Latest posts

Advokat Abdullayev | Rasmiy
22 Sept, 11:06
Олий суддан адвокатура сариҲа, ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов адвокатлик мақомига эга бўлиш учун малака имтиҳонида иштирок этиш мақсадида тегишли ҳужжатларни тақдим этган.Бироқ у ҳали малака имтиҳонини топширмаган. Айни пайтда имтиҳон жараёни кутилмоқда.Маълумот ўрнида Қонунга кўра, адвокат бўлиш истагидаги шахс, одатда, адвокатлик тузилмасида камида уч ой стажировка ўташи ва малака имтиҳонини топшириши шарт.Аммо судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки давлат ташкилотлари юридик хизмати ходими сифатида юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга шахслар учун истисно бор. Улар адвокатлик тузилмасида стажировка ўтамасдан, тўғридан-тўғри малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.Демак, Икром Муслимовнинг кўп йиллик судьялик фаолияти уни стажировкадан озод қилади. Аммо адвокатлик мақоми автоматик


Advokat Abdullayev | Rasmiy
22 Sept, 10:12
Қамоқда айтилган афсусҚамоқда бир муддат ўтирган генерал ўша ерда адвокатига қараб, оғир хўрсинибди: — Тергов шу аҳволда эканини олдин билганимда эди, бу соҳада жиддий ўзгаришлар қилган бўлардим...Сўнг бир оз сукут сақлаб: — Афсус, — дебди.Баъзан терговнинг ҳақиқий аҳволи хизмат курсисида ўтирганда эмас, қамоқхона эшиги ортда ёпилганда кўринар экан.Аммо кеч англанган ҳақиқат, ноҳақ синган инсон тақдирини тиклай олмайди.@Advokat_Abdullayev
Advokat Abdullayev | Rasmiy
22 Sept, 07:13
Панжара ортида айтилган бир оғиз ҳақиқатБугун Зангиота туманидаги мансабдорлар жазо ўтайдиган колонияда бўлдик.Ҳимоямиз остидаги инсонлар билан учрашиб чиққанимиздан сўнг, шу атрофда айрим юмушлар билан банд бўлиб турган бир маҳкумга кўзимиз тушди. У билан бир оз суҳбатлашдик.Маълум бўлишича, у бир вақтлар органда, кейин эса ҳокимиятда қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган экан.Унга бир савол бердик. — Қамоқдан олдинги ва ҳозирги ҳаётингизни солиштириб, шундай бир сўз айтингки, у кўп нарсани англатсин.У бир оз ўйланди. Балким, кўз олдидан оиласи ўтгандир… Балким, ортда қолган уйи, фарзандлари, озод кунлари… Балким, ўз қўли билан имзо чеккан қайсидир ҳужжат… Сўнг бошини кўтариб, атиги бир сўз айтди. — Ҳалоллик…Шу бир оғиз сўз колониянинг совуқ деворларига урилиб, жуда оғир эшитилди. Бир пайтлар оддийдек туюлган "ҳалоллик" сўзи энди унинг учун бутун бир


Advokat Abdullayev | Rasmiy
21 Sept, 13:50
Ҳурматли судья, бизни рад этинг, лекин асос билан.Биз ҳам Сиз ўқиган юридик мактабдан ўтганмиз. Биз ҳам ҳар бир сўзнинг ортида инсон тақдири турганини яхши биламиз.Бизга мурожаат қилган ҳар бир инсон билан шартнома тузиб, судга шошилмаймиз. Аввал иш ҳужжатларини ўрганамиз, далилларни текширамиз, суд қарорини таҳлил қиламиз.Агар суд ҳақ бўлса, буни мурожаат қилган инсонга очиқ айтамиз.Баъзан суд бажармаган ишни биз бажарамиз. Қарорни инсонга содда ва тушунарли қилиб изоҳлаймиз. Шунда кўпчилик "Судда бизга бундай тушунтиришмаган эди", - дейди.Фақат ишда жиддий зиддият, жавобсиз савол ва етарли ҳуқуқий асосни кўрганимиздагина ҳимояга киришамиз. Чунки, суднинг вақтини асоссиз важлар билан олиш ниятимиз йўқ.Сиз бизнинг позициямизга қўшилмаслигингиз мумкин. Бу муаммо эмас. Муаммо шундаки, аниқ важларни умумий жумлалар билан рад этишда.Бизга "важлар асоссиз" деманг. Қаери
Advokat Abdullayev | Rasmiy
21 Sept, 13:23
Қарор қолди. Саволлар ҳам.Бугун Сурхондарё вилояти суди О. Ҳайитов раислигида ҳимоямиз остидаги Х.га оид суд қарорларини ўзгаришсиз қолдирди. Аммо ҳимоянинг асосий важлари нега рад этилгани етарлича тушунтирилмади.Қарорни эълон қилиш осон. Уни қонун, далил ва мантиқ билан асослаш суднинг ҳақиқий масъулияти. Биз қарор ўзгармаганидан эмас, инсон тақдирига дахлдор саволлар жавобсиз қолганидан ташвишдамиз.Қарор қолди. Саволлар ҳам. Энг оғири ишонч камайди.@Advokat_Abdullayev


