Latest posts

Yurist rakursi
22 Sept, 10:27
Иш берувчиларни судда куйдирадиган 2 та қоидаМеҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчилар томонидан айнан расмиятчиликка йўл қўйилиши оқибатида юзлаб ходимлар суд орқали ўз ишига тикланмоқда. Олий суд Пленуми қарори ва Меҳнат кодексида бу борада ҳамма билиши шарт бўлган иккита жуда муҳим қоида белгиланган.1. Касаба уюшмаси розилиги абадий эмас, унинг "яроқлилик муддати" 1 ой!Жамоа шартномасига кўра ходимни бўшатиш учун Касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги талаб этиладиган ҳолатларда, раҳбарият уларга тақдимнома киритади ва розилик хатини олади. Лекин баъзида раҳбар бу розиликни олиб, стол тортмага солиб қўяди-да, орадан 2-3 ой ўтиб ходимни бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаради.Билиб қўйинг, бу мутлақо ноқонуний! Иш берувчи касаба уюшмасининг розилигини олган кундан бошлаб бир ой ичида ходимни бўшатиши керак.Агар айнан шу 1 ойлик муддат ўтиб кетса, олинган розилик ўз ҳуқуқий кучини
Yurist rakursi
21 Sept, 10:19
Нега касса чек чиқармайди, ишчи эса маошини конвертда олади?Жавоб оддий: солиқ тўламаслик учун. Чек урилмаса, сотув ҳисобга тушмайди ва фойда қоғозда камайиб қолади. Ишчи расмийлаштирилмаса, унинг маошидан даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўланмайди. Иш берувчи буни ишчига "солиқни ойлигинг билан тўлайсан, ундан кўра конвертда олганинг маъқул" деб тушунтиради. Иш зарур бўлган одам эса рози бўлади, унга келишилган пул қўлига тегса бўлди, солиқ тўландими-йўқми, қизиқтирмайди.Аммо Олий суд Пленуми (2013 йил 31 майдаги 08-сон қарор) бундай ҳаракатларни даромадни қасддан яшириш белгиси деб баҳолайди. Жумладан: – касса аппаратининг фискал хотира дастурига ноқонуний ўзгартириш киритиш; – сотувни тасдиқловчи ҳужжатларни йўқ қилиш, алмаштириш ёки сохталаштириш; – ходимнинг ҳақиқий маошини ёки ишлаётган ходимнинг ўзини солиқ ҳисоботида кўрсатмаслик.Касса дастурини "созлаб" берган уста ҳам
Yurist rakursi
21 Sept, 01:38
Чойни совитиш учун пуфлаймиз ёки совуқда қўлимизни иситиш учун пуфлаймиз, пуфлаш ўзгаргани йўқ. Фақат мақсад ўзгаряпти, шундай экан бирор ҳаракат бошлашда мақсадни тўғри қўяйлик.Ҳасанхон Яхё АбдулмажидҲаётда мақсадни тўғри қўйиб фақат олдинга интилиб муваффақиятли бўлиб юринг. Зеро сизнинг ютуғингиз одамлар учун фойдали, муваффақиятсизлигингиз эса ҳеч кимга керак эмас. Бошланган янги ҳафтангиз файзли ва барокатли, энг муҳими яхши хабарларга бой бўлсин.👉Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз
Yurist rakursi
20 Sept, 14:19
Ko'klarda ko'k kaptar qushdaymiz, jonim, Qayg'urma kel ko'ngil "xushlaymiz" jonim, Mening tanishim yo'q narigi dunyoda Baribir "Jannatga tushmaymiz jonim"...Muhammad Yusuf
Yurist rakursi
18 Sept, 01:11
Эзгулик гўзал хулқдир. Гуноҳ — кўнглингни ғаш қилган ва одамлар билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир. ҲадисданЖума айёмингиз муборак бўлсин.
