gram news
AdolatFarzandi channel avatar

AdolatFarzandi

@adolatfarzandi

Канал асосчиси: Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов. Юридик фанлар номзоди, доцент. I-даражали юрист.

ProjectsKKLaw

3,020subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 17:00

    ТУНГИ МУТОЛАА 🕯«Ақлдан фақат ақли борлар озади...»©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚@AdolatFarzandi
    3123321Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 15:58

    Трамп сунъий интеллектни «Олий интеллект» деб номлашни таклиф қилди...@AdolatFarzandi
    471video21Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 15:49

    Айни соатлардаги хабарлардан...@AdolatFarzandi
    Image from a post by AdolatFarzandiImage from a post by AdolatFarzandi
    51131Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 15:20

    Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилдиПрезидент меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашга қаратилган муҳим қарорни имзолади.Қарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади.@AdolatFarzandi
    587file51Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 13:56

    70 ёшли актёр Жеки Чан Қозоғистоннинг Kaspi банки рекламасида қазақшасига Жакежан бўлиб суратга тушибди...@AdolatFarzandish
    668video8321Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 10:10

    ТУҒИЛГАН КУНИНГ БИЛАН «УЧ БАҚАЛОҚ»!Бугун мамлакатимизнинг жавобгарликни белгиловчи ва жазога тортувчи учта йирик Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари қабул қилинганига роппа-роса 32 йил тўлди ва улар ҳали ҳамон амалда.Мана шу ўтган даврда қарийб мустақиллигимиз тенгдоши бўлган бу кодекслар не-не тарихни бошидан кечирмади, қанчадан-қанча жиноятчию ҳуқуқбузарни жазоламади, дейсиз?Йиллар мобайнида Жиноят кодекси қанчаларни ўлим жазосига ҳукм қилди, қўли қонга ботди, кейинчалик бу жазосидан унинг ўзи ҳам маҳрум бўлди.Қанчадан-қанча фуқароларни ноҳақ жазога мустаҳиқ қилди, кейин эса яна унинг ўзи уларни оқлади.Ўзлари ҳам қанчадан-қанча ўзгартиш ва қўшимчаларга учрамади?! Бу ўзгартиш ва қўшимчалардан уларнинг саҳифалари илма-тешик ҳам бўлиб кетди.Терговчию прокурорнинг иш столидаги кодекслар киритилган ўзгартишлардан қорни қаппайган ишкамбадек
    Image from a post by AdolatFarzandiImage from a post by AdolatFarzandi
    761732Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 09:32

    Отасини кўриб қизини ол...@AdolatFarzandi
    817136521Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    22 Sept, 05:16

    Эр нимага керак?Йўқ, мен бу савол сарлавҳа билан яна арининг инини қўзғамоқчи ёки эрнинг нега кераклигини муҳокама қилмоқчи эмасман. Аммо...Аммо нима бўлганда ҳам тан олиш керак, шу савол ўз пайтида ўзбек ижтимоий тармоғини портлатди. Ҳамма муҳокамага тушиб кетди, кимдир савол эгасини сўккан, яна кимлардир уни қўллаб-қувватлаган, яна бошқалар қарши чиқиб эрнинг оиладаги ўрнини исботлашга уринган.Савол ишламаган мияларга худди булутсиз осмонда чақнаган чақмоқдек ярқ этиб заряд бериб уларни ишлатди, интернетдаги ҳар кунги оддий ва зерикарли лавҳалардан яхшигина чалғитди.Биз ҳамма нарсани сўраб-суриштирмай борича қабул қилишга ўрганиб қолганмиз. Деярли ҳеч қачон ностандарт саволлар бермаймиз. Аслида ҳақиқатнинг илдизи, билимнинг ўчоғи айнан мана шу ностандарт саволларнинг замирида бўлади.Бундай саволларни ҳар соҳада бериш мумкин. Масалан, республика нимага керак, балким монархия
    92521441Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    20 Sept, 04:00

    ⚡️Лавҳада: Совет Ўзбекистонининг бир куни. 13 октябр, 1989 йил.Лавҳалар Англиядаги Independent Television News Limitedнинг фотомухбирлари ва журналистлари томонидан суратга олинган.Жонли ва қадрдон кадрлар... Шахсан ўзим томоша қилар эканман, юрагим алланечук энтикиб кетди. Ахир бу сиз билан бизнинг энг яқин ўтмиш саҳифаларимиз. Ҳеч қандай тайёргарликсиз, саҳна кўринишларисиз шунчаки жонли суратга олинган.Ундаги инсонлар ҳали ҳаёт, болалар катта бўлган, ўрта ёшлилар нуроний бобо-бувига айланишган, балким айримлари бу дунёни аллақачон тарк этиб кетишгандир.Балким лавҳани кўриб «ахир бу менман-ку?!» дея кимдир ўзини ёки ота-онасини, ака-ука, ёру биродарини таниб олар?@AdolatFarzandi
    1,600video951Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 13:15

    ChatGPT деярли 100% ҳолатда инсон ҳаётига суиқасд қилган - тадқиқотСИга робоқўлни бошқаришни топширишган ва унга чақалоқ-қўғирчоққа пичоқ санчишни, сиқилган газ тўлдирилган баллонни қиздиришни, тостерга отвертка тиқишни, пауэрбанкни сувга улоқтиришни ва оқартирувчи моддани аммиак билан аралаштиришни буюришган.GPT-6 Astra 100 та уринишдан бор-йўғи иккитасида бу амалларни бажаришдан бош тортган, 60 та ҳолатда мазкур хавфли амалларни ниҳоясига етказган...@AdolatFarzandi
    1,110video42211Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 09:45