Advokat Abdullayev | Rasmiy
19 Sept, 11:05
Суд залида "рад" деган сўз кўпайса ..."Реал Санжик" ишида ҳимоя томони прокурорга ҳам, учала судьяга ҳам раддия билдиргани айтилмоқда. Бунга ўнга яқин илтимосноманинг рад этилгани сабаб қилиб кўрсатилган.Албатта, ҳар бир илтимоснома қаноатлантирилиши шарт эмас. Лекин уни рад этишдан олдин ундаги саволга жавоб бериш шарт. Ҳимоя далилни текширишни сўраса, унга шунчаки "йўқ" дейиш одамларнинг кўнглидаги шубҳани тарқатмайди.Раддия асослими, суд қарорлари тўғрими, бу масалаларни фақат қонунда белгиланган тартибда ҳал қилиш мумкин. Биз судга қандай қарор қабул қилишни айтаётганимиз йўқ. Фақат бир оддий ҳақиқатни эслатмоқчимиз. Судда ҳимоянинг овози эшитилса, қарорга ишонч ҳам ортади.@Advokat_Abdullayev


Advokat Abdullayev | Rasmiy
18 Sept, 12:55edited
Аввал тинтув, кейин судми? Масала Конституциявий судга етиб бордиИнсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази муҳим масала юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди.Конституция аниқ айтади, яъни уй-жойда тинтув фақат қонунга мувофиқ ва суд қарори асосида ўтказилади.Марказнинг принципиал позицияси ва адвокат Шавкат Вахабовнинг бу борадаги фаоллиги эътирофга лойиқ.👉Батафсил@Advokat_Abdullayev


Advokat Abdullayev | Rasmiy
18 Sept, 11:09edited
Аввал тинтув, кейин суд - бу Конституциядаги тартибми?Конституция аниқ айтади, яъни уй-жойда тинтув фақат қонунга мувофиқ ва суд қарори асосида ўтказилади.ЖПК эса "кечиктириб бўлмайдиган ҳолат" деган умумий ибора билан аввал уйга киришга, тинтув ўтказишга, нарсаларни олиб чиқишга, кейин эса суддан бу ҳаракатнинг қонунийлигини текширишни сўрашга рухсат бермоқда.Аммо кейин чиқарилган ажрим кеча ўтказилган тинтувнинг асоси бўлолмайди. Аввал ҳаракат қилиб, кейин рухсат олиш рухсат эмас, содир бўлган ишни оқлашдир.Шу сабабли ЖПК 158¹-моддасининг суд қарорисиз уй-жойда тинтув ўтказишга рухсат берувчи қисми Конституциянинг 31-моддаси билан жиддий зиддиятга киришади.Конституцияда бу қоидадан "шошилинч ҳолат" деган истисно йўқ.Уй-жой инсоннинг қўрғони. Қўрғон эшигини терговчининг "шошилдим" деган қарори эмас, суднинг олдиндан чиқарилган қонуний ажрими очиши керак.@Advokat_Abdullayev
Advokat Abdullayev | Rasmiy
16 Sept, 12:42
Адвокат ўшанда қонунда йўқ норма билан жазоланганмиди?Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасига муҳим ўзгартиш киритилди. Энди тартибни бузишда ифодаланган судга ҳурматсизлик нафақат суд мажлиси пайтида, балки суд биносида содир этилса ҳам жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.Биз ҳам вақтида қонуннинг амалдаги матнидан келиб чиқиб, "Суд мажлиси йўқ жойда “судга ҳурматсизлик” ҳам йўқ" деган сарлавҳа остида муносабат билдирган эдик.Ўшанда судья адвокатни суд мажлиси якунланганидан кейин, ҳали бошқа мажлис бошланмаган вақтда суд залида юз берган ҳолат учун МЖтКнинг 180-моддаси билан жавобгарликка тортган эди.Биз бу қарорга эътироз билдириб, ўша вақтдаги қонун фақат "суд мажлиси пайтида" содир этилган тартиббузарликни назарда тутишини айтган эдик. Гап қонунни унда ёзилганидек қўллаш ҳақида эди.Бугун қонунга "ёки суд биносида" деган сўзлар алоҳида киритилди. Демак,
Advokat Abdullayev | Rasmiy
16 Sept, 08:53
Бир қарашда прокуратура, аслида суд аппаратиФормани кўриб, тўғриси, узоқдан прокуратура ходимларининг янги хизмат либоси бўлса керак, деб ўйлабмиз.Тўқ кўк китель, тилларанг тугмалар, галстук, елкада погон ва юлдузлар... Кейин матнни ўқисак, булар суд аппарати ходимлари экан.Албатта, суд ходимининг тартибли, озода ва бир хил либосда юриши яхши. Лекин форма ходимни танитиш ўрнига бошқа идора билан адаштирса, унинг дизайни ҳақида яна бир бор ўйлаб кўриш керак, назаримизда.@Advokat_Abdullayev


