gram news
Abdurahmon Tashanov channel avatar

Abdurahmon Tashanov

@abdurakhmon_tashanov

“EZGULIK” inson huquqlari jamiyati raisi

ProjectsKKLaw

4,830subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Abdurahmon Tashanov

    22 Sept, 12:45edited

    Ҳарбий прокуратура судда ютқаздиБугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди менинг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, собиқ Ҳарбий прокурор Холбоев, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи Муҳитдиновларга қарши даъвоимни кўриб чиқди. Шаън, қадр-қиммат ва маънавий зарар талаб қилинган даъвоим қисман қаноатлантирилди.Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасидан менга 5 миллион сўм маънавий зарар, 10 миллион сўм моддий зарар ундириладиган бўлди. Ҳарбий прокуратура шу йил баҳорида мени интернетда ёлғон хабар тарқатишда айблаб, ноҳақ маъмурий жавобгарликка тортганди. Миробод жиноий суди оқлади ва мен уларни судга бергандим.Менга маънавий зарарнинг қийматидан кўра адолатнинг қарор топиши муҳимроқ. Ким бўлишидан қатьий назар қонун олдида тиз чўкиши, халқнинг эрки ва иродаси бўлган Конституциямизга амал қилиши муҳимроқ,
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    2,670139261341Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    21 Sept, 14:33

    forwarded from @vaqtuz_rasmiy

    🎞🎞🎞🎞 Semirib ketgan hukumat va unutilgan Jamoatchilik palatasi — «Byurokratiyasiz O‘zbekiston» anjumanida qizg‘in savol-javobIjro hokimiyatini ixchamlashtirish, e’tibordan chetda qolayotgan Jamoatchilik palatasi va yangi siyosiy partiyalar tuzishdagi byurokratiya yuzasidan berilgan savollarga mas’ullar qanday javob qaytardi?👉 https://vaqt.uz/uz?n=32566📺YouTubeʼda tomosha qiling: 👉 https://youtu.be/kkrSYL5-dWo
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    2,3601551Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    21 Sept, 11:51

    forwarded from @r_kusherbayev

    ❗️ANORBANK ҳақидаги хабарлар: нима аниқ, нима аниқ эмасИжтимоий тармоқларда банк акциядори билан боғлиқ хабарлар кўпайган. Кимдир ўқиб хавотирга тушган, кимдир саволлар билан ёзмоқда. Фактларни ажратиб оламиз.Аниқ бўлгани: 🔹 банк расмий баёнот берди — гап акциядорнинг шахсий масаласи ҳақида, у банк капитали, бошқаруви ва операцияларига алоқадор эмас; 🔹 банк хизматлари — илова, ўтказмалар, карталар, омонатлар — одатдаги тартибда ишлаяпти; 🔹 банк маълумотига кўра, ваколатли органлардан расмий тасдиқ ёки сўров келиб тушмаган.Аниқ бўлмагани: 🔹 аноним каналлардаги талқинлар ва «ички манба» хабарлари. Уларнинг бирортаси расмий ҳужжат билан тасдиқланмаган. Хулоса ўрнига: маълумотни расмий манбадан олиш — ҳар биримизнинг молиявий хавфсизлигимиз масаласи.👉 @r_kusherbayev
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    2,0801132Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    21 Sept, 10:01

    forwarded from @zarif_mirzakhmedov

    ⚖️ ОҒЗАКИ ТОПШИРИҚ МУҲР БИЛАН ТАСДИҚЛАНАДИМИ?Ёхуд суд олдида турган асосий савол: ҳужжатдаги айбловми ёки ҳақиқатми?Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамияти Тошкент вилояти бўлимига келиб тушган навбатдаги мурожаат жиддий эътиборга молик ҳолатни кўтармоқда.Мурожаатда адвокат С.Собиржановнинг таъкидлашича, унинг ҳимоясида бўлган фуқаро П. Ш.га нисбатан Янгийўл туман ички ишлар органлари томонидан у содир этмаган, деб ҳисобланаётган МЖтКнинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари расмийлаштирилган.Айни пайтда яъни 2026 йил 21 сентябрь куни мазкур ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судига ҳам тақдим этилгани айтилмоқда.Мурожаатда яна бир жиддий даъво илгари сурилган.Унда ушбу ҳолатга 2026 йил 18 сентябрь куни бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан туман бўлими раҳбарига фуқарони 15 суткага маъмурий қамоққа олиш ҳақида
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    2,1101797Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    18 Sept, 19:14

    forwarded from @advokat_abdullayev

    Аввал тинтув, кейин судми? Масала Конституциявий судга етиб бордиИнсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази муҳим масала юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди.Конституция аниқ айтади, яъни уй-жойда тинтув фақат қонунга мувофиқ ва суд қарори асосида ўтказилади.Марказнинг принципиал позицияси ва адвокат Шавкат Вахабовнинг бу борадаги фаоллиги эътирофга лойиқ.👉Батафсил@Advokat_Abdullayev
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    2,290482Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    18 Sept, 19:13

    forwarded from @r_kusherbayev

    ”Биз сизни яхши кўрамиз”Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.👉 @r_kusherbayev
    2,090video1764Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    18 Sept, 17:53edited

