Latest posts

Siyrat.uz
18 Sept, 12:47
#СийратУ зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тошу дарахтнинг салом беришиعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنِّي لَأَعْرِفُ حَجَرًا بِمَكَّةَ كَانَ يُسَلِّمُ عَلَيَّ قَبْلَ أَنْ أُبْعَثَ إِنِّي لَأَعْرِفُهُ الْآنَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: إِنَّ بِمَكَّةَ حَجَرًا كَانَ يُسَلِّمُ عَلَيَّ لَيَالِيَ بُعِثْتُ إِنِّي لَأَعْرِفُهُ الْآنَ.Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, мен Маккада бир тошни билурман. У менга (пайғамбар этиб) юборилишимдан олдин салом берар эди. Албатта, уни ҳозир ҳам танийман», дедилар».Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.🔗 Тўлиқ ўқишДин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосасиTelegram | Facebook | Instagram | Youtube


Siyrat.uz
16 Sept, 08:50
#СийратРоҳибнинг у зотнинг пайғамбарликлари ҳақида башорат берганиШу ўринда тарихчиларимиз, муҳаддислар ва сийратчиларимиз Буҳайро исмли роҳиб билан Абу Толиб бошлиқ тижорат карвони аъзолари орасидаги учрашув ҳақидаги қиссани келтирадилар.Бу қиссанинг Имом Термизий келтирган матнини бошқа кучли ривоятлар қувватлаб келган. Шунинг учун Имом Термизийнинг ривоятини мухтасар ҳолда келтирамиз.عَنْ أَبِي مُوسَىt قَالَ: خَرَجَ أَبُو طَالِبٍ إِلَى الشَّامِ وَمَعَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي أَشْيَاخٍ مِنْ قُرَيْشٍ، فَلَمَّا أَشْرَفُوا عَلَى الرَّاهِبِ هَبَطُوا فَحَلُّوا رِحَالَهُمْ فَخَرَجَ إِلَيْهِمُ الرَّاهِبُ، وَكَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ يَمُرُّونَ بِهِ فَلَا يَخْرُجُ وَلَا يَلْتَفِتُ إِلَيْهِمْ، فَجَاءَ الرَّاهِبُ وَهُمْ يَحُلُّونَ رِحَالَهُمْ فَصَارَ يَتَخَلَّلُهُمُ حَتَّى جَاءَ فَأَخَذَ بِيَدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: هَذَا سَيِّدُ


Siyrat.uz
15 Sept, 06:01
#СийратНубувват муҳриعَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَهَبَتْ بِي خَالَتِي إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَ أُخْتِي وَجِعٌ، فَمَسَحَ رَأْسِي وَدَعَا لِي بِالْبَرَكَةِ، ثُمَّ تَوَضَّأَ فَشَرِبْتُ مِنْ وَضُوئِهِ، ثُمَّ قُمْتُ خَلْفَ ظَهْرِهِ فَنَظَرْتُ إِلَى خَاتَمِهِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ مِثْلَ زِرِّ الْحَجَلَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Холам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб:«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг синглимнинг ўғлининг дарди бор», деди. Бас, у зот менинг бошимни силадилар ва менга барака тилаб, дуо қилдилар. Сўнгра таҳорат қилдилар. Мен у зотнинг таҳорат сувларидан ичдим. Кейин орқа томонларига ўтиб, икки кураклари орасидаги худди қора уйнинг (ўтовнинг) тугмаларига ўхшаш муҳрларига назар солдим».Икки


