Latest posts

Адвокат Мукадамов
22 Sept, 13:45
От звонка до звонка қамоқ! 2026 йил 22 июн куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1155-сон Қонуни қабул қилинди. Қонун 23 июнь кунидан амал қилишни бошлади. Қонунга асосан, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганлик, шунингдек фирибгарлик
Адвокат Мукадамов
22 Sept, 13:32
От звонка до звонка қамоқ!2026 йил 22 июн куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1155-сон Қонуни қабул қилинди. Қонун 23 июнь кунидан амал қилишни бошлади.Қонунга асосан, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганлик, шунингдек фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини ТЎЛИҚ қопламаган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ!Яъни, оддий мисол қилиб айтганда, Азиза фирибгарлик қилгани учун 6 йилга ҳукм қилинса, жабрланувчига (ёки жабрланувчиларга) етказилган зарарни тўлиқ қопламаса, роппа-роса 6 йил қамоқда (колонияда) ўтиради. Ҳеч қанақа УДО ёки енгилроқ жазо билан алмашиш қўлланилмайди.Кимнидир “ухлатиш”дан олдин, фирибгарликка мойил шахслар энди 1000 марта ўйлаб ишини қилсин.#фирибгарликАдвокат Мукадамов Бобир
Адвокат Мукадамов
22 Sept, 11:45
Сунъий интеллект адвокатнинг ўрнини боса оладими?Бошида аҳамият бермаган эдим, бугун қабулга келган мижознинг муаммосини эшитганимдан кейин худди шундай ўхшаш ҳолатлар билан бир ой ичида 4 марта дуч келганимни тушундим.Нима бўляпти: Айрим одамлар ҳуқуқий муаммоларга учраганидан кейин, ушбу муаммоларни сунъий интеллектга (масалан ChatGPT) савол берган ҳолда, унинг жавобларига асосланиб ҳал қилишга ҳаракат қилишяпти. Оқибатда эса муаммолари янада катталашяпти. Масалан, судларда ютказишяпти, терговда ўзига зиён келтириб, нотўғри жавоблар беришяпти.Бошиданоқ адвокатга мурожаат қилса, ижобий ҳал қилиш мумкин бўлган масалаларни катта муаммога айлантириб, адвокатга мурожаат қилишяпти.“Сунъий интеллектдан фойдаланманг, сунъий интеллект ёмон” демоқчи эмасман, лекин кузатувларим шуни кўрсатяптики, ҳуқуқий масалаларда сунъий интеллект жиддий хатоларга йўл қўйяпти, “хатоку, жавоби мана1,010Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
21 Sept, 13:52
forwarded from @advokat_abdullayev
Аввал тинтув, кейин суд - бу Конституциядаги тартибми?Конституция аниқ айтади, яъни уй-жойда тинтув фақат қонунга мувофиқ ва суд қарори асосида ўтказилади.ЖПК эса "кечиктириб бўлмайдиган ҳолат" деган умумий ибора билан аввал уйга киришга, тинтув ўтказишга, нарсаларни олиб чиқишга, кейин эса суддан бу ҳаракатнинг қонунийлигини текширишни сўрашга рухсат бермоқда.Аммо кейин чиқарилган ажрим кеча ўтказилган тинтувнинг асоси бўлолмайди. Аввал ҳаракат қилиб, кейин рухсат олиш рухсат эмас, содир бўлган ишни оқлашдир.Шу сабабли ЖПК 158¹-моддасининг суд қарорисиз уй-жойда тинтув ўтказишга рухсат берувчи қисми Конституциянинг 31-моддаси билан жиддий зиддиятга киришади.Конституцияда бу қоидадан "шошилинч ҳолат" деган истисно йўқ.Уй-жой инсоннинг қўрғони. Қўрғон эшигини терговчининг "шошилдим" деган қарори эмас, суднинг олдиндан чиқарилган қонуний ажрими очиши керак.@Advokat_Abdullayev
Адвокат Мукадамов
21 Sept, 06:28
Тошкент шаҳрида фуқаронинг омонатдаги 300 000 АҚШ долларини талон-торож қилган банк фош этилди! Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро1,120Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
21 Sept, 06:27
forwarded from @u_generalissimus
Тошкент шаҳрида фуқаронинг омонатдаги 300 000 АҚШ долларини талон-торож қилган банк фош этилди!Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларидан И.М.нинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб 300 000 АҚШ долларини ўзлаштириб талон-торож қилганликлари аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.@u_generalissimus
Адвокат Мукадамов
19 Sept, 17:36edited
2-хотинларга!Без бумажки-ты какашка 💩Адвокат Мукадамов Бобир1,500Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
19 Sept, 10:34