    Сирожиддин медиа ишида бурилиш: жабрланувчилар даъвосидан кечмоқдаТроллар, сохта жиноят иши материаллари ижодкорларнинг уйқусини бузмоқчи эмасман, аммо Мирзачўл судида кўрилаётган жиноят ишида бурилишни айтмасам бўлмайди. Унинг товламачиликда айбланишига асос бўлганлар даъволаридан воз кечиш, унга нисбатан моддий ва маънавий талаблари йўқлиги ҳақида аризалар беришни бошлади.Бугунги суд мажлисида прокурорнинг музокарага тайёр эмаслиги, терговнинг қўшимча даъвоси бўлиши мумкинлиги борасидаги кўнгилсизликни ҳисобга олмаганда суд мажлиси кўтаринки ркҳда ўтди. Сирожиддин ўзини озодликка чиқиш ҳисси билан умидлантира бошлади. Шахсан менда қатъий ишонч пайдо бўлди.Агар кейинги суд мажлисларида унга оқлов берилмаса суд тизимининг мутлақо ўлгани бўлади. Уни суд қилаётган судья Шайдоев судьялар ҳамжамияти орасида энг кўп оқловлар эълон қилган судьядир. Аллоҳ қувват берсин, дуо қилинг!
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    2,5801492342Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    18 Sept, 05:08

    Блогер Санжар Каримов БМТдан, унинг яқинлари АҚШ ҳукуматидан ёрдам сўрамоқдаЖИБ Мирзо Улуғбек тумани суди ҳукми билан таҳдид, фирибгарлик ва оғуфурушликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Санжар Каримов (Реал Санжик) БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Ноқонуний ҳибсга олишлар бўйича Ишчи гуруҳига мурожаат қилди. Блогер ўз мурожаатида ўзига нисбатан судларнинг адолатсиз ҳукми ва қонунбузарликларни баён қилган.Блогерга кўра, унга нисбатан наркотик сотиш айбловининг қўйилиши мутлақо асоссиз. Судда далил сифатида олинган наркотик воситалари ноқонуний йўл билан олинган. Ҳатто бу борада БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси, академик Акмал Саидовнинг хулосалари ҳам эътиборга олинмаяпти.Шунингдек, блогернинг онаси ва опаси АҚШ фуқаролари сифатида фарзандига нисбатан адолатсиз суд ҳукми бўйича АҚШ Давлат котиби, АҚШ Адлия департаменти ва Ўзбекистон Республикаси
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    3,760741721Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    17 Sept, 15:12edited

    Муҳокама қилинг, ҳукуматни силкитинг, бепарво бўлманг!Кейинги пайтларда фарзандларининг ижтимоий тармоқ касофатидан озор чекаётган, тарбияси бузилаётганидан кўплаб ота-оналар ҳатто бизнинг ташкилотимизга ҳам мурожаат қилмоқда. Одатда мен бу мурожаатларни тегишли органларга юборишдан бошқа чора кўролмайман. Ваколатим ҳам, имкониятларим ҳам қисқа.Бугун эса Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам болаларни ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашувларни эълон қилди.Бунгача Сингапур, Австралия сингари бир қанча мамлакатлар бу борада қонун ҳужжатларини қабул қилиб бўлишди. Биз эса менталитет жиҳатидан уникал бўлган мамлакат сифатида бу жараённи аллақачон бошлашимиз керак эди, кечикдик, кечикяпмиз, ижтимоий тармоқлардаги бузғунчи контентларга бизнинг болаларимиз аллақачон муккасидан кетиб бўлди.Европа комиссияси президентига кўра, 13 ёшга
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    4,310496521Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    17 Sept, 15:11

    forwarded from @uzdiplomat

    🔴Ўзбекистондан чиқиб кетган «сиёсий қочқинлар»нинг Ватанга қайтарилишига ишора✔️Қудратилла Рафиқов: "Президент Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги ҳеч бир ватандошга нисбатан шахсий хусумати ёки ғарази йўқ"Сарвар Усмон Қудратилла Рафиқов билан учрашди.Учрашувда йиллар давомида Ўзбекистонга киришга тўсиқ қўйилган фуқароларни Ватанга қайтишига кўмаклашиш масаласи ҳам кўтарилган“Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг собиқ ходими, журналист Сарвар Усмон Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов билан учрашган. Бу ҳақда учрашувга гувоҳ бўлган Uzdiplomat манбаси хабар берди.Учрашувда бундан 20–30 йил аввал турли сабабларга кўра Ўзбекистонни тарк этган ва ҳозир хорижда яшаётган ватандошлар масаласи ҳам муҳокама қилинган.Манбага кўра, Қудратилла Рафиқов бу масалани аввалги маъмурият
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    2,90021107Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    16 Sept, 06:19

