Latest posts

Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 12:08
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ — МУҲИМ ВАЗИФАНаманган шаҳридаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Р. Мирзаева, профилактика инспектори И. Иброҳимов ва мактаб инспектор-психологи Б. Аҳмадалиев иштирок этди.Ўқувчиларга ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари ҳақида видеоролик намойиш қилиниб, мавзу юзасидан тушунтиришлар берилди. Якунда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 11:36
#УстозгаЭҳтиром #AdolatSDP #ЁшАдолатчиларУстоз — эъзоз ва эҳтиром тимсоли1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан Давлатобод туманидаги 92-сонли умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.Тадбирда «Адолат» СДП "Ёш адолатчилар" кенгаши аъзолари Севинч Турсуналиева ва Диёрбек Муҳаммаджонов иштирок этиб, устозларнинг ёш авлод таълим-тарбиясидаги беқиёс ўрни ҳақида фикр алмашдилар. Ўқувчилар эса ўз устозларига самимий тилакларини махсус стикерларга ёзиб, уларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромини ифода этдилар. Бу каби ташаббуслар устоз меҳнатига юксак эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 11:29
#Депутатлик_назорати«Эски Тўда»да ижтимоий ходим фаолияти ўрганилдиХалқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шамшиддин Абдураҳимов туман Кенгашининг ҳафталик иш режаси доирасида «Эски Тўда» МФЙда фаолият юритаётган ижтимоий ходим ишини ўрганди.Ўрганиш жараёнида эҳтиёжманд оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва амалий ёрдамлар ҳолатига эътибор қаратилди. Депутат ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли тавсиялар берди.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 11:11
#Иш_режа_ижроси #Депутатлик_фаолияти #24_талик_саволномаКЎЧА МФЙДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИХалқ депутатлари Чуст туман Кенгаши котибият мудири, 10-“Тоймас” сайлов округи депутати Ф.Одошев томонидан ҳафталик иш режаси асосида ПҚ-49-сон қарор доирасида оғир тоифага кирувчи "Кўча" МФЙда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.Жараёнда янги маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиши, спорт майдончаси ташкил этилиши ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларининг бориши кўздан кечирилди.📝 Ўрганишда ишлар сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ва аҳоли манфаатларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 10:00
#АдолатСДП #УстозгаЭҳтиром #ЎқитувчиМеҳнатиУстозлар меҳнати — эъзоз ва эътирофга муносибУстоз ва мураббийлар байрами арафасида «Адолат» СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова Наманган шаҳридаги «Тараққиёт» маҳалласида жойлашган 24-умумий ўрта таълим мактабда бўлди. Бугунги кунда ушбу мактабда 1700 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. 1977 йилда қурилган, 1170 ўринга мўлжалланган таълим муассасасида 100 нафарга яқин педагог фаолият юритмоқда. Ўқувчилар сонининг мактаб қувватидан анча юқорилиги таълим жараёнида қатор қўшимча шароитларни талаб этмоқда. Ташриф давомида мактаб директори Ҳанифа Ахунова ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ферузахон Шералиева билан суҳбат ўтказилиб, таълим муассасасидаги мавжуд шароит, педагоглар фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган имкониятлар муҳокама қилинди. Айни пайтда мактаб биносида кенг кўламли таъмирлаш ишлари
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 10:00

Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 09:17
#УчАвлодУчрашуви #ДепутатИштирокиАвлодлар суҳбати — ҳаёт мактабиКосонсой тумани ММТБга қарашли 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман депутати Қодирова Нигора иштирокида 9–, 10–, 11-синф ўқувчилари учун «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Учрашувда катта авлод вакиллари ҳаётий тажрибалари, ёшлик хотиралари, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва инсонiy қадриятлар ҳақида ўқувчилар билан самимий мулоқот қилдилар. Бундай учрашувлар ёш авлодни катталарга ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 08:10
forwarded from @adolat_uz
🟦🟦🟦💙 Чортоқда аҳоли муаммолари ўрганилдиТурмуш шароитни яхшилаш ва ижтимоий муаммоларга ечим топиш одамлар билан бевосита мулоқот қилиш ва ҳар бир хонадонга кириб бориш орқали намоён бўлади.⚜️ "Адолат" СДП Наманган вилояти кенгаши раиси Исроилжон Жўраев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чортоқдаги "Боғ" маҳалласида бандлик даражаси, ижтимоий инфратузилма масалаларини "хонадонбай" ўрганди.Мулоқотда асосий эътибор мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш ва манзилли кўмак кўрсатишга қаратилди. Ҳудудда даромадларни ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.✈️ Батафсил⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 04:39
#Инфратузилма #Депутат_иштирокиМАҲАЛЛА КЎЧАЛАРИ АСФАЛЬТЛАНАДИХалқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгаши депутати Маҳбуба Аҳмадалиева ташаббуси, маҳалла аҳолиси ва ҳомийлар ҳамкорлигида «Ўрта қишлоқ» МФЙдаги қатор кўчаларни асфальтлашга киришилган.Жумладан, Ибн Сино, Қаноат, Темур Малик ва Қандолат кўчаларидаги ишлар депутат иштирокида ўрганилиб, маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда асфальтлашда белгиланган талабларга риоя этилишини назоратга олганини айтди.Ўрганиш якунида масъулларга ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 04:27