1-2 ой сабрнинг нархи қанча?Залда биттаси қўлида янги IPhone 18 pro билан юрипти. 4500$ га олган.1-2 ойдан кейин нархи 1200$ бўлади.4500-1200=3 300Демак, 1-2 ой сабрнинг нархи 3300$.Сабр қилиб ҳам телефон оламан, ҳам саёҳатга кетаман. Масалан АҚШга)2,940Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
17 Sept, 15:15
#ғалабаНостандарт фикрлашим ва танлаган ҳимоя йўналишим ҳимоям остидаги шахсга ҳам, унинг қариндошларига ҳам ёқмаётган эди, шу сабабдан жуда кўп марта уришиб қолардик. Жуда кўп бир-биримизни асабимизни еб юрдик.Лекин оқибатда, ман танлаган йўл энг тўғри бўлиб чиқди, буни терговчи тан олмаган бўлса ҳам, ишимизни кўрган судья очиқчасига айтди.Ҳамма раҳмат айтди, ҳамма хурсанд!Шунақа пайтларда барча ғуборларим, олдинги хафагарчиликлар эсимдан чиқади.Шунақа пайтда ЭНГ ТЎҒРИ КАСБ-адвокатликни танлаганимдан ғурурланиб кетаман.Ишонч ва фахр билан айта оламан, ўз касбимни яхши кўраман.Адвокат Мукадамов Бобир2,960Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
17 Sept, 07:20
#фаросаттаймКимгадир учрашув белгилаган бўлсангиз, ёки ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ёки илтимосига “жавобини айтаман” деган бўлсангиз, йўўўўўўўқ бўлиб кетманг. Бефаросат бўлманг!2,210Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
16 Sept, 16:45
Ана, учди ✈️2,450Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
16 Sept, 06:38
Умримиз бекорга ўтиб кетяпти!Судимиз бошланишини кутиб турибман, ҳар доим ўз вақтида келаман, 10:00 дейилган бўлса 09:45 да судда бўламан, фақат ман эмас, бошқа адвокатлар ва тарафлар ҳам ўз вақтида келади.Наҳотки судни ўз вақтида бошлаш шунчалик қийин бўлса?!Суд баҳона қилади: бошқа ишимиз чўзилиб қолди, тарафлар жуда узоқ гапирди, судга келиши керак бўлган гувоҳлар кеч қолди ва ҳ.к.Сизлар, судьялар, мутлақо мустақилсизлар, алоҳида ҳокимиятсизлар, ҳеч кимга бўйсунмайсизлар, сал ўз иродангизни, кучингизни, сўзингизни, “тишингиз”ни кўрсатинглар.Битта процесс учун максимал вақт чегарасини белгиловчи регламент белгиланглар, судга кечикканларни жазолашни бошланглар, масалан 1 соат, 10:00 бошланиши керак бўлган суд 10:45 бошланса (тарафларнинг айби биланми, судья ёки прокурорнинг кечиккани сабаблими, фарқи йўқ), 11:00 да тугатинглар процессни! Яъни регламент суд бошланган пайтдан2,580Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
14 Sept, 14:52
“Одамига учраб қолгунча” деган гап бор. Зўр гап. Жуда ҳам доно гап.Ҳар доим амал қилинг, кам бўлмайсиз.2,330Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
14 Sept, 11:20
Терговга (ички ишлар, прокуратура, ДХХ, департамент) чақирилганда мошинангизда борманг. Чунки қачон қайтиб чиқишингиз аниқ эмас.


4,220Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
10 Sept, 14:47
❗️ОГОҲЛИК❗️Фарзандлари, ака-укалари, яқин қариндошларининг тақдири, ҳаёти, соғлиғи муҳим бўлган БАРЧА-БАРЧАГА, айниқса фарзандини Тошкентга ўқишга юборган ота-оналар!Гиёҳвандлик моддалари, псхотроп воситалари бўйича жазолар ўта оғирлашган! 10-15 йилга, ҳаттоки 18-20 йилга қамаб юборишяпти!Назорат қилинг фарзандингизни, укангизни, жиянингизни! Телефонларини текширинг! Жиноят йўлига бошлаётганлар ўта маккор, психологик жиҳатдан жуда катта таъсир кўрсата олади, “бирор ёмон нарса бўлаётган бўлса болам ўзи айтади” деб хом ўйламанг, айтмайди! Қўрқади!Тўғри, бу ёшлар ўзича мағрур, ўжар, жиззаки, сал назорат қилинса хафа бўлиб қолишади. Лекин тарозига қўйинг, салгина хафа бўлгани ёмонми ёки ҳаёти дабдаласи чиқиб, 20-25 йилгача қамалиб, қамоқда чириб кетишими?! Тасаввур қиляпсизми? Мана шу кўзингизни нури, жону-жигарингизни биргина хатосини деб, умрининг катта қисми қамоқхоналарда6,120Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
10 Sept, 10:20
