қонуний баҳо бермасдан, адвокатнинг ҳимоя ордерини муҳокама қилишлари, палатага хат чиқариш билан қўрқитиш ҳолатлари бўйича алоҳида респект. Албатта, бу эътирозлардан кейин Самарқанд вилояти судларида ҳам балким янгиланишлар бўлишига умидводмиз.
    2,13014Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    18 Jun, 04:11

    Бугун тарихий воқеа Ўзбекистон футбол терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиб, илк ўйинни ўтказди. Ижтимоий тармоқларда ҳар хил муҳокамалар давом этмоқда. Ўйинни кўрдим ва мен фахрландим ўзбек ўғлонларидан. Жудаям зўр ўйин бўлди. Омад тилаймиз “Оқ бўрилар” олға!
    2,3301562Open in Telegram
  • Advokat Komilova

    12 Jun, 13:33