    Мулозим ўзини осди, расмийлар жимШу йилнинг 13 сентябрь куни Наманган вилояти Янги қўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими мулозими, подполковник Р.М. ўзини осди.Лекин бу масалада расмийлар негадир жим. Раҳматли яхши йигит эди, дейишмоқда қариндошлар.
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    7,980452585Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    15 Sept, 17:29

    forwarded from @zarif_mirzakhmedov

    ТЎҚҚИЗ КУНДАН БЕРИ ДАРАК ЙЎҚ: АБДУВАЛИ ҚАЕРДА?Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятига Фарғона вилоятидан навбатдаги мурожаат келиб тушди.Гап шундаки, 1958 йилда туғилган фуқаро Ғайназаров Азматқул Маматқуловичнинг айтишича, 2000 йил 7 ноябрда туғилган невараси Аҳмадқулов Абдували қарийб тўққиз кундан бери дараксиз.Отахоннинг айтишича, Абдували Яйпан туманидаги боғдан олиб кетилган. Мурожаатда уни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари олиб кетгани айтилмоқда.Шундан бери оила аъзолари унинг қаердалигини билмайди.Отахоннинг таъкидлашича, бу масала бўйича Яйпан ва Бувайда туманлари ички ишлар органларига мурожаат қилинган. Аммо у ердагилар ҳам Абдувалининг қаердалиги ҳақида аниқ маълумот бера олмаяпти. Ҳатто оила аъзоларига уни ўзлари қидириш тавсия қилингани айтилмоқда.Агар Абдували маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ушланган бўлса, унинг судда иши кўрилган-кўрилмагани ва
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    4,059542316Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    14 Sept, 18:09

    https://youtu.be/jfpTzJtD0bA?si=QGPBT2d_hIZuYdFp
    YouTubeИштихонда судя ҳокимни жиноятини ёпди.Самарқанд вилояти Иштихон туманида судья ҳоким Рўзиевнинг ноқонуний фармонлари ортидан келган зарарни кимлардан ундирди?.
    3,84014622Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    14 Sept, 06:04

    forwarded from @uzhumanrightsezgulik

    Оддий шикоят муддатларини санай олмайдиган судьяга қандай қилиб одил судловни ишониб топшириш мумкин?Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 324(26) моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик иши юзасидан Олий судга тафтиш тартибида шикоят апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.Шу билан бирга, ушбу муддат ўтказиб юборилган тақдирда ҳам шикоят берувчининг илтимосномасига кўра, агар муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилса, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.Шикоят берувчи фуқаро Ф. Саломов 3-1401-2504/19482 сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик иши доирасида кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ойлик муддатни ўтказмаган ҳолда, 2026 йил 14 августда почта орқали Олий судга тафтиш тартибида шикоят юборган.Бироқ Олий суд судьяси
    3,360211574Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    13 Sept, 17:27

    Менинг мурожаатимга қачон жавоб берасиз, жаноб Бош прокурор?​Бугун матбуотда эълон қилинган Халқ қабулхонасининг фаолияти ҳақидаги хабардан хурсанд бўлдим. Мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйган 151 амалдор ишдан олинибди, 833 мансабдорга ҳайфсан, 150 нафарига жарима қўлланилибди. Соҳага янги раҳбар тайинлангани дарров сезилди ва бу борада аҳоли мурожаатлари билан ишлаётган мулозимларни олқишлаш керак.Аммо негадир менинг мурожаатимга ҳамон жавоб йўқ. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси мени маъмурий жавобгарликка тортганди, судда шу йилнинг 1 апрелида оқландим. 14 май куни эса мени ноҳақ айблаганларга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига президент портали орқали мурожаат қилдим, аммо мурожаатим сувга тушган тошдек изсиз йўқолди. Бирор мазмундаги жавоб олмадим.“Фуқароларнинг мурожаатлар тўғрисида”ги қонун
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    5,56070185Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    12 Sept, 12:24