Siyrat.uz
14 Sept, 10:36
#ЭътирофларҲақли эътирофБуюк Британиянинг файласуфларидан бири ва 1950 йилги Нобель тинчлик мукофоти совриндори Бертран Рассел шундай деган: «Мен Ислом ва Ислом пайғамбари ҳақида ўқидим ва англаб етдимки, бу дин дунё ва инсоният динига айланган, Пайғамбар Муҳаммаднинг таълимотлари ҳали ҳамон шарҳланиб, ўрганилиб келинмоқда ва биз ушбу таълимотлар орқали энг юксак мукофотларга сазовор бўлмоқдамиз».Француз тадқиқотчиси Эдвард Браун (1862-1926) ўзининг «Дунё цивилизациялари тарихи» китобида шундай дейди: «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ арабларга ва бутун дунё халқларига хушхабар келтирди, уларни Ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақирди. Унинг даъватидаги шариат иймон ва ақидадан асло фарқ қилмайди. У диний ишларнигина эмас, балки дунё ишларини ҳам бошқарадиган мажбурий илоҳий ваколатга эгадир. Шу сабабли у мусулмонларга закотни фарз қилди ва мушрикларга қарши урушни мажбуриятга айлантирди. У


Siyrat.uz
14 Sept, 07:04
#СийратНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рафиқи Аълога интиқол қилишлариОламларнинг сарвари, охирги замон пайғамбари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дардлари оғирлашиб қолганида бошқа оналаримиздан Оиша онамизникида қолишга ижозат сўрадилар. Улар ижозат бердилар. Ўша ерда ётиб, муҳтазар ҳолига келдилар. Олдиларига бир идишда сув қўйилган бўлиб, у зот ўша идишга муборак қўлларини солиб, сўнгра юзларига суртар ва «Лаа илааҳа иллаллоҳ. Албатта, ўлимнинг сакароти бор», дер эдилар.Кейин қўлларини тик қилиб, «Рафиқи Аълога», дедилар. Бу «Мен Аъло Рафиққа – Аллоҳнинг ҳузурига кетмоқдаман», деганлари эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «ўлим» ва «вафот» сўзлари ўрнига тушунган доираларда «Рафиқи Аълога интиқол қилдилар» деган истилоҳ ишлатилади.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай ҳолатда турганларида жонлари қабз қилиниб,


Siyrat.uz
11 Sept, 06:01
#СийратБуюклар Расулуллоҳ ҳақларида«Дунё ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби инсонни кўрмаган ва кўрмайди. У зот инсониятнинг нафақат маънавий, балки ақлий ва амалий етакчиси эди».Шайх Абулҳасан Надавий.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати ва суннатига эргашмасдан туриб Қуръонни тўлиқ тушуниш имконсиздир. Чунки у зот Қуръоннинг тирик намунаси эди».Уламолардан бирлари.«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириғи, даъвати инсон ақлини озод қилди, қалбини маънавиятга бой қилди ва жамиятни инсоний қадриятларга асослантирди. Унинг рисолати ҳар замон учун амалий ҳидоятдир».Шайх Юсуф Қаразовий.«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мисли йўқ. Чунки у зотнинг сўзлари ва ишлари Аллоҳнинг ваҳийсига асосланган эди. Уни фақат ақл билан тушуниш етарли эмас, юрак билан ҳис қилиш керак».Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.


Siyrat.uz
10 Sept, 09:01
#СийратМавлиди шариф баракасиНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини мўмин кишигина қувонч билан кутиб олади.Мўминлар ушбу мунаввар ойни Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари муносабати билан хурсандчиликда ўтказадилар. Зеро, мавлиди шариф ойи хурсандчилик қилиш, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, яхшилик, саховат қилиш ойидир.Бу ойда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўювчи ҳар бир киши бу ой келишидан аввал тайёргарлик кўриб, ой давомида имкон қадар улуғ неъматга шукронасини, шодлигини изҳор қилишга интилган.🔗 Тўлиқ ўқиш«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-рақамли хулосасиTelegram | Facebook | Instagram | Youtube