Yurist rakursi
17 Sept, 05:04
Махсус ҳуқуқий режимли зоналарда жиноий жавобгарлик масаласи қандай ҳал этилади?13.07.2026 йилдаги ЎРҚ-1158-сонли Конституциявий Қонунга асосан, Иқтисодий процессуал ва Жиноят кодексларида ҳамда Тошкент халқаро молия марказига оид ҳужжатларда алоҳида режимли ҳудудлар учун махсус тартиб мустаҳкамланди.Учта манбадаги нормалар солиштирмаси:Иқтисодий процессуал кодексининг 1-моддасига кўра, Конституциявий Қонун билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда иқтисодий ишлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидаларга мувофиқ ихтисослашган суд (Тошкент халқаро тижорат суди) томонидан кўриб чиқилади ва ҳал этилади.Жиноят кодексининг 11-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс умумий қоида бўйича Жиноят кодексига асосан жавобгарликка тортилади. Лекин махсус ҳуқуқий режимли ҳудудда муайян иқтисодий ва молиявий қилмишлар учун жиноий жавобгарлик ўрнига бошқа турдаги
Yurist rakursi
16 Sept, 09:33edited
Юрист бўлганлигимиз сабаблими ёки устозларимиз тарихга зўр қизиқтирганлиги учунми, тарихга меҳримиз бўлакча. Учта хонлигимизни бирлашмасдан ўрисларга таслим бўлганлиги, бўлиниб кетганлиги, фақат кайф-сафо, ишратга вақт сарфлаганлиги ҳақида афсус билан ўқиб эслаб юрардик. Лекин кун.уз ижодкорлари томонидан ишланган мана бу видеони кўриб, фикримиз ўзгарди. Шундай таҳлилларни кўпроқ чиқариш керак экан, халқ асл ҳақиқатни билиши эртанги кун учун муҳим бўларкан деган фикр келди.Ҳаммамизга мактаб дарсликларида онгимизга бир фикр мутлақ ҳақиқатдек қуйилган "Уч хонлик (Бухоро, Хива, Қўқон) бирлашмади, бир-бири билан уришиб, Туркистонни Чор Россиясига осонгина топшириб қўйди". Тўғрими?Аммо бу бизнинг эмас, мустамлакачилар томонидан онгимизга сингдирилган ўрислар ёзган тарих эканини биласизми? Аслида-чи? Саҳна ортида қандай геосиёсий ўйинлар кетган? Нима учун ҳақиқий манзара биздан яширилган?YouTube“Katta o‘yin” davom etmoqda. U qanday boshlangan?XIX asrda Markaziy Osiyo Rossiya va Britaniya imperiyalari o‘rtasidagi “Katta o‘yin”ning asosiy maydonlaridan biriga aylandi. Xonliklar ikki ulkan kuchning bosimi ostida qoldi, biroq bu geosiyosiy vaziyatning ildizlari jahondagi kuchlar nisbatining o‘zgarishidan…
Yurist rakursi
16 Sept, 04:28
Шартномада суд жойини ўзингиз танлашингиз мумкинлигини ва судда ҳамма ҳужжатларни кўчириб олиш ҳуқуқингиз борлигини билармидингиз? Тадбиркорларда тез-тез бериладиган саволлардан бири: "Бошқа вилоятдаги ҳамкор билан шартнома тузяпмиз, эртага низо чиқса ўша ёққа қатнаймизми?" ёки "Судда рақибимиз берган далиллар билан қандай танишиш ва нусха олиш мумкин?".Шу каби амалий саволларга Иқтисодий процессуал кодексда аниқ ва тадбиркор учун ўта қулай 2 та муҳим ечим бор:1. Шартномавий судловлик — Судни ўзингизга қулай ҳудуддан танланг! Умумий қоидага кўра, даъво аризаси жавобгар рўйхатдан ўтган жойдаги судга берилади. Лекин шартнома тузилаётган пайтда тадбиркорлар ўзаро келишиб, келажакда низо чиқса, у қайси ҳудуддаги иқтисодий судда кўрилишини олдиндан белгилаб қўйишлари (ўзгартиришлари) мумкин. Масалан, сиз Тошкентдасиз, ҳамкорингиз эса Нукусда. Шартномага: "Юзага келадиган низолар Тошкент
Yurist rakursi
15 Sept, 06:46
"Ишдан бўшаш огоҳлантириши кетаётганда "отгул"га чиқса нима бўлади?" ва "Касаба уюшмаси 10 кун жим турса-чи?"Меҳнат муносабатларида огоҳлантириш муддатлари ва Касаба уюшмаси билан ишлашда кўпчилик эътибор бермайдиган, лекин жуда муҳим бўлган 2 та ҳуқуқий қоида бор.Келинг, Олий суд Пленуми қароридаги ушбу аниқ тушунтиришларни таҳлил қиламиз:1. "Отгул" ёки ўз ҳисобидан таътил огоҳлантириш муддатини тўхтатмайди! Ишдан бўшаш бўйича огоҳлантириш муддати (масалан, 14 кунлик муддат) кетаётган пайтда ходим ўз ҳисобидан таътилга (иш ҳақи сақланмайдиган таътилга) чиқса ёки «отгул» олса, кўпчилик бу кунлар ҳисобга олинмайди ва огоҳлантириш муддати тўхтаб туради, деб янглишади.Олий суд Пленуми қарорига кўра, огоҳлантириш муддати ичида ходимнинг иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлиши ёки отгулда юриши каби ҳолатлар ҳам огоҳлантириш муддатига тўлиқ киритилади.Яъни, бу кунлар сабабли
Yurist rakursi
14 Sept, 04:03
Ассалому алайкум яхшилар! Бошланган янги кун ва ҳафтамиз барчага файзли, баракали ҳамда яхши янгиликларга бой бўлсин.
