gram news
Muhaddis.uz | Расмий канал channel avatar

Muhaddis.uz | Расмий канал

@muhaddisuz

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби (институти) расмий канали Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз: taplink.cc/muhaddisuz Саволлар учун: @Muhaddisuzadminbot

ProjectsKKReligion

4,930subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    22 Sept, 12:59

    #Video #Imom_Moturidiy🎬 34-дарс | Имом Мотуридийнинг издошлари қилган хизматлар📖 Доктор Аҳмад Саъд ад-Даманҳурийнинг "Ҳидоят имоми Абу Мансур ал-Мотуридийнинг сийрати борасидаги чегараларни муҳофаза қилиш" китоби асосида.👤 Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур Ҳадис илми мактаби ходими🔥 https://youtu.be/DGPOdLbZO-ATelegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
    394video31Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    22 Sept, 11:22edited

    Аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом илмларини ўқитишда замон билан ҳамнафаслик" конференциясидаги иштироки (3) Илмий анжуман дастурлари орасидаги танаффус вақтида, шайхимиз ҳафизаҳуллоҳнинг меҳмонлар хонасида бир неча дақиқа суҳбатларида бўлиш имкони туғилди.
    52361Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    22 Sept, 07:22

    Ўтган аср олим ва солиҳларидан бўлган Шайх Назруллоҳхон Эшон ҳазратлари ҳақида ўғиллари Ўроқхон ҳожи ёзадилар:Отам бизларни ҳам, бошқаларни ҳам ҳеч қачон уришмаганлар. Айтиш керакки, раҳматли отамиз қаттиққўл, талабчан эдилар. Отамнинг олдида кўпларни сусти босиб қоларди, зарур бўлмаса, ҳамма ҳам яқин ўтириб суҳбат қилавермас эди.Яна бир камтарлик белгиси шуки, у киши меҳмонга борганларида ҳеч қачон тўрга чиқиб ўтирмас эдилар. Ҳамма вақт чеккада ёки ёнбошда ўтирар эдилар. Агар меҳмон келса, ўзлари тез-тез кириб-чиқиб, меҳмонни яхшироқ кутиб олиш учун безовта бўлар эдилар. Меҳмон ким бўлишидан қатъи назар, унга бирдек илтифот ва эътибор қилиб, барчага баробар хушмуомалалик қилар эдилар. Уйда ҳамма вақт меҳмонга дуо қилдирар эдилар.Падари бузрукворимизнинг хулқлари ҳалим, суҳбатлари ширин эди. Баъзи бир қийин шаръий масалаларни сўраш учун келган муллалар икки-уч кунлаб меҳмонхонада
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
    1,49061Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    21 Sept, 07:54

    Ҳадислар ваҳий эканига Қуръоний далилларПайғамбарлик фақат китоб тушиши билан эмас, балки Аллоҳ таоло танлаб олган бандаларига ваҳий нозил қилиши билан амалга ошиши етти қатъий далил орқали исботлаб берилди. Шунингдек, пайғамбарларга келадиган ваҳий икки тур – тиловат қилинадиган (матлув) ва тиловат қилинмайдиган (ғайри матлув) бўлиши ҳам кўрсатиб ўтилди.Энди эса Қуръони каримнинг бир қатор оятларини келтирамиз. Улар ўз матни, мазмуни ё бошқа далил кўмаги билан шуни кўрсатадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан шариат ўлароқ баён этилган, аммо Қуръонда бўлмаган ҳукмлар ҳам ваҳийдир. Бу оятлар ваҳийнинг бир тури – тиловат қилинмайдигани (илоҳий китобга кирмагани) ҳам борлигига далолат бўлади.Бундай оятлар жуда кўп бўлиб, барчасини бирданига жамлашга ҳожат йўқ. Зеро, бир оятнинг ўзиёқ ҳақиқатни англаш учун кифоя қилади. Шундай бўлса-да, муқаддас Китобимизнинг услубига
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
    1,28062Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    21 Sept, 06:56

    Кисро эса мактубни йиртди ва бу унинг бадбахтлигидан эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар етганда унга қарши дуо қилдилар. Унинг ҳалокати ўз ўғлининг қўлидан бўлди: ўғли Шеровайҳ отасининг хотини Ширинга ошиқ бўлиб, отасини ўлдирди. Хусрав Парвиз қувват берувчи дориларга ўч эди, бир куни қутисида дори кўриб, уни қувват дориси деб ўйлаб еди, ҳолбуки унда заҳар бор эди ва шу билан ҳалок бўлди. Ҳирақл эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқлади, лекин султонлигидан пастга тушолмай иймон келтирмади ва шу билан иймондан маҳрум бўлди, агар иймон келтирганида, салтанати ҳам омон қоларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мактубларида "аслим таслам", яъни "Исломни қабул қил, саломат қоласан" деб айнан шунга ишора қилган эдилар, у эса аҳмоқлик қилиб, дунёни охиратдан устун қўйди. Мактубнинг юборилиш йўли Қиссанинг икки тафсилоти алоҳида эътиборга лойиқ. Биринчиси,
    75253Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    21 Sept, 06:56