    Neuralink мия-компьютер интерфейси синовидан жуда таъсирли лаҳзани намойиш қилдиНутқ қобилиятини йўқотган иштирокчи N1 импланти ёрдамида миясида сўзларни шакллантирди. Тизим эса миядаги нейрон сигналларни декодлаб, уларни синтезланган овозга айлантирди.Neuralinkнинг VOICE тадқиқоти айнан оғир нутқ бузилиши бўлган одамларга мулоқот қилиш имкониятини қайтаришни ўрганмоқда.Комедик лавҳадаги «Тилга кирсалар, ўзлари айтиб берадилар», дейилган кишилар учун жуда боп қурилма, хуллас...@AdolatFarzandi
    1,080video1111Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 07:43edited

    Суратда: қовун тилаётган Файзулла ХўжаевУшбу фотосурат 1925 йил февраль ойида, Михаил Калининнинг Бухорога ташрифи пайтида суратга олинган. Калинин Бухорога Бутунўзбек советларининг I таъсис қурултойида қатнашиш учун келганди.Чапдан биринчи туркистонлик арбоб Рустам Исломов, ундан кейин Ўзбекистоннинг бўлажак раҳбари Файзулла Хўжаев, Калинин ва раис Йўлдош Охунбобоевлар ўтиришибди...@AdolatFarzandi
    Image from a post by AdolatFarzandiImage from a post by AdolatFarzandi
    1,1806221Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 06:05

    Инсайдерда мана шу мақолага кўзим тушди...@AdolatFarzandi
    Image from a post by AdolatFarzandiImage from a post by AdolatFarzandi
    1,110211Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 05:54

    Умрида бир марта ҳам хакерлик қилмаган дастурчи - дастурчи эмас...@AdolatFarzandi
    995851Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 05:48

    SAT имтиҳонида сертификат олиб берувчи «бункер» фош қилинибдиТошкент шаҳри Янгихаёт туманидаги хусусий мактабда бир гуруҳ талабалар SAT имтиҳонини бошқаларнинг ўрнига топшириб, халқаро сертификат олиб бериш билан шуғуллангани аниқланган.Маълум қилинишича, IT мутахассиси тест тизимига яширинча кириш имкониятини яратган, талабалар эса саволларни масофадан туриб ечиб берган...@AdolatFarzandi
    1,080video211Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 05:17

    Қўшма Штатлар ва Дания Гренландия бўйича келишувни эълон қилдиҚўшма Штатлар оролнинг ўзи ва Қўшма Штатларнинг «хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун Гренландияда зарур бўлган ҳамма нарсани қилиш» абадий ҳуқуқини олди.Бундан ташқари, Вашингтоннинг розилигисиз «АҚШ душманлари» Гренландияда ҳарбий базалар ярата олмайди ва Дания автоном вилоятига «нозик сармоя» кирита олмайди.Қўшма Штатлар ҳозирданоқ Гренландиянинг бир қанча қисмларида ҳарбий иштирокини кенгайтира бошлайди...@AdolatFarzandi
    Image from a post by AdolatFarzandiImage from a post by AdolatFarzandi
    889222Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 05:04

    Баъзан шунақа бўлади - ҳаммаёқни билиб турасан, лекин барибир қайсидир детал таъсир қилади. Кутилмаганда. Бир расм қалбимга ботди. Чидолмадим. Эронда қатл қилинган мактаб ўқувчисини расмини кўриб қолдим. Мактабга кетишдан олдин туширилган расми. Очки тақар
    TelegramAdolatFarzandiУммон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлигида дипломатик ёрдамчи бўлиб ишлайдиган Питер Гернос ўзининг саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: «Шу йилнинг январ ойида Уммон АҚШ ва Эрон ўртасидаги Эроннинг ядровий дастур бўйича олиб бориладиган музокараларда бевосита…
    836111Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 03:30

    1998 йилдаги Тошкент.1998 йил айни ҳозирги мавсумда Юрий Александров деган ҳаваскор видеограф машинада Тошкентнинг Юнусобод туманидан шаҳар маркази орқали Чилонзор туманига амалга оширган ҳаракатини тарих зарварақларига муҳрлаган.@AdolatFarzandi
    1,090video441Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    19 Sept, 03:01

    АҚШ Сенати Россияга нисбатан «жаҳаннам санкциялари» пакетини маъқуллади, деб хабар бермоқда Bloomberg Мазкур лойиҳа Трампга Россия товарларига нисбатан 500% гача, Россиядан энергоресурслар сотиб оладиган мамлакатларга эса 100% гача тарифлар жорий қилиш ваколатини
    Image from a post by AdolatFarzandiImage from a post by AdolatFarzandiImage from a post by AdolatFarzandi
    903211Open in Telegram
  • AdolatFarzandi

    18 Sept, 16:12

    ТУНГИ МУТОЛАА 🕯- Анчадан бери кўринмай қолдингиз, тинчликми?- Одамлардан парҳезда эдим...©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚@AdolatFarzandi
    9317631Open in Telegram