Yurist rakursi
13 Sept, 06:55edited
Шахсий маълумотларни тарқатиш: қачон жарима, қачон озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади?Ижтимоий тармоқларда бировнинг паспорти, телефон рақами ёки шахсий суратларини рухсатсиз эълон қилиш шунчаки "беодоблик" эмас, тўғридан-тўғри қонунбузарлик ҳисобланади. Қонунчилик буни икки босқичда жазолайди:1. Биринчи марта содир этилса (маъмурий жавобгарлик): - Шахсий маълумотни ноқонуний тарқатган ёки нотўғри сақлаган оддий фуқароларга 7 минималка, раҳбар ва мансабдорларга эса 50 минималка жарима солинади. - Агар маълумотларга AI орқали ишлов бериб (масалан, дипфейк ёки монтаж қилиб) тарқатилса, жарима анча оғир 50 дан 100 БҲМгача, бунга қўшимча ишлатилган қурилмалар ҳам мусодара қилинади.2. Такрорланса ёки оғир оқибатга олиб келса (жиноий жавобгарлик): - Бир марта жарима тўлаб, бир йил давомида яна шу ишни қилган шахс энди жиноятчи ҳисобланади: 100 дан 150 БҲМгача жарима ёки 2 йилгача
Yurist rakursi
11 Sept, 10:20
Рақобатчи ноинсофлик қилдими ёки қайси судга ариза беришни билмаяпсизми?Бизнес муҳитида рақобат ҳар доим бор, лекин у ҳалол ва соғлом бўлиши керак. Тадбиркорлар чатларида тез-тез шу каби саволларга дуч келамиз: "Биров маҳсулотимни нусхалаб, сохтасини арзон сотяпти, Антимонополия органига ёзгандим, натижасидан қониқмадим" ёки "Ҳамкорим Самарқандда рўйхатдан ўтган, мен Тошкентдаман, аризани қайси судга беришим керак?".Шу каби амалий вазиятларда хато қилмаслигингиз учун Иқтисодий процессуал кодексдаги 2 та муҳим қоидани тушунтириб бераман:1. Рақобатга оид низолар ва Антимонополия органи қарорлари! Товар ва молия бозорларидаги ноинсофларча рақобат (маҳсулотни кўчириб сотиш, бозордаги устун мавқени суиистеъмол қилиш, нархларни сунъий келишиб олиш) туфайли бизнесингизга зарар етяптими? Бундай низолар ва ишлар иқтисодий суд ваколатига киради. Энг муҳими — антимонополия органи (Рақобатни
Yurist rakursi
11 Sept, 05:25
forwarded from @maruf_uz
Эй кўзёшим! Модомики, кўзимнинг остонасидан чиқиб кетмоқда экансан, ҳеч бўлмаса Хақ таъолонинг эшигига бориб, бошингни Унинг остонасига қўй. Ялиниб, ёлвориб, ўкириб оққанингдан сўнг, сукут сақла. Сени сендан яхшироқ биладиган Роббингнинг ҳукми воқе бўлгунига қадар, Сенинг насибанг сенга етишгунига қадар, етишмаганларини эса сенинг насибанг бўлмаганини англаганингга қадар сукут сақла! Ҳазрати Мавлоно. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.Жума муборак бўлсин.@maruf_uz
Yurist rakursi
10 Sept, 09:38edited
Бундан атиги бир йил аввал Сарбон университетида Ҳуқуқий фанлар кафедраси ўз фаолиятини бошлаган эди. Бир йил давомида кафедра университетдаги энг йирик тузилмалардан бирига айланиб, 40 дан ортиқ профессор-ўқитувчини ўзида бирлаштирди.Жамоамиз талабаларга юридик фанлар бўйича сифатли ҳамда чуқурлаштирилган таълим бериб келди. Бу йил Ҳуқуқий фанлар кафедраси негизида иккита мустақил кафедра: Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ҳамда Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ташкил этилди. Бу ўзгариш – ўсишнинг табиий натижаси, яъни “Юриспруденция” йўналишида бу йил талабалар сони кескин кўпайди ва таълим жараёнини янада самарали ташкил этиш учун кафедралар ихтисослаштирилди.Қувонарли жиҳати шундаки, бугун университетнинг “Юриспруденция” йўналишини танлаб келаётган абитуриентлар ва ота-оналарнинг аксарияти Сарбон университетида юриспруденция соҳасида кучли ва сифатли билим берилади, деган муҳим


