gram news
AkmalBurxanov channel avatar

AkmalBurxanov

@aburxanov

Korrupsiyaga qarshi kurashish Agentligi direktori Akmal Burxanovning telegram kanali.

ProjectsKK

891subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • AkmalBurxanov

    17 Jun, 06:44

    Sport birlashtiradi. Futbol esa yana-da ko’proq ⚽️🇺🇿
    1,050video1172211Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    12 Aug 2025, 10:48

    Яширин иқтисодиёт ва коррупция бир танганинг икки томони ҳисобланади.Коррупция урчиган жойда ноқонуний схемалар авж олади, яширин иқтисодиёт улушининг ортиши эса амалдорлар ва бизнесменлар ўртасида ўзаро манфаатли ноқонуний келишувларни кўпайтиради.Бу халқани узишга фақатгина шаффофлик, ҳалол қоидалар ва жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш орқали эришиш мумкин.@aburxanov
    2,68025311Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    29 Jun 2025, 06:15

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 5 йил. Ортга йўл йўқ...@aburxanov
    9,100video1472211Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    5 Jun 2025, 18:20

    Bizning jamoa🇺🇿🇺🇿🇺🇿@aburxanov
    1,860167311Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    23 Apr 2025, 17:12

    Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда.@aburxanov
    2,220video1431Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    21 Apr 2025, 15:39

    Давлат идораларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари мустақиллиги ҳамда фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди.Унга кўра:🔘 Коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;🔘 Агентлик коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди;🔘 Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномалари улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади;🔘 коррупцияга қарши курашиш бўлинмаларини ташкил этишнинг
    5,2401341Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    21 Apr 2025, 15:02

    Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони қабул қилиндиУнга кўра:• Олий Мажлис палаталари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиб боради;• вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режаси ҳимоя қилиниши йўлга қўйилади;• йирик инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади;• бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилади;• давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар турлари камида икки карра
    4,2505432Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    9 Apr 2025, 11:35

    «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури раҳбарларнинг халқимиз олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини оширишга катта туртки бермоқда.Чунки дастур доирасида ҳар бир раҳбар ўзига бириктирилган ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганяпти, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларига тўғри ечим топишга интиляпти.Ҳудудларга чиқишларимизнинг бу галгисида ишимизни бириктирилган маҳаллаларда давом эттириб, дастур доирасида ажратилган маблағларнинг сарфланиши, режадаги ишлар қай даражада самарали амалга оширилаётганлигига эътибор қаратдик.Жумладан, Наманган шаҳрининг Ойдинкўл, Ибрат, Чинор ва Чаман МФЙлари инфратузилмасини яхшилаш учун 12,0 млрд сўм (электр таъминотини яхшилишга 5,3 млрд.сўм ва ички йўлларни таъмирлаш учун 6,7 млрд.сўм) эвазига жами, 17,3 км тармоқ тортиш, 577 дона таянч ва 10 та трансформатор пунктини ўрнатиш кўзда тутилган.Шунингдек, маҳаллаларда ўзимга бириктирилган
    1,790video1132Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    8 Mar 2025, 06:44

    Қадрли ва мунис опа-сингиллар, мўътабар оналар!Сизларни бугунги баҳор ва нафосат байрами билан самимий табриклайман!Сизларга баҳорий табассум, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, ҳаётингиз доимо қувончга тўла бўлишини тилайман!Бизларга меҳр-оқибат улашиб, келажамигиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётганингиз учун барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳамда энг эзгу тилакларимни билдираман!@aburxanov
    1,430video11821Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    6 Mar 2025, 10:37

    2025 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадлар:▫️Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланиб, уларга вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари раҳбарлик қилади;▫️Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс-назорат тузилмаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилади;▫️Комплаенс-назорат тузилмалари тўғридан-тўғри биринчи раҳбар билан ишлайди;▫️Давлат идораларидаги тўғридан-тўғри харидлар 2 карра қисқартирилади;▫️Давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизим ишга туширилади.▫️Давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратилади;▫️Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ
    4,29023521Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    4 Feb 2025, 14:23

    3-4 февраль, 2025 йил Малайзия (Куала-Лумпур, Путражая).@aburxanov
    2,029video2353211Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    25 Jan 2025, 14:15edited

    Давлат хизматида адолатли иш ҳақи ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш давлат идораларининг жозибадорлигини ошириш ва коррупцияни олдини олишнинг самарали воситаларидан бири ҳисобланади.@aburxanov
    3,630467421Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    9 Jan 2025, 14:39edited

    Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради.@aburxanov
    5,99044203222Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    29 Nov 2024, 13:22

    forwarded from @sherzodsaparov

    Pora olma, duo ol!Korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishda zamonaviy usullardan foydalanish o‘ta muhim!Quvonarlisi, ko‘plab ijodkorlar tomonidan turli kreativ ishlanmalar doimiy ravishda jamoatchilikka taqdim etib kelinmoqda.Xususan, @Habikatura tomonidan yana bir bor “Shum bola” obraziga murojaat qilinibdi. Korrupsiya mavzusi oson, tushunarli qilib tushuntirilgan.Stikerlar to‘plamini yuklab oling va do‘stlar, yaqinlar bilan yozishmalarda foydalaning.Bu orqali korrupsiya illatiga qarshi targ‘ibotda Siz ham ishtirok eting!Yuklab olish: https://t.me/addstickers/ShumBolaAntikor@SherzodSaparov
    3,090video212Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    4 Nov 2024, 14:58

    Бундан бир йил аввал Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Минтақавий платформа ишга туширилган эди.Ўтган давр мобайнида Платформа доирасида Марказий Осиё давлатларининг коррупцияга қарши курашувчи идоралари ўртасида ўндан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро тажриба алмашиш асосида БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш чоралари кўрилди.Куни-кеча Қозоғистоннинг Остона шаҳрида мазкур Платформанинг 1-конференциясини ўтказдик. Унда Марказий Осиёлик ҳамкасбларим билан нафақат қилинган ишлар, балки келгусида биргаликда амалга ошириладиган режаларимизни муҳокама қилиб олдик.Умуман олганда, коррупцияга қарши курашишда минтақа давлатларининг якдиллиги, мамлакатларимизда бу борада сиёсий ироданинг мавжудлиги ва ушбу иллатга қарши саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдан манфаатдор эканлигимиз тобора глобал тус олиб
    3,000181Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    27 Oct 2024, 04:12

    Сайлаш ҳуқуқи орқали давлат ва жамият ҳаётини янада яхши томонга ўзгартириш имкониятидан фойдаланинг!Бугун мен нафақат ўзим, балки фарзандларим келажаги учун ҳам овоз бермоқдаман.Адолатли ва фаровон келажак учун овоз беринг!@aburxanov
    2,0003161Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    18 Oct 2024, 18:59

    Бугун Адлия вазирлигининг “Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида тайёрланган "Матонат" фильми тақдимоти бўлиб ўтди.Реал воқеа ва реал қаҳрамонлар иштирок этган фильмда ишонч, ўзаро оқибат ва қатъият билан қандай натижаларга эришиш мумкинлиги, давлат хизматчисининг ўз вазифасини виждонан ва сидқидилдан бажариши кераклиги, вазирликлар ва нодавлат ташкилотлари "барчаси инсон қадри учун" тамойили асосида халққа қандай хизмат қилиши кераклиги акс этган.Фильмни барчага, айниқса, давлат хизматчиларига кўришни тавсия қиламан.Фильм эртадан бошлаб Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқларида ҳамда телеканалларда намойиш этилар экан.@aburxanov
    3,210video193Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    28 Aug 2024, 15:07

    Бугун “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро сертификатини қўлга киритди.Мазкур сертификат ташкилот фаолияти коррупцияга қарши кураш менежменти тизимининг халқаро стандартларга мувофиқлигини билдиради ҳамда барча даражадаги бошқарув аппаратига шаффофлик ва очиқликни таъминлаш юзасидан катта масъулият юклайди.Ўтган давр мобайнида ташкилот фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, халқаро стандартлар талаби бўйича 17 та ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди, комбинатнинг 947 та функциялари баҳолашдан ўтказилиб, коррупция хавфи юқори бўлган вазифа ва функциялардаги коррупция хавфи даражасини минималлаштириш чоралари кўрилмоқда, ташкилотда қабул қилинган
    15,300192Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    11 Aug 2024, 09:36

    Юртдошларимизнинг жаҳон шоҳсупаларига чиқиши, ватанимиз байроғининг баланд кўтарилиши ва мадҳиямизнинг жаранглаши бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.Албатта бунинг негизида энг аввало, Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси, спортчиларимизнинг матонати ва халқимиз жипслиги ётибди.Коррупция ва адолатсизликка нисбатан муросасизлик муҳитининг шаклланаётгани, соҳаларга ажратилаётган маблағларнинг тўғри ва мақсадли йўналтирилаётгани мана шундай ютуқларнинг бардавом бўлишига хизмат қилади.Юртимиз янада юксалаверсин!@aburxanov
    1,960831Open in Telegram
  • AkmalBurxanov

    10 Aug 2024, 14:08

    forwarded from @sherzodsaparov

    "Ислоҳотчи раҳбар, Янги Ўзбекистон асосчиси, халқаро майдонда улкан нуфузга эга атоқли давлат арбоби". Президент Шавкат Мирзиёев - Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий унвони соҳиби.@SherzodSaparov
    1,680video5321Open in Telegram