Siyrat.uz
10 Sept, 04:34
#СийратРоҳматан лил оламийнАмерикалик тарихчи, файласуф ва кўп томлик «Цивилизация тарихи» асари муаллифи Уилл Дюрант (Will Durant 1885-1981) шундай дейди:«Агар биз тарихдаги шахсларнинг буюклигини уларнинг инсониятга кўрсатган таъсирининг кўлами билан ўлчайдиган бўлсак, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихнинг энг буюк шахсларидан биридир. У ўз зиммасига жоҳилият ва иссиқ саҳро ичида тарқоқ яшаётган мутаассиб қабилаларни бирлаштириш ва уларни юксалтириш вазифасини олди ва буни мукаммал даражада уддалади.У қисқа фурсат ичида нафақат янги диний ақидани, балки асрлар давомида яшаб келаётган маданият ва сиёсий тизимни буткул ўзгартирган кучли ижтимоий низомни барпо этди. Инсоният тарихида диний, сиёсий ва маънавий раҳбарликни худди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек ўз вужудида мукаммал бирлаштира олган ва бутун бир дунёнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб


Siyrat.uz
9 Sept, 09:05
#СийратИнтизорДийдор қўмсар бу юрагим не қилай, воҳ? Тузук бир хат битолмадим, қалам гувоҳ. Қўл узатди, ҳижрон бўлиб менга ҳамроҳ, Фироғингиз қалбим ўртар, Расулуллоҳ! Қай замонда туғилдим мен – Сиздан йироқ. Бир бор тушда кўрмоқликка нигоҳ муштоқ. Илҳақликдан тушмасайди кўзимга оқ, Ғариб кўнглим соғинди-да, Расулуллоҳ! Тингласайдим маржон каби сўзингиздан, Юргим келар ул муборак изингиздан, Дуо олай, деган эдим ўзингиздан... Тополмайин, маҳзун бўлдим, Расулуллоҳ! Ошиқ руҳим нубувватга бориб етган, Дарди оғир. Каъбани ҳам тавоф этган. Аммо жисмим замонимда қолиб кетган, Мен телбага даво недир, Расулуллоҳ?


Siyrat.uz
9 Sept, 06:05edited
#СийратНубувватУнинг инсониятни қутқариш ва саодатманд қилишдаги ўрниАнбиёлар амалининг табиатиНубувватнинг вазифасини ва анбиёлар амалининг табиатини баён қилиш учун бир мисол келтираман. Ундан фалсафий далилларсиз ҳам нубувватнинг вазифасини ва ўрнини тушуниб оламиз.Ҳикоя қилинишича, бир гуруҳ талабалар денгизда сайр қилиш учун кемага минибдилар. Уларнинг ўзлари тетик, вақтлари кўп эди. Умрида дарс ўқимаган уммий кемачи ҳазил-мутойиба, қочирим гап қилиб кулиш учун яхши ҳадаф (нишон) эди.Талабалардан бири унга: «Амаки, қайси илмларни ўргангансиз?» деди.«Ҳеч нарса ўргана олмадим, болам», деди кемачи. «Табиий илмларни ўрганмаганмисиз?» деди толиб. «Йўқ. Улар ҳақида эшитмаганман ҳам», деди кемачи.Шунда бошқа бир толиб гапга аралашиб: «Математика, алгебраларни ўқигандирсиз?» деди.


Siyrat.uz
8 Sept, 06:04
#СийратРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳоримСўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».Эй Роббим, Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг оилаларига салавот, салом ва баракот юборганингдек, Ҳабибимиз, Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зоти бобаракотнинг азвожи мутоҳҳаротларига, зурриётларига ва аҳли байтларига салавот, салом ва баракотингни юборгин!Саййидим Расулуллоҳ, мен ўн бешинчи ҳижрий асрда яшаётган мусулмонларнинг бири – Ҳошимжон ўғли Нозимжонман.Саййидим, Сизни кўриш шарафига муяссар бўлолмадим, аммо масофадан туриб Сизга иймон келтирдим. Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида махфий даъватни олиб бораётган пайтингизда ҳузурингизга бориб, қўлингизда иймон келтириш насиб этмади. Ёки Макка


Siyrat.uz
7 Sept, 10:06edited
#СийратИмом Термизий «Шамоили Муҳаммадия»да Расулуллоҳ ҳақида нима деганлар?1. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам) ўрта бўй эдилар.2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.4. Икки елкалари ораси кенг эди.5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.🔗 Тўлиқ ўқиш«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-рақамли хулосаси