Шартли жазо самарасиФирибгарлик жиноятини содир этганликда айбор деб топилиб, жазо тариқасида узоқ муддатга ҳукм қилинганларнинг аксарияти (99,9%), жазо муддатини ўтаб чиққанидан кейин жабрланувчиларга етказилган зарарни УМУМАН тўламайди. Фирибгарлар уй олиб бераман, авто олиб бераман ва ҳ.к. ваъдалар билан жабрланувчиларнинг ишончига кириб, уларнинг бор-будини, катта миқдордаги пулларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишади ёки…ЁКИ ҚАЕРГАДИР ЯШИРИБ ҚЎЙИШАДИ.Чунки билади, 10 йилга қамалса ҳам, 2-3 йилда, узоғи билан 4-5 йилда озод бўлиб, уйига, оиласи бағрига қайтади.Жиноят кодексида 72-модда бор, лекин судьялар негадир деярли умуман қўллашмайди ушбу моддани. 72-модда нима эканлигини қисқа ва содда қилиб тушунтираман: Шахс суд ҳукми билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилади, лекин 72-модда қўлланилиб, жазо “шартли” деб топилади ва айнан фирибгарлик жиноятини содир этганликда2,590Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
9 Sept, 06:46
⚡️Диққат эълон ⚡️#амалиёт #вакансияТошкент давлат юридик университетининг (бошқа олий юридик ўқув муассасалари ҳам-Вест, Дипломатия, МГИМО) 2-4 курс талабалари ва магистратура талабалари (ёки шу йил (2025-2026) диплом олганлар) диққатига!Шогирд тушишни истаганлар (адвокат ёрдамчиси, амалиётчи, иш юритувчи сифатида) бўлса, @advocauzb тг орқали қуйидаги маълумотларингизни юборинг: 1. Резюме ёки объективка; 2. 2 дона эркин расм (ҳужжатлар учун эмас, эркин услубда); 3. “Нега мен адвокат бўлмоқчиман?” мавзусида иншо (Word) (сунъий интеллект имкониятларини ишлатмаган ҳолда)Номзодга талаблар: 1. Ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши; 2. Word ва Excel офис дастурларида аъло даражада ишлай олиш қобилияти; 3. Тартиб-интизомли бўлиши.Ойлик тўланмайди, бебаҳо билим ва кўникмалар берилади, иш бўйича харажатлар қопланади.Кимга қизиқ бўлса, марҳамат, мурожаат қилинг:2,680Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
7 Sept, 10:45edited
#таклиф #001/100Алимент муаммосини ҳам, ажралишлар муаммосини ҳам жуда осон ҳал қиладиган усул бор: фарзандларни отага бериш керак.Шунда: 1. Аёлга ҳеч қанақа алимент тўланмайди; 2. “Туғиб олсам бўлди, соғиб юраман” деган кайфиятдаги аёллар ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолади; 3. Ҳисоб-китобли, ёмон ниятда турмуш қуриш ёки ажрашишлар камайиб, деярли йўқ бўлиб кетади; 4. «2 та (3, 4 ва ҳ.к.) болам билан қаерга бораман?!” деган баҳонани бошқа ишлата олмайдиган бўлади аёллар; 5. Эркаклар алимент сўраб юрмайди собиқ хотинидан; 6. Қиз бола фарзандлари билан ажрашган аёлнинг янги эри томонидан, яъни ўгай ота томонидан қизларга жинсий тажовуз бўлишининг олди олинади; 7. Эркак бемалол чет эл сафарига чиқиб, мазза қилиб юриши имкони пайдо бўлади.Хуллас, фақат плюслар бор, минуслари йўқ таклиф.Адвокат Мукадамов Бобир2,400Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
3 Sept, 09:19edited
Алҳамдулиллаҳ, ғалаба!Жиноий ишлар бўйича адвокатлар билади, сешанба ва пайшанба кунлари Тошкент шаҳар судида судлов ҳайъати иш кўрадиган кунлар.Бироз олдин киноя билан, ярим ҳазил, ярим чин маънода судьялар ҳақида пост қўйган эдим.Бугун эса деярли икки йилдан бери талашиб, олишиб келаётган ишим бўйича биринчи инстанция судининг ҳукми ва апелляция инстанцияси суди ажрими тафтиш инстанциясида ўзгартирилиб, ҳимоям остидаги шахсга белгиланган узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил қилиб белгиланди.Хуллас, осонгина ойлик олишмас экан судьялар. Тўлиқ, синчковлик билан, қонуний, адолатли кўриб чиқилди шикоятим.Адвокат ўзидан кетиб қолиб, мижозни олдида гердаймасин, мақтанмасин, “бу мани меҳнатим маҳсули” демаслиги учун, ҳимоям остидагининг онасига “сизга, болангизга раҳмимиз келиб, шунақа қарорга келдик” дейишди.Шикоятларимизни шунақа тез-тез қаноатлантириб турадиган5,540Open in Telegram
Адвокат Мукадамов
3 Sept, 09:00
Таиланд 🇹🇭 га саёҳат қилиш Ўзбекистон фуқаролари учун анча қийинлашадиган бўлди: 1. Энди виза олиш учун онлайн заявка бериш керак. 2. Виза тўловини қилиш учун Москвага бориб келиш керак (онлайн тўлов функцияси йўқ) Адвокат Мукадамов Бобир2,960Open in Telegram
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