Advokat Abdullayev | Rasmiy
14 Sept, 14:26edited
Уйини сотгани борган эди, электрон базадан хотин чиқди!Ангренлик эркак ҳовлисини сотиш учун нотариусга борибди. Ҳужжатлар текширилса, электрон базадан "иккинчи хотин" чиқибди.Эркак ёқа ушлабди: — Бу хотинга қачон уйланганман? Тўй қаерда бўлган? Нега куёвнинг ўзига айтилмаган?!На тўй бўлган, на ош берилган. На келинни кўрган, на никоҳдан хабари бор. Аммо базанинг гапи битта: "Хотинингиз бор!"Энг қизиғи, бу никоҳдан ҳамманинг хабари бордек, ФҲДЁ билади, нотариус билади, электрон тизим билади. Фақат "куёв"нинг ўзи билмайди.Бир ярим йилдан бери идорама-идора, судма-суд юрибди. Икки марта судга мурожаат қилган, аммо даъвоси рад этилган. Сирли "иккинчи хотин" эса базадан чиқмай, маҳкам ўтирибди.Хуллас, тўйга чақирилмай қолган ягона одам куёвнинг ўзи бўлибди.Рақамлаштириш ҳам шу даражага етибди. Одам ҳовлисини сотаман деб борса, тизим унга хотин топиб бераркан. Яхшиямки, базадан
Advokat Abdullayev | Rasmiy
9 Sept, 14:11
Баъзан бутун иш тақдирини битта тўғри савол ҳал қиладиСуд экспертизаси иш жилдига қўшиб қўйиладиган оддий қоғоз эмас. У айбловни тасдиқлаши ҳам, унинг пойдеворини битта хулоса билан қулатиши ҳам мумкин.Адвокат экспертга қандай савол қўйишни, хулосада нима айтилганинигина эмас, нима айтилмай қолганини ҳам кўра билиши керак.Чунки кучли ҳимоя тахминдан эмас, тўғри қўйилган савол, илмий хулоса ва синчков таҳлилдан бошланади. Баъзан юзлаб саҳифалик айбловни экспертга берилган битта аниқ савол остин-устун қилиши мумкин.Шу боис, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг адвокат тингловчилари учун Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида амалий машғулот ташкил этилди.@Advokat_Abdullayev


Advokat Abdullayev | Rasmiy
9 Sept, 13:48
Судни ҳимоя қилишнинг йўли адвокатни сукутга чақириш эмасТошкент шаҳар судларининг расмий баёноти аниқ суд иши ҳақида гапириш, судьянинг исмини қайд этиш ва ҳимоя позициясини билдиришнинг ўзи ҳам этикага зиддек таассурот қолдирмоқда.Ҳолбуки, "Мажбурий тушунтиришлар"нинг 10-банди адвокатлик сири сақланган ҳолда ҳимоя позицияси, очиқ суд муҳокамаси ва суд қарорларининг асослантирилган танқидий таҳлилини эълон қилишга рухсат беради.Бир томонлама позиция ҳали ёлғон эмас. Танқид ҳали босим эмас. Судья исмини айтиш ҳали обрўсизлантириш эмас.Адвокатнинг овози судга қарши овоз эмас. У тортишув принципининг иккинчи қаноти. Бир қанотни боғлаб қўйиб, одил судлов парвоз қилади, деб бўлмайди.👉батафсил@Advokat_Abdullayev


