Latest posts

Advokat Solijonov | Rasmiy
5 Sept, 18:55edited
Охирги вақтларда адвокатларга босим кучайди. Адвокатнинг фаолиятини ҳимоя қилувчи реал механизмлар йўқ. Ҳудди шу ҳолат четда бўлганда хабар ОАВларда кенг тарқатилар, жамият ва бошқарув бундан хабар топар, ўз муносабатини билдирар, махсус комиссия тузилиб, бу воқеа нима учун қилингани аниқланарди.Адвокат пора олишда айбланаётган президент вакили бўлган – собиқ ҳоким ҳимоясида. Собиқ ҳокимга амалиёт ўтказилган вақтда ўзи шаҳарнинг бошқа қисмида, хизмати учрашувида бўлгани айтилади. Иккинчидан, 60 минг пора бериш ишида қатнашаётган "жабрланувчи" ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудди шундай ўнлаб жиноят ишида қатнашган. Шубҳалимасми?Адвокатга бу каби таҳдид аслида қонун устуворлиги ва одил судловга таҳдид ҳисобланади. Бу ҳолатга Бош прокуратура ҳам, Адвокатлар палатаси ҳам муносабат қилиши керак. Манаман деган давлат хизматчилариниям адвокатга эҳтиёжи бўлиб қолишини
Advokat Solijonov | Rasmiy
5 Sept, 18:31
forwarded from @advokat_abdullayev
Наманганда адвокатга навбатдаги "сигнал": офис бузилди, аммо ҳеч нарса ўғирланмадиМустақиллик байрами арафасида Наманганда яна бир адвокатга нисбатан таҳдидга ўхшаш ҳолат юз бергани айтилмоқда.Адвокат Фарҳод Абдурахмоновнинг маълум қилишича, 26 август куни номаълум шахслар унинг офиси эшигини бузиб, ичкарига ноқонуний кирган. Электр тармоғига шикаст етказиб, хоналарни остин-устун қилиб чиқиб кетишган. Қизиғи, офисдан ҳеч нарса ўғирланмаган.Маълумот учун: Ф.Абдурахмонов Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими А.Отахўжаевга нисбатан бўлган жиноят ишида дастлабки тергов бошланган кундан буён ҳимоячи сифатида иштирок этаётган фаол адвокатлардан бири.Айни пайтда, унинг адвокатлик лицензиясини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлар давом этмоқда.Адвокат буни ўзига берилган навбатдаги "сигнал" - Наманганда ишлашига имкон бермаслик ва бошқа ҳудудга кетишга мажбурлашга қаратилган ҳаракат, деб



Advokat Solijonov | Rasmiy
3 Sept, 14:43
Янги Ўзбекистонимизга шунақа виждонли судялар кўпроқ керак. Бунинг учун суд ҳар қандай ҳокимият, сиёсатдан тўла мустақил бўлиши лозим.Судя: "Уйга кетишга пулингиз борми?". Судянинг қандай инсон эканини мана шу жумлагина тарифлаб турибди.@advokat_Solijonov
Advokat Solijonov | Rasmiy
3 Sept, 09:22
Мижозларимга доим бир гап айтаман. "Мени ўзингиз деб ўйланг, ўзингиздан ҳеч бир гап, детални яшира олмайсиз." Нега бу муҳим?Биринчидан, суд ва терговда қарши тараф, масалан прокурор кутилмаганда сиз яширган далил ёки фактни ўртага ташласа, адвокат тезкор ва самарали позиция ололмай қолади. Адвокат барча заиф нуқталарни билсагина, уларга қарши раддия ёки асосли далилларни тайёрлай олади.Иккинчидан, адвокат тўғри стратегия туза олиши учун бу керак. Адвокатлик ҳам шифокордек гап. Қайсидир симтомни айтмасангиз ёки яширсангиз, шифокор нотўғри ташхис қўйиб, сизга жабр етиши мумкин. Адвокат манзарани тўлиқ кўриши жуда муҳим. Яна қайсидир факт сизнинг жиноят даражангизни енгиллаштирувчи ҳисобланишига олиб келишиям бор гап. Шунга уялмай ҳаммасини очиқ айтиш керак.Учинчидан, мижоз айтган ҳар бир гап адвокатлик сири ҳисобланади. У қонун билан қўриқланади. Адвокат бу маълумотни ошкор қилса,
Advokat Solijonov | Rasmiy
27 Aug, 12:07
Ростанам нега давлат эътибори кам адвокатурага?@advokat_Solijonov