#Аҳоли_билан_мулоқот #Адолат_СДПАҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДАДавлат раҳбари томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, камбағаллик реестрига киритилган фуқароларга манзилли кўмак кўрсатиш ҳамда пенсионерларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Шу мақсадда «Адолат» СДП Наманган туман Кенгаши раиси Абдуғаффор Отахонов «Катта Тошбулоқ» МФЙ фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида аҳолини ўйлантираётган масалалар муҳокама қилиниб, партиянинг жамият ҳаётидаги иштироки, амалга ошираётган ишлари ва ижтимоий ҳимоя борасидаги ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
22 Sept, 04:10
#Депутатлик_фаолияти #Иш_режа_ижросиАҲОЛИ МУАММОЛАРИ ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИЛМОҚДАПрезидентимиз раислигида ўтказилган селектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири Фазлиддин Одашев томонидан “Шувар” МФЙда хонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда.Жараёнда фуқароларнинг ижтимоий-маиший муаммолари, бандлик ва даромадини оширишга доир эҳтиёжлари ўрганилиб, аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланмоқда.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
21 Sept, 17:15
#ДепутатликСўровиЭлектр таъминоти барқарорлиги бўйича депутатлик сўрови юборилдиНаманган шаҳридаги "Маданий-маориф" маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган учрашувда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўрганилди. Хусусан, Чортоқ кўчасида 10 та, 2-Хидиралиев кўчасида 20 та симёғоч эскиргани аниқланди. Шу муносабат билан халқ депутати Сапаев Зафар Жуманазарович томонидан эскирган 30 та симёғочни бетон устунларга алмаштириш ва электр таъминотини барқарорлаштириш юзасидан депутатлик сўрови юборилди.Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муаммолар ечимини таъминлаш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишидир.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
21 Sept, 13:26
#ДепутатликСўровиАҲОЛИ МУАММОСИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДАХалқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгаши депутати Лобар Рустамова томонидан "Янгиобод" МФЙ аҳолисининг мурожаати асосида туман ҳудудий электр тармоқларига депутатлик сўрови йўлланди. Мурожаатда маҳалладаги электр таъминотини яхшилаш мақсадида қўшимча электр трансформатори ўрнатиш масаласи кўтарилди.Мазкур депутатлик сўрови аҳоли учун қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш, маҳалла инфратузилмасини яхшилашга қаратилган.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
21 Sept, 06:25
🇺🇿 Байроғимиз — фахримиз!Уйчи туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида «Байроғимиз — фахримиз!» шиори остида эрталабки сафланиш тадбири ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар қалбида Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, спорт бўйича вилоят чемпионатида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар муносиб тақдирланди.🇺🇿 Ватан байроғи — ғуруримиз, ёшларимизнинг ютуқлари — фахримиз! 🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
21 Sept, 06:14
#ДепутатликНазорати #Мурожаатлар_ижроси«Бойтўпи-2» кўчасида ўрганиш олиб борилдиНаманган тумани "Бешкапа" МФЙ, «Бойтўпи-2» кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаати туман Кенгаши депутати Отабек Юсупов томонидан жойига чиқиб, ўрганиб чиқилди.Ўрганиш давомида кўчадаги электр таянч устунларининг эскириб қолгани аниқланди. Муаммони ижобий ҳал этиш мақсадида масала депутатлик назоратига олинди.🌐"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати@adolatnamangan24
Adolat SDP | Namangan viloyati
5 Sept, 10:45
📰«АДОЛАТ» ГАЗЕТАСИНИНГ ЯНГИ СОНИДА ҚАНДАЙ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛГАН❓ 🔴 «Адолат» СДПнинг «Адолат шарҳи» махсус лойиҳаси доирасида партиянинг расмий нашри — «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг 2026 йил 4 сентябрда чоп этилган 35-сонида эълон қилинган муҳим материаллар ҳамда уларда кўтарилган
Adolat SDP | Namangan viloyati
5 Sept, 04:20
#ТАБРИК Ҳурматли Мусохон Пўлатович! Сизни таваллуд кунингиз муносабати билан «Адолат» СДП Наманган вилояти Кенгаши жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз. Сизга халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари
Adolat SDP | Namangan viloyati
4 Sept, 13:31
#Наманган_тумани #АдолатСДП #ТВ 📺 Наманган ахбороти/ 2.09.2026 Наманган туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йилининг илк қўнғироғи янграган кун тафсилотлари. Тадбирда халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати Муҳаммаджон Зиёвиддинов иштирок этиб, янги ўқув йили муносабати
Adolat SDP | Namangan viloyati
4 Sept, 12:59
🟦🟦 📢 Фаолиятимиз самарали ёритилмоқда Мамлакат ҳаётидаги фаол иштирокимиз, ҳудудлардаги ташаббусларимиз ҳамда депутатларимизнинг амалий ишлари бир қатор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. ✅ Партия ғоялари амалда — "Дўстлик байроғи" газетаси ✅ Наманган вилояти ва шаҳар Кенгашлари
Adolat SDP | Namangan viloyati
4 Sept, 05:46
#ОАВ ⚖️ «Adolat» газетасининг 2026 йил 4 сентябрь кунги 35 (1603)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ✅ Ушбу сонда: ✅ "Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби Муҳиддин ОМАД: "Мустақиллик нишони" Юртимизнинг улуғ байрамига бағишланади" @adolatnamangan24
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