    forwarded from @uzdiplomat

    🔴Сирожиддин Одилов аввал қамалиб, кейин унга қарши аризалар олинганми?🎥 Тўлиқ видеони кўришБлогернинг суд тергови қайта бошланди, блогер ҳибсда қолмоқдаСирожиддин Одилов ишини кўраётган судья алмашгач, суд тергови бошидан бошланди. Ҳимоя томони қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган, аммо суд илтимосномани рад этган. Бу ҳақда унинг адвокати Озодбек Жўрабоев Uzdiplomat’га берган интервьюсида маълум қилди.Адвокатнинг айтишича, янги раислик қилувчи суд мажлисини белгиланган битта камера орқали видеога олиш ҳақида ажрим чиқарган. Ёзувлар ҳукм чиққунга қадар судда сақланиши ва иш материалларига қўшилиши белгиланган. Ҳимоячи буни очиқлик борасидаги ижобий ўзгариш сифатида баҳолади.Бироқ Одиловни ҳибсда сақлаш масаласида ҳимоя томонининг эътирозлари бор. Адвокатнинг фикрича, ишдаги бешта эпизод бўйича уни қамоқда сақлашни асослайдиган етарли
    3,350video2911101Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    11 Sept, 08:46

    Ким Чин Инни ортда қолдирамиз, насиб!
    10,500video17325221Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    10 Sept, 08:33

    forwarded from @pressuzb

    Саида Мирзиёевага янги вазифа юклатилдиПрезидент фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.Яъни Саида Мирзиёва Президент Администрацияси раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси вазифасини ҳам бажаради.Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.Тошкент халқаро молия марказини нолдан йўлга қўйиш — кўлами ва аҳамияти жиҳатидан жуда жиддий вазифа. Бунинг учун катта тажриба, кучли бошқарув ва доимий назорат керак.Саида Мирзиёеванинг иш услуби ва ёндашувини эса у шахсан эътибор қаратаётган
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    5,03039343353Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    9 Sept, 12:54

    forwarded from @zarif_mirzakhmedov

    СУДДА ЯНГИ УСУЛ: ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИЗ СУД, ТУШУНАРСИЗ ҲУКМБугун ЖИБ Миробод туман судида одил судловнинг янги, биз учун ҳали унчалик таниш бўлмаган усули намойиш этилди.Уч нафар судланувчига нисбатан кўрилган 1-1002-2607/456-сонли жиноят ишида мутлақ давлат айбловчиси суд терговида иштирок этмади. Айблов хулосаси ҳам ўқиб эшиттирилмади.Аммо хавотирга ўрин йўқ: суд жараёни барибир давом этди. Чунки, давлат айбловчиси бўлмаса ҳам айбловнинг ўзи «ўзини ўзи ҳимоя қила оладиган» даражага етган кўринади.Судья Б.Мейлиев эса ҳақиқатни аниқлашга астойдил киришди. Барча гувоҳлар чақирилди. Ҳатто хизмат текширувини ўтказиб, тегишли хулоса берган мутахассислар ҳам судга таклиф қилиниб, гувоҳ сифатида сўроқ қилинди.Ва мана шу ерда ишнинг энг қизиқ жойи бошланди.Гувоҳлар ҳам, мутахассислар ҳам судда шундай «ноқулай» ҳақиқатларни айтишдики, бизнинг ҳимоямиз остидаги судланувчи Қ. Ш.нинг
    4,800video3521127Open in Telegram
  • Abdurahmon Tashanov

    8 Sept, 16:03

    Ликобчадаги бўрон…Мурасоз эмасман. Мени билганлар, мени таниганлар феълимни ҳам билишади. Айниқса, сўнгги пайтларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги кескин чиқишларнинг салмоқли қисми мен ва жамоам, адвокат дўстларимизнинг ҳиссасига тўғри келади. Бу нокамтарлик эмас, айни пайтда нотўғри ҳам эмас.Бир неча адвокат дўстларимиз ва Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати ўртасидаги "виртуал муҳорабани" кузата туриб, бу йигитлар нимани талашяптикан ўзи, деган хаёлга бордим. Бир тарафда муаммоларни жамоатчиликка етказаётган адвокатлар, иккинчи томонда, вазиятни имкон қадар шарҳлашга уринаётган матбуот хизмати.Агар матбуот хизматларининг барчаси Тошкент шаҳар судларининг матбуот хизмати каби фаол бўлганида бу постни ёзмасдим. Туяқушдек бошини қумга тиқиб, гўё вазиятдан хабарсиз одамдек ўзидан жиннини ёқиб олган ташкилотлар камми? Оламшумул танқид-у дашномлар қаршисида мум тишлаб ўтирганлар йўқми?..
    Image from a post by Abdurahmon TashanovImage from a post by Abdurahmon Tashanov
    3,870501811Open in Telegram