Siyrat.uz
7 Sept, 06:18
#НубувватНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга шафқатлариقَالَ اللهُ تَعَالَى: وَإِذَا مَا أُنزِلَتْ سُورَةٌ نَّظَرَ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ هَلْ يَرَاكُم مِّنْ أَحَدٍ ثُمَّ انصَرَفُوا صَرَفَ اللَّهُ قُلُوبَهُم بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَفْقَهُونَАллоҳ таоло марҳамат қилади:«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекканингиз унинг учун оғир бўлган, сиз(нинг саодатга етишишингиз)га ташна, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди» («Тавба» сураси, 128-оят).Шарҳ: Ояти каримада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида у зотдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас.🔗 Тўлиқ ўқишTelegram | Facebook | Instagram | Youtube


Siyrat.uz
4 Sept, 06:21
#ЭътирофларҒарб ва шарқ мутафаккирлари Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчаки диний етакчи эмас, балки ажойиб ислоҳотчи, адолатли қози ва сиёсий донишманд эди. У аёллар ҳуқуқлари, камбағалларни ҳимоя қилиш ва жамиятда тенгликни ўрнатишда ўз давридан асрлар олдинга ўзиб кетган эди».Жон Эспозито (John L. Esposito), Жоржтаун университети профессори, исломшунос олим.🔗 Тўлиқ ўқишTelegram | Facebook | Instagram | Youtube


Siyrat.uz
2 Sept, 06:29
#Салавотبسم الله الرحمن الرحيموَصَلَّى اللَّهُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَآلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمَ إِلهِي بِجَاهِ نَبِيِّكَ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَكَ وَمَكَانَتِهِ لَدَيْكَ وَمَحَبَّتِكَ لَهُ وَمَحَبَّتِهِ لَكَ وَبِالسِّرِّ الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّيَ وَتُسَلِّمَ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ، وَضَاعِفِ اللَّهُمَّ مَحَبَّتِي فِيهِ وَعَرِّفْنِي بِحَقِّهِ وَرُتْبَتِهِ وَوَفِّقْنِي لِاتِّبَاعِهِ وَالْقِيَامِ بِآدَابِهِ وَسُنَّتِهِ وَاجْمَعْنِي عَلَيْهِ وَمَتِّعْنِي بِرُؤْيَتِهِ وَأَسْعِدْنِي بِمُكَالَمَتِهِ وَارْفَعْ عَنِّي الْعَلَائِقَ وَالْعَوَائِقَ وَالْوَسَائِطَ وَالْحِجَابَ وَشَنِّفْ سَمْعِي مَعَهُ بِلَذِيذِ الْخِطَابِ وَهَيِّئْنِي لِلتَّلَقِّي مِنْهُ وَأَهِّلْنِي لِخِدْمَتِهِ وَاجْعَلْ صَلَوَاتِي عَلَيْهِ نُوراً نَيِّراً كَامِلاً مُكَمَّلاً طَاهِراً مُطَهَّراً مَاحِياً كُلَّ ظُلْمٍ وَظُلْمَةٍ وَشَكٍّ وَشِرْكٍ


Siyrat.uz
28 Aug, 05:41
#Кун_ҳадисиСалавотнинг фазилатиНабийга салавот айтиш бир тижоратдир. У ила муваффақиятга эришиб, бало, мусибатлардан нажот топасан. У зотга ҳар куни салавот ва саломлар йўлла ва уни кўпайтир. Ана шунда унинг мислидан кўра ўнлаб баробар ортиқроғига эришиш билан зафарга эришасан.Доктор Маъсоравий.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади», дедилар».Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Siyrat.uz
27 Aug, 06:02
#СийратНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари (иккинчи мақола)وَعَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ إِبْرَاهِيمَ وَهُوَ يَكِيدُ بِنَفْسِهِ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَدَمَعَتْ عَيْنَاهُ فَقَالَ: تَدْمَعُ الْعَيْنُ وَيَحْزَنُ الْقَلْبُ، وَلَا نَقُولُ إِلَّا مَا يَرْضَى رَبُّنَا، وَاللهِ يَا إِبْرَاهِيمُ إِنَّا بِكَ لَمَحْزُونُونَ. رَوَاهُمَا الْأَرْبَعَةُ.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Батаҳқиқ, Иброҳимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида жон таслим қилаётганида кўрдим. Шунда у зотнинг икки кўзларидан ёш оқди ва:«Кўз ёш тўкур. Қалб маҳзун бўлур. Роббимиз рози бўладиган нарсадан бошқани айтмасмиз. Эй Иброҳим! Аллоҳга қасамки, биз сенинг учун маҳзунмиз», дедилар».Иккисини тўртовлари ривоят қилганлар.🔗 Тўлиқ ўқишTelegram | Facebook | Instagram | Youtube