    Абу Суфён Ҳирақл билан қандай учрашган?Савол: Саҳиҳи Бухорийнинг олтинчи бобида келтирилган машҳур қиссада Абу Суфён Ҳирақл билан юзма-юз суҳбат қуради, ҳолбуки икки томоннинг жойлашуви бу учрашувни бирданига тушунарсиз қилиб қўяди: Абу Суфён савдо мақсадида Шомга чиққан эди, Қайсарнинг қароргоҳи эса Қустантинияда, яъни бугунги Истанбулда эди. Улар қандай қилиб бир жойда тўпланиб қолишди?Кашмирий "Файз ал-Борий"да бу саволни ҳадисни шарҳлашдан олдин қўяди ва қиссани ижмолий баён қилиб беришни лозим кўради, токи масала ўқувчининг кўз олдида равшан бўлсин. Икки салтанат Ўша даврда дунёнинг икки буюк салтанати Рум ва Эрон эди. "Рум" лафзи аслида Италияга нисбатан ишлатилган бўлиб, у Румиятул-Кубро деб аталар эди, Қуръон ва ҳадисда эса бу лафз кўпинча Италия, Юнон ва Қустантиния насороларига, баъзан умуман насороларга нисбатан қўлланади. Италия билан Қустантиния бир вақтлар ягона давлат
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    20 Sept, 10:50edited

    📣 САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ “ҚУРЪОН КАРИМ ВА ТАЖВИД” ЎҚУВ КУРСИГА МАРҲАМАТ✅ - “Қурони карим ва тажвид” ўқув курсига “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.✅ - тингловчилар таълим муассасаси томонидан жорий қилинган алоҳида журнал асосида рўйхатга олинади. Рўйхатга ёзилганлар ўқув курсининг белгиланган квотасидан кўп бўлган тақдирда, тартиб рақами бўйича навбатдаги ўқув курсига қабул қилинади;✅ - Олтмиш ёшдан юқори бўлган фуқаролар навбатдан ташқари, алоҳида гуруҳ шаклида, таьлим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади;✅ - ўқув курсида ўқиш муддати 3 ой;
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
    40,500125411Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    19 Sept, 07:48

    Пайғамбарлик ваҳий билан намоён бўладиОлимлар пайғамбарни бундай таърифлаган: «Пайғамбар – шариат ваҳий қилинган инсон». Демак, пайғамбарлик Аллоҳ таолонинг Ўзи бандалари орасидан танлаб олган зотга ваҳий нозил қилиши орқали юзага чиқади. Алоҳида китоб тушиши пайғамбарлик шартларига кирмайди. Бунга қуйидаги далиллар далолат қилади.1. Пайғамбарлик хабари ваҳий орқали етказилади. Аллоҳ таоло бирор бандасини пайғамбарлик ё элчиликка танлар экан, унга сайланганини билдириб қўяди. Бу билдириш нубувват ва рисолатнинг асоси бўлган ваҳийнинг бир туридир. Ундан кейин Аллоҳ таоло ўша пайғамбарга китоб нозил қилиши ҳам, қилмаслиги ҳам мумкин...Тўлиқ: https://muslim.uz/oz/e/Нурмуҳаммад МАТКАРИМОВ, Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими.Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
    1,080102Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    18 Sept, 12:04

    #him_qorilari🌙 Юнус сураси 15-20 оятлар.🎙Содиқжонов Аҳмадуллоҳ Ҳадис илми мактаби талабасиFullHD: https://youtu.be/zNzyS4AlJlETelegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
    1,140video52Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    18 Sept, 11:31

    🕌 УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ 🤝 Ҳадис илми мактабида "1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали томонидан институт ўқитувчи ва ходимларини қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия тадбири
    1,130video722Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    18 Sept, 10:46

    🕌 УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ🤝 Ҳадис илми мактабида "1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали томонидан институт ўқитувчи ва ходимларини қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия тадбири ўтказилди.🔊Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Акмал Юлдашев очиб берди.👤 Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи Нурсултонхон домла Абдуманнонов сўзга чиқиб, устозларга ҳурмат кўрсатиш файз ва барака олиб келишини таъкидлади. Шунингдек, Аллоҳ таоло илм аҳлини юксак даражаларга кўтаргани, динимиз ва исломий илмлар асрлар давомида устоз-шогирд анъанаси орқали бизгача етиб келганини қайд этди.🪙 «Вақф» хайрия
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
    1,120511Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    18 Sept, 06:54edited

