Latest posts

⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 18:02
#Инсайд 🤩💥«Барселона» Лионель Мессининг клубдан кетиши муносабати билан ўтказилмаган хайрлашув маросимини 2027 ёки 2028 йилда ташкил этишни режалаштирмоқда. ✍️ El Nacional маълумотига кўра, каталонияликлар Жоан Гампер кубоги доирасида «Интер Майами»ни «Камп Ноу»да қабул қилиб, аргентиналик юлдузга 45 дақиқа «Барселона» футболчиси сифатида майдонга тушиш имконини бермоқчи. Режага кўра, Месси биринчи бўлимни «Барселона», иккинчи таймни эса «Интер Майами» сафида ўтказади.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 17:21
#Ана_холос 😱Трабзонда Муҳаммад Салаҳ борган яйлов зиёратгоҳга айланиб кетди.🇪🇬Мисрлик футболчи шунчаки табиат қўйнига дам олишга чиқиб, қандайдир тасодифий яйловда расмга тушиб уни ижтимоий тармоғига жойлайди ва бўлди... У борган яйловга одамлар томонидан "Салаҳ яйлови" номи берилди, у ўтирган тош эса юзлаб ишқибозларни расм тушишга чорлади.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook

⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 16:42
#Хабарлар ✅⚡️«Реал» раҳбарияти «Аякс»нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Абдулла Уазанга қизиқишини қайта тиклади. 🔄Мадридликлар 2025 йилда марокашлик футболчини харид қилишга уринган, аммо у тиббий кўрикдан ўта олмагани учун трансфер амалга ошмаган. Уазан бу мавсум Нидерландия чемпионатида 7 та ўйинда 1 та гол урди. «Аякс» билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 16:04
#Инсайд 🚨✅«Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головинга Саудия Арабистонининг топ-клубларидан бири таклиф билан чиққан. ❗️🗣 Буни футболчининг агенти Александр Клюев Sport24 нашрига тасдиқлади ва ҳозирча вазият қандай ривожланишини айтишга эрта эканини билдирди.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 15:19
#Хабарлар ✅⚡️«Ливерпуль» раҳбарияти Флориан Вирцни январь ойида ижарага бериш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 🗣Хабарларга кўра, мерсисайдликлар 100 млн. евро деб баҳоланаётган 22 ёшли футболчини, Бундеслига клубларидан бирига юбориш вариантин ҳам истисно қилмаяпти. Бироқ «Ливерпуль» Вирцни тўлиқ сотишни режалаштирмаяпти: клуб унинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, кейин жамоага қайтишини истамоқда. Немис футболчисининг шартномаси 2030 йил июнигача мўлжалланган.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 14:38
#Хабарлар 💣💥«Барселона» 2027 йилда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун катта таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. 📰Football Insider маълумотига кўра, каталонияликлар 26 ёшли норвегияликни марказий ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Холанднинг трансфер қиймати 220 млн. евро деб баҳоланмоқда, унинг «Сити» билан шартномаси эса 2034 йил июнигача амал қилади. У жорий мавсум АПЛда 5та ўйинда 5та гол урди.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 13:50
#Хабарлар ✅🇫🇷Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зиданга кучайтирилган шахсий қўриқлаш хизмати ажратилади. ✍️The Touchline маълумотига кўра, мутахассисга «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппедаги каби шахсий тан соқчи бириктирилади, уни қўриқлайдиган ходимлар сони эса собиқ мураббий Дидье Дешамникидан кўпроқ бўлади. Зидан Франция терма жамоасидаги илк расмий ўйинини 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да Туркияга қарши ўтказади.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 13:08
#Тафсилот 🚨⚡️«Арсенал» ҳамон «Реал» ҳужумчиси Эндрикни январь ойида ижарага олиш имкониятини ўрганмоқда. 🗣Sky Sport хабарига кўра, бразилиялик форвард Мадрид клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Эндрикка «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда. АПЛ клубларидан ташқари, «Реал» ҳужумчиси Виктор Дьёкерешга «Ювентус», «Милан», «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Аҳли» қизиқмоқда.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 12:34
#Хабарлар 🏴⚡️Англиялик ҳужумчи Гарри Кейн «Бавария»даги фаолиятини узоқ йиллар давом этитиришни истамоқда. 🚨✍️Football Insider хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишига қарамай, 33 ёшли ҳужумчининг асосий мақсади Мюнхен клубида фаолиятини давом эттириш. 🔄Шу боис футболчи айни дамда «Бавария» билан янги уч йиллик шартнома борасида музокара олиб бормоқда. У бу мавсум 7та ўйинда 6та гол ва 1та ассист қайд этишга улгурди.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 11:51
#Якун 🇦🇷🗣Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйини олдидан махсус пост қолдирди✍️"Сўнгги ўйин. Бир умрлик либос", — деб ёзди 39 ёшли футболчи Инстаграм саҳифасида.❗️Эслатиб ўтамиз Лео 6 октябр куни Аргентина миллий жамоаси сафида хайрлашув учрашувини ўтказиши кутилмоқда. Бу баҳсда аргентиналикларга Бенин терма жамоаси рақиблик қилади. 📋🔄Ҳужумчи шу вақтга қадар миллий жамоа либосида 207та учрашув ўтказиб, 125та гол ва 68та голли узатма қайд этган.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 11:10
#Статистика 📊🇺🇿Суперлиганинг 22-турида энг кўп зарба йўллаган ва xG кўрсаткичи бўйича энг яхши натижага эга бўлган жамоалар➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook



⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 10:28
#Нигоҳ 😱🤨Эрик тен Хагнинг “Манчестер Юнайтед”даги трансфер сиёсати АПЛ тарихидаги энг муваффақиятсиз даврлардан бири бўлиб қолмоқда.👹Негаки у олиб келган ёки ижарага олган аксарият футболчилар бугун Европа грандларидан узоқда: Маласия (“Цинциннати”), Антони (“Бетис”), Онана (“Трабзонспор”), Байиндир (“Селта”). Бу эса юзлаб миллион евролик инвестиция ҳавога учгандек гап.🤨➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 09:49
#Факт 🔥❌Андони Ираола АПЛдаги сўнгги 23 та учрашувнинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрамади.❗️Бу кўрсаткич ўтган мавсумдан буён Премьер-лигада фаолият юритаётган барча мураббийлар орасидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия ҳисобланади.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 09:10
#Нигоҳ 👥🇺🇿 Суперлига. 22-тур ўйинларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюрган мухлислар сони билан танишинг➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 08:29
#Можаро 😱❗️Гранит Жака COVID-сертификатини қалбакилаштирганликда гумон қилиниб, тергов қилинмоқда.🇨🇭Швейцариялик футболчи 2022 йил аслида эмланмаган бўлса-да, эмланганлик ҳақидаги ҳужжатни расмийлаштирган. У ўз айбини тан олиб узр сўради ва бу ишини ўша пайтда вакцина акс таъсир қилишидан қўрқиб шундай қилишга мажбур бўлгани билан изоҳлади. Энди ҳужжатни расмийлаштириш чоғида хуқуқий жиҳатдан қонун бузилиши бор ёки йўқлиги текширилмоқда. ❗️Шунингдек Швейцария афсонаси бу ишидан кейин терма жамоадан четлаштирилганлиги айтилмоқда.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 08:22
#Ракурс 📊 Ушбу мавсум ТОП-5 лиагалар доирасида ўртача ҳар битта ўйинда энг кўп гол ураётган ҳамда энг кам гол ўтказаётган жамоалар.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 07:50
#Расман 🌍✅ | ФИФА келаси мавсумдан бошлаб сентябрь ва октябрдаги халқаро танаффуслар 21 сентябрдан 6 октябргача (4 ўйин) ягона уч ҳафталик танаффусга бирлаштирилишини эълон қилди. ❗️Аниқроғи, сентябрь-октябрь ойидаги ФИФА кунлари бирлаштирилиб терма жамоаларга ягона 3 ҳафталик йиғин ўтказиш имкони берилади.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 07:09
#Натижа 🏆ОЎ гуруҳ босқич 3-тури доирасида Ўзбекистон U-23 ва Веьтнам U-23 миллий жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди ❗️Унда вакилларимиз рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Беллашувда голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.👏 🔄Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги барча 3та ўйинда ҳам зафар қучиб, юз фоизлик натижа қайд этди. Энди улар ўз юришини плей-офф босқичида давом эттиради.🏆ОЎ-3-тур 🇻🇳 Ветнам 0:2 Ўзбекистон 🇺🇿 ⚽️Голлар: Муҳамадали Ўринбоев 5, Нурлан Ибраимов 67. 🇺🇿Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 3. Дилшод Муртазоев, 4. Ғиёсжон Ризакулов, 5. Қувончбек Хушвақтов, 8. Амирбек Саидов (22. Нурлан Ибраимов, 46), 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 11. Асилбек Жумаев, 15. Диёр Абдуназаров, 13. Азизбек Тўлқинбеков, 19. Оллаберган Каримов (6. Равшан Хайруллаев, 46).➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok |


⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 06:19
#Карикатура 🎨Айни дамда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг ҳаёли нималар билан банд?➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ✅⚽️
22 Sept, 05:38
#Бугуннинг_гапи 🌍💰УЕФА ва CONCACAF ФИФА захираларидан аъзо федерацияларга қўшимча маблағ ажратиш масаласини кўтарди. ❗️Ташкилотлар ФИФАнинг 211та аъзо ассоциациясининг ҳар бирига 10 миллион доллардан ажратиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган. ✍️Мурожаат футбол федерацияларининг молиявий барқарорлиги ва футбол инфратузилмасига инвестицияларни қўллаб-қувватлаш масалалари билан боғлиқ. 📈Агарда мазкур таклиф амалга ошса, ФИФАга аъзо ассоциацияларда миллий футбол дастурлари, академиялар ва инфратузилма лойиҳалари учун қўшимча маблағ манбаи пайдо бўлиши мумкин.➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