Yurist rakursi
10 Sept, 06:14edited
«Аризангни ёз, бўлмаса модда билан бўшатаман!» — Иш берувчининг босими ва ходимнинг яширин ҳуқуқиИшхоналарда кўп учрайдиган ва ходимларни сарсон қиладиган иккита вазият бор: бири раҳбариятнинг «ўз хоҳишинг билан бўша» деб мажбурлаши, иккинчиси ишдан бўшатилаётган ходимга янги иш топиш учун имконият берилмаслиги.Олий суд Пленуми ва Меҳнат кодекси бу икки масалада ҳам ходимни ҳимоя қилувчи жуда муҳим қоидаларни белгилаб қўйган.1. «Ўз хоҳишим билан» ариза ёздириш — бу мажбурлаш ҳисобланади! Аксарият иш берувчилар штатни қисқартирганда ёки ходим билан келиша олмай қолганда, ишдан бўшатиш нафақасини тўламаслик учун ходимни «ўз хоҳиши билан» ариза ёзишга ундашади. «Аризангни ёз, бўлмаса интизомий жазо бериб, айб билан бўшатиб юбораман», деб руҳий босим ўтказишади.Олий суд Пленуми бунга жуда аниқ ҳуқуқий баҳо берган: Иш берувчи томонидан ходимда истак бўлмаса ҳам уни ариза ёзишга фаол
Yurist rakursi
9 Sept, 05:45edited
🔴 ЖИНОЯТ КОДЕКСИДА ЯНГИ БОБ: НАРКОЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛДИБир неча ой олдин янги қонун билан Жиноят кодексига ўзгартиш киритилган эди. Кўпчилик хабари йўқлиги учун шу ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. 2026 йил 11 июнда Президент ЎРҚ-1151-сон Қонунни имзолади . Шу қонунга кўра, Жиноят кодексига «Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар» номли янги XIX боб киритилди: 270-моддадан 276-13-моддагача — жами 19 та модда.Энди гиёҳванд моддалар айланмасига оид жиноят таркиблари алоҳида, тизимли боб сифатида жамланди, шу билан бирга бир қатор мутлақо янги таркиблар қўшилди.📌 БОБ ТУЗИЛИШИ 1. «Классик» наркожиноятлар (270, 271, 273–276-моддалар) Тақиқланган экин (кўкнор, каннабис) экиш ёки етиштириш · гиёҳванд моддани ўғирлик/фирибгарлик йўли билан эгаллаш · сотиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш, ўтказиш · тарғибот маҳсулоти тарқатиш ва истеъмолга жалб қилиш
Yurist rakursi
8 Sept, 11:33edited
📜 ПҚ-303: ИИВ кадрлар тайёрлаш тизими 2030 йилгача тубдан ислоҳ қилинади2026 йил 26 август куни Президентимиз "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-303-сон қарорни имзолади. Мақсад — "мактаб – лицей – техникум – олийгоҳ – тармоқ – малака ошириш" узвий занжирини яратиш.Ҳужжатнинг энг муҳим жиҳатлари:🏫 Наманган ва Самарқанддаги 2 та касб-ҳунар ташкилоти 2027/2028 ўқув йилидан ИИВ идоравий техникумларига айлантирилади. Офицерлар таркиби учун — 2 йиллик (давлат гранти, йилига 600 нафаргача), сафдорлар таркиби учун — 6 ойлик дастур. Давлат гранти асосида ўқиганлар битиргач 3 йил мажбурий хизмат қилиши шарт бўлади.🎓 ИИВ Академиясида факультет-кафедра тизими ўрнига 5 та "мактаб" ташкил этилади: Жамоат хавфсизлиги, Тезкор-қидирув, Кибержиноятларга қарши курашиш, Эксперт-криминалистика ва Ижтимоий