    Аллома Муҳаммад Аввома. Ислом илмларини ўқитишда замон билан ҳамнафаслик. (2) Имом Али ибн Мадиний роҳимаҳуллоҳ: «Ҳадиснинг туруқлари жамланмагунча, ундаги ровийнинг хатоси билинмайди» деган. Имом Яҳё ибн Маъин роҳимаҳуллоҳ эса: «Агар ҳадисни эллик тариқдан
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    18 Sept, 06:16

    forwarded from @muslim_podcast_uz

    #ANONS #Muslim_podcast #15_son📱🗣RASULULLOH SOLLALLOHU ALAYHI VASALLAMGA MUHABBAT NIMADAN BOSHLANADI?⚡️Podcastning bu sonida:⚡️Mavlidi sharif nima?🗣Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga muhabbat qilish nima uchun muhim?⚡️Haqiqiy muhabbatning qanday belgilari bor?🗣Payg‘ambarimizning ahli baytlari kimlar?⚡️Rasululloh yaxshi ko‘rgan kishilarni biz ham yaxshi ko‘rishmiz kerakmi?🗣U zot yaxshi ko‘rgan taomni yaxshi ko‘rishlik fazilati!
    563video31Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    18 Sept, 04:50

    🕋 АЗИЗЛАР ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨✈️ t.me/muhaddisuz
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    17 Sept, 16:10

    forwarded from @muslimuzportal

    #ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🗣Самимий мулоқот – муаммолар ечимига йўл ...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Диний идорага келган бир гуруҳ фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, арз ва таклифларини тингладилар... ➡️ Батафсил🗣Хоразмда "Қора Аълам бобо" масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди Гурлан туманида замонавий ва барча қулайликларга эга тарзда янгидан қайта қуриб битказилган «Қора Аълам бобо» жоме масжиди фойдаланишга топширилди... ➡️ Батафсил🗣Тарихни англаган авлод – келажакни бунёд этади Янги ўқув йилини янги билим ва катта мақсадлар билан бошлаган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 1-босқич талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    17 Sept, 13:36

    Азон мушоҳадасиАллоҳнинг уйидан янграр ҳайқириқ, Му аззин тилидан сўзлар Роббимиз. «Ҳой, бандам, олдимга келгин талпиниб, Суҳбат қурайлик бирга иккимиз».Не учун Унга бормоғинг керак, Не сабаб уйига шошиш лозимдир? Чунки Роббимиз буюк ва юксак, Буюкликка ҳурмат биздан таъзимдир.Аллоҳ илоҳимиз, ўзга илоҳ йўқ, Буни исбот қилмоқ қалб тақозоси. «Ашҳаду алла»ни айтмай илож йўқ, Ҳақни тасдиқ қилмоқ — сўзнинг авлоси.Ўзимиз билмадик энг тўғри йўлни, Расули орқали ўргатди Раҳмон. Шу сабаб «Ашҳаду анна» сўзини
    1,01092111Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    17 Sept, 10:45

    #xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР🎞 2026 йил 17 сентябрь, Пайшанба куни ⏰ соат 16:00 дан бошлаб🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 54-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Отабек домла Мамадиев иштирокида жонли эфирга узатилади. 🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
    78721Open in Telegram
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    17 Sept, 10:44

    ❔ ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИДА «РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ✅Ҳадис илми мактабида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» доирасида ректор Барот Амонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Акмал Юлдашев ҳамда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Жасур Акрамов иштирокида ўқитувчи ва талабалар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Акмал Юлдашев талабаларнинг таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиши, дарсларга масъулият билан ёндашиши ва одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиши муҳимлигини таъкидлади.✅Ректор Барот Амонов эса таълим-тарбия жараёни, талабаларнинг илм олиши учун яратилган имкониятлар ҳамда ўқув жараёни билан боғлиқ зарур масалаларга тўхталиб ўтди. Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, талабаларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва саволлари тингланди. Билдирилган
    Image from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий каналImage from a post by Muhaddis.uz | Расмий канал
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    6 Sept, 13:11

    #muftiy_minbari 🔅 Талабага суянчиқ бўлайлик. 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар t.me/muhaddisuz ✈️
  • Muhaddis.uz | Расмий канал

    6 Sept, 12:59

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Нафсга қарши кураш Аллоҳ таоло инсонни яратишдаги ҳикмати Уни таниш ва таниганига мувофиқ яшашдир. Бунинг бирдан-бир йўли киши ўз нафсига қарши курашиш билан бўлади. Яъни киши шайтоннинг васвасаси ва нафсининг ғавғосига қарши борар