Siyrat.uz
26 Aug, 07:37
#СийратНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари (биринчи мақола)عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَشَدَّ حَيَاءً مِنَ الْعَذْرَاءِ فِي خِدْرِهَا، وَكَانَ إِذَا كَرِهَ شَيْئًا عَرَفْنَاهُ فِي وَجْهِهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاحِشًا وَلَا مُتَفَحِّشًا، وَقَالَ: إِنَّ خِيَارَكُمْ أَحَاسِنُكُمْ أَخْلَاقًا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحْسَنَ النَّاسِ خُلُقًا.Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хидридаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билар эдик».Бошқа бир ривоятда:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фоҳиш ҳам, мутафаҳҳиш ҳам эмас эдилар. У зот сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», деганлар».Иккисини


Siyrat.uz
25 Aug, 10:57
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйқулариعَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يُحَدِّثُنَا عَنْ لَيْلَةِ أُسْرِيَ بِالنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ مَسْجِدِ الْكَعْبَةِ، جَاءَهُ ثَلَاثَةُ نَفَرٍ قَبْلَ أَنْ يُوحَى إِلَيْهِ وَهُوَ نَائِمٌ فِي مَسْجِدِ الْحَرَامِ، فَقَالَ أَوَّلُهُمْ: أَيُّهُمْ هُوَ؟ فَقَالَ أَوْسَطُهُمْ: هُوَ خَيْرُهُمْ، وَقَالَ آخِرُهُمْ: خُذُوا خَيْرَهُمْ، فَكَانَتْ تِلْكَ فَلَمْ يَرَهُمْ حَتَّى جَاءُوا لَيْلَةً أُخْرَى فِيمَا يَرَى قَلْبُهُ، وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَائِمَةٌ عَيْنَاهُ وَلَا يَنَامُ قَلْبُهُ، وَكَذَلِكَ الْأَنْبِيَاءُ تَنَامُ أَعْيُنُهُمْ وَلَا تَنَامُ قُلُوبُهُمْ، فَتَوَلَّاهُ جِبْرِيلُ ثُمَّ عَرَجَ بِهِ إِلَى السَّمَاءِ.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«У киши бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб:«У зотга ваҳий қилинишидан олдин уч нафар


Siyrat.uz
24 Aug, 07:50
#СийратИшончли ва омонатдор бўлган зотТарихчи Уилям Муир (1819-1905) ўзининг «Муҳаммад тарихи» асарида шундай ёзади: «Мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам болалик чоғиданоқ юксак ахлоқи ва яхши хулқ-атвори туфайли «амин» — ишончли, омонатдор дея аталган.У зотни яхши танимаган киши унинг фазилатларини муносиб баҳолай олмайди. Аммо бу борада билим ва тажрибага эга бўлган киши унинг буюк тарихини тафаккур қилар экан, ана шу тарих Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарлар ва дунё мутафаккирлари сафининг пешқадамига олиб чиққанини англайди».Сэр Уилям Муир (Sir William Muir) 19 асрда яшаган шотландиялик тарихчи, шарқшунос, давлат арбоби ва ислом тарихи бўйича тадқиқотчи. Юқорида зикр этилган асарнинг номи The Life of Mahomet бўлиб, 1858-1861 йилларда Лондонда 4 жилдда нашр этилган.Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