Advokat Solijonov | Rasmiy
25 Aug, 07:55edited
Абдумалик ака жуда тўғри саволларни ўртага ташлаган. Адвокатнинг ИИБ биносида ушлаб турилгани бўйича ўрганиш ўтказиш керак. Назорат ўтказиш пункти ходими адвокатни ушлаб туришига нима асос бўлган? Унинг пунктига ким, қачон қўнғироқ қилган ва нима деб топшириқ ёки буйруқ берган? Берилган буйруқ ёки топшириғи қонунийми? Биринчи навбатда ушбу ходимга хизмат текшируви керак. Шунда занжир давоми борми ёки йўқ, кўринади.Адвокат бу ҳолатни шундай ташлаб қўймаслиги лозим. Ушлаб турилгани ва терговчига раддия бергани ўртасидаги боғлиқликни топиши керак. Адвокатнинг касб фаолиятига аралашиш ноқонуний. Унга тазйиқ ўтказиш жавобгарликка сабаб бўлади. Бу ерда бир ҳолат бор - терговчига адвокат рад бергач, у бу ҳақда ўша заҳоти юқори турувчи бошлиғига хабар қилганми? Ёки юқоридаги ҳолатни юзага келтирганми? Шуни ўрганиш керак. Бу вазифа ИИВ тегишли бўлими зиммасида.Ана шу босқичларда терговчи
Advokat Solijonov | Rasmiy
25 Aug, 07:07edited
Адвокат Абдумалик Абдуллаев ёзмоқда:"Бу хабар кишини жиддий ўйлантиради. Айтилишича, Қашқадарё вилояти ИИБда адвокат терговчига рад қилиш ҳақида ариза берганидан кейин, пост ходимларига уни бинодан чиқармаслик бўйича топшириқ берилган. Шу тариқа адвокат ярим соат давомида бинода ушлаб турилган эмиш.Ҳолат ҳали расман тасдиқлангани йўқ, иккинчи томоннинг изоҳи ҳам берилмади. Шунинг учун олдиндан хулоса қилмаймиз. Фақат бир оддий саволни ўртага қўямиз.Адвокатни ИИБ биносидан чиқармасликка ким ва қайси қонун асосида ҳақли?Эшикни ёпиш осон. Аммо қонуний асоссиз ёпилган эшик оддий эшик бўлиб қолмайди, у инсоннинг эркинлигини чеклайди.Конституциянинг 27-моддасига кўра, ҳеч кимнинг озодлиги қонуний асоссиз чекланиши мумкин эмас. Адвокат бинога ўз хоҳиши билан кирган бўлса, ундан чиқиб кетиши учун кимдандир рухсат сўраши шарт эмас."Атиги ярим соат-ку", дейиш мумкин. Аммо эркинлик
Advokat Solijonov | Rasmiy
25 Aug, 07:06
forwarded from @u_generalissimus
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ТЕРГОВЧИСИга адвокат раддия берганлиги сабабли ИИБ биносидан адвокатни чиқариб юбормаслик ҳақида постга топшириқ бериб, адвокатни ярим соат давомида ушлаб ўтиришганмиш.Ҳуқуқий давлатда шу воқеа содир бўлаётганига ишона олмаяпман.@u_generalissimus
Advokat Solijonov | Rasmiy
24 Aug, 14:11edited
Эҳҳеее "дўстларим" ҳам келишибди. Ҳали сизлар кўрган нечта адолатсиз ва ноқонуний "дело"ларингизни кўтараману. Мунча қўрқасизлар ҳозирдан, ҳаммаси энди бошландию. Бир қадам яқинлашдим сизларга😁@advokat_Solijonov


Advokat Solijonov | Rasmiy
24 Aug, 07:32
Дўстлар, бу ерда адвокатлик фаолиятимдаги янгилик, воқеалар, таҳлил ва тавсиялар билан улашиб бораман.Содда фикрлашга, қийин юридик тилдан узоқ бўлишга ҳаракат қиламан. Менга қўлловингиз ва ишончингиз жуда керак.@advokat_SolijonovTelegramAdvokat Solijonov | RasmiyМурожаат учун: +998974427100 Телеграм: @Victorbek Justice Chamber адвокатлик фирмаси - https://www.facebook.com/profile.php?id=100004544025910 ❗️Бизда энг муҳими – адвокатлик сириChannel created
10 Aug, 07:45
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