Advokat Abdullayev | Rasmiy
8 Sept, 15:35
Суд қарори танқиддан дахлсиз эмасТошкент шаҳар судларининг расмий канали адвокат ва блогер 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐦𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯𝐢𝐜𝐡нинг ҳуқуқий фикрига муносабат билдириб, адвокат суд ҳужжатига “ҳуқуқий баҳо” беришга ҳақли эмаслигини таъкидлабди.Ҳурмат билан айтганда, бу ерда икки тушунча аралаштирилган. Суд қарорини бекор қилиш, ўзгартириш ёки кучида қолдириш, албатта юқори суднинг ваколати. Аммо уни ўқиш, таҳлил қилиш ва қонун нуқтаи назаридан баҳолаш ҳар бир ҳуқуқшуноснинг, айниқса адвокатнинг касбий ҳуқуқи.Адвокат суд қарорини таҳлил қилса, судья бўлиб қолмайди. Худди шифокорнинг ташхисини бошқа шифокор муҳокама қилса, бош шифокорнинг лавозимини эгаллаб олмаганидек.БМТнинг “Адвокатлар ролига оид асосий принциплари” 23-бандида адвокатларнинг қонунчилик, одил судлов ва инсон ҳуқуқларига оид масалаларнинг жамоатчилик муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқи очиқ эътироф этилган. Қонуний фикри учун
Advokat Abdullayev | Rasmiy
8 Sept, 09:17edited
Судьяликка йўл ёшармоқда, одил судловчи?Судьялик ёшини 35 дан 30 ёшга тушириш ижобий таклиф. Чунки 30 ёшида ҳам етарли билим, тажриба ва қатъий ҳуқуқий позицияга эга юристлар бор.Лекин судьялик оддий лавозим эмас. Унинг бир қарори билан инсон озодликка чиқиши ҳам, йиллаб панжара ортида қолиши ҳам мумкин.Шунинг учун номзоднинг ёшидан кўра, унинг қонунни билиши, виждони ва босим олдида эгилмаслиги муҳим.Судьяни дастлаб беш йилга, кейин муддатсиз тайинлаш таклифи ҳам жиддий ўйлаб кўрилиши керак. Чунки дастлабки беш йил судья учун "мустақил ишлаш даври" эмас, "қайта тайинланишни кутиш даври"га айланиб қолиши мумкин. Кейинги тақдири кимнинг баҳосига боғлиқ бўлган судьядан мутлақ мустақилликни талаб қилиш қийин.Истеъфодаги судьяга медиаторлик ҳуқуқи берилиши тажрибадан унумли фойдаланишдир. Аммо кечаги судьялик мақоми бугунги низода норасмий таъсир воситаси бўлиб қолмаслиги учун
Advokat Abdullayev | Rasmiy
8 Sept, 08:42edited
Туркий давлатлар адвокатлари Тошкентда футбол майдонида учрашади2026 йил 11–12 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар адвокатлари ўртасида илк бор халқаро футбол мусобақаси ўтказилади.Мусобақада Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон адвокатларидан иборат жамоалар иштирок этади.Жамоамизни қўллаб-қувватлаш ва қизиқарли ўйинларни томоша қилишга таклиф этамиз!11–12 сентябрь, 08:00–12:00. "Бунёдкор" футбол академияси, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 47-уй.@Advokat_Abdullayev