Yurist rakursi
8 Sept, 09:54
🎯 Шеригингиз билан улуш талашиб қолдингизми ёки инвестор билан муаммо чиқдими?Бизнесда энг оғриқли ва мураккаб низолар ташқи ҳамкорлар билан эмас, балки ичкарида — таъсисчилар (муассислар) ўртасида ёки бизнесга пул киритган инвесторлар билан юз беради. Чатларда ва амалиётда кўп кўрамиз: "Шеригим фирмадан чиқиб кетмоқчи, улушини қандай ҳисоблаймиз?" ёки "Инвестор шартнома шартларини бажармаяпти, нима қилса бўлади?".Шундай ички ва инвестициявий зиддиятларни ҳал қилиш учун Иқтисодий процессуал кодексда аниқ белгилаб қўйилган 2 та муҳим йўналиш бор:🏢 1. Корпоратив низолар — муассислар ва улушлар бўйича баҳслар! Бизнесни бирга бошлаган дўстлар ёки ҳамкорлар вақт ўтиб келиша олмай қолиши одатий ҳол. Юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, акция ва улушларни бўлиш ёки муассислар ўртасидаги ҳар қандай ички низолар айнан иқтисодий судга тааллуқлидир. Муассислар йиғилишининг1,460Open in Telegram
Yurist rakursi
7 Sept, 04:45
Меҳнат муносабатларига оид қоидаларКўпчилик ходимлар ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш жараёнида иккита муҳим жиҳатда чалғишади. Келинг, Олий суд Пленуми қарори асосида бу масалаларга ойдинлик киритамиз.1. Ариза муддати қачондан ҳисобланади? Аксарият ходимлар «бугун ариза ёзиб бердим, демак 14 кунлик огоҳлантириш муддатининг биринчи куни бугун» деб ўйлашади. Лекин меҳнат қонунчилигимизда бундай эмас! Сизнинг ўз хоҳишингизга кўра ишдан бўшаш ҳақидаги огоҳлантириш муддатингиз ариза раҳбарга (ёки кадрлар бўлимига) топширилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.Яъни, агар сиз аризани 1-санада топширсангиз, 14 кунлик муддатнинг биринчи куни 2-санадан бошланади ва охирги иш кунингиз 15-санага тўғри келади. Янги иш жойига ўтишни режалаштираётганда ва кунларни ҳисоблаётганда айнан мана шу қоидани ёдда тутинг.2. Муддатли шартномани бузганлик учун қачон жарима (неустойка) тўланмайди? Муддатли
Yurist rakursi
6 Sept, 12:03edited
Hofiz Sheroziyning quyidagi baytini eshitgansiz:Agar on turki Sheroziy ba das orad dili moro, Ba holi hinduyash baxsham Samarqandu BuxororoAgar ko‘nglimni shod etsa, o‘shal Sherozning turk jononi, Qaro xoliga baxsh etgum Samarqandu Buxoroni.Baʼzan, Hofizni notoʻgʻri tushunib, Samarqand va Buxoroni berib yuboraverar ekan-da, deymiz.Aslidachi, aslida shu ikki jihat mening eʼtiborimni tortadi:— Sherozning mahalliy turkiy aholisi; — Hofiz oʻz yori uchun nega Bagʻdod yoki Damashqni qurbon qilmagani.Demak, Samarqand vs Buxoro oʻsha davrdagi shaharlar orasida fido qilib maqtanaladigan darajada boʻlgan.Axir: "Istasang bu falakdan Oyni olib beraman", deymiz-ku yoki hech koʻrganmisiz oshiqlarning : "Sen bilan maroʻjna yesam moʻjnamu", deb sheʼr aytganini?!Саид Комил Муҳаммад Карим
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