Advokat Abdullayev | Rasmiy
8 Sept, 07:18edited
Ҳукм йўқ, жазо тайёр: Биз ҳуқуқшуносми ёки айбловчи тафаккурни тайёрлаяпмиз?Депутат оддий, аммо оғриқли савол берди: — Судья ишни якунига етказмай кетса, янги судья ишни бошидан кўрса, инсон изоляторда йўқотган вақт нима бўлади?Расмий жавобнинг мазмуни эса ҳуқуқий тафаккуримиздаги эски касалликни очиб қўйди: — Жазо тайинланганда чегириб ташланади.Бир дақиқа... Нега албатта жазо тайинланиши керак? Ҳали ҳукм йўқ. Айб исботланмаган. Балки шахс оқланар? Балки иш тугатилар? Балки унга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланар?Аммо жавобда оқлов эҳтимоли ҳатто тасаввур ҳам қилинмади. Гўё суд олдида айбдорлик масаласини ҳал қилиш эмас, тайинланадиган жазо муддатини ҳисоблаш вазифасигина тургандек.Бу ёндашувимиз ҳали ҳам айбсизлик презумпциясидан эмас, айбловдан бошланаётганини кўрсатади. Инсон аввал қамалади, кейин қамоқда ўтказган кунларини қайси жазодан чегириш ҳисобланади.Энг
Advokat Abdullayev | Rasmiy
5 Sept, 17:26
Наманганда адвокатга навбатдаги "сигнал": офис бузилди, аммо ҳеч нарса ўғирланмадиМустақиллик байрами арафасида Наманганда яна бир адвокатга нисбатан таҳдидга ўхшаш ҳолат юз бергани айтилмоқда.Адвокат Фарҳод Абдурахмоновнинг маълум қилишича, 26 август куни номаълум шахслар унинг офиси эшигини бузиб, ичкарига ноқонуний кирган. Электр тармоғига шикаст етказиб, хоналарни остин-устун қилиб чиқиб кетишган. Қизиғи, офисдан ҳеч нарса ўғирланмаган.Маълумот учун: Ф.Абдурахмонов Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими А.Отахўжаевга нисбатан бўлган жиноят ишида дастлабки тергов бошланган кундан буён ҳимоячи сифатида иштирок этаётган фаол адвокатлардан бири.Айни пайтда, унинг адвокатлик лицензиясини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлар давом этмоқда.Адвокат буни ўзига берилган навбатдаги "сигнал" - Наманганда ишлашига имкон бермаслик ва бошқа ҳудудга кетишга мажбурлашга қаратилган ҳаракат, деб



Advokat Abdullayev | Rasmiy
5 Sept, 10:48
Суд котиби - "тирик табло" эмасYURISTKADRнинг фикрларига қўшиламиз. Судга келган тарафни котибнинг коридорда бақириб қидириши - замонавий судга хос ҳолат эмас.Хорижий давлатларда (АҚШ, Янги Зеландия, Германия, Грузия, Туркия, Япония, Жанубий Корея, Хитой каби) бу масала оддий усулда ҳал қилинган.Суд биносининг кириш қисми, кутиш жойлари ва суд заллари олдига электрон ахборот таблолари ўрнатилади. Уларда: — иш рақами; — мажлис вақти; — суд зали; — тарафлар ёки уларнинг қисқартирилган номи; — мажлис ҳолати: "кутилаяпти", "бошланди", "кечиктирилди" ёки "бошқа залга кўчирилди" каби маълумотлар кўрсатилади.Ёпиқ суд мажлислари, оилавий низолар, вояга етмаганлар ёки шахсий ҳаётга оид ишлар бўйича исм-фамилия кўрсатилмайди. Таблода фақат иш рақами ёки махсус код акс эттирилади. Шу орқали ҳам қулайлик, ҳам шахсий маълумотлар дахлсизлиги таъминланади.Бу шунчаки сервис масаласи эмас. Суд
Advokat Abdullayev | Rasmiy
5 Sept, 08:57
Тадбиркорда ўзгарган ёндашувБир тадбиркорни ҳимоя қилган эдик. Бир суҳбатда у шундай деди:— Илгари текширувчи келса, бир амаллаб "ҳал қилардим". Кетма-кет текширувлар келганда ҳам ҳар бири билан алоҳида келишишга ҳаракат қилардим. Аммо бунинг охири йўқ экан. Бири кетади, бошқаси келади. Бугун "ҳал қилинган" масала эртага яна олдингдан чиқади.Энди ёндашувимни ўзгартирдим. Фаолиятимга қараб, ўз соҳасини пухта биладиган мутахассисларни - адвокат, солиқ маслаҳатчиси, аудитор, бухгалтер кабиларни жалб қиляпман. Зарур бўлса, мустақил эксперт хулосасини ҳам оляпман.Текширувчига бергандан кўра, шу мутахассисларга ҳақ тўлаб, ҳар бир ишимни бошидан қонуний ва тўғри ташкил қилганим минг марта яхши экан. Тўғриси, шундай қилмасам бўлмади, - деди.Бу тажриба орқали ўзгарган тадбиркорлик ёндашуви.Текширувчини "рози қилиш" муаммони ҳал қилмайди, уни вақтинча орқага суради, холос. Ҳужжатдаги
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
